ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БИОСЕЛАК
BIOSELAC
Препаратнинг савдо номи: Биоселак
Таъсир этувчи модда (ХПН): Лактобактерий рамнозус 573 (Lactobacillus rhamnosus 573)
Дори шакли: қин капсулалари
Таркиби
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: Лактобактерий рамнозус 573 (Lactobacillus rhamnosus 573) штаммларининг лиофилизати – камида 108 КОЕ.
ёрдамчи моддалар: ёғсизлантирилган кукунсимон сут, сахароза, натрий L-глутамати, картошка крахмали, магний стеарати, маннитол, титан диоксиди, желатин.
Таърифи: ичида сарғиш-кремсимон рангли гомоген кукун сақловчи, оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гинекологияда қўлланадиган дори воситалари
АТХ коди: G02CX
Фармакологик ҳусусиятлари
Биоселак соғлом аёлларнинг қини нормал микрофлорасининг таркибига кирувчи ва патоген микроорганизмларни ривожланишига қарши ҳимоя фаолиятини таъминловчи сут кислотали бактерияларни сақловчи қин капсулалари шаклида чиқарилади.
Қин инфекцияларини антибиотиклар ва сульфаниламидлар билан маҳаллий ёки тизимли даволаш, гормонал даволаш, нотўғри гигиена қиннинг табиий микрофлорасини бузади, касалликни қайталаниш хавфини оширади. Биоселакнинг терапевтик самараси сут-қанд ташувчида лиофилланган Lactobacillus rhamnosus 573 сут кислотали бактерияларининг фаол штаммларини бевосита қинга қўйиш йўли билан таъминланади ва қиннинг рН ни 4,0-4,7 га тез пасайиши билан, касаллик келтириб чиқарувчи бактериаларни ўсиши ва кўпайишини фаол бостирилиши, қиннинг хусусий микрофлорасини ва қинда физиологик мувозанатни тикланиши билан намоён бўлади.
In vitro текширишлар Lactobacillus rhamnosus 573 ни ко-тримоксазолга ва метронидазолга чидамлилигини исботлади, шунинг учун Биоселакни ушбу моддаларни сақловчи препаратлар билан даволаш вақтида ишлатиш мумкин.
Қўлланилиши
Биомелак қуйидаги ҳолатларда қиннинг нормал микрофлорасини тиклаш ва тутиб туриш учун қўлланади:
- специфик ва носпецифик қин инфекцияларини олдини олиш ва даволаш;
- вагинитни, шу жумладан бактериал этиологияли вагинитни мажмуавий даволашда;
- турли этиологияли қин дисбиозини олдини олиш;
- турли антибиотиклар, перорал ёки вагинал контрацептивлар қўлланганида;
- маҳаллий гинекологик аралашувларни ўтказишдан олдин;
- тампонлар, маҳаллий контрацептивлар ишлатилганида, етарли бўлмаган гигиенада профилактик чора сифатида;
- қин ажралмалари пайдо бўлганида.
Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий (интравагинал) қўллаш учун.
Шахсий гигиенанинг барча қоидаларига риоя қилиб, капсулани қинга чуқур киритиш керак.
Биоселак суткада 1-2 капсуладан (биттаси эрталаб ва биттаси кечқурун уйқудан олдин) 7-10 кун давомида ишлатилади.
Зарурати бўлганида даволаш такрорланади.
Ножўя таъсирлари
Препарат яхши ўзлаштирилади.
Якка ҳолларда маҳаллий аллергик реакциялар (қичишиш, ачишиш ҳисси, қин секрециясини ошиши) бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Биоселак пациентлар томонидан антибактериал, трихомонацид ёки замбуруғларга қарши дори воситалари (метронидазол ва ко-тримоксазолдан ташқари) билан бир вақтда ишлатилмаслиги керак), шунингдек даволаниш даврида антисептик эритмаларни ишлатиш билан вагинал спринцеванийлардан сақланиш керак, чунки улар препаратнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Иммун тизимининг жиддий бузилишлари бўлган ҳолларда Биоселак препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюриш мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Биоселак транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги вақтда препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида хабар берилмаган.
Дозани ошириб юборилиши пациентнинг ҳолатини хавф остига қўймайди.
Чиқарилиш шакли
Флаконлар
10 қин капсуласи флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлашган.
Блистерлар
10 қин капсуласи блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлашган.
Сақлаш шароити
2оС дан 8оС гача бўлган ҳароратда (совутгичда) сақлансин.
Препаратни яроқлилик муддати 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланганида 4 ҳафтани ташкил қилади.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.