📜 Инструкция по применению Нирлив
💊 Состав препарата Нирлив
✅ Применение препарата Нирлив
📅 Условия хранения Нирлив
⏳ Срок годности Нирлив

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧАЙЎРИҚНОМА

НИРЛИВ

NIRLIV

 

Препаратнинг савдо номи: Нирлив

Таъсир этувчи модда (ХПН): левофлоксацин

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг левофлоксацинга эквивалент левофлоксацин гемидидрати;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдитати, натрий хлориди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: яшил-сариқ рангли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи)

АТХ коди: J01MA12

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Левофлоксацин – фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган кенг таъсир доирасига эга синтетик антибактериал препарат, фаол модда сифатида офлоксациннинг чапга айланувчи изомери – левофлоксацин сақлайди.

Левофлоксацин ДНК – гиразани (топоизомераза II) ва топоизомераза IV ни блоклайди, ДНК нинг суперспирилизацияси ва узилишларининг тикилишини бузади, ДНК синтезини ингибиция қилиши, цитоплазма, хужайра девори ва мембраналарида чуқур морфологик ўзгаришлар чақиради.

Левофлоксацин ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларда микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол.

Сезгир микроорганизмлар (МПК£2 мг/мл)

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis, Enterococcus spp., Listeria monocytogenes, Staphylococcus coagulase-negative метилциллинга-сезгирлар/метициллинга ўртача сезгирлар, Staphylococcus aureus метилциллинга-сезгирлар, Staphylococcus epidermidis метилциллинга-сезгирлар, Stapylococcus spp (CNS), Streptococci C ва G гуруҳлари, Streptococci agallactiae, Streptococcus pneumoniae (пенициллинга сезгирлар/ – ўртача сезгирлар/ – резистентлар), Streptococcus pyogenes, Viridans streptococci пениициллинга – сезгирлар/ – резистентлар.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter baumannil, Acinetobacter spp., Citrobacter freundii, Eikenella corrodens, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter cloacae, Enterobacter spp., Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae (ампициллинга – сезгирлар/ – резистентлар), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Klebsiella oxytоca, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella spp., Moraxela catarrhalis b+/b-, Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан пенициллиназа ишлаб чиқарувчилари), Neisseria meningitides, Pasteurella conis, Pasreurella dagmatis, Pasteurella multocida, Pasteurella spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Providencia stuartii, Providencia spp., Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas spp., Salmonella spp., Serratia marcescens, Serratiа spp.

Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Bifidobacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus, Propionibacterum spp., Veilonella spp.

Бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp., Chlamydia pneumоniae, Chlamydia psittaci, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumophila, Legionella spp., Mycobacterium spp., Mycobacterium leprae, Micopbacterium tuberculosis, Mycoplasma hominis, Mycoplasma pneumoniae, Ricketsia spp., Ureaplasma urealyticum.

Ўртача сезгирлар (МПК³4 мг/л):

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium urealitium, Corynebacterium xerosis, Enterococcus faecium, Staphylococcus epidermidis метициллинга резистентлари, Stapylococcus haemolyticus метициллинга резистентлари.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Burkholderia cepacia, Campilobacter jejuni/coli.

Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus, Bacteroides ovaius, Prevoitella spp., Porphyromonas spp.

Чидамлилар (МПК³8мг/л):

Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium jeikeium, Staphylococcus aureus метициллинга резистентлар, Staphylococcus coagulase-negative метициллинга резистентлари.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Alcaligenes xylosaxidans.

Бошқа микроорганизмлар: Mycobacterium avium

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Перорал ва вена ичига юборилганда қон плазмасидаги максимал концентрациясига бир соат давомида эришилади. Биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Левофлоксациннинг 30-40% қон оқсиллари билан боғланади.

Левофлоксацинни 500 мг дозада кунига икки марта юборилганда аҳамиятсиз тўпланиши кузатилади.

500 мг ни вена ичига юборилгандан сўнг левофлоксациннинг максимал концентрациясига:

  • тўқима суюқлигида (бронхларнинг шиллиқ қаватида) 1 соатдан кейин эришилади ва
    8,3 мкг/мл ни ташкил қилади,
  • ўпка тўқимасида 4-6 соатдан кейин эришилади ва 11,3 мкг/мл ни ташкил қилади,
  • буллёз элементларнинг ичидагисида 2-4 соатдан сўнг эришилади ва 6,7 мкг/мл ни ташкил қилади.

Метаболизми

Препарат десметиллевофлоксацин ва левофлоксацин –N- оксидни ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Улардан 5% сийдик билан чиқарилади.

Элиминацияси

Левофлоксацин қондан нисбатан секин чиқарилади (t= 6-8 соат).

Препаратнинг юборилган дозасининг 85% сийдик билан чиқарилади.

Препаратни перорал ва вена ичига юборилганида унинг организмдан чиқарилишида аҳамиятли фарқ йўқ.

 

Қўлланилиши

Нирливга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион–яллиғланиш касалликлари:

  • ўткир синуситлар
  • касалхонадан ташқаридаги пневмония;
  • сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит);
  • сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари;
  • простатит;
  • юқорида кўрсатилган касалликлар билан боғлиқ бўлган септицемия/бактериемия;
  • интра-абдоминал инфекциялар (анаэроб микрофлорага таъсир этувчи дори воситалари билан мажмуада қўлланади);

 

Қўллаш усули ва дозалари

Нирливнинг инфузион эритмаси кунига бир ёки икки марта юборилади. Дозалар

инфекциянинг характери ва оғирлигига, шунингдек тахмини қилинаётган қўзғатувчининг сезгирлигига қараб белгиланади. Препаратнинг навбатдаги юборилиши 48-72 соатдан сўнг ўтказилиши лозим.

Дозалаш ва даволаш давомийлиги:

Бактеремияга гумон қилинганда – 500 мг кунига 1 марта перорал ёки в/и 7-14 кун.

Ўткир синусит: 500 мг перорал 7-14 кун.

Сурункали бронхитнинг зўрайиши: 500 мг перорал 7 кун.

Сурункали простатит: 500 мг перорал 28 кун давомида.

Сийдик чиқариш йўлларининг аралаш инфекциялари: 250 мг перорал 3 кун давомида.

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг бактериал инфекциялари: 750 мг 10-14 кун.

Нирлив асосан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун буйрак функцияси бузилиши бўлган беморларни даволашда препарат дозасини камайтириш талаб қилинади:

Креатинин клиренси минутига 50-80 мл минутига 20-49 мл минутига 10-19 мл
  биринчи доза: 500 мг, сўнгра: 250 мг

ҳар 24 соатда

биринчи доза: 500 мг, сўнгра: 250 мг

ҳар 24 соатда

Клиренсни ҳисоблаш: вазн (кг) х (140-ёш)

Эркакларда = 72 х зардобдаги креатинин (мг/мл).

Аёлларда = 0,85 х эркакларнинг рақамли кўрсаткичи.

Жигар функцияси бузилганида дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди, чунки левофлоксацин жигарда жуда кам даражада метаболизмга учрайди.

Нирливнинг инфузион эритмаси вена ичига аста-секин томчилаб юборилади. Нирливнинг 100 мл эритмасининг (1 флакон) инфузиясини давомийлиги 60 минутдан кам бўлмаслиги керак («Махсус кўрсатмалар» га қаранг). Беморнинг ҳолатига қараб бир неча кун даволангандан кейин вена ичига томчилаб юборишдан препаратни шу дозадаги ичга қабул қилиш учун мўлжалланган шаклини қабул қилишга ўтиш мумкин.

Нирлив инфузия учун эритмаси қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносиб келади: натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси, декстрозанинг 5% ли эритмаси, 2,5% ли Рингер эритмаси декстроза билан, парентерал озиқланиш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, углеводлар, электролитлар).

Нирлив 500 мг/100 мл эритмасини гепарин билан ёки ишқорий реакцияга эга бўлган эритмалар билан (масалан, натрий бикарбонати эритмаси билан) аралаштириш мумкин эмас.

Даволаш давомийлиги кўпи билан 14 кунни ташкил қилиши лозим. Бошқа антибиотикларни қўллашдаги каби, препарат билан даволашни тана ҳарорати нормаллашганидан кейин ёки қўзғатувчи ишончли йўқотилганидан кейин минимум 48-78 соат давомида давом эттириш тавсия қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Тез-тезлиги Ножўя самараларининг пайдо бўлиши
тез-тез: 100 бемордан 1-10 нафарида
баъзида: 100 бемордан 1 нафаридан камида
кам ҳолларда: 1000 бемордан 1 нафардан камида
жуда кам ҳолларда: 10000 бемордан 1 нафаридан камида
алоҳида ҳолларда: 10000 ортиқ бемордан 1 нафаридан камида

Тери реакциялари ва ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари

Баъзида: қичишиш ва терини қизариши.

Кам ҳолларда: эшакеми, бронхоспазм ва ларингоспазм каби симптомлар билан кечувчи ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакциялар).

Жуда кам ҳолларда: тери ва шиллиқ қаватларнинг шишлари (масалан, юз ва томоқ соҳасида), артериал босимни бирдан тушиши ва шок; қуёш ва ультрабинафша нурланишга юқори сезувчанлик (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг); аллергик пневмонит; васкулит.

Алоҳида ҳолларда: пуфаклар ҳосил бўлиши билан бирга терида оғир тошмалар тошиши, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва экссудатив кўп шаклли эритема. Ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакцияларидан олдин баъзида енгилроқ тери реакциялари бўлиши мумкин. Юқорида тарқалган реакциялар препаратни биринчи дозаси юборилганидан бир неча минут ёки соат ўтганидан кейиноқ ривожланиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари ва моддалар алмашинувига таъсири

Тез-тез: кўнгил айниши, диарея.

Баъзида: иштаҳани йўқолиши, қусиш, қоринда оғриқлар, овқат ҳазм бўлишини бузилиши.

Кам ҳолларда: диарея (шу жумладан қон билан), у жуда кам ҳолларда ичакнинг яллиғланиши ва ҳатто сохтамембраноз колитнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Жуда кам ҳолларда: қандли диабети бўлган беморлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қондаги қанд миқдорини камайиши (гипогликемия); гипогликемиянинг мумкин бўлган белгилари: «бўри» иштаҳаси, асабийлик, терлаш, қалтираш.

Бошқа хинолонларни қўллаш тажрибаси, уларни порфириянинг (моддалар алмашинувини жуда кам ҳолларда учрайдиган касаллиги) зўрайишини, шу касал билан касалланган беморларда чақириши мумкинлигидан гувоҳлик беради. Бундай самарани Нирлив препарати қўлланганида ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Нерв тизимига таъсири

Баъзида: бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки ступор, уйқучанлик, уйқуни бузилиши.

Кам ҳолларда: депрессия, безовталик, психотик реакциялар (масалан, галлюцинациялар билан) нохуш туйғулар (масалан қўлларнинг панжаларида парастезиялар), қалтираш, қўзғалган ҳолат, тиришишлар ва онгни чалкашиши.

Жуда кам ҳолларда: эшитиш ва кўришни бузилиши, таъм ва ҳид сезишни бузилиши, тактил сезувчанликни пасайиши.

Юрак-қон томир тизимига таъсири

Кам ҳолларда: кучли юрак уриши, артериал босимни пасайиши.

Жуда кам ҳолларда: (шоксимон) томир коллапси.

Алоҳида ҳолларда: QT интервалини узайиши.

Мушаклар, пайлар ва суякларга таъсири

Кам ҳолларда: пайларни шикастланиши (шу жумладан тендинит), бўғим ва мушак оғриқлари.

Жуда кам ҳолларда: пайларни узилиши (масалан, ахиллов пайини) даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида икки томондан ривожланиши мумкин (шунингдек “Махсус кўрсатмалар” га қаранг); астеник бульбар фалаж билан касалланган беморлар учун махсус аҳамиятга эга бўлган мушак кучсизлиги.

Алоҳида ҳолларда: мушакларнинг шикастланиши (рабдомиолиз).

Жигар ва буйракка таъсири

Тез-тез: жигар ферментлари (масалан, аланинаминотрансфераза ва аспартатаминотрансферазанинг) фаоллигини ошиши.

Кам ҳолларда: қон зардобида билирубин ва креатинин миқдорини ошиши (жигар ва буйрак функциясини сусайиш белгилари).

Жуда кам ҳолларда: жигар реакциялари (масалан, гепатит); масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги ҳатто буйрак етишмовчилигигача бўлган буйрак функциясини ёмонлашиши (интерстициал нефрит).

Қонга таъсири

Баъзида: эозинофиллар сонини ошиши, лейкоцитлар сонини камайиши.

Кам ҳолларда: нейтропения, тромбоцитопения, бу қонашни кучайиши билан бирга кечиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда: агранулоцитоз ва оғир инфекцияларни ривожланиши (тана ҳароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши, томоқни яллиғланиши ва ҳолатни турғун ёмонлашиши).

Алоҳида ҳолларда: гемолитик анемия; панцитопения,.

Бошқа ножўя таъсирлари

Тез-тез: юборилган жойда оғриқлар, қизариш ва флебит.

Баъзида: умумий ҳолсизлик (астения).

Жуда кам ҳолларда: иситма.

Ҳар қандай антибиотик билан даволаш одамда нормал ҳолатда бўладиган микрофлоранинг ўзгаришини чақириши мумкин (бактериялар ва замбуруғлар). Шу сабабга кўра иккиламчи инфекция ва суперинфекция ривожланиши мумкин, улар қўшимча даволашни талаб қлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • левофлоксацинга ёки бошқа хинолонларга ўта юқори сезувчанлик;
  • тутқаноқ;
  • фторхинолонлар билан олдинги ўтказилган даволашдаги пайларнинг шикастланиши;
  • болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача);
  • ҳомиладорлик ва лактация даври.

Буйрак функциясини ёндош пасайиши бўлишини юқори эҳтимоли муносабати билан, кекса ёшдаги шахсларда, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Левофлоксацин ва теофиллин ўртасида ҳеч қандай фармакокинетик ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Лекин хинолонларни теофиллин, НЯҚП ва тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда тиришишлар ривожланиши хавфи ошиши мумкин.

Фенбутен мавжудлигида левофлоксациннинг концентрацияси тахминан 13% га ошади.

Циметидин ва пробенецид каналчалар секрециясини блоклаши оқибатида левофлоксациннинг буйрак клиренсини мувофиқ равишда 24% ва 34% га пасайтиради, шунинг учун левофлоксацинни каналчалар секрециясига таъсир қилувчи препаратлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, айниқса буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда.

Кальций карбонати, глибенкламид, ранитидин, дигоксинни бирга қўллаш левофлоксациннинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаган.

Левофлоксацинни ёндош қўллаганда циклоспориннинг Т1/2 33% га ошади.

Билвосита антикоагулянтлар, кумарин ҳосилалари (варфарин) билан бир вақтда қўллаганда қон ивиши кўрсаткичларини (протромбин вақти/ҳалқаро нормаллаштирилган нисбат (ХНН)) ошиши кузатилади, қон кетиши (шу жумладан оғир даражадаги) ривожланиши мумкин. Шунинг учун К витаминини қабул қилаётган пациентларда левофлоксацин билан даволаш вақтида қон ивиши кўрсаткичларини айниқса синчковлик билан назорат қилиш керак.

Левофлоксацин QT интервалини узайтириши мумкин, шунинг учун IA ва III синф антиаритмик препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар ва нейролептиклар билан бирга қўлланилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Глюкокортикостероидлар билан бирга қабул қилиш пайларни узилиши хавфини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Бўғим тоғайларини шикастланиш эҳтимоли туфайли, Нирливни болалар ва ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги беморларни даволашда, бу гуруҳ беморларда буйрак функциясининг бузилишлари кўпроқ кузатилишини назарда тутиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Оғир пневмонияда Нирлив оптимал терапевтик самара бермаслиги мумкин. Айрим қўзғатувчилар (P.aeruginosa) чақирган госпитал инфекцияларда, мажмуавий даволаш талаб қилниши мумкин.

Юборишнинг тавсия қилинган давомийлигига қатъий риоя қилиш керак, у камида 60 минутни (100 мл инфузион эритма) ташкил этиши керак. Левофлоксацин қўллашни тажрибаси, инфузия вақтида кучли юрак уриши ва артериал босимни транзитор тушиши кузатилиши мумкинлигини кўрсатади. Кам ҳолларда артериал босимни яққол пасайиши томирли коллапснинг сабаби бўлиши мумкин. Агар левофлоксацинни (офлоксациннинг L-изомери) юбориш вақтида артериал босимни яққол тушиши кузатилса, юборишни дарҳол тўхтатилади.

Нирлив препарати билан даволаниш вақтида, бош мияни олдинги шикастланиши билан боғлиқ бўлган, масалан, инсульт ёки оғир жароҳат билан, беморларда тиришиш хуружлари ривожланиши мумкин. Тиришишга тайёрлик фенбуфен, унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки теофиллин билан бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг).

Левофлоксацин қўлланганида фотосенсибилизация жуда кам ҳоллларда аниқланишига қарамасдан, ундан сақланиш учун, беморларга қуёш ёки сунъий ультрабинафша нурланишга  дучор бўлиш тавсия қилинмайди.

Сохтамембраноз колитга гумон қлинганида Нирливни дарҳол бекор қилиш ва мос келувчи даволашни бошлаш керак. Бундай ҳолларда, ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас.

Препарат қўлланганида жуда кам ҳоллларда кузатиладиган тендинит (авваламбор ахиллов пайини яллиғланиши) пайларнинг узилишига олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги беморлар тендинитга кўпроқ мойил бўладилар. Кортикостероидлар билан даволаш пайларнинг узилиши хавфини оширади. Тендинитга гумон қилинганида Нирлив препарати билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва шикастланган пайни мос келувчи даволашни бошлаш, масалан, унга тинчлик ҳолатини таъминлаш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Ножўя таъсирлари”га қаранг).

Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган беморлар фторхинолонларга эритроцитларнинг парчаланиши (гемолиз) билан реакция беришлари мумкин. Шунинг учун бундай беморларни Нирлив препарати билан даволашни катта эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Нирлив препаратининг бош айланиши ёки ступор, уйқучанлик ва кўришни бузилиши (“Ножўя таъсирлари” га қаранг) каби ножўя таъсирлари, реакция тезлиги ва диққатни жамлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин, бу қобилиятлар муҳим аҳамиятга эга бўлган вазиятларда (масалан, автомобиль бошқаришда, машина ва механизмларга хизмат кўрсатишда, турғун бўлмаган ҳолатда ишларни бажаришда) маълум хавф туғдириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: марказий нерв тизими томонидан намоён бўлади (онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши ва тутқаноқ хуружлари туридаги тиришиш хуружлари). Бундан ташқари, меъда-ичак бузилишлари (масалан, кўнгил айниши) ва шиллиқ қаватларнинг эрозив шикастланишлари, QT интервалини узайиши бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик. Левофлоксацин диализ (гемодиализ, перитонеал диализ ва доимий перитонеал диализ) ёрдамида чиқарилмайди. Махсус антидоти мавжуд эмас.

 

Чиқарилиш шакли

100 мл инфузия учун эритма тиниқ шиша флаконларда II тип ФСША. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.