ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА
НИМЕСУЛ
NIMESUL
Препаратнинг савдо номи: Нимесул
Таъсир этувчи модда (ХНП): нимесулид
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.
Таркиби:
1 пакетча қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: нимесулид – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: мальтодекстрин, сахароза, сувсиз лимон кислотаси, кетомакрогол, лимон ёки апельсин хушбуйи.
Таърифи: оч сарғиш рангли, махсус лимон ёки апельсин хидли кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.
АТХ коди: М01АХ17
Фармакологик хусусиятлари
Нимесулид – метансульфонанилидлар гурухи ностероид яллиғланишга қарши воситасидир (НЯҚВ), яққол яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Терапевтик самараси унинг арахидон кислотасининг метаболизмига таъсири ва яллиғланиш ўчоғида простагландинларни биосинтезини, ЦОГ ни ингибиция қилиш йўли билан боғлиқ. ЦОГ-2 га селектив таъсири ҳисобига, препарат меъда шиллиқ қаватида цитопротектор самарага эга бўлган простагландинлар синтезини бузмайди, бу ножўя самараларининг ривожланиши хавфини пасайтиради. Бундан ташқари, препарат гемостазга ва фагоцитозга таъсир қилмасдан, липидларнинг перекисли оксидланишини сусайтиради, шунингдек нейтрофил гранулоцитлар томонидан супероксид анионларнинг ҳосил бўлишини камайтиради ва яллиғланишда ҳосил бўладиган эркин радикалларнинг ҳосил бўлишини сусайтиради.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрациясига (Смах) 1-2 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 95%. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2-3 соатни, таъсир давомийлиги эса, тахминан 6-8 соатни ташкил қилади. Жигарда тўқима монооксигеназалари томонидан биотрансформацияга учрайди. Асосий метаболити бўлиб фармакологик фаол гидроксинимесулид ҳисобланади. Препаратнинг тахминан 98% организмдан асосан буйраклар орқали 24 соат давомида чиқарилади. Узоқ муддат қўлланганида организмда тўпланмайди.
Қўлланилиши
Ревматоид артрит, остеоартрит, остеоартроз, синовит, бурсит, тендинит, тендовагинит, спондилоартрит, Бехтеров касаллиги, оғриқлар (шу жумладан, бош, тиш, операциядан кейинги ва жарохатлардан кейинги оғриқлар), иситма синдроми (инфекцион-яллиғланиш, гинекологик, урологик ва томирли касалликларидаги). Шунингдек, юмшоқ тўқималарни ва таянч харакат аппаратини травматик яллиғланиши, невралгия, миалгия, альгодисменореяда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозаси
Препаратни катталарга ичга овқатдан кейин буюрилади. Пакетчанинг ичидагиси бир стакан сувда эритилади. Ўртача бир марталик доза 100 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Кекса пациентларда препаратнинг дозаси шахсий равишда танланади.
Ножўя таъсирлари
Препаратни одатда яхши ўзлаштирилади, аммо даволаш курсининг бошида ёки катта дозаларда қуйидаги бузилишлар кузатилиши мумкин:
Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, энцефалопатия, (Рейе синдроми), қўрқув хисси, асабийлик, дахшатли туш кўришлар. Доза камайтирилганида ва кейинчалик доза янада эҳтиёткорлик билан оширилганида бу холатлар ўз-ўзидан ўтиб кетади.
Меьда-ичак йўлларининг аьзолари томонидан: кам ҳолларда – диарея, кўнгил айниши, қусиш; баъзи ҳолларда – қабзият, метеоризм, гастрит; жуда кам ҳолларда – диспепсия, ахлатни қора келиши, меъда – ичакдан қон кетишлар, меьда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини перфорацияси.
Нафас аъзолари томонидан: кам ҳолларда – хансираш, бронхоспазм.
Юрак-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, гипертензия, геморрагия.
Сезги аьзолари томонидан: жуда кам ҳолларда– кўришни бузилиши.
Тери қопламалари томонидан: гиперергик реакциялар (қичишиш, терини қизариши, тери тошмаси), терлаш, кам ҳолларда – эритема, дерматит, жуда кам ҳолларда – эшакеми, юзни шиши, Стивенс-Джонсон синдроми, ангионевротик шиш.
Жигар ва ўт йўллари тизими томонидан: кам ҳолларда – гепатит, сариқлик, холестаз, жигар ферментларининг кўрсаткичларини ошиши мумкин.
Буйрак ва сийдик-чиқарилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – дизурия, гематурия, сийдикни тутилиши, жуда кам ҳолларда – буйрак етишмовчилиги, олигурия, интерстициал нефрит.
Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – анемия, эозинофилия, жуда кам ҳолларда – тромбоцитопения, панцитопения, пурпура.
Препаратнинг барча ножўя самаралари туғрисида шифокорга хабар қилиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
- ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан, препаратнинг хар кандай компонентига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошка НЯҚВ ларга);
- ўткир меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари;
- меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг зўрайиши босқичидаги яра касаллиги;
- бош мияга қон қуйилишлари;
- «аспиринли» астма;
- буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам);
- қон ивишини оғир бузилишлари;
- жигар етишмовчилиги;
- 12 ёшгача бўлган болалар;
- хомиладорлик;
- лактация даври (эмизиш)да қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги, II тип қандли диабет.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни кўпчилик дори воситаларини плазма оқсиллари билан боғланиш жойидан сиқиб чиқариши ва қонда эркин фракцияларни ошиши оқибатида уларнинг самарадорлиги ва токсиклигини ошириши мумкин (мунтазам шифокор назорати керак).
Препарат билан бир вақтда қўлланганида қон ивишини камайтирувчи дори воситаларининг самаралари кучаяди, бунда литийнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши кузатилади.
Препаратни қўллаш фуросемиднинг таъсирини пасайтириши мумкин. Шунингдек, метотрексат қабул қилинганида ножўя таъсирларни юз бериши эхтимолини ошиши кузатилиши мумкин.
Нимесулидни плазма оқсиллари билан юқори даражасида боғланиши туфайли, бир вақтда гидантоин ва сульфаниламидлар билан даволанаётган пациентлар, қисқа вақт оралиғида текширишдан ўтган холда шифокорнинг кузатуви остида бўлишлари керак.
Препарат циклоспориннинг нефротоксик таъсирини кучайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Кекса ёшдаги пациентларда, юрак-қон томир касалликларида, шу жумладан, артериал гипертензияда, қон кетишга мойилликда, меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимини бузилишларида, буйрак фаолиятининг бузилишларида (дозани камайтириш тавсия килинади), антикоагулянтлар ва антиагрегантлар билан даволаш фонида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Кўришни бузилиши пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни дархол тўхтатиш ва окулистга мурожаат қилиш лозим. Узоқ муддат қўлланганида жигар ва буйракнинг фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак.
Қандли диабети бўлган беморлар ва паст калорияли пархезга риоя қиладиган пациентлар препаратнинг таркибига сахароза киришини ҳисобга олишлари керак.
Транспорт воситаларини хайдовчилари ва касби диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ одамларда ишлаш вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сунг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: апатия, летаргия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш (одатда беморларга тутиб турувчи парвариш кўрсатилганда кайтувчан), эпигастрал сохасида оғриқлар, меъда- ичак қон кетишлари, артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши, анафилактик реакциялар, кома.
Даволаш: махсус антидоти йуқ. Агар дозани ошириб юборилиши охирги 4 соат давомида юз берган бўлса, қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш (катта одам учун 60-100 г), осмотик сургиларни қуллаш керак. Жадаллашган диурез, гемодиализ препаратни оқсиллар билан юқори боғланиши туфайли самарасиз. Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун 2 г дан полимер қопламали қоғоз пакетларда.
10, 20, 30 пакетлар қўллаш буйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.