📜 Инструкция по применению Нимесил
💊 Состав препарата Нимесил
✅ Применение препарата Нимесил
📅 Условия хранения Нимесил
⏳ Срок годности Нимесил

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

Нимесил®

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун 100 мг гранулаларда

Таъсир этувчи модда: нимесулид

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин препарат учун бу илова-варақани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим бўлган маълумот сақланади.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқишга зарур бўлиб қолиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокорингизга ёки дорихона ходимига мурожат қилинг.
  • Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган ва бошқа шахсларга бериш учун мўлжалланмаган. Ушбу препарат ҳатто уларда Сиздаги белгиларга ўхшаш симптомлар бўлса ҳам, бошқа инсонларнинг соғлиғига зарар келтириши мумкин.
  • Қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида, ўз шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай ножўя таъсирларга, шу жумладан, ушбу илова–варақада таърифланмаганларига ҳам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.

Илова-варақанинг мазмуни:

  1. Нимесил® нима ва у нима учун қўлланади?
  2. Нимесил® препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак?
  3. Нимесил® қандай қабул қилинади?
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Нимесил®ни сақлаш шароити
  6. Бошқа маълумотлар.

  1. НИМЕСИЛ® НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ?

Нимесил® – оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга ностероид яллиғланишга қарши препарат («НЯҚП»). Ўткир оғриқни даволаш учун, остеоартритдаги оғриқ хуружларида ва ҳайз кўриш вақтидаги оғриқларда қўлланади.

Нимесил® препаратини буюришдан олдин даволовчи шифокорингиз бу препарат қўлланганидаги фойда ва ножўя самараларининг пайдо бўлиши хавфини баҳолайди.

Агар аҳволни яхшиланиши кузатилмаса ёки аҳвол ёмонлашса, шифокорга мурожаат қилинг.

 

  1. НИМЕСИЛ® ПРЕПАРАТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?

Нимесил®ни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • нимесулидга ёки Нимесил® препаратининг ёрдамчи моддаларидан бирига юқори сезувчанликда (аллергия);
  • илгари ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган аллергик реакцияларда (бронхоспазм, ринит, эшакеми каби);
  • илгари нимесулид қабул қилганда жигарга заҳарли таъсирларида;
  • жигарга заҳарли таъсир этувчи бошқа препаратларни, масалан парацетамол ёки бошқа оғриқни қолдирувчи ёки НЯҚП ни қабул қилишда;
  • ўрганиб қолишни чақирувчи препаратларни қабул қилиш ёки ўрганиб қолишни бўлишида, Сизни препаратларга ёки бошқа воситаларга қарам қилиб қўяди;
  • мунтазам кўп миқдорда спиртли ичимликларни қабул қилишда;
  • илгари НЯҚП билан даволаш билан боғлиқ бўлган меъда-ичакдан қон кетишлари ёки перфорацияда;
  • жигар касалликларида ёки жигар ферментларининг даражасини ошишида;
  • ҳозирги вақтда ёки ўтмишда пептик (меъда ёки ўн икки бармоқ ичак) яраларнинг мавжудлигида;
  • аниқланган меъда ёки ичакдан қон кетишларда;
  • аниқланган бош мияга қон қуйилишида (инсульт);
  • бошқа қон кетишлар ёки қон ивишини бузилиши чақирган муаммолар мавжудлигида;
  • юрак етишмовчилигида ёки буйраклар фаолиятини бузилишида (буйрак етишмовчилиги) ёки жигарнинг ҳар қандай патологиясида;
  • шамоллаш ёки гриппда (умумий ҳолсизлик, хасталик, этни увишиши ёки қалтирашни ҳис этиш ёки юқори ҳароратнинг мавжудлигида);
  • ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойи давомида;
  • эмизиш даврида.

Нимесил® препаратини 12 ёшдан кичик болаларга буюриш тавсия этилмайди.

Нимесил®ни ўзига хос эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак

Нимесил® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

Касалликнинг симптомларини назорат қилиш учун керак бўлган энг кам самарали дозани, энг кам қўллаш давомийлигида ишлатиб, ножўя самараларини минимумга етказиш мумкин.

  • Айрим қандларни ўзлаштираолмаслик мавжудлигида Сиз ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорга мурожат қилишингиз лозим.
  • Агар Сиз қуйида қайд этилган, Нимесил® препарати билан ўзаро таъсир қилиши мумкин бўлган ҳар қандай препаратлардан бирини қабул қилаётган бўлсангиз:
  • қоннинг қовушқоқлигини камайтирувчи препаратлар (антикоагулянтлар, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа салицилатлар);
  • бошқа НЯҚП, шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари (циклооксигеназа-2 ингибиторлари);
  • юрак етишмовчилиги ёки юқори АБ ишлатиладиган сийдик ҳайдовчи препаратлар, шунингдек бошқа антигипертензив препаратлар;
  • депрессия ва ўхшаш ҳолатларни даволаш учун қўлланадиган литий препаратлари;
  • метотрексат;
  • циклоспорин.

Нимесил® препаратини қабул қилишдан олдин, Сиз шундай препаратларни қабул қилаётганингизни шифокорингиз ёки дорихона ходими билиши тўғрисида ишонч ҳосил қилинг.

  • Мумкин бўлган жигар шикастланишини кўрсатувчи симптомлар кузатилганида, Нимесил® билан даволашни тўхтатиш ва дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат қилиш лозим. Жигар шикастланишини тахмин қилиш мумкин бўлган симптомларга иштаҳани бузилиши, кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, чарчоқлик, сийдикни тўққа бўялиши киради. Агар Сизда пептик яра, меъда ёки ичакдан қон кетиши, носпецифик ярали колит ёки Крон касаллиги бўлса, Нимесил® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар беришингиз керак.
  • Агар Нимесил® препарати билан даволаниш вақтида Сизда шамоллаш ёки гриппга ўхшаш симптомлар (умумий ҳолсизлик, хасталик, этни увишиши ёки қалтирашни ҳис этиш) бошланса, препарат қабул қилишни тўхтатиш ва пайдо бўлган симптомлар тўғрисида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.
  • Агар Сизда юрак ёки буйракларнинг касалликлари бўлса, Нимесил® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беришингиз керак; чунки бу препаратни қабул қилганда буйракларнинг фаолиятини ёмонлашиши мумкин.
  • Агар Сиз ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беришингиз керак, чунки Нимесил® препарати фертилликни пасайтириши мумкин.

Кекса пациентлар

Нимесил® препарати меъда, буйраклар, юрак ёки жигар фаолиятига таъсир қилмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун шифокор кекса пациентлар учун такрорий визитларни кўпроқ буюриши мумкин.

Кекса пациентларда НЯҚП ларни қабул қилишда ножўя самараларни, айниқса ҳаёт учун хавфли бўлган меъда-ичакдан қон кетишлар ёки перфорацияни пайдо бўлиш тез-тезлиги юқори.

Юрак-қон томир тизимига таъсири

Нимесил® каби препаратларни қабул қилиш юрак хуружи (миокард инфаркти) ёки инсульт хавфини бироз ошишига олиб келиши мумкин. Бу юқори дозалар қўлланганида ва препарат билан узоқ вақт даволанганда касалликларни пайдо бўлиш хавфини эҳтимоли кўпроқ. Шифокор томонидан тавсия этилган доза ёки даволаш давомийлигини оширманг.

Юрак касаллиги, аввал ўтказилган инфаркт мавжудлигида, ёки Сиз агар Сизда бу касалликларни (масалан, юқори қон босими, диабет ёки қонда холестериннинг юқори миқдори борлигида, чекишда) пайдо бўлишининг хавфи бор бўлиши мумкин деб ҳисобласангиз, даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан мумкин бўлган даволашни муҳокама қилиш керак.

Шунингдек, анамнезида юқори қон босими ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим, чунки НЯҚП ни қабул қилишда суюқликни тутилиб қолиши ва шишлар тўғрисида хабар берилган.

Нимесулид тромбоцитларнинг фаолиятини ёмонлаштириши мумкин; шунинг учун қон кетишларига мойиллиги бўлган пациентлар, Нимесил® ни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Нимесил® юрак ва қон томирларнинг касалликларини олдини олиш учун ацетилсалицил кислотасининг ўрнини босмайди.

Меъда-ичак йўллари учун хавфсизлиги

Меъда-ичак қон кетишлари, яра ва перфорация:

Ҳар қандай НЯҚВ қабул қилинганда, бутун даволаш даври мобайнида ҳаёт учун хавф солувчи хабар берувчи симптомлар ва уларсиз, шунингдек ўтмишда меъда ичак йўллари томонидан оғир патологиялар мавжуд бўлса ёки бўлмаган ҳолатда ҳам, меъда-ичакдан қон кетишлари, яралар ёки перфорация келиб чиқиши мумкин.

Меъда-ичакдан қон кетиши, яра ёки ярани перфорацияси рўй бериш хавфи, анамнезида яраси бўлган, айниқса қон қуйилиши ёки перфорация билан асоратланган пациентларда, шунингдек кекса пациентларда ностероид яллиғланишга қарши препаратнинг дозасини ошириш билан ошади («Нимесил® препаратини қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаралсин). Бундай пациентлар учун даволашни мумкин қадар энг кичик дозадан бошлаш керак.

Бу пациентлар учун, шунингдек ацетилсалицил кислотаси ёки меъда-ичак касалликларини пайдо бўлиш хавфини оширувчи бошқа препаратларнинг кичик дозалари билан ёндош даволаш зарур бўлган пациентлар учун, ҳимоя қилувчи воситаларни (масалан, мизопростолни ёки протон помпа ингибиторларини) қўллаш билан мажмуавий даволашни ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш керак.

Анамнезида меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлари бўлган пациентлар, айниқса кексалар қорин соҳасида пайдо бўладиган ҳар қандай одатдаги бўлмаган симптомлар (айниқса, меъда-ичак қон кетишлари тўғрисида) шифокорга хабар беришлари керак. Бу даволашнинг бошланғич босқичларида ўта муҳимдир.

Яра ёки қон кетишини пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин бўлган перорал кортикостероидлар (яллиғланиш ҳолатларида қабул қилинадиган препаратлар) каби дори препаратлари, варфарин каби антикоагулянтлар, депрессияни даволаш учун қўлланадиган серотониннинг қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари ёки ацетилсалицил кислотаси каби антикоагулянтларни бирга қабул қилиш ҳолларида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим («Бошқа дори препаратларини қабул қилиш» бўлимига қаралсин).

Нимесил® препаратини қабул қилиш вақтида меъда-ичакдан қон кетиши ёки яра пайдо бўлганида, препарат билан даволашни бекор қилиш керак.

Анамнезида меъда-ичак касалликлари (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларга ностероид яллиғланишга қарши препаратларни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки бу касалликлар зўрайиши мумкин («Нимесил®ни ўзига хос эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак» бўлимига қаралсин).

Тери реакциялари

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар қўлланганида терини қизариши ва пуфакчалар ҳосил бўлиши билан кечувчи жиддий тери реакциялари, шу жумладан ҳаётга хавф солувчи реакцияларнинг (эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва заҳарли эпидермал некролизи/Лайелл синдроми) жуда кам ҳоллари ҳақида маълумотлар мавжуд («Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар» бўлимига қаралсин). Агар илгари буюрилган даволаш курсида, реакцияни бошланиши кўпчилик ҳолларда даволашнинг биринчи ойи давомида пайдо бўлган бўлса, пациентларда бундай реакцияларнинг жуда юқори хавфи пайдо бўлади. Тери тошмаларини, шиллиқ қаватларини шикастланишининг биринчи белгилари, ёки юқори сезувчанликнинг бошқа белгилари пайдо бўлганида, Нимесил® препаратини қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Бошқа дори препаратларини қабул қилиш

Кортикостероидларни ва Нимесил® ни бирга қабул қилиш меъда-ичакдан қон кетиши ёки яра хавфини ошириши мумкин («Нимесил®ни ўзига хос эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак» бўлимига қаралсин).

НЯҚВ варфарин каби антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин («Нимесил®ни ўзига хос эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак» бўлимига қаралсин).

Шунинг учун бу препаратларнинг бирга қўллаш қон коагуляциясини кучли бузилишлари бўлган пациентлар учун тавсия этилмайди ва буюрилмаслиги керак. Агар препарат билан мажмуавий даволашдан сақланишнинг иложи бўлмаса, унда коагуляцияга қарши фаолликни синчковлик билан назорат қилиш керак.

Нимесил® ва антитромбоцитар препаратлар ёки серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторларини (СҚҚОСИ) бирга қўлланган ҳолларда меъда-ичакдан қон кетишини юқори хавфи бўлади («Нимесил®ни ўзига хос эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак» бўлимига қаралсин).

Нимесил® фуросемиднинг (юқори қон босими ва юрак етишмовчилигини даволаш учун ишлатиладиган диуретик) ва бошқа антигипертензив препаратларнинг таъсирини сусайтиради.

Нимесил® ва литий препаратларини (рухий касалликларни даволаш учун восита) бирга қўллаш қонда литий миқдорини ошишига олиб келиши мумкин. Қон зардобида литий миқдорини текшириш лозим.

Метатрексатни (ревматизм ва ракни даволаш учун препарат) қўллашдан олдин ёки кейин 24 соат давомида Нимесил®ни буюриш, қонда метатрексатнинг концентрациясини ошишига ва бу препаратнинг ножўя таъсирларини кучайишига олиб келиши мумкин.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (нимесулид каби) циклоспориннинг (иммун жавобни бостириш учун қўлланадиган препарат, масалан, аъзо кўчириб ўтказилганидан кейин) буйракларга нохуш таъсирларини кучайтириши мумкин.

Агар Сиз бошқа дори препаратларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос, даволовчи шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Бундай ҳолларда ҳар қандай дори препаратини қўллашдан олдин маслаҳат олиш учун даволовчи шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилиш лозим.

Ҳомиладорлик вақтида ёки эмизиш ҳолатида, шунингдек ҳомиладорлик эҳтимоли бўлса ёки режалаштирилса, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокорга ёки дорихона ходимига маслаҳат учун мурожаат қилинг.

Нимесил® ни ҳомиладорликнинг биринчи олти ойи давомида шифокорнинг маслаҳатидан сўнг қабул қилиш мумкин. Она ва бола учун юқори хавфи туфайли, Нимесил® ни ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойи давомида қўллаш мумкин эмас («Нимесил® препаратини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаралсин).

Нимесулид ҳомиладорлик юз беришини қийинлаштириши мумкин. Агар Сиз ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз ёки Сизда ҳомиладорликни бошланиши билан боғлиқ муаммолар бўлса, бу ҳақида шифокорни хабардор қилиш керак.

Нимесил®ни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Агар Сиз Нимесил® препарати қабул қилгандан сўнг бош айланишини, бўшлиқда ориентацияни йўқолишини ёки уйқучанликни хис этсангиз, автомобилни бошқариш ёки механизмларга хизмат кўрсатиш мумкин эмас.

  1. НИМЕСИЛ® ПРЕПАРАТИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?

Нимесил® ни доимо шифокорнинг қатъий кўрсатмаси бўйича қабул қилиш керак. Агар Сизда шубҳалар бўлса, даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Одатдаги доза – 100 мг дан 1 пакетча (ичидагиси 1 стакан сувда эритилади) овқат қабул қилгандан сўнг суткада икки марта. Нимесил® ни иложи борича қисқароқ вақт давомида қўллаш керак, бир марталик даволаш курси 15 кундан ошмаслиги керак.

Агар Сиз керагидан ортиқ Нимесил® препаратини кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз

НЯҚВ дозасини ўткир ошириб юборилишининг симптомлари одатда қуйидагилар билан чекланади: апатия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрал соҳада оғриқ. Меъда-ичакдан қон кетиши пайдо бўлиши мумкин. Кам ҳолларда артериал босимни ошиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши ва кома пайдо бўлиши мумкин. НЯҚП нинг одатдаги дозалари қабул қилинганида ва бундай препаратларнинг дозаси ошириб юборилганида оғир аллергик реакцияларни пайдо бўлиши тўғрисида хабар берилган.

Нимесил® препаратининг навбатдаги қабули ўтказиб юборилганидаги чоралар

Агар Сиз Нимесил® препаратининг дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, унда кейинги галда препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилинг.

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки марта катта дозани қабул қилманг.

Агар Сиз Нимесил® препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Даволовчи шифокорнинг маслаҳатисиз Нимесил® препаратини қабул қилишни тўхтатганингизда Сизнинг ҳолатингиз ёмонлашиши мумкин.

  1. 4. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Нимесил®, ҳар қандай бошқа дори препарати каби ножўя таъсирлар чақириши мумкин, гарчи ҳамма пациентларда бўлмаса ҳам.

НЯҚП ларга энг кўп кузатиладиган ножўя таъсирларга меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар киради. Пептик яралар, баъзида ҳаётга хавф солувчи, айниқса кекса пациентларда меъда-ичак йўлларида перфорация ёки қон кетиши пайдо бўлиши ривожланиши мумкин («Нимесил®ни ўзига хос эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак» бўлимига қаралсин). Энг кам ҳолларда гастритлар кузатилган.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан даволаш билан боғлиқ реакция сифатида шишларни пайдо бўлиши (организмда суюқликнинг тўпланиши), артериал босимни ошиши ва юрак етишмовчилиги тўғрисида хабар берилган.

НЯҚВ га терини қизариши ва пуфакчаларни ҳосил бўлиши, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз билан кечувчи жиддий тери реакцияларининг жуда кам ҳоллари тўғрисида маълумотлар мавжуд.

Нимесил® каби препаратларни қабул қилиш юрак хуружи (миокард инфарти) ёки инсультнинг хавфини бироз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Қуйида келтирилган қийматлар ножўя таъсирларининг пайдо бўлиши тез-тезлигини баҳолашга асос сифатида қабул қилинган:

Жуда тез-тез:     10 даволанган пациентлардан 1 нафаридан кўпида
Тез-тез:                10 пациентлардан 1 дан кам ҳолат, аммо 100 даволанган

пациентлардан 1 нафаридан кўпида

Баъзида:              100 пациентлардан 1 дан кам ҳолат, аммо 1000 даволанган

пациентлардан 1 нафаридан кўпида

Кам ҳолларда:   1000 пациентлардан 1 дан кам ҳолат, аммо 10000 даволанган

пациентлардан 1 нафаридан кўпида

Жуда кам:          10000 даволанган пациентлардан 1 дан кам ҳолат, маълум эмас

(мавжуд маълумотлар асосида баҳолашнинг имконияти йўқ)

 

Ножўя таъсирлари

Қон томир ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар Кам ҳолларда Эритроцитлар миқдорини камайиши (анемия)

Айрим оқ қон хужайраларининг миқдорини ошиши (эозинофилия)

Жуда кам ҳолларда Тромбоцитопения (қонда тромбоцитлар миқдорини камайиши)

Қон хужайраларининг барча турлари миқдорини камайиши (панцитопения)

Локализацияланган теридан қон кетишлари (пурпура)

Иммун тизими томонидан бузилишлар Кам ҳолларда Аллергик реакциялар
Жуда кам ҳолларда Оғир аллергик реакциялар (анафилаксия)
Метаболизм ва овқатла-нишнинг бузилишлари Кам ҳолларда Қонда калий миқдорини ошиши (гиперкалиемия)
Рухий бузилишлар Кам ҳолларда Қўрқув ҳисси

Асабийлик

Тунги даҳшатли туш кўришлар

Нерв тизими томонидан бузилишлар Баъзи ҳолларда Бош айланиши
Жуда кам  ҳолларда Бош оғриғи

Уйқучанлик

Мия касаллигининг айрим шакли

(энцефалопатия, шу жумладан, Рейе синдроми)

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар Кам ҳолларда Ноаниқ кўриш
Жуда кам ҳолларда Кўришни бузилиши
Эшитиш аъзолари ва лабиринт аппарати томонидан бузилишлар Жуда кам ҳолларда Бош айланиши
Юрак томонидан бузилишлар Кам ҳолларда Пульсни тезлашиши (тахикардия)
Томирли бузилишлари Баъзи ҳолларда Қон босимни ошиши
Кам ҳолларда Қон қуйилишлари

Қон босимини ўзгарувчанлиги

«Қизиш» ҳисси

Нафас йўллари,кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар Баъзи ҳолларда Нафасни қийинлашиши
Жуда кам ҳолларда Астма

Бронхоспазм

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар Тез-тез Диарея

Кўнгил айниши

Қусиш

Баъзи ҳолларда Қабзият

Метеоризм

Меъда-ичакдан қон кетиши

Ўн икки бармоқли ичак ёки меъданинг яраси ва унинг перфорацияси

Жуда кам ҳолларда Меъданинг шиллиқ қаватини яллиғланиши (гастрит)

Қоринда оғриқ

Овқат ҳазм бўлишини бузилиши

Оғизнинг шиллиқ қаватини яллиғланиши, шу жумладан яраларни ҳосил бўлиши

Қора мойсимон ич келиши

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар («Нимесил® препаратини қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаралсин) Жуда кам Жигарни яллиғланиши (гепатит)

Яшин тезлигидаги ва кучли гепатит (шу жумладан ўлим билан туговчи)

Сариқлик

Сафро чиқарилишини бузилиши (холестаз)

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар Баъзи ҳолларда Қичишиш

Тошма

Кучли терлаш

Кам ҳолларда Эритема

Дерматит

Жуда кам ҳолларда Эшакеми

Тўқималарни шиши (ангионевротик шиш)

Юзни шиши

Оғир тери реакциялари (кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз)

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлари Кам ҳолларда Сийишни қийинлашиши

Сийдикда қон

Жуда кам ҳолларда Сийишни тутилиши

Буйрак етишмовчилиги

Олигурия

Буйрак тўқимасини яллиғланиши (интерстициал нефрит)

Препаратга маҳаллий реакциялар ва умумий бузилишлар Баъзи ҳолларда Тўқималарда суюқликни тўпланиши (шиш)
Кам ҳолларда Кучсизланиш

Ҳолсизлик

Жуда кам ҳолларда Тананинг аномал паст ҳарорати (гипотермия)

Ножўя таъсирлар кучайганида ёки ушбу илова варақада кўрсатилмаган ҳар қандай ножўя таъсирлар пайдо бўлганида, бу ҳақда даволовчи шифокорингизга ёки дорихона ходимига хабар беринг.

 

  1. НИМЕСИЛ® ПРЕПАРАТИНИ САҚЛАШ ШАРОИТИ

Ушбу дори воситасини 30o С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлаш лозим!

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Нимесил® ни пакетча ва картон қутида кўрсатилган “годен до” сўзларидан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатманг. Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг сўнгги кунига тўғри келади.

  1. БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР

Нимесил® препаратининг таркиби

  • Таъсир этувчи модда: нимесулид
  • Бошқа ингредиентлари: сахароза, апельсин ҳушбўйи, лимон кислотаси, мальтодекстрин ва макроголнинг цетостеарил эфири.

Нимесил® препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси 

Гранулалар қоғоз, алюмин ва полиэтилендан порцияли пакетларга жойланган; порцияли пакетлар ва илова-варақа картон қутига ўрамланган. Бир картон қутида 9, 15 ёки 30 порцияли пакетлар сақланади; бир порцияли пакетчада 2 г гранула (100 мг нимесулид)  мавжуд.

Сотувда ўрамларнинг барча ўлчамлари бўлмаслиги мумкин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Дори воситаси шифокор рецепти бўйича берилади.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.