📜 Инструкция по применению Нитоп
💊 Состав препарата Нитоп
✅ Применение препарата Нитоп
📅 Условия хранения Нитоп
⏳ Срок годности Нитоп

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИТОП

NITOP

 

Препаратнинг савдо номи: Нитоп

Таъсир этувчи модда (ХПН): нимодипин

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 30 мг нимодипин;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза – 142,5 мг, поливидон – 75,0 мг, кросповидон – 44,4 мг, картошка крахмали – 37,5 мг, магний стеарати – 0,6 мг, гипромеллоза – 5,4 мг, макрогол 4000 – 1,8 мг, титан диоксиди Е171 – 1,8 мг.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: кальций каналларининг селектив блокаторлари, дигидропиридин ҳосилалари.

АТХ коди: С08СА06.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

II синф кальций каналларининг селектив блокатори, дигидропиридон ҳосиласи.

L тур кальций каналлари билан танлаб ўзаро таъсир қилади ва кальций ионларини мембраналар орқали киришини блоклайди. Кўпроқ бош мия қон томирларига томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Турли қон томирларни торайтирувчи биологик фаол моддалар чақирган қон томирлар спазмини олдини олади ёки бартараф қилади. Қон билан таъминланиши етарли бўлмаган (қон билан таъминланиши нормал бўлган соҳалар билан солиштирганда) бош мия соҳаларида перфузияни яққолроқ ошишини чақиради. Субарахноидал қон қуйилишларда церебрал қон айланишиини яхшилайди. Мия нейронларининг функционал ҳолатини барқарорлаштиради. Хотира ва диққатни жамлаш қобилиятини яхшилайди. Тизимли артериал қон босимига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, плазмадаги максимал концентрациясига 1 соат давомида эришилади. Жигардан “биринчи ўтиш”да жадал метаболизмга учрайди. Биокираолишлиги паст. Плазма оқсиллари билан боғланиши 95% ни ташкил қилади. Эрта ярим чиқарилиш даври 1-2 соат, якуний ярим чиқарилиш даври – 5-9 соат. Буйраклар (1% дан камроғи ўзгармаган ҳолда) ва ичак орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • Аневризматик субарахноидал қон қуйилишидан кейинги ишемик неврологик бузилишларни олдини олиш.
  • Бош мия қон айланишининг ўткир бузилишлари.
  • Бош мия қон айланишининг сурункали бузилишлари: хотирани ёмонлашиши, диққатни жамлашни бузилиши.
  • Кекса ёшли беморлардаги яққол церебрал бузилишлар билан бўлган рухий-эмоционал беқарорлик.
  • Мигреноз хуружларни олдини олиш.
  • Ўтказилган инсультдан кейинги ҳолат.
  • Когнитив бузилишлар, шу жумладан тиришиш синдромларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Аневризматик субарохноидал қон кетишлар ва бош мия қон айланишини ўткир бузилишлари.

Катталар: тавсия қилинадиган доза – 2 таблетка ҳар 4 соатда (тўлиқ суткалик доза 360 мг ни ташкил қилади), таблеткалар озгина миқдордаги суюқлик билан бирга бутунлигича қабул қилинади. Таблеткаларни қабул қилиш субарохноидал қон кетиши бошланганидан кейин тўрт кун ўтгач бошланади ва 21 кун давом эттирилиши керак. Хирургик аралашувлар ҳолида Нитоп таблеткаларини буюриш, 21 кунлик даволаш даврини тамомлаш учун давом эттирилиши керак (дозалаш юқоридагидек).

Ножўя реакциялари ривожланган беморларда, заруратга қараб доза камайтирилиши ёки даволаш бекор қилиниши керак.

Жигар фаолиятини жиддий бузилишлари, айниқса жигар циррози, “биринчи ўтиш” самарасини пасайиши ва метаболик клиренсини тушиши туфайли, нимодипиннинг биокираолишлигини ошишига олиб келиши мумкин. Самаралари ва ножўя самаралари, масалан, қон босимини тушиши, бундай пациентларда аниқланиши мумкин. Бундай ҳолларда доза камайтирилиши керак (қон босимига қараб) ёки зарурати бўлганида даволашни тўхтатиш керак.

CYP 3A4 ингибиторлари ёки CYP 3A4 индукторлари билан бирга қўлланганида дозани тузатиш керак.

Буюрилиши: таблеткаларни бутунлигича озгина миқдордаги суюқлик билан, овқат қабул қилишдан каътий назар қабул қилиш керак. Дозалар орасидаги интервал 4 соатдан кам бўлмаслиги керак.

Грейпфрут шарбатини истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Бош мия қон айланишини сурункали бузилишлари: 1 таблеткадан суткада 3 марта 1-3 ой давомида буюрилади.

Мигреноз хуружларни олдини олиш учун: суткада 3 марта 1 таблеткадан буюрилади.

Ўтказилган инсультдан кейинги ҳолатлар: суткада 3 марта 1 таблеткадан буюрилади.

Когнитив бузилишлар: суткада 2-3 марта 1 таблеткадан 1 ой давомида буюрилади.

Кекса пациентлар: бу пациентлар гуруҳида дозани ўзгартиришнинг ҳеч қандай махсус талаблари йўқ.

Болалар: педиатрик дозалаш аниқланган эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, тахикардия, периферик шишлар, юз гиперемияси, қизиш ёки иссиқлик туйғуси бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм килиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диспептик симптомлар, қон плазмасида трансаминазаларнинг концентрациясини транзитор ошиши.

Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, ҳолсизлик; алоҳида ҳолларда – уйқуни бузилиши, юқори психомотор фаоллик, тажоввузкорлик, гиперкинезалар, депрессия.

Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения.

Моддалар алмашинуви жараёнлари томонидан: тер ажралишини кучайиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик, жигар фаолиятини оғир бузилишлари (масалан, жигар циррози), рифампицин ёки тутқаноққа қарши препаратлар (фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин) билан бир вақтда буюриш, ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

  • артериал гипотензияда (систолик артериал босим 100 мм сим. уст. дан пастроқ);
  • буйрак фаолиятини оғир бузилишлари билан бирга кечувчи патологияси (гломеруляр фильтрация минутига 20 мл дан кам) бўлган кекса пациентларда.

Бош мия фаолиятини бузилишларини даволаш учун Нитоп қабул қилаётган, оғир юрак етишмовчилиги бўлган кекса ёшли пациентлар мунтазам текширишга муҳтождирлар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нитоп цитохром Р450 3А4 фермент тизими ферменти иштирокида метаболизмга учрайди, шунинг учун жигар ферментларининг фаоллигини индукция қилувчи ёки ингибиция қилувчи препаратлар, плазмада нимодипиннинг концентрациясига таъсир кўрсатиши мумкин. Бошқа секин кальций каналларининг блокаторларини қўллаш тажрибасидан келиб чиқиб, жигар ферментларининг фаоллигини индуктори бўлган рифампицинни, нимодипиннинг метаболизмини тезлаштириш қобилиятига эгалигини кутиш мумкин. Рифампицин ва нимодипин бир вақтда қўлланганида охиргисининг самарадорлиги пасайиши мумкин. Цитохром Р450 3А4 фермент тизимини индукция қиловчи тутқаноққа қарши препаратлар (фенобарбитал, фенитоин ва карбамазепин), нимодипиннинг биокираолишлигини аҳамиятли пасайтиради, шунинг учун уларни бирга қабул қилиш мумкин эмас. Р450 3А4 фермент тизимининг фаоллигини индукция қиловчи препаратлар, плазмада нимодипиннинг концентрациясини оширишлари мумкин:

  • макролидлар (масалан, эритромицин). Тузилиши бўйича яқин азитромицин бундай хусусиятларга эга эмас;
  • ОИТВ-протеазаларнинг ингибиторлари (масалан, ритонавир);
  • азолли антимикотиклар (масалан, кетоконазол);
  • нефазодон ва флуоксетин антидепрессантлари (бирга буюрилганида плазмада нимодипиннинг концентрациясини ошиши 50% га етади);
  • квинопристин/дальфопристин;
  • циметидин;
  • вальпроат кислотаси.

Бундай препаратлар бирга буюрилганида нимодипиннинг дозасини камайтирилиши ва артериал босимни мониторинги кўзда тутилган бўлиши керак. Антидепрессант нортриптилин билан нимодипинни узоқ муддат қўллаш қон плазмасида нимодипиннинг концентрациясини аҳамиятсиз ошишига олиб келади; нортриптилиннинг концентрацияси ўзгаришсиз қолади.

Нимодипин қуйидагилар билан бирга буюрилганида артериал босимни пасайтириши мумкин:

  • диуретиклар;
  • бета-адреноблокаторлар;
  • ААФ ингибиторлари;
  • АТ-1 рецепторларининг блокаторлари;
  • бошқа кальций антагонистлари;
  • альфа-адреноблокаторлар;
  • метилдопа;
  • фосфодиэстераза ингибиторлари.

Нимодипин бу гуруҳлардан бўлган препаратлар билан бирга қўлланганида артериал босимни синчиклаб назорат қилиш талаб қилинади.

Галоперидол билан узоқ муддатли даволанишда бўлган пациентларда, нимодипинни галоперидол билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Бир вақтда вена ичига зидовудин ва нимодипинни буюриш, зидовудин учун AUC ни аҳамиятли ошишига ва нимодипин қўллашнинг самарадорлигини пасайишига олиб келади.

Грейпфрут шарбати дигидропиридинларнинг оксидланиш метаболизмини бостиради. Грейпфрут шарбати ва нимодипинни қўшишдан сақланиш керак, чунки бу қон плазмасида нимодипиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Кўплаб ёндош касалликлари, оғир буйрак етишмовчилиги (калава фильтрациясининг катталиги минутига 20 мл дан камроқ) ва оғир юрак-қон томир касалликлари бўлган кекса ёшли пациентларга нимодипинни буюриш, айниқса синчиклаб асосланган бўлиши керак. Даволаш вақтида ва у тугатилганидан кейин бундай пациентлар мунтазам шифокор кузатувига мухтождирлар.

Жигар фаолиятини бузилишларида бирламчи метаболизми жадаллигини пасайиши ва метаболик фаолсизлантирилишини секинлашиши туфайли, нимодипиннинг биокираолишлиги ва бунинг оқибатида асосий ва ножўя таъсирларини ошиши мумкин. Хусусан унинг гипотензив самараси кучайиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратнинг дозасини артериал босимни пасайиш даражасига қараб пасайтириш, зарурати бўлганида эса нимодипинни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда адекват назоратли текширишлар йўқ. Оғиз орқали қабул қилинганида ҳайвонларда репродуктив токсиклигининг текширишлари, гарчи текширишлар давомида репродуктив токсиклиги аниқланган бўлсада, тератоген таъсирини кўрсатмаган.

Лактация даври.

Нимодипин ва унинг метаболитлари, кўрсатилишича, одам сутида мавжуд бўлади. Эмизувчи оналарга, ушбу дори воситасини қабул қилаётганда эмизмаслик маслахат қилинади.

In vitro фертиллиги.

In vitro кальций антагонистларини сперматозоидларнинг бошчасида қайтувчи биохимик ўзгаришлар чақириш қобилиятига эга эканликлари намойиш қилинган, улар сперманинг фаолиятини пасайиши билан тугаши мумкин.

Болалар: педиатрик дозалари аниқланганмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Нимодипинни қўллаш транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятини, артериал босимни пасайиши ва бош айланишини пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли бузиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: артериал босимни яққол пасайиши, тахикардия ёки брадикардия, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқлар, марказий нерв тизими фаолиятини бузилиш симптомлари. Доза оширилиб юборилган ҳолда препарат қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Даволаш – симптоматик. Биринчи ёрдам меъдани ювишни ва фаоллаштирилган кўмирни қабул қилишни ўз ичига олади. Агар артериал босимни аҳамиятли пасайиши кузатилса, вена ичига допамин ёки норэпинефрин юбориш керак. Нимодипиннинг специфик антидотлари маълум эмас.

 

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар 30 мг дан. Ўрамда 30 таблеткадан.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан химояланган жойда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.