📜 Инструкция по применению Миконазол
💊 Состав препарата Миконазол
✅ Применение препарата Миконазол
📅 Условия хранения Миконазол
⏳ Срок годности Миконазол

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МИКОНАЗОЛ

MICONAZOLE

Препаратнинг савдо номи: Миконазол

Таъсир қилувчи модда (ХПН): миконазол

Дори шакли: вагинал суппозиторийлар

Таркиби:

1 вагинал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: миконазол нитрати – 100 мг;

Ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ.

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, цилиндрконик шаклли суппозиторийлар. Кесимида ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар (кортикостероидлар билан мажмуаси мустасно). Имидазол ҳосилалари.

АТХ коди: G01AF04.

 

Фармакологик хусусиятлари

Миконазол – синтетик замбуруғларга қарши восита, имидазол ҳосиласи. Патоген замбуруғларнинг кенг доирасига, шу жумладан Candida spp., Aspergillus spp., Dimorphons fungi, Criptoccocus neoformans, Pityrosporum spp., Torulopsis glabrata ларга нисбатан, шунингдек  айрим граммусбат микроорганизмларга, шу жумладан стафилококклар ва стрептококкларга нисбатан фаолдир.

Фунгицид ва фунгистатик таъсири замбуруғларнинг қобиғи ва плазматик мембранасининг эргостеролининг биосинтезини ингибирлаши билан, хужайра деворининг липид таркибини ва хужайра деворининг ўтказувчанлигини ўзгартириши билан боғлиқ бўлиб, бу замбуруғ хужайрасини нобуд бўлишига олиб келади.

Миконазолни интравагинал қўлланганда энг кучли фунгицид самараси Candida albicans га нисбатан намоён бўлади. Қиннинг микрофлора таркиби ва рН кўрсаткичини ўзгартирмайди. Кўпинча замбуруғли инфекцияларда кузатиладиган қичишишни тезда бартараф этади.

Фармакокинетикаси

Интравагинал қўлланганда миконазол нитрати жуда оз сўрилади, қон плазмаси ва сийдикда аниқланмайди.

Қўлланилиши

– вульвовагинал кандидоз;

– граммусбат микроорганизмлар томонидан чақирилган суперинфекцияда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Интравагинал, 1 суппозиторий (100 мг) дан суткада бир марта, кечқурун уйқудан олдин, 7-14 кун давомида ёки бир суппозиторийдан 7 кун давомида эрталаб ва кечқурун буюрилади.

Плёнкани суппозиторийнинг контури бўйлаб, қайчи ёрдамида кесиб, суппозиторийни контур уяли ўрамдан озод қилиб олинади, ва ётган ҳолатда қин ичига иложи борича чуқурроқ киритилади.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: айниқса даволашнинг бошида қиннинг шиллиқ қаватини маҳаллий таъсирланиши, қичишиш, ачишиш ҳисси, тошма, қичишувчи тошма, дисменорея бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– миконазолга ва имидазолнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик;

– жигар фаолиятини оғир бузилишлари;

– ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги;

– 16 ёшгача бўлганлар, қиз болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дори воситалари билан ўзаро таъсири

Миконазол ичга қабул қилиш учун билвосита антикоагулянтлар, сульфонилмочевина ҳосилаларининг, гипогликемик воситаларининг, фенитоиннинг самарадорлигини оширади.

Рифампицин миконазолнинг терапевтик самарасини пасайтиради, шунинг учун уларни бирга қўллашга йўл қуймаслик керак.

Карбамазепин билан бир вақтда қўлланганида ножўя таъсирларини ривожланиш хавфи ошади.

Астемизол, цизаприд, терфенадин билан бир вақтда қўлланганида аритмияларни ривожланиш хавфи ошади.

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабетда, микроциркуляцияни бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Суппозиторийларни ишлатилиши механик контрацепциянинг (презервативлар, вагинал диафрагмалар) ишончлилиги, суппозиторийларнинг асосини латекс ёки каучук билан ўзаро таъсири туфайли сусайиши мумкин.

Жинсий шерикда ҳам инфекция аниқланганда – тегишли даволашни буюриш керак.

Аллергик реакцияларни пайдо бўлиши ёки 7 кун давомида клиник яхшиланиш бўлмаса, даволашни тўхтатишни ва қўшимча текширишни талаб қилади.

Зарурат туғилганда препарат қинни қайнаган сув билан ювиш йўли билан чиқариб ташланиши мумкин.

Педиатрияда ишлатилиши: Препаратни 16 ёшгача бўлганларда, қиз болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар: препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Препаратни лактация даврида қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Одамнинг хулқига, автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Препаратни қўллаш автотранспортни ҳайдаш ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг кам сўрилиши камлиги туфайли, интравагинал қўлланганида дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Беҳосдан ютиб юборилганда хеч қандай муаммо туғилмайди.

Препаратнинг катта миқдори ютиб юборилганда, зарурат бўлса меъдани ювишни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Вагинал суппозиторийлар.

7 суппозиторийдан контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.