📜 Инструкция по применению Виатрич
💊 Состав препарата Виатрич
✅ Применение препарата Виатрич
📅 Условия хранения Виатрич
⏳ Срок годности Виатрич

ҚЎЛЛАШ  БЎЙИЧА  ЙЎРИҚНОМА

ВИАТРИЧ

VIATRICH

 

Препаратнинг савдо номи: Виатрич

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка сақлайди:

Фаол моддалар:

Ретинол пальмитати (А витамини)                       5000 ТБ

Холекальциферол (Д3 витамини)                           400 ТБ

Токоферол ацетати (Е витамини)                             15 ТБ

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини)                      10 мг

Рибофлавин (В2 витамини)                                        10 мг

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                2 мг

Цианокобаламин (В12 витамини)                           7,5 мкг

Никотинамид                                                                50 мг

Кальций пантотенати (В5 витамини)                         10 мг

Аскорбин кислотаси (С витамини)                             75 мг

Магний оксиди                                                              30 мг

Магний сульфати                                                         2,8 мг

Мис сульфати                                                                2 мг

Рух сульфати                                                                 63 мг

Селен диоксиди                                                           70 мкг

Таърифи: капсуласимон шакилли қизил-пушти рангли пленка қобиқ билан қопланган, бир томонида рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гурухи: витаминлар ва микроэлементлар.

АТХ коди: А11ФФ04.

Фармакологик хусусиятлари

Виатрич витаминлар ва микроэлементларни сақловчи мажмуавий препарат бўлиб, фармакологик таъсири унинг таркибиги кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

Ретинол пальмитати (А витамини) – оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, пурин ва пиримидин асосаларининг синтезини рағбатлантиради, АТФ синтезига ёрдам беради, тери, шиллиқ қаватлар, шунингдек кўриш аъзосининг нормал фаолиятини таъминлайди Холекальциферол (Д3 витамини) – кальцийни боғловчи оқсил синтезини рағбатлантиради, кальцийни ичак девори орқали қон ва тўқималарга ташилишини яхшилайди; суякларнинг ўсиш сохаларида тоғай тўқимасининг ривожланишини нормаллаштиради; оқсил стромаси синтезини, кальцийни қон плазмасидан қамраб олиниши ва уни фосфатлар кўринишида суякларда фиксациясини фаоллаштиради; буйракларнинг проксимал найчаларида кальций, натрий ва фосфатларнинг қайта сўрилишини енгиллаштиради.

Токоферол ацетати (Е витамини) – табиий антиоксидант хисобланади ва эркин радикал жараёнларини тормозлайди, хужайра ва субхужайра мембраналарини шикастловчи перикисларнинг хосил бўлишини олдини олади. Токоферол ацетати гем ва гем сақловчи ферментларнинг синтезини рағбатлантиради, тўқима нафасини яхшилайди, холлестерин синтезини ингибирлайди; капиллярларнинг ўтказувчанлиги ва синувчанлигини ошишини, уруғ найчалари, мояклар ва йўлдош фаолиятининг бузилишини олдини олади; репродуктив фаолиятни нормаллаштиради.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) – жигарда фосфорланиш натижасида карбоксилазага айланади, у кўпчилик фермент реакцияларининг коферменти хисобланади. В1 витамини карбонсувлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувини бошқарилишида, шунингдек нерв синапсларида қўзғалашни ўтказилиши жараёнларида мухим рол ўйнайди, анемик миокардиодистрофияда кардиомиоцитлар метаболизмини ва уларнинг қисқарувчанлик фаолиятини яхшиланишига ёрдам беради.

Рибофлавин (В2 витамини) хужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг мухим катализатори хисобланади. АТФ билан ўзаро таъсирлашиб флавопротеинлар коэнзимларини хосил қилади. Оксидланиш-қайтарилаш жараёнларини бошқаради, тўқима нафаси, карбонсувлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, кўзларнинг нормал кўриш фаолиятини, гемоглобин ва эритропоэтин синтезини тутиб турилишида иштирок этади.                                      

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – организм томонидан тўйинмаган ёғ кислоталарининг ишлатилишини яхшилайди, нерв тизими, жигар фаолияти ва қон хосил бўлишига ижобий таъсир кўрсатади. Пиридоксин олтингугурт сақловчи аминокислота – таурин (метионин ва цистеиндан) синтезига ёрдам беради, у нерв-мушак ўтказувчанлиги, мушак қисқарувчанлигини нормаллаштиради, тиришишлар ривожланишига тўсқинлик қилади.

Цианокобаламин (В12 витамини) – организмда (асосан жигарда) кофермент шакли аденозилкобаламин ёки кобамидга айланади, у В12 витамининг фаол шакли хисобланади. Юқори биологик фаолликка эга. Кобамид дезоксирибоза ва ДНК, креатин ва метионин хосил бўлиши учун, шунингдек нормал қон хосил бўлиши учун зарур – эритроцитларнинг етилишига ёрдам беради. Эритроцитларда сульфгидрил гурухлар сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради, бу уларнинг гемолизга толерантлигини оширади. Қоннинг ивитувчи тизимини фаоллаштиради, тромбопластик фаолликни ва протромбин фаоллигини ошишини чақиради. Жигар ва нерв тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарнинг регенерацияга қобилятини оширади.

Никотинамид – тўқима нафаси жараёнларида, карбонсувлар,  ёғлар ва аминокислоталар метаболизмида иштирок этади.

Кальций пантотенати (кальций пантотенати, В5 витамини) – организмда ацетилланиш коэнзими (КоА) таркибига қиради, у ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида мухим рол ўйнайди. Пантотен кислотаси карбонсувлар ва ёғлар алмашинувида ва ацетилхолининг синтезида иштирок этади. У ахамиятли миқдорларда буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватида сақланади ва кортикостероидларнинг хосил бўлишини рағбатлантиради.

Аскорбин кислотаси (С витамини) – организмнинг хаёт фаолиятида мухим рол ўйнайди, кучли ифодаланган тиклантириш (антиоксидант) хусусиятларга эга. Кўпчилик биокимёвий реакцияларда водороднинг ташилишини бошқаради, тетрагидрофолат кислотаси, стероид гормонлар, коллаген ва проколлаган синтезида, тўқималар регенерациясида иштирок этади. Хужайралараро модданинг коллоид холатини ва капиллярларнинг нормал ўтказувчанлигини тутиб турилишига ёрдам беради (гиалуронидазанинг фаоллигини сусайтирилиши оқибатида). Холестерин алмашинувида иштирок этади; жигарнинг детоксикацион ва оқсил синтез қилиш фаолиятини кучайтиради (нафас ферментларини фаоллаштириши натижасида), жигарда гликогенни тўпланишига ва протромбинни хосил бўлишига ижобий таъсир кўрсатади. Ўт-сафро ажралиб чиқиши ва меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини яхшилайди.                            

Магний мушак ва суяк тўқимасини шакилланишида, шунингдек оқсил синтезида иштирок этади.

Мис метаболизм жараёнларида мухим рол ўйнайди, эритроцитларнинг нормал фаолияти ва темир алмашинуви учун зарур.

Рух организмдаги физиологик ва патологик жараёнларда мухим рол ўйнайди, метаболик ва иммун жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, скелетни нормал шакилланиши ва тўқимаоарнинг регенерацияси учун зарур; инсулин, кортикотропин, соматотропин ва гонадотропинлар каби хаётий мухим гормонларнинг таркибига киради.

Селен организмнинг ферментатив антиоксидант тизимининг нормал фаолиятини таъминловчи асосий микроэлементлардан бири хисобланади, у антителолар хосил бўлишини рағбатлантиради ва шу билан шамоллаш ва инфекцион касалликлардан химояни оширади, эритропоэтин ишлаб чиқарилишида иштирок этади, жинсий фаолликни тутиб турилиши ва давомийлигига ёрдам беради.

Қўлланиши

Гиповитасминозлар, минерал моддалар ва микроэлементлар етишмовчилигини аволаш, шу жумладан:

  • жадал ақлий ва жисмоний юкланишлар даврида;
  • ўтказилган касалликлардан кейинги тузалиш даврида;
  • етарли бўлмаган ва мувозанатланмаган овқатланишда;
  • хомиладорлик ва эмизиш даврида.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – суткада 1 таблеткадан овқатдан кейин. Препаратни қабул қилишнинг давомийлигини шифокор шахсий белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Виатрич препарати одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзида меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин, лекин улар препаратни бекор қилишни талаб этмайди. Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Виатрич препаратини қабул қилиш вақтида витаминлар ва микроэлементларни сақловчи бошқа препаратларни қўллаш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат қабул қилганда сийдикни сарқ раннга бўялиши мумкин, бу бутунлай зарарсиз ва препаратнинг таркибида рибофлавиннинг мавжудлиги билан боғлиқ.

Тавсия этилган доза оширилмасин.

Яроқлилик муддати ўтганидан кейин препаратни ишлатиш мумкин эмас ва уни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилган холда шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш: препарат қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиш, меъдан ювиш, ичга фаолланган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар. 10 таблеткадан алюмин фольга блистерда. 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Салқин, ёруғликдан химояланган жойда, 25 С дан паст хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Ишлаб чиқарувчи

Saga Laboratories, Хиндистон.

ҚЎЛЛАШ  БЎЙИЧА  ЙЎРИҚНОМА

ФЕРОМАКС

FEROMAX

Препаратнинг савдо номи: Феромакс.

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

Фаол мода:

Карбонил темир элементар

темирга эквивалент                                        100 мг

Рух сульфати моногидрати АҚШ Ф.           61,8 мг

(22,5 элементар рухга эквивалент)

Фолат кислотаси БФ                                           1 мг

Таърифи: тўқ-жигарранг, сариқ-зарғалдоқ ва оқ рангли гранулалар билан тўлдирилган, тиниқ корпус ва қизил қопқоқли капсулалар.

Фармакотерапевтик гурухи: анемияга қарши восита.

АТХ коди: В03АА.

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий анемияга қарши препарат, таъсири унинг  таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

Карбонил темир – гемоглобин синтези учун зарур бўлган темир микроэлементининг шакли. Карбонил темир қўлланганда организмда унинг танқислигини тез тўлдирилиши юз беради, бу анемиянинг клиник (кучсизлик, чарчоқлик, бош айланиши, тахикардия, терининг оғриқлилиги ва қуруқлиги) ва лаборатор симптомларини аста-секин регрессиясига олиб келади. У шунингдек миоглобинда ва жигарда мавжуд бўлади.

Фолат кислотаси мегалобластларнинг нормал етилиши ва нормобластларнинг хосил бўлиши учун зарур. Эритропоэзни рағбатлантириб, аминокислоталар, нуклеин кислоталари, пуринлар ва пиримидинларнинг синтезида, холин хосил бўлишида иштирок этади. Хомиладорликда организмни тератоген омилларнинг таъсиридан химоя қилади.

Рух сульфат шаклида В гурухи витаминларнинг ўзлаштирилишини яхшиланишига ёрдам беради, меъда ости безида инсулин ишлаб чиқарилишида, ДЕК синтезида ва хужайраларнинг бўлиниш жараёнларида иштирок этади. Рухнинг биологик роли шунингдек қон хосил бўлиши жараёнларини нормалланишини, жарохатларнинг битишини таъминлашда унинг зараурлиги билан хам белгиланади, унинг таъсирини молекуляр механизмлари, рухни кўпчилик ферментларни тузилиши ва фаолиятида иштироки билан боғлиқ. Рухнинг танқислиги жинсий етилишни кечикиши ва гипогонадик карликликка олиб келади.

Препарат қонда темирнинг нормал даражасини тутиб турилиши ва тикланишига ёрдам беради. Анемия (шу жумладан хомиладорликдаги), бола ташлаш, муддатидан олдинги туғуруқ ва боланинг ақлий ривожланишини бузилишини олдини олади, улар организмда темир, фолат кислотаси ва рух етишмовчилигида кузатилиши мумкин.

Қўлланиши

  • Клиник яққол темир танқислиги анемиясини даволаш;
  • Турли таъсирлар (хирургик аралашувлар, ионловчи нурланиш, давомли гемодиализ ва бош.) чақирган анемияни даволаш;
  • Темирнинг яширин танқислигини даволаш;
  • Сурункали постгеморрагик анемияни даволаш;
  • Хомиладорликнинг II ва III уч ойликларидаги ва эмизиш давридаги, болалар ва ўсмирларнинг жадал ўсиш давридаги; вегетарианцлар ва кекса одамлардаги темир танқислигини олдини олиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат суткада 1 капсуладан 3 ой давомида (анемиянинг оғирлигига қараб) қўлланади. Темир ёки фолат кислотасининг яққол танқислигида доза суткада 2-3 капсулагача оширилади. Препарат билан даволашни периферик қон манзараси нормаллашгунича (8-12 хафта) ўтказиш керак. Гемоглобиннинг даражасини нормалланишига эришилгандан кейин тутиб турувчи даволашни яна камида 4 хафта давомида ўтказиш лозим.

Темирнинг яширин танқислиги бўлган пациентларга суткада 1 капсуладан 3-4 хафта давомида буюрилади.

Хомиладорлар 14 хафтасидан бошлаб суткада 1 капсуладан икки хафта давомида бир хафталик танаффус билан қабул қилдишлари, сўнгра препарат қабул қилишни туғуруқгача такрорлашлари керак (икки хафта қабул қилиш, бир хафта танаффус).

Лактация даврида суткада 1 капсуладан. Даволашнинг давомийлиги плазмадаги темирнинг миқдорини назорати остида шахсий белгиланади. Темир танқислигининг яққол клиник кўринишларида даволашнинг давомийлиги 3-6 ойларни ташкил қилади. Гемоглобин кўрсатгичи нормаллшганда, даволашни организмда темир депосини тўйинишигача яна тахминан 2 ой давом эттириш керак.

Тиббий аборт олдидан суткада 1-2 капсуладан 10 кун давомида.

Режали операциялар олдидан суткада 1-2 капсуладан 10 кун давомида.

Аёлларга хайз кўриш вақтида: суткада 1 капсуладан хайз кўришдан 2 хафта олдин, цикл вақтида ва цикл тугугунидан кейин икки хафта давомида. Препаратни қабул қилишни умумий давомийлиги, хайз кўриш циклини хам қўшиб, ўн кундан ошмаслиги керак.

Жадал жисмоний юкламалари бўлган одамлар ва “Бери-Бери” ташхиси бўлган пациентларга суткада 1-2 капсуладан препарат қабул қилиш тавсия этилади. Препарат ичга овқатланиш вақтида ёки кейин, ёки шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.

Препаратни оч қоринга, катта миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Мумкин бўлган ножўя таъсирлари: кўнгил айниши, қусиш, хатто анорекиягача бўлган иштахани пасайиши, қабзият, диарея, гастралгия, ичак санчиқлари, кекириш, аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Организмда темир миқдориши ошиши (гемосидероз, гемохроматоз), темирнинг утилизациясини бузилиши (апластик анемия), жигар ва буйракларнинг сурункали касалликлари, сурункали яллиғланиш касалликлари, назорат қилинмайдиган гипертензия, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антацидлар билан йўлдош даволаш темирнинг сўрилишини камайтиради. Темир ва тетрациклинлар бирга қўлланганда препаратнинг сўрилишини сезиларли пасайиши юз беради, бу даволашнинг самарадорлигини пасайишига олиб келади.

Параллел қўллаш фторхинолонлар, леводопа, карбидопа, тироксин ва бисфосфонатларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Темир комплекс хосил бўлиши туфайли пенициллинаминнинг сўрилишини пасайтириши мумкин. Фолат кислотаси билан бирга қўлланганда тиришишга қарши препаратларнинг зардобдаги концентрацияси камайиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препарат темир ва фолат кислотасининг танқислиги билан боғлиқ бўлган анемияларда самарадор, лекин бошқа этиологияли анемияларда самарадор эмас. Препаратни буюриш олдидан беморда лаборатория тахлиллдари асосида темир танқислигини тасдиқлаш керак. Темир сақловчи бошқа препаратларни бирга қўллашдан сақланиш керак. Темир сақловчи препаратлар қўлланганда ахлатни қора рангга бўялиши мумкин, бу клиник ахамиятга эга эмас. Темирнинг сўрилишини пасайишидан сақланиш учун каплулаларни қора чой, кофе, сут билан ичиш тавсия этилмайди.

Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Препарат хомиладорлар ва эмизувчиларда ишлатиш учун рухсат берилган. Темир танқислиги анемия она ва хомилада тўқима гипоксиясига олиб келади. Гемоглобин кислородни боғлаш, ташиш ва бериш учун зарур. Фолат кислотасини танқислиги хомиладорликни кечишига ва хомиланинг ривожланишига нохуш таъсир кўрсатади. Фолат кислотасининг  етарли даражаси аъзоларнинг нормал ривожланишини ва нерв тизимининг нормал шакилланишини таъминлайди. Темир минимал миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилятига таъсири. Таъсир қилмайди.

Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўллаш мумкин эмас ва болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Феромакс капсулалари билан даволашда дозани ошириб юборилишини биронта холи хақида хабар берилмаган. Агар темирнинг дозасини ошириб юборилиши гумон қилинаётган бўлса, унда симптомлари кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин оғриқлари, қонли қусиш, реактал қон кетиши, бўшашаш ва томирларнинг етишмовчилигини ўз ичига олиши мумкин. Шунингдек гипергликемия ва метаболик ацидоз хам кузатилиши мумкин. Даволаш дархол амалага оширилиши керак. Оғир холларда, яширин фазасидан кейин, 24-48 соат ўтгач қайталаниш юз бериши мумкин, у кома, гипотензия ва гепатоцеллюляр некроз ва буйрак етишмовчилиги кўринишида номоён бўлади.

Даволаш.

Препаратни кейинги сўрилишини минималлаштириш ёки олидин олиш учун қуйдаги чораларни кўриш тавсия этилади:

  1. Қустирувчи воситани юбориш.
  2. Меъдага кирган препаратни йўқотиш учун меъдани ювиш керак бўлиши мумкин. Бу деферроксамин эритмасини (2 г/л) ишлатиш билан ўтказилиши керак. Деферроксамин (50-100 мл сувда 5 г) меъда бўшатилганидан кейин меъдага юборилиши керак. Қусуқ массалари билан мумкин бўлган аспирацияни аниқлаш учун, бемор доимий кузатув остида бўлиши, зарурати бўлганда кислород аппарати ёрдамида нафас аппаратини қўллаб туриш керак.
  3. Ичакни бўшалашини чақириш учун маннитол ёки сорбитол эритмасини бериш лозим.
  4. Оғир захарланиш: темирни юқори зардоб даражаси (≥ 142 ммоль/л) билан шок ва/ёки кома мавжудлигида дархол хаёт фаолиятини тутиб туриш учун чоралар кўриш ва дархол деферроксаминни вена ичига қуйишни ўтказиш керак. Деферроксаминнинг тавсия этиладиган дозаси 5 мг/кг/с ни ташкил қилади, эритма секин вена ичига юборилганда 24 соатда максимум 80 мг/кг гача. Диққат: агар инфузия тезлиги ўта юқори бўлса, гипотония пайдо бўлиши мумкин.
  5. Оғирлиги камроқ захарланиш: 50 мг/кг деферроксамин мушак ичига юборилади (максимал доза 4 г).
  6. Зардобдаги темир даражасини назорат қилиш керак.
  7. Сув ёки электролит балансини тўлдириш учун хар қандай суюқлик қабул қилинади.

Фолат кислотаси, одатда, яхши ўзлаштирилади. Меъда-ичак бузилишлари кузатилиши мумкин. Кам аллергик реакциялар қайд қилинади.

 

 

 

Чиқарилиш шакли

15 капсуладан поливинилхлорид пленка ва алюмин фольга контур уяли ўрамда (блистер). 2 блистерда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган хароратда.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 36 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.