📜 Инструкция по применению Корвалдин®
💊 Состав препарата Корвалдин®
✅ Применение препарата Корвалдин®
📅 Условия хранения Корвалдин®
⏳ Срок годности Корвалдин®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОРВАЛДИН®

CORVALDINUM®

 

Препаратнинг савдо номи: Корвалдин®

Дори шакли: оғиз орқали қабул қилиш учун томчилар.

Таркиби: 

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: 

Фаол моддалар: 20 мг α-бромизовалериан кислотасининг этил эфири, 18 мг фенобарбитал, 1,4 мг ялпиз мойи, 0,2 мг хмел мойи; 

Ёрдамчи моддалар: ректификацияланган этил спирти, стабилизатор, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз, ўзига хос ҳидли суюқлик;

Фармакотерапевтик гуруҳи: Уйқу ва седатив препаратлар. Барбитуратларнинг мажмуавий препаратлари. 

АТХ коди: N05C B02.

 

Фармакологик хусусиятлари 

Фармакодинамикаси 

Корвалдин® – тинчлантирувчи ва спазмолитик препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлар билан белгиланади. 

α-бромизовалериан кислотасининг этил эфири седатив ва спазмолитик таъсир кўрсатади, марказий нерв тизимининг тўрсимон тузилмаси нейронларининг, шунингдек, миядаги бошқа тузилмаларнинг фаоллигини пасайтиради.

Фенобарбитал препаратда ишлатилган дозаларда енгил седатив ва томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. 

Аччиқ ялпиз мойи ва хмел мойи томирларга рефлектор кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади, метеоризм кўринишларини бартараф қилади. Этил спирти компонентларнинг ҳар бирининг самарасини кучайтиради.

Фармакокинетикаси 

Ўрганилмаган.

 

Қўлланилиши

– кучли таъсирчанлик билан кечувчи неврозлар;

– уйқусизлик;

– гипертония касаллиги ва вегетотомир дистониясини мажмуавий даволаш;

– юрак томирларининг кучли ифодаланмаган спазмлари, тахикардия;

– ичак спазмларида (спазмолитик препарат сифатида) қўлланилади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Овқатдан олдин 15-30 томчидан оз миқдордаги (30-50 мл) суюқлик билан кунига 2-3 марта қабул қилинади. Зарурати туғилганида бир марталик дозаси 40-50 томчигача кўпайтирилиши мумкин. Препаратни болаларни даволаш учун қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

Ножўя таъсирлари 

Алоҳида ҳолларда уйқучанлик ва енгил бош айланиши кузатилиши мумкин, аллергик кўринишлар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, оғир юрак етишмовчилиги, жигар ва буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари, ҳомиладорлик ва эмизиш.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Марказий нерв тизимини сусайтирувчи препаратлар Корвалдин® нинг таъсирини кучайтиради. Корвалдин® жигарда метаболизмга учрайдиган препаратларнинг таъсирини сусайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар 

62 ҳажм% алкоголь, шунингдек, фенобарбитал сақлайди, улар координацияни ва психомотор реакцияларнинг тезлигининг бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун препаратни қабул қилганда механизмлар билан ишлашда, автомобилларни бошқаришда шахслар эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. Спиртли ичимликларни бир вақтда истеъмол қилишдан сақланиш керак. 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Узоқ вақт қўлланганида ва доза ошириб юборилганида марказий нерв тизимининг яққол сусайиши ривожланиши мумкин, улар МНТнинг стимуляторларини (кофеин, кордиамин ва шу кабиларни) қўллаш билан бартараф қилинади. Бошқа қўринишларда – симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

25 мл дан флаконларда, қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити 

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25оС гача ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.