📜 Инструкция по применению Адамол®
💊 Состав препарата Адамол®
✅ Применение препарата Адамол®
📅 Условия хранения Адамол®
⏳ Срок годности Адамол®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АДАМОЛ®

ADAMOL®

 

Препаратнинг савдо номи: Адамол®

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: ғадир-будир сариқ эрбаҳо, гуттуин сердцелистли, диффуз олдендандия (Гедиотис), Христин доривор тизимгул, Юньнань мармарак (кўпилдизпояли), ёпишкок ремания, ясминсимон гардения, жиякли володушкалар, астрагала, кокоссимон пиёз замбуруғи экстрактлари, айиқ сафросидан ажратиб олиб қуритилган кукун, крахмал, тальк, магний стеарати – 0,46 г.

Таърифи: жигарранг рангдан то тўқ жигарранг ранггача бўлган кукун сақловчи, аччиқ ва енгил буруштирувчи таъмли капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: простата бези касалликларида қўлланадиган восита.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мажмуавий препаратдир. Дори препаратининг таркибига кирувчи доривор ўсимликлар экстрактининг таъсир этувчи моддалари сийдик хайдовчи, антисептик, спазмолитик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Простатит ва простата безининг хавфсиз гиперплазиясидаги сийишни бузилишида (поллакиурия, дизурия, оғриқли сийишда) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин қўлланади. 2-3 капсуладан кунига 3 марта. Даволаш курси 2-3 хафтани ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак тизими томонидан: диспептик бузилишлар, кўнгил айниши, иштахани пасайиши, эпигастрал соҳада оғриқ, оғиз қуриши мумкин.

Аллергик реакциялар: эшакеми, тери қичиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик;
  • жигар ва/ёки буйрак функциясини оғир бузилишлари, шунингдек юрак етишмовчилигининг оғир шакли;
  • меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайиш босқичи;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўрганилмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат аёлларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

12 капсуладан алюмин фольга билан ёпиштирилган блистерларда. 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Герметик ўрамда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.