ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АРТОКСАН
ARTOXAN
Препаратнинг савдо номи: Артоксан
Таъсир этувчи модда (ХПН): теноксикам
Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизацияланган кукун эритувчи билан мажмуада.
Таркиби
1 флакон препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: теноксикам – 20 мг;
ёрдамчи моддалар: маннитол, аскорбин кислотаси, динатрий эдетати, трометамин, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси.
1 ампула эритувчи 2 мл инъекция учун сув сақлайди.
Таърифи: яшил-сариқ рангли лиофилизицияланган кукун;
эритувчи – рангсиз тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар. Оксикамлар.
АТХ коди: М01АС02
Фармакологик хусусиятлари
Артоксан кучли яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва камроқ ифодаланган иситмани туширувчи таъсирга эга бўлган, самарали ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚВ) ҳисобланади. Препаратнинг ҳусусиятлари циклооксигеназа ферментининг иккала изоформаларини ингибиция қилиши билан боғлиқ, бу арахидон кислотасининг метаболизмини бузилишига ва простагландинлар синтезини блокадасига олиб келади.
Яллиғланишга қарши самараси капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайиши (экссудацияни чеклайди), лизосомал мембраналарни турғунлашуви (лизосомалардан, тўқималарни шикастланишини чақирадиган ферментларни ажралиб чиқишига тўсқинлик қилади), яллиғланиш медиаторлари (простагландинлар, гистамин, брадикинин, лимфокинлар, комплемент омиллари) синтезини сусайиши ёки фаолсизлантирилиши билан боғлиқ. Яллиғланиш ўчоғида эркин радикалларнинг миқдорини камайтиради, хемотаксис ва фагоцитозни сусайтиради. Яллиғланишнинг пролифератив фазасини тормозлайди, тўқималарни яллиғланишдан кейинги склерозланишини камайтиради; хондропротектор таъсир кўрсатади.
Препарат яллиғланиши ўчоғида оғриқ сезувчанлигини камайтиради ва таламусдаги оғриқ марказларига таъсир қилади, десенсибилизацияловчи таъсирга эга (узоқ муддат қўлланганида). Ревматик касалликларда тинч холатда ва ҳаракатда бўғимлардаги оғриқни сусайтиради, бўғимларнинг эрталабки танглигини ва шишини камайтиради, бўғимларнинг фаолиятини яхшилайди ва харакат хажмини оширади.
Фармакокинетикаси
Узоқ муддатли ярим чиқарилиш даврига эга – 60-75 соат. Гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади, синовиал суюқликка яхши ўтади. Биокираолишлиги юқорилиги – 100% билан характерланади.
Қўлланилиши
Таянч-ҳаракат аппаратини, оғриқ синдроми билан бирга кечувчи, яллиғланиш-дегенератив касалликлари:
- ревматоид артрит, подаграли артрит, анкилозланувчи спондилит (Бехтерев касаллиги);
- инфекцион носпецифик полиартрит;
- остеоартроз, остеохондроз;
- тендинитлар, бурситлар, миозитлар, периартритлар;
- артралгия, невралгия, миалгия, ишалгия, люмбаго;
- жароҳатлар, куйишларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мушак ичига ёки вена ичига юбориш учун мўлжалланган.
20 мг дозада суткада 1 марта буюрилади, тутиб турувчи доза: суткада 10 мг ни ташкил этади.
Яққол оғриқ синдромида дозани суткада 1 марта 40 мг гача ошириш мумкин.
Подаграли артритнинг ўткир хуружларида: 20 мг дан суткада 2 марта биринчи 2-3 кун давомида, сўнгра 20 мг дан суткада 1 марта 5 кун давомида қўлланади.
Ножўя таъсирлари
Овқат хазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқлар ва нохуш хислар, кўнгил айниши, метеоризм.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи.
Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми, эритема, Стивенс-Джонсон ва Лайелл синдромлари.
Лаборатория кўрсаткичлари: плазмада креатинин, мочевинанинг концентрацияларини ошиши, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- теноксикамга ёки бошқа НЯҚП юқори сезувчанлик;
- меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари;
- меъда-ичакдан қон кетишлар;
- ҳомиладорлик;
- лактация даври;
- болалар;
- “аспирин триадаси”;
- жигар ва буйрак фаолиятини яққол даражадаги бузилишлари;
- буйрак етишмовчилиги;
- юрак етишмовчилиги;
- қон касалликларида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат литий препаратлари, билвосита антикоагулянтларнинг самарасини кучайтиради (протромбин индексини назорат қилиш керак).
Диуретиклар билан бирга қўлланганида организмда натрий ва сувни ушланиб қолиши мумкинлигини хисобга олиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Артоксан билан узоқ муддатли даволаш жараёнида жигар ва буйракларнинг фаолиятини назорат қилиш керак.
Қон кетиш вақти узайиши мумкин, буни оператив аралашувларда хисобга олиш керак.
18 ёшдан кичик бўлган шахсларда теноксикамни қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқлиги туфайли, препарат уларга жуда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни ўта эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки Артоксанни бу тоифа пациентларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.
Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат билан даволаниш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиш холлари кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
Лиофилизацияланган кукун бўлган 3 флакон ва эритувчи бўлган 3 ампула контур уяли ўрамда.
1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.