📜 Инструкция по применению ТРАВА ПУСТЫРНИКА
💊 Состав препарата ТРАВА ПУСТЫРНИКА
✅ Применение препарата ТРАВА ПУСТЫРНИКА
📅 Условия хранения ТРАВА ПУСТЫРНИКА
⏳ Срок годности ТРАВА ПУСТЫРНИКА

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚнома

ТРАВА ПУСТЫРНИКА

HERBA LEONURI

Савдо номи: Трава пустырника.

Lamiaceae оиласига мансуб, арслонқуйруқни (Leonurus сardiaca L. ва Leonurus quinquelobatus Gilib) ёввойи ва хонаки ўстириладиган, кўп йиллик ўтсимон ўсимлигининг гуллаш вақтида йиғилган, қуритилган ва майдаланган ўти.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: гликозидлар, алкалоидлар, флавоноидлар, сапонинлар, эфир мойлари мавжуд.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив восита.

Фармакологик хусусиятлари

Тинчлантирувчи, қон босимини туширувчи, манфий хронотроп ва кардиотоник таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Уйқуни бузилиши билан кечувчи невротик ва астеноневротик ҳолатларда, неврастенияда, неврозда, вегетатив томир дистониясида, артериал босимни кўтарилишида, тахикардия ва кардиалгик оғриқлар билан кечувчи климакcдан олдинги даврдаги вегетоневрозларда, артериал гипертониянинг бошланғич даврида мажмуавий даволаш таркибида, гипертиреозда уйқусизликда ва гипертонияда қўллаш тавсия этилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дамлама кўринишида қўлланади. Уни тайёрлаш учун 15 г ўт эмалланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайнатилган қайноқ сув қуйилади, идишни қопқоғи ёпилиб, сув ҳаммомида (қайнаб турган сувда) 15 мин давомида иситилади, кейин совутилади, докадан ўтказилади (ўсимлик хом-ашёсини сиқиб олинади). Олинган дамламанинг ҳажми кайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.

2 та фильтр-пакет (4 г) арслонқуйруқ ўти эмалланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайноқ сув қуйилади қопқоғи ёпилади ва 15 минут давомида қайнаб турган сув ҳаммомида қиздирилади, сўнгра хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади, фильтр-пакетлар олинади ва сиқилади.

Олинган дамламанинг хажми қайнаган сув билан 200 мл гача етказилади.

Тайёрланган дамламани салқин жойда икки суткагача сақлаш мумкин.

1 ош қошиқдан кунига 3 марта, овқатдан 1 соат олдин қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аниқланмаган.

 

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

30 г ва 50 г дан полиэтилен пакетларда, картон қутиларга жойланади.

2 г дан фильтр-пакетларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.