📜 Инструкция по применению MR Китанал сиртга қўллаш учун гель
💊 Состав препарата MR Китанал сиртга қўллаш учун гель
✅ Применение препарата MR Китанал сиртга қўллаш учун гель
📅 Условия хранения MR Китанал сиртга қўллаш учун гель
⏳ Срок годности MR Китанал сиртга қўллаш учун гель

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR КИТАНАЛ

MR KITANAL

 

Препаратнинг савдо номи: MR Китанал

Таъсир этувчи модда (ХПН): кетопрофен

Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель

Таркиби:

фаол модда: кетопрофен – 0,375 г;

ёрдамчи моддалар: карбомер – 0,30 г, троламин – 0,555 г, лаванданинг эфирли мойи – 0,0042 г, 96% этил спирти – 4,275 г, тозаланган сув – 15 г гача.

Таърифи: лаванда ва этанол ҳидли, бир хил массали гель.

Фармокотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: М01АЕ03

 

Фармокологик ҳусусиятлари

Ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ), пропион кислотасининг ҳосиласи. Оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми циклооксигеназа даражасида простагландинлар синтезини ингибиция қилиши  билан боғлиқ. Бундан ташқари, кетопрофен липооксигеназани ингибиция қилади, брадикининга қарши фаоллика эга, лизосомал мембраналарни барқарорлаштиради, яллиғланиш жараёнида иштирок этадиган ферментларни ажралиб чиқишига тўсқинлик қилади.

Кетопрофен бўғим тоғайлари холатига салбий таъсир кўрсатмайди.

Фармококинетикаси

Маҳаллий қўлланганда кетопрофен секин сўрилади ва организмда деярли тўпланмайди. Биокираолишлиги 5% ни ташкил қилади. Кетопрофен тери ости қаватига, боғлам ва мушакларга, синовиал суюклигига яхши киради ва у ерда терапевтик концентрацияга эришади. Препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси жуда паст. Кетопрофен жигарда коньюгатларни ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди, улар асосан сийдик билан чиқарилади. Кетопрофеннинг метаболизми ёшга, оғир буйрак етишмовчилигига ёки жигар циррозига боғлик эмас.

 

Қўлланилиши

Турли генезли оғриқли ва яллиғланиш жараёнларини, шу жумладан:

  • Ревматоид артрит ва периартрит;
  • Анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги);
  • Псориатик артрит;
  • Реактив артрит (Рейтер синдроми);
  • Турли локализацияли остеоартрит;
  • Тендинит, бурсит;
  • Миалгиялар;
  • Невралгиялар;
  • Радикулит;
  • Таянч-харакат аппаратининг жароҳатлари (шу жумладан спортдаги), мушакларни ва бўғимларни ва мушакларнинг пайларини лат ейишини симптоматик даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Гелнинг оз миқдорини (3-5 см) юпқа қилиб, терига шикастланиш ўчоғига суткада 1-2 марта, оҳиста ишқалаб суртилади. Доза шикастланиш майдонига боғлиқ 5 см гель 100 мг кетопрофенга мос келади, 10 см гель 200 мг кетопрофенга мос келади.

Гелни бошқа дори шакллари (капсулалар, таблеткалар, шамчалар) билан мажмуада қўллаш мумкин. Умумий максимал суткалик доза, дори шаклидан қатъий назар 200 мгдан ошмаслиги керак. Шифокорнинг маслаҳатисиз даволаниш давомийлиги – 14 кундан ошмаслиги лозим. Окклюзион боғловларни қўллаш тавсия этилмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Дермотологик реакциялар: 3% ҳолатларда – эритема, қичишиш, кучсиз намоён бўлувчи транзитор дерматит; кам холларда – фотосенсибилизация кузатилади. Ёмон гигиеник шароитлар ва қуёш нурининг таъсири оқибатидаги оғир контакт дерматитнинг битта ҳолати ва оғир тарқоқ дерматитнинг 1 ҳолати тарифланган.

Нафас тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – астматик хуружлар (аллергик реакциянинг варианти каби) кузатилади.

Сийдик – чиқариш тизими томонидан: гелни сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентга қўлланганидан кейин буйрак функциясини ёмонлашишининг бир ҳолати таърифланган; якка ҳолларда – интерстициаль нефрит кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Анамнезида НЯҚВ ва салицилатларни қабул қилиш оқибатида келиб чиққан бронхоспазмга, эшакемига ва ринитга кўрсатмалар;
  • Тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши (экзема, хўлланувчи дерматит, очиқ ёки инфекцияланган жароҳат);
  • Ҳомиладорликнинг III уч ойлиги;
  • Лактация даври;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • Кетопрофенга ёки препаратнинг бошқа компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ га юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни жигар ва\ёки буйрак функциясини бузилишларида, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишларида, қон касалликларида, брохиал астмада, сурункали юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида она учун даволашдан кутиладиган файда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг плазмадаги концентрацияси жуда паст бўлганлиги туфайли, бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирининг белгиларини (тизимли қўллашдаги белгиларга ўхшаш) намоён бўлиши фақат тез-тез ва узоқ-вақт қўлланганда бўлиши мумкин.

Кетопрофен ёки бошқа НЯҚВ сақлаган бошқа дори шаклларини (суртмалар, гелларни) бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қабул қилиш кетопрофенни қон плазмасининг оқсиллари билан боғланиш даражасини камайтиради.

Кетопрофен метотрексатни чиқарилишини камайтиради ва уни заҳарлилигини ошишига олиб келади.

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ва уларни чиқарилишига таъсири аҳамиятли эмас. Кумаринларни қабул қилаётган  пациентларга препарат буюрилганида тиббий назорат тавсия этилади.

 

Махсус кўрсатмалар

Гелни қўллаганда препаратни кўзнинг шиллиқ қаватига ва кўз атрофидага терига тушишидан сақланиши лозим.

Ножўя самаралар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Суткалик умумий доза дори шаклидан қатъий назар, 200 мг дан ошмаслиги лозим. Даволаш вақтида ва даволаниш тўхтатилгандан кейин 2 ҳафта давомида тўғри қуёш нурларидан ва ультрабинафша нурланишидан сақланиш лозим. Гелни суртилгандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Терини таъсирланиши пайдо бўлганида даволанишни вақтинча тўхташиш лозим. Яққол таъсирланишда даволашни давом эттириш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кетопрофеннинг сиртга қўллаш учун дори шакллари қўлланганда дозани ошириб юборилиши қайд этилмаган. Тери реакциялари – таъсирланиши, эритема, қичишиш кузатилиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, гелни қўллаганда терини оқар сув билан яхшилаб ювиш лозим. Зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

2,5% сиртга қўллаш учун гель, 15 г, 25 г, 30 г ва 50 г дан тубаларда. Тубалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картонли пеналга жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.