📜 Инструкция по применению MR Кальций глюконат
💊 Состав препарата MR Кальций глюконат
✅ Применение препарата MR Кальций глюконат
📅 Условия хранения MR Кальций глюконат
⏳ Срок годности MR Кальций глюконат

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR КАЛЬЦИЙ ГЛЮКОНАТ

MR CALCII GLUCONATIS

 

Препаратнинг савдо номи: MR Кальций глюконат

Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций глюконати

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма сақлайди:

фаол моддалар: кальций глюконати – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий глюконати, сут кислотаси, кальций гидроксиди, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки деярли рангсиз, бироз бўялган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал препаратлар.

АТХ коди: A12AA03

 

Фармакологик хусусиятлари

Кальций ионлари нерв импульсларининг ўтказилишида, силлиқ ва скелет мушакларининг қисқаришида, миокарднинг фаолиятида, қоннинг ивишида қатнашади; улар суяк тўқимасининг шаклланиши, бошқа тизим ва аъзоларни фаолияти учун зарур. қонда кальций ионларининг концентрацияси кўплаб патологик жараёнларда камаяди, яққол гипокальциемия эса тетаниянинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кальций глюконати гипокальциемияни бартараф қилишдан ташқари, томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, аллергияга қарши, яллиғланишга қарши, қон кетишини тўхтатувчи таъсир кўрсатади. Кальций хлориддан фарқли равишда нисбатан камроқ маҳаллий қитиқловчи таъсирга эга, шунинг учун мушак ичига ва тери остига юбориш учун қўлланиши мумкин.

 

Фармакокинетикаси

Препарат парентерал юборганидан кейин қон оқими билан бирга барча аъзо ва тўқималарга бир текис тақсимланади. Қон плазмасида кальций ионлашган шаклда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига ўтади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Кальций глюконати қалқонсимон бези олди безлари фаолиятининг етишмовчилигида, организмдан кальцийнинг кўп чиқиб кетишида (жумладан, узоқ муддатли сувсизланишда), қўшимча восита сифатида аллергик касалликларда (зардоб касали, эшакеми, ангионевротик шиш ва бошқаларда), дорилар билан даволашдаги аллергик асоратларда, турли сабабли патологик жараёнлардаги (яллиғланиш жараёнининг экссудатив босқичи, геморрагик васкулит, нур касаллиги ва бошқаларда) томирларнинг ўтказувчанлигини камайтириш учун; паренхиматоз гепатитда, жигарнинг токсик шикастланишида, нефритда, эклампсияда, гиперкалиемияда, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида, тери касалликларида (терини қичиши, экзема, псориаз ва бошқаларда), қон кетишини тўхтатувчи восита сифатида, шунингдек, магний тузлари, шовул кислотаси ёки унинг эрийдиган тузлари, фтор кислотасининг эрийдиган тузлари билан заҳарланишда антидот сифатида қўлланади.

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига ва мушак ичига юборилади. Эритмали ампула юбориш олдидан тана ҳароратигача иситилади. Кальций глюконатни вена ичига тез юборилганида пайдо бўладиган ножўя реакциялардан сақланиш учун препарат аста-секин 1,5 мл ни тахминан 1 минут давомида юбориш керак.

Катта ёшдагиларга касаллик характери ва беморнинг ҳолатига қараб 10% эритма 5-10 мл дан ҳар куни, кунора ёки ҳар 2 кунда юборилади.

Болаларга некроз ривожланиши эҳтимоли бўлганлиги сабабли препаратни мушак ичига юбориш тавсия этилмайди. Болаларга уларнинг ёшига қараб вена ичига 10% кальций глюконатининг эритмаси 1 мл дан 5 мл гача юборилади.

 
Ножўя таъсирлари
Баъзида кўнгил айниши, қайт қилиш, диарея, брадикардия, оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун тана бўйлаб қизиш ҳисси кузатилиши мумкин, улар тезда ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тромбозларга мойиллик, гиперкальциемия, яққол атеросклероз, қон ивишининг кучайиши.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Шприцни кальций глюконат эритмаси билан тўлдиришдан олдин шприцда этил спиртининг қолдиқлари бўлмаслиги учун текшириш (глюконат чўкмага тушади) керак. Кальцийнинг бошқа препаратлари билан бирга буюриш тавсия этилмайди. Бирга қўлланганда кальций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради. Кальций глюконатини верапамилдан олдин ва кейин вена ичига юбориш, унинг гипотензив таъсирини пасайтиради, лекин антиаритмик самарасига таъсир қилмайди. Хинидин билан бир вақтда қўлланганда қоринча ички ўтказувчанлигининг секинлашишини ва хинидиннинг заҳарлилигини ошириши мумкин. Юрак гликозидлари билан даволаш вақтида кардиотоксик таъсирнинг кучайиши муносабати билан, кальций глюконатини парентерал қўллаш тавсия қилинмайди. Кальций глюконати ва ангишвонагул гуруҳи препаратларини бир вақтда қўлланганида салбий оқибатларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, дигитализацияланган пациент кальций препаратларини вена ичига инъекциясини қабул қилиши мумкин эмас. Кальций глюконати ва тетрациклинлар бир вақтда перорал қўлланганида, охиргисининг таъсири уларнинг сўрилишини пасайиши сабабли камайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Кальций глюконатнинг инъекцион эритмаларини чўкмага тушишига мойиллиги бор. Агар шприцда чўкма бўлса, бу шприцни ишлатманг. Ампуладаги чўкмани қуруқ духовкада камида 1 соат давомида 800С да қиздириш орқали эритиш мумкин ва кейин яхшилаб чайқатиш керак. Ишлатиш олдидан хона ҳароратгача совитилади. Агарда юқорида эслатилган муолажалардан кейин шунда хам чўкма қолса, эритма ишлатилмайди. Кальций глюконатини вена ичига юборишда зардобдаги кальцийнинг концентрациясини тез ошиб кетмаслиги ва яқинидаги тўқималарга қўйилиб некротик асоратлар ривожланмаслиги учун кичкина игна ишлатиш ва катта венага юбориш керак.

Кальций глюконатни тез юборилганида вазодилятация, қон босимини тушиши, брадикардия, юрак аритмиялари, ҳушдан кетиш ва юракни тўхтаб қолишини чақириши мумкин.

Кальций тузларини ва ангишвонагули гуруҳи препаратларини бир вақтда ишлатилганда пайдо бўладиган салбий оқибатлар бўлиши мумкин, дегитализация қилинган пациент манзарани аниқ ойдинлашувига қадар кальций препаратларини вена ичига инъекциясини олишлари керак эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат дозаси ошириб юборилганида гиперкальциемия ривожланиши мумкин. Бундай ҳолда антидот сифатида кальцитонин қўлланилади, уни вена ичига  кунига тананинг 1 кг вазнига 5-10 ХБ ҳисобидан юборилади (препарат 500 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида суюлтирилади, 6 соат давомида, 2-4 қабулда томчилаб юборилади).

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.