📜 Инструкция по применению Лезин
💊 Состав препарата Лезин
✅ Применение препарата Лезин
📅 Условия хранения Лезин
⏳ Срок годности Лезин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕЗИН

LEZINUM

Препаратнинг савдо номи: Лезин

Таъсир этувчи модда (ХПН): левоцетиризин дигидрохлориди

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: левоцетиризин дигидрохлориди – 5 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза, микрокристалл целлюлоза, аэросил, магния стеарат;

қобиғи: Opadry Y-1-7000 White (титан диоксиди, гидроксипропилметилцеллюлоза, пропиленгликоль).

Таърифи: Икки ёқлама қавариқ, овал шаклидаги қобиқ билан қопланган оқ рангли таблеткалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши восита

АТХ коди: R06AE09

Фармакологик хусусиятлари

Левоцетиризин – Лезин препаратнинг фаол моддаси – бу цетиризиннинг R-энантиомери, у гистаминни рақобатли антагонистлари гуруҳига мансуб бўлиб, Н1-гистамин рецепторларини блоклайди.

Левоцетиризин аллергик реакцияларнинг гистаминга қарам босқичига таъсир кўрсатади, шунингдек эозинофилларни миграциясини, қон томирларини ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини чеклайди.

Левоцетиризин аллергик реакцияларни ривожланишини олдини олади ва уларни кечишини енгиллаштиради, экссудацияга қарши, қичишишга қарши таъсирларга эга ва антихолинергик ва антисеротонин таъсирларни деярли кўрсатмайди. Терапевтик дозаларда деярли седатив таъсир чақирмайди.

 

Фармакокинетикаси

Левоцетиризиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари пропорционал ўзгаради ва цетиризиннинг фармакокинетикасидан деярли фарқ қилмайди.

Сўрилиши. Ичга қабул қилингандан кейин, препарат меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Овқатни қабул қилиш сўрилишини тўлиқлигига таъсир қилмайди, лекин унинг тезлиги эса камаяди. Катталарда препаратни терапевтик дозада (5 мг) бир марта қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги максимал концентрацияси – Сmax 270 нг/мл ни ташкил қилади ва 5 мг доза қайта қабул қилингандан кейин 0,9 соатдан кейин – 308 нг/мл га эришади. Мувозанатли концентрация Сss га 2 суткадан кейин эришилади.

Тақсимланиши. Левоцетиризиннинг 90% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Vd 0,4 л/кг. Биокираолишлиги 100% га етади.

Метаболизми. Организмда оз миқдорда (<14%) N- ва О- дезалкилланиш йўли билан (жигарда цитохром фермент тизими ёрдамида метаболизмга учрайдиган Н1 – гистамин рецепторларининг бошқа антагонистларидан фарқли равишда) ва фармакологик нофаол метаболит ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди. Аҳамиятсиз даражадаги метаболизми ва метаболик потенциалини йўқлиги туфайли, левоцетиризинни бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсирга киришиш эҳтимоли кам.

Чиқарилиши. Катталарда ярим чиқарилиш даври – Т1/2 (7,9±1,9) соатни ташкил қилади; кичкина болаларда Т1/2 қисқарган. Катталарда умумий клиренси минутига 0,63 мл/кг ни ташкил қилади. Препаратнинг қабул қилинган дозасининг тахминан 85,4% буйрак орқали ўзгармаган ҳолда калавали фильтрацияси ва найчалар секрецияси йўли билан; тахминан 12,9% – ичак орқали чиқарилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (креатинин клиренси <40 мл/мин бўлганида) препаратнинг клиренси камаяди, Т1/2 эса узаяди (гемодиализда бўлган беморларда умумий клиренс 80% га камаяди) бу эса дозалаш тартибини мувофиқ равишда ўзгартиришни талаб этади. Левоцетиризиннинг 10% дан кам қисми стандарт 4-соатлик гемодиализ муолажаларида чиқарилади.

Қўлланилиши

Препарат аксириш, бурун шиллиқ қаватини шиши, кўзни ёшланиши, бурун шиллиқ қаватини ва конъюнктивани қизариши билан кечадиган аллергик конъюнктивит ва ринитнинг йил бўйи ва мавсумий шакли билан хасталанган пациентларни симптоматик даволаш учун мўлжалланган.

Препарат шунингдек тери тошмаси ва қичишиш билан кечадиган поллиноз, идиопатик эшакемининг сурункали шакллари, ангионевротик шиш ва аллергик дерматоз билан хасталанган пациентларга ҳам буюрилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирлар: 5 мг дан кунига 1 марта ҳар куни (плёнка қобиқ билан қопланган 1таблетка) буюрилади.

Кекса пациентлар: Ўртача ва оғир буйрак етишмовчилиги бўлган кекса пациентларда дозага тузатиш киритиш тавсия қилинади (қуйида “Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларга” қаранг).

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар: буйрак функциясига кўра, дозага тузатиш киритиш лозим (жадвалга қаранг). Ушбу дозалаш жадвалидан фойдаланиш учун пациентнинг креатинин клиренсини (КК) мл/мин да аниқлаш зарур. КК (мл/мин) зардобдаги креатининни (мг/дл) қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш йўли билан баҳоланиши мумкин:

Эркаклар учун: тана вазни (кг) х (140-ёш (тўлиқ ёш))/72 х қон плазмасида креатининни концентрацияси (мг/дл);

Аёллар учун: 0,85 х эркакларнинг КК.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш:

Гуруҳ КК (мл/мин) Доза ва қабул қилишлар сони
Норма 80 дан кўп 1 таблеткадан кунига 1 марта
Енгил даража 50-79 1 таблеткадан кунига 1 марта
Ўрта даража 30-49 1 таблеткадан 2 кунда 1 марта
Оғир даража 30 дан кам 1 таблеткадан 3 кунда 1 марта
Терминал босқич (гемодиализдаги пациентлар) 10 дан кам Қабул қилиш мумкин эмас

Буйрак функциясини бузилиши бўлган болалар ёшидаги пациентларда дозага индивидуал равишда, пациентнинг буйрак клиренсини ва унинг тана вазнини ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритиш керак.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган болалар учун препаратни дозалаш тўғрисида бирон-бир аниқ маълумотлар йўқ.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар:

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш тавсия қилинади (юқорида “Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларга” қаранг).

Болалар

6 дан 12 ёшгача бўлган болалар.

Ҳар куни тавсия қилинадиган доза 5 мг ни (плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка) ташкил қилади.

2 дан 6 ёшгача бўлган болалар учун плёнка қобиқ билан қопланган таблетка шаклида адекват дозалаш мумкин эмас. Левоцетиризиннинг болалар учун мўлжалланган дори шаклини ишлатиш тавсия қилинади.

Қўллаш усули

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткани ичга, овқатни қабул қилишдан қатъий назар бутунлигича, сув билан қабул қилинади. Суткалик дозани бир қабул қилишда қўллаш тавсия қилинади.

Қўллаш давомийлиги:

Даврий аллергик ринитни (симптомлар ҳафтада камида тўрт кун ёки йилига тўрт ҳафтадан кам бўлган) касалликка ва унинг тарихига кўра, даволаш зарур; у симптомлар йўқолгандан кейин тўхтатилиши ва яна қайта тикланиши мумкин. Доимий аллергик ринит ҳолларида (симптомлар ҳафтада 4 кундан кўп ёки йилига тўрт ҳафтадан кўп вақт давомида бўлган), аллергенларни таъсир қилиш даври давомида узлуксиз даволаш тавсия қилинади. Даволаш даври учун камида 6 ой левоцетиризинни қўллаш бўйича клиник тажриба мавжуд. Сурункали эшакемида ва сурункали аллергик ринитда цетиризинни (рацемитни) бир йилгача бўлган муддатда қўллаш бўйича клиник тажриба мавжуд.

Ножўя таъсирлари

Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирлар:

12 дан 71 ёшгача бўлган аёллар ва эркаклар иштирокидаги терапевтик тадқиқотларда 5 мг левоцетиризинни қабул қилган 15,1% пациентда плацебо қабул қилган камида 11,3% пациентларга нисбатан, битта ножўя таъсир бўлган. Бундай ножўя таъсирларни 91,6% енгилдан ўртача даража диапазонида бўлган. Терапевтик тадқиқотларда 5 мг левоцетиризиндан бўлган ножўя таъсирлар оқибатида чиқариб юборилган субъектлар 1,0% ни (9/935) ташкил қилган ва плацебони қўллаш оқибатида – 1,8% ни (14/771) ташкил қилган. Левоцетиризинни қўллаш бўйича ўтказилган клиник терапевтик тадқиқотлар, препаратни тавсия қилинган 5 мг дозада ҳар куни қабул қилган 935 нафар пациентни ўз ичига олган. 5 мг левоцетиризин ёки плацебо қўлланганда ножўя реакциялардан кейинги пайдо бўладиган тўпланиб қолиши 1% ёки ундан ортиқни (умумий: ≥1/100 дан <1/10 гача) ташкил қилган:

Маъқул бўлган атамалар (ЖССТ нинг ножўя ҳолатларни таърифлаш учун терминлар луғати) Плацебо (n=771) Левоцетиризин 5 мг (n=935)
Бош оғриғи 25 (3.2%) 24 (2.6%)
Уйқучанлик 11 (1.4%) 49 (5.2%)
Оғизни қуриши 12 (1.6%) 24 (2.6%)
Чарчоқ 9 (1.2%) 23 (2.5%)

Астения ёки қоринда оғриқ каби ножўя реакцияларнинг кам ҳоллари (ғайри оддий ≥1/1000 дан <1/100 гача) кузатилган.

Ножўя реакцияларнинг уйқучанлик, чарчоқ ва астения каби седатив таъсир самаралари ҳоллари умуман плацебо қўллангандагига нисбатан (3.1%), 5 мг левоцетиризин қўлланганда кўпроқ тарқалган (8.1%).

Болалар

6-11 ойликдаги ва 1 ёшдан 6 дан камроқ ёшгача бўлган болалар иштирокида ўтказилган  иккита плацебо-назоратли тадқиқотларда 159 нафар пациент левоцитеризинни мувофиқ равишда 1,25 мг дозада ҳар куни 2 ҳафта давомида ва 1,25 мг дан кунига икки марта қўллаганлар. Левоцетиризин ёки плацебони қўлланганда 1% ва ундан юқори тез-тезликда қуйидаги ножўя реакциялар қайд этилган.

Тизим-аъзолар бўйича синфи ва маъқул бўлган атама Плацебо (n=83) Левоцетиризин (n=159)
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар    
Диарея 0 3 (1.9%)
Кўнгил айниши 1 (1.2%) 1 (0.6%)
Қабзият 0 2 (1.3%)
Нерв тизими бузилишлари    
Уйқучанлик 2 (2.4%) 3 (1.9%)
Руҳий бузилишлар    
Уйқуни бузилиши 0 2 (1.3%)

6-12 ёшдаги болаларда иккита плацебо назоратли тадқиқотларда 243 нафар пациент мувофиқ равишда левоцетиризинни 5 мг дозада ҳар куни 1 ҳафтадан 13 ҳафта давомида қўллаганлар. Левоцетиризин ёки плацебони қўлланганда 1% ва ундан юқори тез-тезликда қуйидаги ножўя реакциялар қайд этилган.

Маъқул бўлган атама Плацебо (n=240) Левоцетиризин 5 мг (n=243)
Бош оғриғи 5 (2,1%) 2 (0,8%)
Уйқучанлик 1 (0,4%) 7 (2,9%)

Препарат бозорга чиққандан кейинги тадқиқотлар

Препарат бозорга чиққандан кейинги тадқиқотларда аниқланган ножўя реакциялар Тизим-аъзолар синфи бўйича ва уларни пайдо бўлиш тез-тезлигига мувофиқ аниқланади. Ножўя реакцияларни пайдо бўлиш тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан: номаълум – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилаксия.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: номаълум – конвульсиялар, парестезия, бош айланиши, ҳушдан кетиш, тремор, дисгевзия, тажоввуз, қўзғалиш, галлюцинациялар, депрессия, уйқусизлик, ўз жонига қасд қилиш фикри.

Сезги аъзолари томонидан: номаълум: кўришни бузилиши, кўришни ноаниқлиги, вертиго.

Юрак-қон томир тизими томонидан: номаълум: юрак уришини тезлашиши, тахикардия.

Нафас тизими томонидан: номаълум: ҳансираш.

Меъда-ичак йўллари, жигар томонидан: номаълум: кўнгил айниши, қусиш, диарея, иштаҳани кучайиши, гепатит.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: номаълум: дизурия, сийдикни тутилиши.

Аллергик реакциялар: номаълум: ангионевротик шиш, доридан бўлган барқарор эритема, қичишиш, тошма, эшакеми.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: номаълум: миалгия, артралгия.

Бошқалар: номаълум: шиш, тана вазнини ортиши, жигар функциясини бузилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Левоцетиризинга, цетиризинга, гидроксизинга, пиперазинни бошқа ҳар қандай ҳосилаларига ёки ҳар қандай тўлдирувчиларга ўта юқори сезувчанлик.

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлганда қўлланмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Левоцетиризин билан ўзаро таъсирга бўйича тадқиқотлар (шу жумладан CYP3A4 стимуляторлари билан тадқиқотлар) ўтказилмаган; цетиризиннинг рацемик бирикмаларини антипирин, псевдоэфедрин, циметидин, эритромицин, кетоконазол, азитромицин, диазепам, глипизид каби дорилар билан ўзаро таъсири ўрганилганда клиник аҳамиятли салбий ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Цетиризин ва теофиллин бирга қўллангандаги (суткада 400 мг) тадқиқотларда цетиризиннинг умумий клиренсини 16% га камайиши кўрсатилган (теофиллиннинг фармакокинетикаси цетиризин бирга буюрилганда ўзгармайди).

Цетиризин (кунига 10 мг дан) ва ритонавир (600 мг дан кунига 2 марта) бирга қўллаб ўтказилган тадқиқотларда цетиризиннинг экспозициясини 40% га ошганлиги, ритонавирнинг фармакокинетикаси эса кейинчалик цетиризин билан бирга буюрилганда 11% га бироз камайганлиги кўрсатилган.

Левоцетиризинни овқат билан истъемол қилинганда сўрилиш тезлиги камайсада, сўрилиш даражаси камаймайди. Сезгир пациентларда цетиризин ёки левоцетиризин ва алкогольни ёки бошқа МНТ-депрессантларини бир вақтда қабул қилиш, қўшимча равишда сезувчанликни пасайишини ва ишлаб чиқариш фаолиятини ёмонлашувини чақириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Плёнка қобиқли дори шаклидаги препаратни 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу дори шакли дозалаш тартибига зарурий тузатиш киритишни ўтказиш имконини бермайди. Ушбу тоифа пациентлар учун левоцетиризинни педиатрияда қўллаш учун мўлжалланган дори шакли тавсия қилинади.

Алкоголь истеъмол қилинганда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинг (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Сийдикни тутилиши хавф омиллари бўлган пациентларда (масалан, орқа мияни шикастланиши, простата безини гиперплазияси), эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки левоцетиризин сийдик тутилишини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Оғир наслий галактозани ўзлаштира олмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза ва галактозани ўзлаштирилишини бузилиши бўлган пациентларга ушбу препаратни қўллаш керак эмас.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш:

Ҳомиладорлик даври

Левоцетиризинни ҳомиладор аёлларда қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ ёки маълумотлар чекланган (300 дан кам ҳомиладорлик якунлари). Шунга қарамай, цетиризинни, левоцетиризиннинг рацематини ҳомиладор аёлларда қўлланиши тўғрисида туғма ёки фето/неонатал токсикликни йўқлигини кўрсатувчи (1000 дан ортиқ ҳомиладорлик якунлари) катта ҳажмдаги маълумотлар бор. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомиладорлик даврида эмбрионал/фетал ривожланишга, туғруққа ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита зарарли таъсирларни борлигини кўрсатмаган.

Зарурат бўлганда Левоцетиризинни ҳомиладорлик вақтида қўллашни кўриб чиқилиши мумкин.

Эмизиш

Цетиризин, левоцетиризиннинг рацемати инсон организмидан чиқарилади. Шундай қилиб, левоцетиризин кўкрак сути билан чиқарилиши мумкин. Эмизикли чақалоқларда левоцетиризинни ножўя реакциялари кузатилиши мумкин. Шундай қилиб, левоцетиризинни эмизикли аёлларга буюрилганда эҳтиёткорликни намоён қилиш лозим.

Фертиллик

Левоцетиризин тўғрисида ҳеч-қандай клиник маълумотлар йўқ.

Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Қиёсий клиник тадқиқотлар левоцетиризинни тавсия қилинган дозаларда ақлий фаолликни камайтириши, реактивлик ёки транспорт воситаларини бошқариш қобилиятини пасайишини исботловчи ҳеч-қандай далиллар аниқланмаган. Шунга қарамай, айрим пациентлар Лезин қўлланганда уйқучанлик, чарчоқ ва астенияни ҳис қилишлари мумкин. Шундай қилиб, автотранспортни бошқараётган ва потенциал хавфи фаолият билан шуғулланаётган пациентлар препаратдан бўладиган жавоб реакциясини ҳисобга олишлари керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик (катталарда) бошланғич босқичда, уйқучанлик билан алмашадиган (болаларда) қўзғалиш ва безовталик.

Даволаш: махсус антидоти йўқ. Симптоматик ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш. Препарат қабул қилингандан кейин дарҳол меъдани ювишни ўтказиш керак. Гемодиализ самарасиз.

Чиқарилиш шакли

“Лизин”, қобиқ билан қопланган таблеткалар 5 мг дан №10, №20.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.