ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
MR МЕНОВАЗИН
MR MENOVASINUM
Препаратнинг савдо номи: Меновазин
Таъсир этувчи модда (ХПН): ментол, новокаин, анестезин, этанол
Дори шакли: спиртли эритма.
Таркиби:
ментол – 2,5 г, новокаин – 1,0 г, анестезин – 1,0 г, тиббий этил спирти – 70% – 100 мл гача.
Таърифи: рангсиз, тиниқ ментол ҳидли суюқлик.
Фармакотерапевтик гурухи: маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар.
АТХ коди: D04AB.
Фармакологик хусусиятлари
Препарат маҳаллий оғриқ қолдирувчи ва қичишишга қарши таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Невралгия, миалгия ва артралгияда маҳаллий оғриқни қолдирувчи, қичишувчи дерматозда-маҳаллий қичишишга қарши восита сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга, терининг оғриқли соҳаларига кунига 2-3 марта суртилади.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий аллергик реакциялар, узоқ қўлланганда – бош айланиши, умумий ҳолсизлик, артериал босимини пасайиши бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Спиртли эритма 25, 40 ва 50 мл дан флаконларда.
Сақлаш шароити
25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.