ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛЕВОЦЕТ
LEVOCET
Препаратнинг савдо номи: Левоцет
Таъсир этувчи модда (ХПН): Левоцетиризин дигидрохлориди
Чиқарилиш шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг дан. 50 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Таркиби
Фаол модда: Левоцетиризин дигидрохлориди – 5 мг
Ёрдамчи моддалар: q.s
Бўёвчи: титан диоксиди
Таърифи: Думалоқ шаклли, оқ рангли, қобиқ билан қопланган, икки томони қабариқ, юзаси силлиқ таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши восита, Н1-гистамин рецепторларнинг блокатори.
Фармакологик таъсири
Фармакодинамикаси
Левоцетиризин цетиризиннинг R-энантиомери бўлиб, периферик Н1-рецепторларнинг рақобатли ва селектив антагонистлари гуруҳига киради. Текширишларда левоцетиризинни одамнинг Н1-рецепторларига яқинлиги цетиризинга қараганда 2 марта юқорилиги (Ki=3,2 нмоль/л, Ki=6,3 нмоль/л) аниқланган. Левоцетиризин Н1-рецепторлардан 115±38 мин яримчиқарилиш даври билан диссоциацияланади. Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган фармакодинамик текширишлар, левоцетиризиннинг ½ дозасини тери ва бурунга цетиризин билан солиштирарли таъсири кузатилишини кўрсатади. In vitro текширишлар (Бойден камераси ва хужайра қаватини ўрганиш бўйича усуллар) левоцетиризин эндотоксин-индуцирланган эозофилларни тери ва ўпкалар орқали трансэндотелиал ўтишининг секинлаштиришини кўрсатган. In vivo фармакодинамик экспериментал текширишлар 14 нафар катта ёшли пациентларда 5 мг левоцетиризиннинг чангга реакцияда биринчи 6 соат давомида плацебо билан солиштирганда 3 та асосий ингибирловчи хусусиятлари аниқланган: VCAM-1 чиқишни ингибирланиши, томирларнинг ўтказувчанлигини модуляцияси ва эозинофилларнинг тўпланишини камайиши.
Фармакокинетикаси
Левоцетиризиннинг фармакокинетик характеристикаси доза ва вақтга қараб тўғри чизиқли. Якка энантиомери ҳам, цетиризин ҳам қабул қилинганида фармакологик профили ўхшаш. Сўрилиши ва чиқарилиши вақтида кирал инверсиялар кузатилмайди.
Сўрилиши
Левоцетиризин оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади.
Плазмада чўққи концентрациясига қабул қилинганидан сўнг 0,9 соатдан кейин эришилади. Доимий концентрация даражасига 2 суткадан кейин эришилади. Чўққи концентрацияси суткада бир марта 5 мг дозада бир марта ва такроран юборилганда мос равишда 270 нг/мл ва 308 нг/мл ташкил қилади. Сўрилиш даражаси дозасига боғлиқ ва овқат қабул қилганда ўзгармайди, лекин бунда чўққи концентрацияси камаяди.
Тақсимланиши
Левоцетиризинни одам тўқималарида тарқалиши, шунингдек гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиши бўйича маълумотлар йўқ. Каламушлар ва итларда энг юқори даражалари жигар ва буйракларда, энг паст даражалари – МНТ да аниқланган. Левоцетиризин плазма оқсиллари билан 90% боғланади. Левоцетиризиннинг тақсимланиши чекланган бўлиб, тақсимланиш хажми 0,4 л/кг ни ташкил қилади.
Биотрансформацияси
Организмда левоцетиризиннинг метаболизми дозасининг 14% дан камроғини ташкил қилади, шу сабабли генетик полиморфизм ёки энзим препаратларини бир вақтда қабул қилишнинг оқибатларини эҳтимоли кам. Ароматик оксидланиши, N- ва О-деалкилланиш ва тауринни бирикиши йўли билан метаболизмга учрайди. Деалкилланиш CYP 3А4 ёрдамида, ароматик оксидланиш кўп сонлилик ва/ёки номаълум CYP изомерлари ёрдамида амалга оширилади. Левоцетиризин CYP нинг 1А2, 2С9, 2С19, 2D6, 2Е1 ва 3А4 изоферментларнинг фаоллигига таъсир қилмайди. Метаболизми даражасининг пастлиги ва метаболик потенциалининг йўқлигини туфайли, левоцетиризиннинг бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсирини эхтимоли кам.
Чиқарилиши
Катталарда яримчиқарилиш даври 7,9±1,9 соатни ташкил қилади. Умумий клиренси 0,63 мл/мин/кг ни ташкил қилади. Қабул қилинган левоцетиризиннинг дозасини тахминан 85,4% ва метаболитлари сийдик билан, 12,9% ахлат чиқарилади. Левоцетиризин ҳам гломеруляр фильтрация ёрдамида ҳам, фаол найчалар секрецияси ёрдамида ҳам чиқарилади.
Буйрак етишмовчилиги
Левоцетиризиннинг умумий клиренси креатинин клиренси билан боғлиқ. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг умумий клиренси камаяди, яъни касалликнинг анурия босқичида бўлган беморларда умумий клиренси 80% га пасаяди, бу дозалаш тартибини мувофиқ ўзгартиришни талаб қилади. Левоцетиризиннинг 10% дан камроғи 4 соатлик стандарт гемодиализ муолажаси давомида чиқарилади.
Қўлланилиши
Левоцетиризин йил давомидаги ва мавсумий аллергик ринит, шунингдек сурункали идиопатик эшакемини даволаш учун буюрилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва болалар (6 ёшдан ошган) учун дозалари: кунига бир таблетка 5 мг, овқат қабул қилишдан қатъий назар. Бутун таблетка сув билан бирга қабул қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Левоцетиризин қабул қилинганида уйқучанлик, оғизни қуриши, бош оғриғи, чарчоқлик ва астения кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Левоцетиризин ёки унинг ҳосиласи гидроксизинга юқори сезувчанлик, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи (креатинин клиренси <10 мл/мин).
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Левоцетеризинни (шу жумладан CYP3A4 индукторлари) бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсирини ўрганиш ўтказилмаган. Цетиризиннинг рацематини псевдоэфедрин, циметидин, кетоконазол, эритромицин, азитромицин, глипизид ва диазепам билан ўзаро таъсирини ўрганишда клиник жиҳатдан аҳамиятли ножўя ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Теофиллин (400 мг/сут) билан бир вақтда буюрилганида цетиризиннинг умумий клиренси 16% га пасаяди (теофиллиннинг кинетикаси ўзгармайди).
Қатор ҳолларда левоцетиризин алкогол ёки марказий нерв тизимига бостирувчи таъсир кўрсатувчи дори препаратлари билан бир вақтда қўлланганида, МНТ га уларнинг таъсири кучайиши мумкин, гарчи цетиризиннинг рацематини алкоголнинг самарасини потенциялаши исботланмаган бўлса ҳам.
Махсус кўрсатмалар
Левоцетиризиннинг умумий клиренси креатинин клиренсига боғлиқ, аммо буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларнинг холатидан келиб чиқиб, дозалаш тартибини тегишли равишда ўзгартириш керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозалаш тартиби:
Холати | Креатинин клиренси (мл/мин) | Дозалаш тартиби |
Меъёр | 80 | Суткада 1 таблетка |
Енгил | 50-79 | Суткада 1 таблетка |
Ўртача | 30-49 | 2 суткада 1 таблетка |
Оғир | <30 | 3 суткада 1 таблетка |
Якуний босқичи (диализдан олдин) | <10 | Буюрилмайди |
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: уйқучанлик (катталарда); уйқучанлик билан алмашинувчи, қўзғалувчанлик ва безовталик (болаларда).
Даволаш: препарат ичга қабул қилинганидан сўнг дархол меъдани ювиш ёки сунъий қусишни чақириши керак. Фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик ва тутиб турувчи даволашни ўтказиш тавсия қилинади. Специфик антидоти йўқ. Гемодиализ самарасиз.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллашнинг хавфсизлиги бўйича адекват ва қатъий назоратли клиник текширишлар ўтказилмаган, шунинг учун левоцетиризинни ҳомиладорликда буюриш мумкин эмас.
Левоцетиризин кўкрак сути билан чиқарилади ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, шунинг учун лактация даврида уни қўллашнинг зарурати бўлганида, препаратни қабул қилиш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Сақлаш шароити
300С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.