Лейковорин кальций
Инъекция
Таърифи:
Лейковорин кальций инъеция U.S.P. – 3 мг/1 мл, 15 мг/2 мл & 50 г/5 мл, фолат кислотасининг антагонистларининг антидоти сифатида қўлланади. Лейковарин кальций сарғиш-оқ рангли кукун, сувда енгил эрувчан, спиртда деярли эримайди.
Таркиби:
Лейковорин кальций инъеция U.S.P.
Лейковоринга эквивалент 50 мг
Натрий хлориди U.S.P. 0,8% в/х
Метилпарабен U.S.N.F. 0,8% в/х
Пропилпарабен U.S.N.F. 0,8% в/х
Инъекция учун сув U.S.P. 5 мл гача.
Таъсир механизми
Фолат кислотасининг қайтарилган шакли, фолат кислотаси антагонистларининг антидоти ва пиримидиннинг фторли ҳосилаларининг биокимёвий модуляторидир. Кальций фолинатининг ҳимояловчи таъсири фақат соғлом хужайраларга нисбатан намоён бўлади, яъни препарат метотрексатнинг суяк кўмиги хужайралари ва меъда-ичак йўлларига токсик таъсирини олдини олади, лекин метотрексатнинг кўрсатилган нефротоксик таъсирига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Фармакологик таъсири
Фолат кислотаси антагонистларининг антидоти (фолин кислотаси фолат кислотасининг фаол ҳосиласи ҳисобланади). Фолат кислотаси антагонистларининг (масалан, метотрексатнинг) терапевтик ва токсик таъсирини камайтиради, нуклеин кислоталарининг биосинтезини тикланишига ёрдам беради ва организмда фолат кислотасининг танқислигини тўлдиради.
Фармакокинетикаси
Гематоэнцефалик тўсиқ орқали киради. Жигарда тўпланади. Жигарда ва ичакнинг шиллиқ қаватида фаол метаболит ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди, метаболизм даражаси ва тезлиги парентерал юборилганга нисбатан ичга қабул қилганда юқори. Т1/2 ўртача 6 соатни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Метотрексатнинг токсик таъсирини, фолат кислотаси антагонистларининг дозасини ошириб юборилишини олдини олиш ва даволаш. Фолат кислотасининг танқислиги чақирган мегалобласт анемияни даволаш. Йўғон ичак ва тўғри ичак ракини паллиатив даволашда (фторурацил билан мажмуада) қўлланади.
Дозалаш тартиби
Юқори дозаларда (12-15 г/м2 4 соатдан кейин) метотрексатни вена ичига инфузиясидан кейин кальций фолинатини дозалаш тартиби плазмада креатинин ва метотрексатнинг концентрациясини мунтазам (камида суткада 1 марта) назорати шарти билан буйракларнинг чиқариш фаолиятини ҳисобга олган ҳолда шахсий равишда белгиланади.
Метотрексат нормал чиқарилганда (плазмада метотрексатнинг даражаси юборилгандан 24 соатдан кейин 10 мкМ, 48 соатдан кейин 1 мкМ ва 72 соатдан кейин 0,2 мкМ дан кам) кальций фолинати 15 мг (тахминан 10 мг/м2) дозада ичга, вена ичига ёки мушак ичига ҳар 6 соатда 60 соат давомида (метотрексатни юбориш бошлангандан 24 соатдан кейин бошлаб 10 доза) қўлланади.
Метотрексатни кеч секин чиқарилганида (метотрексатнинг даражаси юборилгандан 72 соатдан кейин 0,2 мгМ ва 96 соатдан кейин 0,05 мкМ дан юқори) кальций фолинатини 15 мг дозада ичга, вена ичига ёки мушак ичига ҳар 6 соатда метотрексатнинг плазмадаги даражаси 0,05 мкМ дан камаймагунча юбориш давом эттирилади.
Метотрексатни эрта секин чиқарилганида (метотрексатнинг даражаси метотрексат юборилгандан 24 соатдан кейин 50 мгМ ва 48 соатдан кейин 5 мкМ ва ундан юқори ёки юборилгандан кейин 24 соат давомида қон плазмасида креатининнинг даражаси 100% ва ундан юқорига ошганда) кальций фолинатини 150 мг дозада вена ичига ҳар 3 соатда метотрексатнинг плазмадаги даражаси 1 мкМ дан камаймагунча юборилади, сўнгра 15 мг дозада вена ичига ҳар 3 соатда метотрексатнинг плазмадаги даражаси 0,05 мкМ дан камаймагунча юборилади. Бир вақтнинг ўзида гидратацияни ўтказиш ва натрий бикарбонатини юбориш керак (буйрак етишмовчилигини олдини олиш учун).
Яққол токсик реакциялар кузатилган холларда кальций фолинати билан даволашни яна 24 соат давомида (жами 84 соатда 14 кетма-кет дозалар) қўшимча юбориш давом эттирилади.
Фолат кислотаси чақирган мегалобласт анемияда кальций фолинати суткада 1 мг гача дозада буюрилади.
Ножўя таъсири
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: ичга қабул қилинганда – кўнгил айниши, қусиш (бундай холларда парентерал қўллаш керак).
Аллергик реакциялар: эшакеми, анафилактик шок.
Метотрексатнинг ўсмаларга қарши таъсири (фаол пролиферация учровчи тўқималарни ўсишини тормозлаш, хавфли тўқималарни ўсишини тўхтатиш) дигидрофолатредуктазани ингибиция қилиш ва ДНК биосинтези учун зарур тетрагидрофолатни ҳосил бўлишини блоклаши билан боғлиқ. Ўсмаларга қарши самараси билан бир қаторда қон яратилишини сусайиши ҳам кузатилади. Кальций фолинати фолатлар метаболизмини тикланишига ёрдам беради, суяк кўмиги хужайраларини шикастланишини олдини олади, гемопоэзни ҳимоя қилади ва метотрексатни ўсмаларни химиотерапияси учун юқори дозаларда қўллаш имконини беради.
Кальций фолинати метотрексатнинг юқорироқ, юқори ва жуда юқори дозаларининг бўлиши мумкин бўлган токсик таъсирини олдини олиш учун, шунингдек метотрексатнинг оддий дозаларини қўллаганда ривожланган токсик кўринишларни (ярали-некротик стоматит, энтеропатиялар ва бошқалар) олдини олиш учун метотрексатнинг антидоти сифатида қўлланиши мумкин.
Кальций фолинати мушак ичига ёки вена ичига оқим билан қўлланади. Препарат қўллашдан олдин 1-2 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасида суюлтирилади. Эритма салқин жойда (+8С дан юқори бўлмаган) сақланганда 12 соат давомида қўллашга яроқли.
Юқорироқ дозаларда (1-5 г) метотрексат билан даволаганда кальций фолинати 3 дан 10 мг/м2 гача бир марталик дозада, метотрексатнинг юқори дозаларида (10-12 г) – 10 дан 20 мг/м2 гача бир марталик дозада юборилади. Инъекцияларни метотрексат инфузиясидан 6-18 соатдан кейин, лекин 24 соатдан кеч бўлмаган вақтда бошланади, сўнгра 6-соатлик интервал билан 48-72 соат давомида юборилади. Даволаш курсига жами – 10-12 доза (30 дан 360 мг гача).
Метотрексатни қўллашдан яққол токсик реакцияларни (қусиш, тана ҳароратини ошиши ва бошқалар) бартараф этиш учун кальций фолинатини вена ичига юбориш тавсия этилади, бунда бир марталик дозани 2-3 марта ошириш, юборишлар орасидаги интервални 3 соатгача қисқартириш керак.
Метотрексатнинг оддий дозалари қўллаганда токсик кўринишлар ривожланган холларда кальций фолинатини 5-10 мг/м2 дозада 3 соатлик интервал билан токсикликнинг кўринишлари йўқолгунча юбориш тавсия этилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
В12 витамини танқислиги чақирган мегалобласт анемия, кальций фолинатига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация
Кальций фолинатини ҳомиладорликда қўллаш зарурати бўлганида даволашдан она учун кутилаётган фойдани ва ҳомила учун потенциал хавфни синчковлик билан баҳолаш керак. Лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Метотрексат билан даволаганда токсикликнинг клиник белгилари ёки лаборатор кўрсаткичларда бирон-бир оғишлар аниқланган ҳолларда метотрексатни чиқарилишини бузувчи ёки плазмадаги альбуминлар билан боғидан сиқиб чиқарувчи бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири оқибатида метотрексатнинг концетрациясини ошишини инкор этиш керак.
Сийдикнинг реакцияси кислотали бўлганда, асцитда, сувсизланишда, экссудатив плевритда, буйрак фаолиятини бузилиши бўлганда кальций фолинати эҳтиёткорлик билан қўлланади. Кўнгил айнишида ва қусганда кальций фолинатини сўрилиши ёмонлашиши мумкинлигини ёдда тутиш керак (парентарал юборган афзал).
Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш жараёнида буйрак фаолияти, сийдик рН ни назорат қилиш керак.
Метотрексат дозасини беҳосдан ошириб юборилганда кальций фолинатини иложи борича эртароқ бошлаш керак.
Болаларда қўллаганда кальций фолинати тиришишга қарши препаратларнинг самарадорлигини камайтириши туфайли, мойиллиги бўлган пациентларда тиришиш хуражлари тез-тезлигини ошириши мумкинлигини эътиборга олиш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кальций фолинати фолат кислотаси антагонистларининг терапевтик ва токсик таъсирини камайтиради.
Юқори дозаларда қўлланилганда кальций фолинати фенобарбитал, фенитоин, примидоннинг тиришишга қарши таъсирини камайтиради ва мойиллиги бўлган пациентларда тиришишлар ривожланиши тез-тезлигини оширади.
Кальций фолинати фторурацилнинг ўсмаларга қарши ва токсик таъсирини, айниқса меъда-ичак йўлларига таъсирини кучайтиради.
Дозалар ва тартиблар:
Вена ичига, мушак ичига, ичга қўлланади. Метотрексат дозасини беҳосдан ошириб юборилганда уни юборилгандан кейин 1 соатгача кальций фолинатини юборилган метотрексатнинг дозасига тенг ёки юқорироқ дозаларда парентерал юборилади, сўнгра 10 мг/м2 дан ҳар 3 соатда юборилади. Метотрексатнинг юқори дозалари режали қўлланиланида кальций фолинати метотрексат юборилгандан 12 соатдан кейин бошлаб 6-12 мг/м2 дан ҳар 3-6 соатда парентерал ёки перорал юборилади. Метотрексатнинг ҳаддан ташқари дозалари қўлланилганда дозалаш ва юбориш тез-тезлиги беморнинг қон зардобидаги метотрексатнинг даражасига қараб аниқланади. Кальций фолинатини пиримидиннинг фторли ҳосилаларининг (5-фторурацил, фторафур) таъсирини биокимёвий модификация қилиш мақсадида қўллаганда кальций фолинати ёки 20-500 мг/м2 дозада парентерал, ёки 100 мг дозада перорал кунига 3-5 марта юборилади.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, +2оС дан +8оС гача ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.