ПАЦИЕНТ УЧУН ИЛОВА-ВАРАҚА
НЕРВОМИКС Форте, қаттиқ капсулалар
(Valerianae radix, Lupuli strobilus, Melissae folium, Hyperici herba)
Дори препаратини қўллашдан олдин илова-варақа билан танишиб чиқиш керак, чунки у пациент учун муҳим маълумот сақлайди.
- Зарурати бўлганида йўриқномани такроран ўқиб чиқиш имконияти бўлиши учун уни сақлаб қўйиш керак.
- Кейинчалик бирон-бир шубҳа туғилганида шифокорга, фармацевтга ёки ҳамширага мурожаат қилиш лозим.
- Ушбу дори препарати шахсан муайян шахсга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас. Ушбу препарат бошқа шахсда худди шу симптомлар бўлганида ҳам унга зарар етказиши мумкин.
- Бирон-бир нохуш кўриниш оғирлашган ёки илова-варақада таърифланмаган нохуш кўринишлар пайдо бўлган ҳолларда, бу ҳақида шифокорга ёки фармацевтга ёки ҳамширага мурожаат этиш керак. 4-бўлимга қаранг.
Илова-варақанинг мазмуни
- Нервомикс Форте дори препарати ўзи нима ва у нима мақсадда қўлланилади?
- Нервомикс Форте дори препаратини қабул қилишдан олдин
- Нервомикс Форте дори препарати қандай қабул қилинади
- Бўлиши мумкин бўлган нохуш самаралар
- Нервомикс Форте препаратини сақлаш шароити.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.
- Нервомикс Форте дори препарати ўзи нима ва у нима мақсадда қўлланилади?
Уйқуга кетишни енгиллаштирувчи, тинчлантирувчи таъсирга эга ўсимликлардан олинган препаратдир. Препарат таркибидаги таъсир этувчи моддалар эмоционал зўриқишни бартараф этади ва уйқуга кетишни енгиллаштиради.
Препарат қўлланиладиган ҳолатларига мувофиқ равишда анъанавий тарзда қўллаш учун мўлжалланган бўлиб, бунда унинг самарадорлиги узоқ вақт давомида қўлланилиши ва бу борадаги тажриба билан белгиланади.
Қўлланилиши
Дори препарати кучли асабий зўриқишларнинг ўтиш ҳолатларида, уйқуга кетишдаги қийинчиликларда анъанавий равишда қўлланилади.
- Нервомикс Форте дори препаратини қабул қилишдан олдин
- Препарат компонентларига нисбатан юқори сезувчанлик кузатилганида қўллаш мумкин эмас (6-бандга қаранг).
- Валерианани ўзлаштираолмайдиган шахсларда қўллаш тавсия этилмайди.
Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари:
Ушбу дори препаратидан фойдаланганда ультрабинафша нурлари (қуёшда тобланиш, солярий) таъсиридан сақланиш зарур. Дори препарати таркибида Hyperici herba мавжудлиги туфайли, тавсия этилган дозадан кўп миқдорда қабул қилиш, айниқса териси оқ кишиларда ёруғликка сезувчанликни келтириб чиқариши мумкин.
Агар касаллик симптомлари тўхтамаса ёки кучайса, маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилинг.
Болаларда қўлланиши
Препаратни 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Нервомикс Форте ва бошқа препаратларни қабул қилиш
Пациент ҳозир қабул қилаётган ёки сўнгги вақтларда қабул қилган барча дори воситалари, шунингдек пациент қабул қилишни режалаштираётган дори воситалари ҳақида ҳар доим шифокор ёки фармацевтга маълум қилиш зарур.
Препаратни бошқа тинчлантирувчи воситалар, шунингдек теофиллин, циклоспорин, варфарин, дигоксин, перорал контрацептивлар ва алкоголь билан мажмуада қўллаш мумкин эмас.
Юқорида кўрсатилган дори воситалари ва рецепт бўйича бошқа препаратлар қабул қилинаётган тақдирда, Нервомикс Фортени қабул қилишдан олдин бу ҳақида шифокорга хабар бериш зарур.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида ёки агар Сиз ҳомиладор эканингизни тахмин қилаётган бўлсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш
Препарат руҳий-жисмоний иш қобилияти, автотранспортни ҳайдаш ёки ҳаракатдаги механизмларни бошқариш қобилиятини пасайишини келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун автотранспортни бошқариш ёки механизмларга хизмат кўрсатишдан олдин препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди.
- Нервомикс Форте дори препарати қандай қабул қилинади
Препаратни ҳар доим шифокорнинг кўрсатмасига биноан қабул қилинг. Бирон шубҳа туғилганида, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Тавсия этиладиган доза:
Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирларга: касаллик симптомларининг жадаллигига қараб суткада 3 марта 2-4 капсула, препарат камида ½ стакан суюқлик билан қабул қилинади, чайналмайди.
Суткада 12 капсуладан кўп қабул қилиш тавсия этилмайди.
Уйқуга кетишни енгиллаштирувчи восита сифатида бир марталик доза (2-4 капсула) уйқуга ётишдан ярим соат/бир соат олдин қабул қилинади.
Препаратни 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Даволаш курси
Препаратни 3 ҳафтадан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди.
Ушбу дори препаратини қўллаш билан боғлиқ бирон шубҳа пайдо бўлганида, шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Нервомикс Форте дори препаратининг тавсия этилган дозасидан юқори дозада қўллаш
Ушбу дори препаратининг таркибида Hyperici herba мавжудлиги туфайли, тавсия этилган дозадан юқорироқ дозани қабул қилиш, айниқса териси оқ кишиларда ёруғликка сезувчанликни келтириб чиқариши мумкин.
Нервомикс Форте дори препаратининг дозасини ўтказиб юбориш
Агар Сиз препарат дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, бу даволашни кечишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Ўтказиб юборилган доза ўрнига икки марталик дозани қабул қилиш мумкин эмас.
- Бўлиши мумкин бўлган нохуш самаралари
Ҳар қандай дори препарати каби Нервомикс Форте ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин, бироқ бу ҳаммада ҳам кузатилмайди.
Тавсия этилган дозалар қабул қилинганида, ножўя таъсирлар кам ҳолларда пайдо бўлади. Баъзида валериана илдизини ўзлаштираолмаслик симптомлари, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, толиқиш ҳисси, териси оқ кишиларда ёруғликка сезувчанлик кузатилиши мумкин. Бундай ножўя таъсирлар юзага келганида, препаратни қабул қилишни тўхтатинг. Агар аломатлар йўқолмаса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
5.Сақлаш шароити
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Қуруқ жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Препаратни картон қутисида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қабул қилинмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги санаси билан белгиланган.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
Таркиби
Фаол моддалар: Valerianae radix, Lupuli strobilus, Melissae folium, Hyperici herba.
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: Valerianae radix 210 mg, Lupuli strobilus 52,5 mg, Melissae folium 52,5 mg, Hyperici herba 35 mg
Ёрдамчи моддалар (капсула ингредиентлари): титан диоксиди E 171, эритрозин E 127, индиготин E 132, желатин.
Нервомикс Форте дори препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси
Қаттиқ капсулалар.
Капсулалар ПВХ/ПВДХ плёнка ва алюминий фольгали контурли уяли ўрамда картон қутида жойланади.
Ўрам 20 қаттиқ капсула сақлайди.