ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома
ДИАЗОЛИН
DIAZOLINUM
Препаратнинг савдо номи: Диазолин
Таъсир этувчи модда (ХПН): мебгидролин
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби:
фаол модда: диазолин (мебгидролин) – 0,1 г;
ёрдамчи моддалар: сут қанди, қанд кукуни, картошка крахмали, кальций стеарати.
Таърифи: оқ ва оч-сариқ тусли оқ рангли, ясси юзали, рискали ва фаскали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиаллергик восита.
АТХ коди: R06AX15
Фармакологик хусусиятлари
Диазолин антигистамин препаратларга таалуқли, Н1–гистамин рецепторларининг блокатори ҳисобланади. Бронхларнинг, ичакнинг силлиқ мушакларига нисбатан гистаминнинг спазмоген самарасини, шунингдек унинг томирларни ўтказувчанлигига таъсирини сусайтиради. Биринчи авлод антигистамин препаратларидан фарқли равишда (димедрол, супрастин ва бошқалар) яққол седатив ва уйқу чақирувчи таъсирларни кўрсатмайди.
Фармакокинетикаси
Овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Биокираолишлиги 40-60% чегарасида ўзгаради. Терапевтик самара 15-30 минут ўтгач ривожланади, максимал таъсири 1-2 соатдан кейин кузатилади. Препарат амалда гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди, жигарда метилланиш йўли орқали метаболизмга учрайди, жигар ферментларини индукциялайди, организмдан буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Мавсумий ва аллергик ринитни, поллинозни, эшакемини, Квинке шишини, овқат ва доривор аллергияни, терини қичиши билан кечадиган дерматозларни (экзема, нейродермит) ва бошқа аллергик ҳолларни олдини олиш ва даволаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни овқатдан кейин ичга буюрилади. Катталар ва болаларга 12 ёшдан бошлаб 0,5-2,0 г дан кунига 1-2 марта. Катталар учун юқори дозалари: бир марталик – 0,3 г, суткалик 0,6 г, 12 ёшгача бўлган болаларга 0,025–0,5 г дан дозада кунига 1-3 мартадан буюрилади. Даволаш курсини шифокор касалликнинг характери ва эришилган терапевтик самарага кўра буюради.
Ножўя таъсирлари
Меъда ичак йўллари томонидан: оғиз қуриши, жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқлар, диспепсия.
Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, парестезиялар, юқори толиқиш, уйқучанлик, кўриш ноаниқлиги, реакция тезлигини секинлашиши, жуда кам – гранулоцитопения ва агранулоцитоз.
Бошқалар: сийишни қийинлашиши, аллергик реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, меъда-ичак йўлларининг бошқа яллиғланиш касалликлари, препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безининг аденомаси, пилоростеноз, тутқаноқ, юрак ритмини бузилиши.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Диазолин уйқу чақирувчи, седатив ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа препаратларнинг, шунингдек алкоголнинг таъсирини потенциялайди.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни транспорт воситаларини ҳайдовчиларига ва юқори диққат ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қиладиган потенциал хафвли механизмлар билан ишловчи шахсларга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратни юқори дозаларда қўлланганида ножўя ҳолатларни кучайиши кузатилади ва бундай ҳолларда препаратни бекор қилинади, симптоматик даволаш ўтказилади.
Симптомлари: онгни чалкашиши, уйқучанлик, ҳаракат координациясини бузилиши, оғиз қуриши.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни, тузли сургиларни ва тозаловчи клизмани буюриш.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар 0,1 г дан. 10 таблеткадан контур уяли ўрамларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.