📜 Инструкция по применению Диазолин®
💊 Состав препарата Диазолин®
✅ Применение препарата Диазолин®
📅 Условия хранения Диазолин®
⏳ Срок годности Диазолин®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИАЗОЛИН®

DIAZOLINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Диазолин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): мебгидролин (mebhydrolin)

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 100 мг ёки 50 мг мебгидролин;

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (200), картошка крахмали, қуйимолекуляр тиббий поливинилпирролидон, сахароза, кальций стеарати.

Таърифи: думалоқ шаклли, ясси юзали риски ва фаскали, оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун гистаминга қарши воситалар.

АТХ коди: R06A X15

Фармакологик хусусиятлари

Мебгидролин антигистамин препаратларига киради, гистамин Н1-рецепторларининг блокаторидир. Мебгидролин гистаминнинг, бронхлар, ичакнинг силлиқ мушакларига нисбатан спазмоген самарасини, шунингдек унинг томирларни ўтказувчанлигига таъсирини сусайтиради. Биринчи авлод гистаминга қарши препаратларидан (димедрол, супрастин ва бошқалар) фарқли равишда, камроқ седатив ва уйқуни чақирувчи самараларга эга. Кучсиз ифодаланган м-холиноблокловчи ва оғриқни қолдирувчи хусусиятларга эга.

Овқат хазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Биокиришаолишлиги 40-60% чегарасида ўзгаради. Терапевтик самара 15-30 минутдан кейин ривожланади, максимал таъсир 1-2 соатдан кейин кузатилади. Самарасининг давомийлиги 2 суткага етиши мумкин. Препарат деярли гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди, жигарда метил гуруҳини қўшилиши орқали метаболизмга учрайди, жигар ферментларини индукциялайди, организмдан буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Мавсумий ва аллергик ринитни, поллинозни, эшакемини, овқат ва дори аллергиясини, ҳашоратлар чаққанидан кейинги тери реакцияларини, терининг қичишиши билан кечувчи (экзема, нейродермит) дерматозларни олдини олиш ва даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга катталар ва 3 ёшдан бошлаб болаларда қўлланади. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга 100-200 мг дан суткада 1-2 марта буюрилади. Юқори бир марталик доза 300 мг, юқори суткалик – 600 мг.

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – суткада 25 мг дан 1-3 марта, 7 ёшдан 12 ёшгача – суткада 50 мг дан 1-3 марта. Даволашнинг давомийлигини шифокор препаратнинг клиник самараси ва ўзлаштиришига қараб белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Диазолин® меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватларини таъсирлаши мумкин, бу баъзида диспептик ҳолатлар (жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, эпигастрий соҳасида оғриқлар) билан намоён бўлади.

Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, парестезиялар, юқори толиқиш, уйқучанлик, кўришни ноаниқлиги, реакциялар тезлигини пасайиши.

Бошқалар: оғизни қуриши, сийишни бузилиши, аллергик реакциялар. Жуда кам гранулоцитопения ва агранулоцитоз пайдо бўлиши мумкин.

Болаларда баъзида парадоксол реакциялар: юқори қўзғалиш, тремор, уйқуни бузилиши кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайиши босқичи, меъда-ичак йўлларининг яллиғланиши касалликлари, пилоростеноз.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диазолин® уйқуни чақирувчи, седатив ва бошқа марказий нерв тизимини сусайтирувчи препаратларнинг, шунингдек алкоголнинг таъсирини потенциялайди.

Махсус кўрсатмалар

Диазолин® оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни ёпиқ бурчакли глаукомада, тутқаноқда, юрак ритмининг бузилишларида, простата безининг гипертрофияда буюриш тавсия қилинмайди.

Диазолин® билан даволаш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни агарда шифокорнинг фикри бўйича она учун кутилаётган фойда ҳомила/бола учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Болалар. Препарат 3 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Препарат қўлланганида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилганида мувофиқ бўлимда таърифланган ножўя кўринишларнинг пайдо бўлишини хавфи ошади. Бундай ҳолларда препарат билан даволаш тўхтатилади, симптоматик даволаш, зарурати бўлганида – умумий детоксикация тадбирлари (меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез) ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда. 1 ёки 2 блистердан қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.