📜 Инструкция по применению Диклоберл® ретард
💊 Состав препарата Диклоберл® ретард
✅ Применение препарата Диклоберл® ретард
📅 Условия хранения Диклоберл® ретард
⏳ Срок годности Диклоберл® ретард

ИЛОВА ВАРАҚА: ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ

ДИКЛОБЕРЛ  РЕТАРД

DICLOBERL RETARD

Таъсири узайтирилган капсулалар, 100 мг

Таъсир этувчи модда: диклофенак натрий

 

Ушбу дори воситасини ишлатишни бошлашдан олдин, илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади.

–      Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол Сиз кейинроқ, уни яна бир марта ўқиб чиқишни ҳохлаб қоларсиз.

–      Агар Сизда кейинчалик саволлар туғилса, улар билан шифокорингизга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

–      Бу дори воситаси шахсан Сиз учун буюрилган. Уни учинчи шахсга берманг. У бошқа одамларга зарар келтириши мумкин, ҳатто агар улардаги касаллик манзараси Сиздагига ўхшаш бўлса ҳам.

–      Агар Сиз бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганини сезсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокор ёки дорихона ходимига хабар беринг. Бу ушбу илова-варақада келтирилмаган ҳар қандай ножўя таъсирларга тааллуқли. 4-бўлимга қаранг.

 

Илова-варақанинг мазмуни:

  1. Диклоберл® ретард ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Диклоберл® ретард препаратини қўллашдан олдин нималарга эътибор бериш керак
  3. Диклоберл® ретардни қандай қўллаш керак?
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Диклоберл® ретард препаратини қандай сақлаш керак?
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

  1. Диклоберл® ретард ўзи нима ва у нима учун қўлланади

Моддалар гуруҳи, қўллаш соҳаси ёки таъсир механизми

Диклоберл® ретард оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дори воситасидир (ностероид яллиғланишга қарши/ревматизмга қарши препарат, НЯҚП).

Қўллаш соҳаси

Қуйидагилар билан кечувчи яққол ўткир оғриқни симптоматик даволаш:

  • бўғимларнинг ўткир яллиғланиши (ўткир артритлар), шу жумладан подагра хуружлари;
  • бўғимларнинг сурункали яллиғланиши (сурункали артритлар), хусусан, ревматоид артрит (сурункали полиартрит);
  • Бехтерев касаллиги (анкилозловчи спондилит) ва умуртқа поғонасининг ревматик табиатли бошқа касалликлари;
  • бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив жараёнларидаги (артрозлар ва спондилоартрозлар) тўқималарнинг таъсирланишлари;
  • юмшоқ тўқималарнинг шикастланиши билан кечувчи ревматик табиатли яллиғланиш касалликлари;
  • оғриқ синдроми билан кечувчи шишлар ёки жароҳатлардан кейинги яллиғланиш.

Таъсир этувчи модда диклофенакни Диклоберл® ретард капсуласидан секин ажралиб чиқиши туфайли, препаратнинг таъсири кечроқ бошланади. Шунинг учун Диклоберл® ретард таъсирни тез бошланиши – масалан даволашни бошида бузилишларни бартараф этиш учун тўғри келмайди.

Агар Сиз ўзингизни яхшироқ ҳис қилмасангиз ёки ёмонлашишни ҳис қилсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар беринг.

  1. Диклоберл® ретард препаратини қўллашдан олдин нималарга эътибор бериш керак

Диклоберл® ретардни қуйидаги ҳолларда қабул қилиш мумкин эмас:

  • диклофенакка ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларига (6-бўлимда келтирилган) аллергия бўлганида;
  • агар ацетилсалицил кислотасини ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллашдан кейин илгари Сизда нафас олишни қийинлашиши (бронхоспазм), астма хуружлари, бурун шиллиқ қаватининг шиши ёки тери реакциялари бўлган бўлса;
  • аниқланмаган қон яратилишини бузилишларида;
  • ҳозирги вақтда ёки илгари меъда/ўн икки бармоқ ичак яраларининг қайталанишлари (пептик яралар) ёки қон кетишлари бўлган бўлса (меъда-ичак яраси ёки қон кетишини камида иккита бир-бири билан боғлиқ бўлмаган қайд этилган ҳолатларида);
  • илгари меъда-ичак қон кетишлари ёки ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан боғлиқ перфорацияларда;
  • ҳозирги вақтда меъда ёки ичак ярасидан қон кетиши ёки перфорацияси мавжудлигида (бу қусган массаларда қонни мавжудлиги, дефекацияда қон кетиши, ахлатда янги қон мавжудлиги ёки қора, қатронсимон ахлат);
  • бош мия қон қуйилишларида (цереброваскуляр қон кетишлар) ёки бошқа янги қон кетишларда;
  • жигар ёки буйрак фаолиятини оғир бузилишларида;
  • аниқланган юрак касаллиги ва/ёки бош мия қон-томирлари касалликлари бўлганида, масалан, агар Сиз юрак ёки бош мия қон-томирларини ўтказувчанлиги бузилганида ёки шу бузилишни бартараф этиш ёки беркилган қон-томирни шунтлаш операциясида миокард инфаркти, инсульт, мини-инсульт (ТИА) ўтказган бўлсангиз;
  • ҳозирда ёки аввал қон айланишини бузилишлари (периферик артериялар касалликлари) бўлганида;
  • ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги давомида.

Препаратда таъсир этувчи модданинг кўплиги туфайли, Диклоберл® ретард болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларни даволаш учун тўғри келмайди.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Диклоберл® ретард препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор ёки дорихона ҳодими билан маслаҳатлашинг.

Умумий маълумот

Самарасини яхшиланишининг бирон-бир исботи йўқлиги ва кўп сонли ёки яққолроқ намоён бўлган ножўя таъсирларни пайдо бўлиши эҳтимоли туфайли, Диклоберл® ретард ва ЦОГ-2 ингибиторлари (циклооксигеназа-2 селектив ингибиторлари) деб номланадиган бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Препаратнинг ножўя таъсирини симптомларни йўқотиш учун керак бўлган минимал самарали дозаларини иложи борича қисқа муддат давомида юбориш йўли орқали камайтириш мумкин (3-бўлим “Диклоберл® ретард қандай қабул қилинади” га қаранг).

Кекса пациентлар:

Хавфсизлик чоралари сифатида кекса ёшдаги пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Хусусан, холсизланган кекса пациентларда ва тана вазни паст бўлган кекса пациентларда самарали энг паст доза қўлланиши тавсия этилади. Кекса ёшдаги пациентларда ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг (НЯҚВ) меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, ярани пайдо бўлиши ва перфорация каби ножўя таъсирларини пайдо бўлиш тез-тезлиги ошади. Ушбу меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган реакциялар кекса пациентларда жиддий оқибатларга эга бўлиши ва ўлимга олиб келиши мумкин. Шунинг учун кекса пациентларга алоҳида синчков шифокор кузатуви талаб қилинади.

Меъда-ичак йўлларида қон кетишлар, яралар ва тешилишлар (перфорациялар):

Барча НЯҚВ ларни қабул қилишда меъда-ичак қон кетишлари, яралар ва перфорациялар, шу жумладан ўлим билан якунланган ҳолатлар ҳақида хабар қилинган. Улар даволашнинг ҳар қандай босқичида даракчи симптомлар ёки уларсиз пайдо бўлган, илгари жиддий меъда-ичак бузилишлари бўлган ёки бўлмаганлигига боғлиқ бўлмаган.

Илгари меъда-ичак йўлларининг яраси, айниқса қон кетиши ёки перфорацияси (2-бўлим: «Диклоберл® ретардни қўллаш мумкин эмас» га қаранг) каби асоратлари бўлган пациентларда, шунингдек пациентларда НЯҚВ ни дозасини ошириш билан меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, яра ёки тешилишни пайдо бўлиш хавфи ошади. Бундай пациентларни даволашни мумкин бўлган минимал дозадан бошлаш тавсия қилинади.

Бу пациентлар учун, шунингдек ацетилсалицил кислотасини (АСС) кичик дозаларда ёки бошқа меъда-ичак асоратларини пайдо бўлиш хавфини ошириш қобилиятига эга препаратлар билан ёндош даволашга муҳтож пациентлар учун, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини ҳимояловчи воситаларни (масалан, мизопростол ёки протонон насоси ингибиторлари) ўз ичига оладиган мажмуавий даволашни буюриш имкониятини кўриб чиқиш керак.

Агар Сизда илгари меъда-ичак йўллари томонидан ножўя кўринишлар бўлган бўлса, айниқса Сиз кекса ёшда бўлсангиз, Сизга меъда-ичак йўллари томонидан бўлган (биринчи навбатда меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар) барча одатдаги бўлмаган, айниқса даволашнинг бошланғич босқичида пайдо бўладиган белгилар тўғрисида хабар беришингиз керак.

Агар Сиз меъда-ичак йўлларида яра ва қон кетишининг хавфини оширувчи масалан, тизимли кортикостероидлар, варфарин каби қон ивишини камайтирувчи препаратлар, бошқа дорилар билан бир қаторда депрессив ҳолатларда ишлатиладиган серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари ёки АСС каби тромбоцитлар агрегациясининг ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилаётган бўлсангиз (2-бўлим: «Диклоберл® ретардни бошқа дори воситалари билан бирга қабул қилиш» га қаранг) эҳтиёткорликка риоя қилишингиз лозим.

Агар Сизда Диклоберл® ретард билан даволашда меъда-ичак қон кетишлари ёки яралар пайдо бўлса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларини кўрсатувчи симптомлар, анамнезида меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги, қон кетиши ёки перфорацияси бўлган пациентларда ёки илгари меъда-ичак йўлларининг касалликлари (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларда НЯҚВ ларни синчков шифокор кузатуви фонида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бу пациентларнинг ҳолати ёмонлашиши мумкин (4-бўлим “Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар” га қаранг).

Юрак-қон томир тизимига таъсири

Диклоберл® ретард каби дори воситаларини қўллаш ва юрак хуружлари (миокард инфаркти) ёки инсультни ривожланиш хавфини ошиши орасида алоқа бўлиши мумкин.

Сиз Диклоберл® ретардни қабул қилаётганлигингиз ҳақида шифокорнинг хабари борлигига ишонч ҳосил қилинг:

  • Агар Сиз чексангиз
  • Агар Сизда қандли диабет бўлса
  • Агар Сизда стенокардия, тромбоз, юқори артериал босими, холестерин ёки триглицеридларнинг даражаси юқори бўлса.

Агар препаратни самарали энг паст дозада симптомларни бартараф этиш учун зарур минимал вақт давомида қўлланса, ножўя таъсирларни минимумга етказиш мумкин.

Агар Сизда юрак муаммолари бўлса ёки Сиз илгари инсульт ўтказган бўлсангиз, Сизнинг даволанишингиз масалаларини шифокорингиз ёки дорихона ходими билан муҳокама қилишингиз керак.

Тери реакциялари

Жуда кам ҳолларда НЯҚВ ни қўллаш билан даволашда қизариш ва пуфакларни ҳосил бўлиши билан кечувчи оғир тери реакцияларини, баъзилари ўлим билан якунланган (эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз/Лайелл синдроми) ривожланиши тўғрисида хабарлар мавжуд (4-бўлим “Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар” га қаранг). Эҳтимол, бундай реакцияларнинг ривожланишини энг катта хавфи даволашнинг бошида бўлади, чунки кўпчилик ҳолларда бундай реакциялар препарат билан даволашнинг биринчи ойида пайдо бўлади. Тери тошмаларини, шиллиқ қаватларни шикастланишининг (масалан, оғиз бўшлиғи ёки бурун) биринчи белгилари ёки юқори сезувчанликнинг бошқа белгилари пайдо бўлганида, Диклоберл® ретардни бекор қилиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Жигарга таъсири

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар препаратни қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилишлари (шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашиш) керак, чунки диклофенак билан даволанганда уларнинг ҳолати ёмонлашиши мумкин. Бошқа НЯҚВ ларни қабул қилгандаги каби диклофенакни қабул қилганда жигарнинг бир ёки бир неча ферментларини кўрсаткичлари ошиши мумкин. Диклофенак билан узоқ муддатли даволанганда ёки такроран юборилганида эҳтиёткорлик чораси сифатида жигар фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак. Жигар фаолиятини бузилишининг клиник симптомлари пайдо бўлганида Диклоберл® ретард препарати билан даволашни дарҳол тўхтатиш керак.

Диклофенакни қабул қилганда даракчи-симптомларсиз гепатит ривожланиши мумкин.

Жигар порфирияси (қон яратилишини бузилиши билан кечадиган касаллик) бўлган пациентлар Диклоберл® ретард препаратини қабул қилганда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак, чунки касалликни зўрайишини қўзғатиши мумкин.

Буйракка таъсири

НЯҚВ, шу жумладан диклофенакни қабул қилганда суюқликни тутилиши ва шишларни юзага келиши ҳақида хабарлар борлиги туфайли, уни буйрак фаолиятини бузилиши, анамнезида артериал гипертонияси бўлган пациентлар, кекса одамлар, диуретиклар ёки буйрак фаолиятини сезиларли даражада камайтирувчи дори препаратларини мажмуада қабул қилаётган пациентлар, шунингдек турли сабабларга кўра хужайрадан ташқарида суюқлик ҳажмини яққол камайиши бўлган пациентлар – масалан, катта жарроҳлик операциясидан олдин ёки улардан кейин – алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. Бундай ҳолларда диклофенакни қабул қилганда эҳтиёткорлик чоралари сифатида буйрак фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади. Даволашни тўхтатиш одатда даволашгача бўлган ҳолатга олиб келади.

Бошқа кўрсатмалар

Диклоберл® ретардни фақат фойда/хавф нисбати синчиклаб таҳлил қилинганидан кейин буюриш керак:

  • қон яратилишни айрим туғма бузилишларида (масалан, ўткир ўзгариб турувчи порфирия);
  • айрим аутоиммун касалликларда (тизимли қизил югирик ва аралаш коллагенозлар).

Препаратни қўллашда алоҳида синчиклаб шифокор кузатуви талаб қилинади:

  • аллергияларда (масалан, бошқа дори моддаларига тери реакциялари, астма, пичан тумови), бурун шиллиқ қаватининг сурункали шишлари ёки нафас йўлларини торайиши билан кечувчи сурункали касалликлари ёки сурункали респиратор инфекцияларда, чунки аллергик реакцияларни ривожланиш хавфи ошади.

Жуда кам ҳолларда юқори сезувчанликнинг оғир ўткир реакциялари (масалан, анафилактик шок) кузатилади. Диклоберл® ретардни қабул қилгандан кейин пайдо бўлган юқори сезувчанлик реакцияларининг биринчи белгиларида препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Зарур бўлган тиббий чоралар, кузатилаётган белгиларига мувофиқ равишда, махсус тиббий ходимлар томонидан ўтказилиши керак.

Диклофенак вақтинча қон пластинкаларининг агрегациясини бостириши мумкин. Шунинг учун қон ивишини бузилиши бўлган беморларни синчиклаб кузатиш лозим.

Бошқа НЯҚВ лар каби диклофенак инфекция симптомларини ниқоблаши мумкин. Инфекциянинг биринчи белгилари (масалан, қизариш, шиш, иссиқлик, оғриқ, иситма) пайдо бўлганида ёки Диклоберл® ретард билан даволаш вақтида улар кучайса, дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

Диклоберл® ретард узоқроқ муддат қўлланганида буйрак фаолиятини, шунингдек қон манзарасини мунтазам назоратини ўтказиш лозим.

Диклоберл® ретард жарроҳлик аралашувлари олдидан қўлланганида, буни шифокор ёки стоматологга хабар қилиш керак.

Оғриқ қолдирувчи воситалар узоқроқ муддат қўлланганида бош оғриғи пайдо бўлиши мумкин, уни дори воситасининг дозаларини ошириб даволаш мумкин эмас. Агар Диклоберл® ретард қўлланишига қарамасдан, Сизда тез-тез бош оғриғи кузатилса, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг!

Умуман, одат бўлиб қолган оғриқ қолдирувчи воситаларни қўллаш, айниқса бир неча оғриқ қолдирувчи препаратларни бирга қабул қилиш буйрак етишмовчилигининг ривожланиши хавфи («анальгетик нефропатия» деб номланувчи) билан кечувчи буйракларни турғун шикастланишига олиб келиши мумкин.

Болалар ва ўсмирлар

Диклоберл® ретард болаларда ва 18 ёшгача бўлган пациентларда қўллаш учун тўғри келмайди (2-бўлимга «Диклоберл® ретардни қўллаш мумкин эмас» қаранг).

Диклоберл® ретард препаратини бошқа дори воситалари билан қабул қилиш

Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишингиз мумкин бўлса, бу ҳақида шифокор ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Дигоксин, фенитоин, литий

Диклоберл® ретард ва дигоксин (юракнинг қувватини кучайтириш учун восита), фенитоин (тиришишга қарши препарат) ёки литий (рухий касалликларни даволаш учун восита) каби препаратлар билан бир вақтда қўллаш, бу дори воситаларнинг қондаги концентрациясини ошириши мумкин. Литийнинг зардобдаги даражасини назорат қилиш керак, шунингдек дигоксин ва фенитоиннинг зардобдаги даражасини назорат қилиш тавсия қилинади.

Диуретиклар, бета-блокаторлар, ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II антагонистлари

Диклоберл® ретард сийдик ҳайдовчи воситалар ва артериал босимни пасайтириш учун препаратларнинг (диуретиклар ва гипотензив препаратлар, масалан, бета-блокаторлар, ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II антагонистлари) таъсирини сусайтириши мумкин. Шунинг учун артериал босимни мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Диклоберл® ретард ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II антагонистлари (юрак етишмовчилиги ва юқори артериал босимни даволаш учун воситалар) таъсирини сусайтириши мумкин. Буйрак касалликларида бу препаратлар бирга қўлланганида ҳолатни ёмонлашиш хавфи ошиши мумкин. Сиз етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилаётганлигингизга ишонч ҳосил қилиш, шунингдек буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.

Диклоберл® ретард ва калий тежовчи сийдик ҳайдовчи препаратларни (диуретикларнинг маълум турлари) бирга қўллаш қонда калий даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун калийнинг концентрациясини тез-тез назорат қилиш тавсия этилади.

 

 

Бошқа НЯҚВ (шу жумладан, аспирин) ва глюкокортикоидлар

Диклоберл® ретард ва бошқа яллиғланишга қарши ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар синфига мансуб оғриқ қолдирувчи воситаларни ёки глюкокортикоидларни (гормонал ўринбосар даволаш сифатида қўлланадиган яллиғланишга қарши препаратлар) бирга қабул қилиш, меъда-ичак йўлларида яра пайдо бўлиши ёки қон кетиши хавфини оширади. Диклофенакни бошқа НЯҚВ лар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.

Серотонинни қайта қамраб олишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ)

Баъзи антидепрессантлар (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ) меъда-ичак йўлларидан қон кетиши хавфини ошириши мумкин.

Метотрексат

Диклоберл® ретардни метотрексатни (баъзи яллиғланиш касалликлари ва ракнинг баъзи турларини даволашда қўлланадиган) қабул қилишдан 24 соат олдин ёки кейин ишлатиш, метотрексатнинг қондаги концентрациясини ошишига ва унинг ножўя таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.

Циклоспорин

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (диклофенак каби) циклоспориннинг (трансплантатни – кўчишини олдини олиш учун, шунингдек ревматизмни даволаш учун қўлланадиган восита) буйракларга шикастловчи таъсирини кучайтириши мумкин. Сиз диклофенакнинг паст дозасини қабул қилишингиз керак.

Антикоагулянтлар ва антиагрегантлар

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар варфарин каби қон ивиши тизимини сусайтирувчи препаратлар (тромбозларни олдини олиш учун қўлланади) таъсирини кучайтириши мумкин. Сиз шифокорга тез-тез мурожаат этишингиз керак.

Пробенецид

Пробенецид (подаграни даволаш учун восита) сақловчи дори воситалари диклофенакнинг организмдан чиқарилишини секинлаштириши мумкин. Бу диклофенакнинг ножўя таъсирларини кучайишига олиб келиши мумкин.

Диабетга қарши воситалар

Қонда қанд миқдорини пасайтирувчи (диабетга қарши) воситалар қабул қилинганида, алоҳида ҳолларда диклофенак юборилганидан кейин қондаги глюкозанинг миқдорини ўзгариши тўғрисида хабарлар берилган, шу муносабат билан қандни пасайтирувчи (диабетга қарши) воситанинг дозасига тузатиш киритиш зарурати туғилган. Шунинг учун эҳтиёткорлик мақсадида бу воситалар бир вақтда буюрилганида глюкозанинг қондаги даражасини назорат қилиш тавсия этилади.

Хинолон қатори антибактериал воситалар

Хинолонлар (антибиотикларнинг маълум тури) НЯҚВ лар билан бир вақтда қўлланганида тиришишларни пайдо бўлишини чақириши мумкин.

Колестипол ва холестирамин

Ушбу воситалар (қонда липидлар концентрациясини пасайтирувчи препаратлар) диклофенакни сўрилишини секинлаштириши ёки камайтириши мумкин. Шу сабабли, Диклоберл® ретардни колестипол ёки холестираминни қабул қилишдан бир соат олдин ёки 4-6 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Кучли таъсир қилувчи CYP2С9 ингибиторлари:

Вориконазол (оғир замбуруғли инфекцияларни даволаш учун препарат) ва сульфинпиразон (подаграни даволаш учун препарат) диклофенак билан бир вақтда қабул қилинганида қонда диклофенакнинг даражасини ошириши мумкин. Бу организмда диклофенакни тўпланиши ва унинг ножўя таъсирларини кучайишининг сабаби бўлиши мумкин.

Диклоберл® ретардни алкоголь билан бирга қабул қилиш

Диклоберл® ретардни ишлатиш вақтида, Сизга иложи борича алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик, эмизиш ва бола туғиш фаолияти

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, шунингдек ҳомиладорлик гумон қилинганда ёки режалаштирилган ҳолларда, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Агар Диклоберл® ретард билан даволаниш вақтида ҳомиладорлик аниқланса, бу тўғрида шифокорга хабар бериш керак. Диклоберл® ретардни ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлигида фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш мумкин. Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида Диклоберл® ретардни қўллаш мумкин эмас – она ва бола учун асоратлар хавфини юқорилиги сабабли (2-бўлим “Диклоберл® ретардни қабул қилманг”га қаранг).

Эмизиш даври

Бошқа НЯҚВ лар каби диклофенак оз миқдорда кўкрак сутига ўтади. Болага нохуш таъсирларни олдини олиш учун диклофенакни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас

Бола туғиш фаолияти

Простагландинлар синтезини сусайтирувчи бошқа барча дорилар каби, Диклоберл® ретард ҳомиладор бўлишни қийинлаштириши мумкин. Агар Сиз ҳомиладорликни режалаштирган бўлсангиз ёки Сизга ҳомиладор бўлиш қийин бўлса, шифокорингизга мурожаат қилинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва машиналарга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Диклоберл® ретардни юқорироқ дозаларда қўлланганида марказий нерв тизими томонидан ножўя самаралари бўлиши мумкинлиги туфайли, масалан чарчоқлик ва бош айланиши, якка ҳолларда реакцияни ўзгариши ва кўча ҳаракатида фаол иштирок этиш ёки машиналарга хизмат кўрсатиш қобилиятини пасайиши мумкин. Бу, айниқса алкоголь таъсири билан бир вақтдагига тегишлидир. Бундай ҳолда Сиз кутилмаган ва тез пайдо бўладиган вазиятларга тез ва етарлича аниқ реакция қилаолмайсиз. Бундай ҳолларда автомобиль ёки бошқа транспорт воситасининг рулига ўтирманг! Механизмлар ва машиналарга хизмат кўрсатманг! Эҳтиёт чораларини кўрмасдан ишламанг.

Диклоберл® ретард препарати сахароза сақлайди

Агар Сизда қандларнинг маълум турларини ўзлаштираолмаслик ташҳиси аниқланганлиги Сизга маълум бўлса, ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

  1. Диклоберл® ретард қандай қабул қилинади

Ушбу дори препаратини доимо шифокорингизнинг қатъий кўрсатмаларига биноан қабул қилинг. Агар Сизда ишонч бўлмаса, шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат этинг.

Дозалаш

Шифокорнинг бошқа кўрсатмалари бўлмаганида Диклоберл® ретард қуйидаги дозаларда қабул қилинади:

Диклофенакнинг дозаси касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ. Катталар учун тавсия этиладиган дозалар интервали суткада 50 дан 150 мг диклофенак натрийни ташкил этади.

Катталарда одатдаги доза суткада Диклоберл® ретарднинг таъсири узайтирилган 1 капсуласини (бу 100 мг диклофенак натрийга мос келади) ташкил этади.

 

Қўллаш усули

Диклоберл® ретард капсуласини чайнамасдан ва кўп миқдордаги сув билан қабул қилинади. Агар Сизнинг меъдангиз сезувчан бўлса, Сизга Диклоберл® ретардни овқатланиш вақтида қабул қилиш тавсия этилади.

 

 

Қўллаш давомийлиги

Диклоберл® ретард препарати билан даволаш давомийлигини ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз белгилайди.

Ревматик табиатли касалликларни даволашда препаратни узоқ вақт давомида қабул қилиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.

Симптомларни бартараф этиш учун зарур энг паст самарали дозада иложи борича қисқа муддатда қўллаш билан ножўя таъсирларни минимал паст даражада тутиб туриш мумкин (“Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” га қаранг).

Агар Сиз Диклоберл® ретарднинг таъсири ҳаддан ташқари кучли ёки ҳаддан ташқари кучсиз деб ҳисобласангиз, илтимос, шифокорга мурожаат этинг.

Агар Сиз керагидан ортиқ миқдорда Диклоберл® ретардни қабул қилган бўлсангиз:

Диклоберл® ретард препаратини ҳар доим шифокорнинг кўрсатмаси ёки илова-варақада келтирилган препаратни дозалаш бўйича йўриқномага асосан қабул қилинг. Агар Сиз оғриқни етарли даражада енгиллашишини сезмасангиз, препаратнинг дозасини мустақил равишда оширманг, шифокорга мурожаат этинг.

Диклофенакнинг дозасини ошириб юборилиши учун хос бўлган клиник манзара йўқ. Диклоберл® ретард дозасини ошириб юборилишининг симптомлари сифатида марказий нерв тизими томонидан бош оғриғи, бош айланиши, онгни хиралашиши ва хушни йўқолиши каби бузилишлар (болаларда эса – шунингдек миоклоник тиришишлар), шунингдек қорин оғриқлари, кўнгил айниши ва қусиш бўлиши мумкин. Бундан ташқари, меъда-ичак қон кетишлари, шунингдек жигар ва буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлиши мумкин. Яна қон босимини тушиши, нафасни сусайиши ва тери ва шиллиқ қаватларнинг рангини кўкариши (цианоз) кузатилиши мумкин.

Махсус антидоти мавжуд эмас.

Диклоберл® ретард дозасини ошириб юборилишига шубҳа бўлганида, илтимос, шифокорингизга мурожаат қилинг. Керак бўлган ҳолда ва заҳарланишнинг оғирлигига қараб, у зарур чораларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Агар Сиз Диклоберл® ретардни қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз препаратни қабул қилишни унутган бўлсангиз, кейинги марта уни одатдагидан кўпроқ миқдорда қабул қилиш мумкин эмас.

Ушбу препаратни кейинчалик қабул қилиш бўйича шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат этинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Барча дори воситалари каби ушбу дори воситаси ҳам ножўя таъсирларга эга бўлиши мумкин, бироқ улар ҳамма пациентларда ҳам бўлмайди. Агар Сиз ўзингизда қуйида келтирилган ножўя таъсирлар мавжудлигини сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг. У кейинги керакли чораларни белгилайди.

Ножўя таъсирларни баҳолашда тез-тезлиги бўйича қуйидаги маълумотлар асос қилиб олинади:

Жуда тез-тез 10 пациентдан 1 тадан кўпроғида пайдо бўлиши мумкин
Тез-тез 10 пациентдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин
Баъзида 100 пациентдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин
Кам ҳолларда 1000 пациентдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин
Жуда кам ҳолларда 10000 пациентдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин
Тез-тезлиги аниқланмаган Мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди

Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари

Дори воситасининг қуйида санаб ўтилган нохуш самараларига келганда, уларни асосан дозага боғлиқлигини ва шахсий фарқланишларга эга эканлигини ҳисобга олиш керак.

Энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлари овқат ҳазм қилиш йўлларига тегишлидир. Бўлиши мумкин – айниқса, кекса пациентларда – меъда/ўн икки бармоқ ичакнинг яраси (пептик яра), перфорация (тешилиш) ёки қон кетишлар – баъзида ўлим билан якунланадиган
(2-бўлим «Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари» га қаранг). Препарат қўлланганидан кейин кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қоринни дам бўлиши, қабзият, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, қорин оғриғи, қатронсимон аҳлат, қонли қусишга шикоятлар, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини ярали яллиғланиши (ярали стоматит), носпецифик ярали колит ва Крон касаллигини зўрайиши тўғрисида хабарлар бор (2-бўлим «Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари» га қаранг). Меъда-ичак йўлларидан қон кетишларининг хавфи, айниқса қўлланаётган дозага ва препаратни қўллашнинг давомийлигига боғлиқ.

НЯҚВ ларни қабул қилиш билан боғлиқ организмда суюқликни тўпланиши (шишлар), артериал босимни ошиши ва юрак етишмовчилиги ҳақида хабар берилган.

Диклоберл® N75 каби дори воситаларини қўллаш ва артериал тромбоз, масалан, юрак хуружлари (миокард инфаркти) ёки инсульт хавфини бироз ошиши орасида алоқа бўлиши мумкин (2-бўлим “Диклоберл® ретардни қабул қилманг” ва “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” га қаранг).

Инфекциялар ва паразитар касалликлар

Жуда кам ҳолларда – айрим яллиғланишга қарши дори воситалари (ностероид яллиғланишга қарши воситалар, уларнинг қаторига Диклоберл® ретард ҳам киради) қўлланганида инфекцион табиатли яллиғланиш жараёнларини чуқурлашиши (масалан, некрозловчи фасцитни ривожланиши) ҳақида хабар берилган.

Агар Диклоберл® ретардни қўллаш вақтида инфекцияни кўринишлари (масалан, қизариш, шиш, ҳароратни маҳаллий ошиши, оғриқ, иситма) яна пайдо бўлса ёки чуқурлашса, унда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Шифокор инфекцияга қарши ёки антибиотиклар билан даволаш зарурати бор ёки йўқлигини аниқлайди.

Жуда кам ҳолларда диклофенак қўлланганида мия пардаларининг яллиғланишини (асептик менингит) белгилари: кучли бош оғриғи, кўнгил айнаши, қусиш, иситма, энса мушакларининг ригидлиги ёки онгни хиралашишини кузатилган. Эҳтимол, айрим аутоиммун касалликлари бўлган пациентлар (тизимли қизил югурик, аралаш коллагенозлар) юқори хавфга эга бўладилар.

Қон тизими ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: қон яратилишни бузилишлари (анемия, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз), гемолитик ва апластик анемия (қизил қон таначаларини тез парчаланиши натижасидаги камқонлик).

Бузилишларнинг биринчи белгилари иситма, томоқ оғриғи, оғиз бўшлиғидаги эрозиялар, гриппсимон симптомлар, кучли толиқиш, бурундан қон кетиши, терига қон қуйилиши бўлиши мумкин.

Бундай ҳолларда дарҳол препарат юборишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи препаратлар билан ҳеч қандай ўз-ўзини даволашни ўтказмаслик керак. Узоқ муддатли даволашда қон манзарасини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: тери тошмаси ва терини қичишиши каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Баъзан: эшакеми.

Бундай ҳолларда дори препаратини юборишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.

Кам ҳолларда: юқори сезувчанлик реакциялари, анафилактик ва анафилактоид реакциялар (улар нафас йўлларини торайиши, ҳансираш (респиратор дистресс) кўринишида, тахикардия, артериал босимни пасайиши (гипотония) ва шок кўринишида намоён бўлиши мумкин).

Жуда кам ҳолларда: ангионевротик шиш (юзни, тилни ёки товуш аппаратини шиши).

Бу симптомлардан биронтаси пайдо бўлганида, улар ҳатто препаратни биринчи қўллашда пайдо бўлганида ҳам, диклофенакни қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шошилинч шифокор ёрдамига мурожаат этиш керак.

Жуда кам аллергик характерга эга бўлган қон томирларининг (васкулит) ва ўпкаларнинг (пульмонит) яллиғланиши кузатилган.

Рухий бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: психотик реакциялар, депрессия, қўрқув ҳисси, уйқусизлик, даҳшатли тушлар кўриш.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши, безовталик (қўзғалиш), таъсирчанлик ёки чарчоқлик билан намоён бўлган марказий нерв тизими томонидан бузилишлар.

Жуда кам ҳолларда: сенсор бузилишлар, таъмни бузилиши, хотирани бузилиши, ориентацияни йўқотилиши, тиришишлар, қалтираш, инсульт (бош мияда қон айланишини бузилиши).

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: кўришни бузилиши (кўришнинг ноаниқлиги ва иккита бўлиб кўриниш).

Эшитиш аъзолари ва лабиринт тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош айланиши

Жуда кам ҳолларда: қулоқларда шовқин, эшитишни бузилиши.

Юрак томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: юрак уришини ҳис қилиш, кўкракда оғриқ, юрак мушагини кучсизлиги (юрак етишмовчилиги), юрак хуружи (миокард инфаркти).

Томирли бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: қон босимини ошиши (гипертензия).

Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: нафас олишни қийинлашиши билан астма (ҳансираш).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари

Жуда тез-тез: меъда-ичак йўллари томонидан кўнгил айниши, қусиш ва ич кетиши, шунингдек меъда-ичакдан бироз қон кетиши каби шикоятлар, улар алоҳида ҳолларда қизил қон таначалари сонини камайиши (анемия) сабабчиси бўлиши мумкин.

Тез-тез: овқат ҳазм қилишни бузилиши (диспепсия), қоринни дам бўлиши (метеоризм), қоринда спазмлар (қоринда оғриқ), иштаҳани йўқолиши, шунингдек меъда-ичак йўлларининг яралари (айрим вазиятларда қон кетиши ва перфорация билан бирга кечадиган).

Баъзан: қонли қусиш (гематомезис), аҳлатда қон бўлиши ёки қонли ич кетиши.

Кам ҳолларда: меъданинг шиллиқ қаватини яллиғланиши (гастрит), меъда-ичак йўлларидан қон кетиши.

Жуда кам ҳолларда: оғиз шиллиқ қаватини яллиғланиши (стоматит), шу жумладан яра пайдо бўлиши (ярали стоматит), тилни яллиғланиши, қизилўнгачни шикастланиши, қабзият, шунингдек қориннинг қуйи соҳасида масалан, йўғон ичакни яллиғланиши ёки Крон касаллиги/носпецифик ярали колитни зўрайиши (йўғон ичакнинг яра ҳосил бўлиши билан кечувчи яллиғланишининг айрим турлари) ва меъда ости безини (панкреатит) яллиғланиши, ичакни торайиши.

Қориннинг юқори соҳасида кучли оғриқлар пайдо бўлганида, қон аралаш қусганда ёки аҳлатни қора рангга бўялишида, Диклоберл® ретардни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: қонда жигар ферментларининг даражасини ошиши.

Баъзан: жигарни шикастланиши (айниқса узоқ муддат даволаганда), жигарни яллиғланиши (гепатит) сариқлик билан ёки усиз, якка ҳолларда жуда оғир кечиши билан [яшин тезлигида] ва ҳатто олдинги белгилари бўлмаганида ҳам).

Кам ҳолларда: жигар томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: жигар некрози, жигар етишмовчилиги.

Шунинг учун узоқ муддат даволаганда жигарнинг кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Тери ва тери ости-ёғ клетчаткаси томонидан бузилишлар

Баъзан: соч тўкилиши.

Жуда кам ҳолларда: қизариш (экзантема, экзема, эритема, кўп шаклли эритема) ва пуфакларни пайдо бўлиши билан бўлган тошмалар каби оғир тери реакциялари (масалан, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз/Лайелл синдроми) ёки кепакланиши (эксфолиатив дерматит); терининг қуёш ёруғлигига юқори сезувчанлиги (фотосезувчанлик реакциялари), терига майда доғли қон қуйилишлар (пурпура), бу шунингдек аллергик реакцияни кўриниши бўлиши мумкин.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Баъзан: Шишларни пайдо бўлиши (организмда суюқликни тўпланиши), айниқса юқори қон босими ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда.

Жуда кам ҳолларда: Буйрак фаолиятини ўткир бузилиши (буйрак етишмовчилиги), сийдикда оқсилни пайдо бўлиши (протеинурия) ва/ёки сийдикда қонни пайдо бўлиши (гематурия), нефротик синдроми [организмда суюқликни тўпланиши (шишлар) ва сийдик билан оқсилни аҳамиятли чиқарилиши] ривожланиши билан бирга кечиши мумкин бўлган буйрак тўқимасини шикастланиши (интерстициал нефрит, папилляр некроз).

Буйрак фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак.

Сийдик чиқарилишини камайиши, организмда суюқликни тўпланиши (шишлар), шунингдек умумий ҳолсизлик ҳисси, ҳатто буйрак етишмовчилигигача бўлган буйрак касаллигининг белгилари бўлиши мумкин.

Юқорида келтирилган симптомлар пайдо бўлганида ёки улар ёмонлашганида, диклофенакни қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ножўя таъсирлар ҳақида хабар бериш

Агар Сизда бирон-бир ножўя таъсир пайдо бўлса, бу ҳақида шифокорингиз ёки дорихона ходимига хабар беринг. Бу ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқли. Сиз шунингдек V-иловада келтирилган хабар беришнинг миллий тизими орқали тўғридан-тўғри хабар беришингиз мумкин. Ножўя таъсирлар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берган бўласиз.

  1. Диклоберл® ретард препаратини қандай сақлаш керак

Ушбу дори воситасини болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак.

Йиғма картон қутида ва ампулада кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин, ушбу дори воситасини ишлатиш мумкин эмас. Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси ойнинг охирги куни ҳисобланади.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Намликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида сақлансин.

Ҳар қандай дори воситасини канализация ёки маиший чиқиндилар билан ташлаш мумкин эмас. Керак бўлмаган дори препаратларини қандай утилизация қилиш ҳақида дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Диклоберл® ретард препаратида нима сақланади?

Таъсир этувчи моддаси диклофенак натрий ҳисобланади.

Таъсири узайтирилган бир капсула 100 мг диклофенак натрий сақлайди.

Бошқа компонентлар: сахароза, маккажўхори крахмали, шеллак, тальк, Eudragit RL PO (А тип аммоний метакрилат сополимери), желатин, титан диоксиди (Е171)

Диклоберл® ретард препаратини кўриниши ва ўрам ичидагиси

Оқдан оч-сариқ ранглигача бўлган қаттиқ желатин капсулалар, ПП-ЦОС-ПП ли тиниқ бўлмаган оқ плёнкадан тайёрланган, юмшоқ алюмин фольга ёпиштирилган блистерларга жойланган.

Оригинал ўрами 10, 20, 50 ёки 100 та таъсири узайтирилган капсула сақлайди.

Сотувда барча ўлчамдаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

Дорихонадан бериш тартиби:

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Яроқлилик муддати: 3 йил.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.