📜 Инструкция по применению Дибазол таблеткалар
💊 Состав препарата Дибазол таблеткалар
✅ Применение препарата Дибазол таблеткалар
📅 Условия хранения Дибазол таблеткалар
⏳ Срок годности Дибазол таблеткалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАСИ

ДИБАЗОЛ

DIBAZOLUM

 

Препаратнинг савдо номи: Дибазол

Таъсир этувчи моддаси (ХПН):бендазол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: дибазол – 0,02 г, қанд – 0,2 г.

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тальк, кальций стеарати.

Таърифи: юзаси силлиқ, оқ рангли рискали ва фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипертензив воситалар.

АТХ коди: С04АХ

Фармакологик хусусиятлари

Бевосита силлиқ мушакларга таъсир ўтказиш ҳисобига барча силлиқ мушакли органларга, жумладан, томирларга ҳам спазмолитик таъсир кўрсатади. Юракдан чиқишни камайтириш ва периферик томирларни кенгайтириш ҳисобига артериал қонбосимини пасайтиради. Гипотензив фаоллик анча мўътадил, самара эса узоқ давом этмайди. Ундан ташқари, орка мия функциясига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, рефлектор реакцияларни енгиллаштиради, шикастланган периферик нервлар функциясининг тикланишига ёрдам беради. Шунингдек, мўътадил иммуностимулятор фаолликка эга.

 

Қўлланилиши

Гипертония касаллигининг ўткирлашиши, шунингдек, асаб касалликпарини, асосан, полиомиелитнинг қолдиқ асоратлари, юз нервининг периферик фалажи, полиневрит кабиларни даволаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Овқатланишдан 2 соат илгари ёки овқатдан 2 соат кейин ичилади. Гипертония касаллиги ўткирлашганда ёки артериал қон босими анча кўтарилганда кунига 2-3 марта 20-50 мг дан 3-4 ҳафта давомида, ёки бундан қиcқapoқ курсларда қабул қилинади.

Катталар учун энг юқори дозалар бир марталик доза 0,05 г, суткалик доза 0,15 г. Баъзида бошқа антигипертензив препаратлар билан биргаликда қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Асаб касалликларини даволашда катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 5 мартадан 10 мартагача (даволаш курси), кунига 1 марта ёки икки кунда бир марта 5 мг дан (таблеткани 1/4 қисми) буюрилади. 3-4 ҳафтадан кейин даволаш курси такрорланади. Кейинчалик даволаш курслари орасида 1-2 ой танаффус билан ўтказилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакцияларни эҳтимоли бор.

 

Махсус кўрсатмалар

Артериал гипертонияни узоқвақтдавомида даволаш учун, айниқса кекса ёшдаги беморларга буюриш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

0,02 г таблеткалар.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати.

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.