📜 Инструкция по применению Қизилмия илдизининг сиропи
💊 Состав препарата Қизилмия илдизининг сиропи
✅ Применение препарата Қизилмия илдизининг сиропи
📅 Условия хранения Қизилмия илдизининг сиропи
⏳ Срок годности Қизилмия илдизининг сиропи

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚИЗИЛМИЯ ИЛДИЗИНИНГ СИРОПИ

SIRUPUS GLYCYRRHIZAE RADIСIS

 

Препаратнинг савдо номи: Қизилмия илдизининг сиропи

Дори шакли: Сироп

100 г сироп таркиби:

Фаол модда: Қизилмия илдизининг қуюқ экстракти 4 г.

Ёрдамчи моддалар: қанд сиропи, ректификацияланган 90% ли этил спирти.

Таърифи: Қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли ва таъмли қуюқроқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади, меъда – ичак йўлларининг сурункали касалликларида, айниқса меъда ширасининг юқори кислоталилигида меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасини битишини тезлаштиради.

Глицирризин кислотаси организмда метаболик ўзгаришларга учраб, кортикостероидсимон таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Қийин ажралувчи балғамли йўтал билан кечувчи, нафас йўлларининг ўткир ва сурункали инфекцион-яллиғланиш касаллиларини (бронхитлар, трахеобронхитлар, бронхопневмония, бронхоэктатик касаллик ва бошқ.) даволаш. Секретор фаолиятини кучайиши билан намоён бўлувчи сурункали гастритни мажмуавий даволаш таркибида, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг асоратсиз ярали касалликларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сироп наҳорга ёки овқатланишдан олдин қабул қилинади.

2 ёшгача бўлган болаларга – боланинг ёши нечада бўлса шунча томчи (олдиндан 1 чой қошиқ сувда суюлтирилган), кунига 3 марта буюрилади.

2-3 ёшли болаларга ½ чой қошиқдан кунига 3 марта буюрилади.

4-7 ёшли болаларга 1-2 чой қошиқдан кунига 3 марта буюрилади.

8-12 ёшли болаларга кўпи билан 1 десерт қошиқдан кунига 3 марта буюрилади.

12 ёшдан ошган болаларга ва катталарга 1 ош қошиқдан кунига 3 марта буюрилади.

Даволаш курси 2-4 ҳафта.

Флакон ичидагисини ҳар бир қўллашдан олдин чайқатиш тавсия қилинади.

Ножўя таъсирлари

  • аллергик реакциялар;
  • қусиш;
  • жиғилдон қайнаши.

Давомли қўлланганда артериал босимини ошиши, суюқликни шишлар пайдо бўлишга қадар тутилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гипогликемияни ривожланиши хавфи туфайли тиазид диуретиклар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Қизилмияни узоқ вақт қўллаш билан боғлиқ гипокалиемия, юрак гликозидларининг захарли таъсирини потенциялаши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Бронхиал астмаси бўлган беморларга буюрилганида, уларни доимий кузатиш талаб қилинади (препаратни ўзлаштираолмаслик реакциялари бўлиши мумкин). Таркибида юқори миқдорда қанд бўлганлиги туфайли, препаратни қандли диабети бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кўрсатилган дозаларни оширилган ҳолда узоқ вақт қўлланганида гипокалемия, артериал босимни ошиши, сув-туз алмашинувини бузилиши оқибатида периферик шишлар пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Сироп 40, 50, 90 ва 100 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.