ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АНГИОТРЕН
АNGIOTRENUM
Препаратнинг савдо номи: Ангиотрен
Таьсир этувчи модда модда (ХПН): пентоксифиллин
Дори шакли: инфузия учун эритма.
Таркиби:
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: пентоксифиллин – 0,05 г;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 0,6 г, калий хлориди – 0,04 г, кальций хлориди -0,0204 г, натрий лактати – 0,32 г тозаланган сув 100 мл гача.
Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Периферик қон айланиши бузилишларини даволаш учун воситалар.
АТХ коди: С04АD03
Фармакологик хусусиятлари
Ангиотрен метилксантиннинг ҳосиласидир. Ангиотреннинг таъсир механизмини фосфодиэстеразани сусайиши ва қон томирларининг силлиқ мушак ҳужайраларида, қон ҳужайраларида, шунингдек бошқа тўқима ва аъзоларида цАМФ ни тўпланиши билан боғлайдилар. Ангиотрен тромбоцитлар ва эритроцитларнинг агрегациясини тормозлайди, уларнинг эгилувчанлигини оширади, қон плазмасида фибриногеннинг ошган концетрациясини камайтиради ва фибринолизни кучайтиради, бу қоннинг қовушқоқлигини камайтиради ва унинг реологик хусусиятларини яхшилайди. Бундан ташқари, Ангиотрен кучсиз миотроп қон томирларини кенгайтирувчи таъсирни чақиради, томирларнинг умумий периферик қаршилигини бироз камайтиради ва мусбат инотроп таъсирга эга. Ангиотренни қўллаш натижасида энг юқори даражада оёқларда, МНТда, ўртача даражада – буйракларда микроциркуляция ва тўқималарни кислород билан таъминланиши яхшиланади. Препарат коронар томирларни бироз кенгайтиради.
Фармакокинетикаси
Асосий фармакологик фаол метаболити 1-(5-гидроксигексил)-3,7-диметилксантин (метаболит I) кон плазмасида ўзгармаган модданинг концентрациясидан 2 марта ортиқ концентрацияда аниқланади ва у билан қайтар биокимевий мувозанат ҳолатида бўлади. Шунинг учун Ангиотрен ва унинг метаболитини фаол бир бутун сифатида қаралиши мумкин.
Ангиотреннинг яримчикарилиш даври 1,6 соатни ташкил қилади. Ангиотрен тўлиқ метаболизмга учрайди, 90% дан ортиғи конъюгацияланмаган сувда эрувчан қутбланган метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Дозанинг 4% дан камроғи аҳлат билан чиқарилади. Буйраклар фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган беморларда метаболитларининг чиқарилиши секинлашган. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда Ангиотреннинг яримчиқарилиш даврини узайиши аниқланган.
Қўлланилиши
Атеросклеротик энцефалопатия, ишемик церебрал инсульт; дисциркулятор энцефалопатия, периферик қон айланишини атеросклероз, қандли диабет (шу жумладан диабетик ангиопатия), яллиғланиш билан боғлиқ бузилишлари; тўқималарда, веналарни шикастланиши ёки микроциркуляцияни бузилиши (посттромбофлебитик синдром, трофик яралар, гангрена, музлаш) билан боғлик трофик бузилишлар, облитерацияловчи эндартериит, ангионейропатия (Рейно касаллиги), кўзларда қон айланишини бузилиши (ўткир, ним ўткир, кўзнинг тўр пардаси ва томирли пардаларида қон айланишини сурункали етишмовчилиги); эшитишни пасайиши билан кечувчи ички қулоқнинг фаолиятини томир генезли бузилиши.
Қўллаш усули ва дозалари
Вена ичига инфузиялар препаратни парентерал юборишнинг энг самарали шаклидир, улар яхши ўзлаштирилади. Дозалаш тартиби шифокор томонидан белгиланади ва кон айланишининг бузилишларини огирлик даражаси, тана вазни ва даволашни ўзлаштирилишига боғлик. Инфузияни, факат агарда эритма тиник бўлсагина ўтказиш мумкин.
Катталарга қуйидаги даволаш схемалари тавсия қилинади:
Вена ичига инфузия 100-600 мг Ангиотренни 100-500 мл Рингер эритмаси, 0,9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% глюкоза эритмасида суткада 1-2 марта ўтказилади. Вена ичига томчилаб юбориладиган инфузиянинг давомийлиги 60-360 минутни ташкил қилади, яъни 100 мг Ангиотренни юборилиши камида 60 минут давом этиши керак. Инфузия, максимал суткалик доза (инфузион ва перорал) 1200 мг ни ташкил қилишни ҳисобга олиб, Ангиотренни – (400 мг), перорал қабул қилиш билан тўлдирилиши мумкин.
Пациентнинг оғир аҳволида (айникса доимий оғриқда, гангренада ёки трофик яраларда) препаратнинг инфузиясини 24 соат давомида ўтказиш мумкин, бундай юбориш схемасида дозани 0,6 мг/кг/соат ҳисобидан белгиланади. Тана вазни 70 кг бўлган бемор учун бундай йўл билан ҳисобланган суткалик доза 1000 мг ни, тана вазни 80 кг бўлган пациент учун 1150 мг ни ташкил қилади.
Пациентнинг тана вазнидан қатъий назар максимал суткалик доза 1200 мг ни ташкил
килади.
Инфузион эритманинг хажми йўлдош касалликларни, беморнинг ҳолатини хисобга олиб шахсий равишда белгиланади ва суткада ўртача 1-1,5 л ни ташкил килади.
- Айрим ҳолларда препарат 5 мл (100 мг) дан вена ичига инъекция йўли билан қўлланади.
Инъекцияни аста-секин, 5 минут давомида, пациент – ётган холатида
бажарилади.
Кекса ёшдаги беморлар. Кекса ёшдаги пациент учун дозани тўғрилашнинг зарурати йук. Парентерал даволаш курсининг давомийлиги даволаш ўтказаётган шифокор томонидан белгиланади.
Беморнинг ҳолати яхшиланганидан кейин, препаратнинг таблетка шаклини қўллаб даволашни давом эттириш тавсия қилинган.
Ножўя таъсирлари
Организмнинг айрим тизимлари бўйича ножўя реакцияларни пайдо
бўлиш тез-тезлиги куйидагича:
Юрак-томир тизими томонидан: кам – тахикардия; тез-тез эмас – периферик шишлар,
юзни қизариши ёки қизиб кетиш қисси (куйилишлар), жуда кам – кўкракда одатдаги
бўлмаган оғрик, артериал гипотензия, ҳансираш, аритмия, юрак уриши.
Қон ва лимфатик тизим томонидан: якка ҳолатлар – тромбоцитопения ва тромбоцитопеник пурпура, лейкопения, панцитопения (у ўлим билан якунланиши мумкин) протромбин вақтини узайиши, гипофибриногенемия, анемия, апластик анемия, қон кетишлари (масалан, тери, шиллиқ қаватлар, меъда, ичак, бурунн қон томирларидан).
Нерв тизими томонидан: кам – бош оғриғи, бош айланиши, асептик менингит (юқори дозалари қўлланганда); якка ҳолатларни – қўлларни қалтираши, уйқусизлик, қўзғалиш, хавотирлик, қўрқув ҳисси, хушни йўкотиш, уйқуни бузилиши, галлюцинациялар, кўз олдини қоронғилашиши, қўл-оёк,ларни увишиши, гипергидроз, тиришишлар, парестезиялар.
Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши, скотома, кўз ёшини оқиши, конъюнктивитлар, қулоқларда оғриқ, мигрень, тўр пардага қон қуйилиши, тўр пардани кўчиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез меъда-ичак бузилишлари, меъдада босим ҳисси, уни тўлиб кетиш ҳисси , диарея; тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш (шу жумладан бир неча марта), метеоризм, эпигастрал оғриқлар, анорексия, ичак атонияси, қабзиятлар, томоқни қуриши, чанқоқлик.
Метаболизм томонидан: жуда кам – гипогликемия, гипокалиемия.
Иммун тизими томонидан: якка ҳоллари – аллергик реакциялар (шоккача ривожланувчи анафилактик/анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, бронхоспазм, терини кизариши, кичишиш, тошмалар, эшакеми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), Стивенс-Джонсон синдроми.
Гепатобилиар тизим томонидан: жуда кам – жигар ички холестази, жигар ферментлари фаоллигини ошиши, холециститни зўрайиши, холестатик гепатит.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: жуда кам – кўчли терлаш, юз ва кўкрак
кафасининг юқори қисмини қизариши, шишлар, макулопапулёз тошма, тирноқларнинг
юқори синувчанлиги.
Юбориш жойидаги ўзгаришлар: юбориш жойида оғрик, гиперемия, шиш, тошма.
Бошқалар: таъмни бузилиши, сўлакни кучли ажралиши, ланжлик, томокда/бўйинда оғрик, ларингит, бурунни битиши, тана вазнини ошиши/камайиши, этни увишиши, қизиш ҳисси, иситма, гипертермик синдром.
Лаборатория кўрсаткичлари: жигар трансаминазалари (АЛТ, ACT, ЛДГ) ва ишқорий
фосфатазанинг фаоллигини ошиши.
Ножўя реакцияларининг кўпчилиги доза билан боғлик. Уларни, дозани камайтириб,
минимумга етказиш ёки умуман йўл кўймаслик мумкин.
Агарда оғир ножўя реакциялар кўзатилса, даволашни тўхтатиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Ангиотренга, препаратнинг бошқа компонентларига ёки теофиллин, кофеин,холин теофиллинати, аминофиллин ёки теобромин каби метилксантин гуруҳининг бошқа препаратларига юқори сезувчанлик;
- массив қон кетишлари (қон кетишини кучайиш хавфи);
- кўзнинг тўр пардасига, мияга қон қуйилишлар; агарда Ангиотрен билан даволаниш вақтида кўзнинг тўр пардасига, мияга қон қуйилиши юз берса, дори воситасини қўллашни дарҳол тўхтатиш керак;
- геморрагик диатез;
- ўткир миокард инфаркти;
- жигар ёки буйрак етишмовчилиги;
- меъда яраси ва/ёки ичак яралари;
- порфирия;
- ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
- болалик ёши.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ангиотрен ва антигипетензив препаратларни (хусусан, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторларини) бир вақтда қўллаш, охиргиларнинг таъсирини кучайтиради, шунинг учун гипотензив препаратларнинг дозасини мувофик тўғрилаш талаб қилинади.
Антикоагулянтлар, қон коагуляциясини камайтирувчи препаратлар. Ангиотрен ва қон коагуляциясини камайтирувчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш қон кетиши эҳтимолини оширади, шунинг учун протромбин вақтини тез-тез назорат қилиб туриш керак. Ангиотрен буюрилганида ёки дозалаш ўзгартирилганида, бу беморларда антикоагулянт фаолликни назоратини ўтказиш тавсия қилинади.
Циметидин. Циметидинни бир вақтда юборилганда қон зардобида Ангиотреннинг концентрациясини ақамиятли ошиши юз беради. Ангиотреннинг дозасини ошириб юборилиши белгиларини пайдо бўлишини диққат билан кузатиш керак.
Н2-рецепторларининг бошқа антагонистлари (фамотидин, ранитидин ва низатидин) Ангиотреннинг метаболизмига анча кам таъсир қилади.
Теофиллин. Ангиотрен ва теофиллинни бир вақтда юборилиши қон зардобида теофиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун кон зардобида теофиллиннинг концентрациясини кузатиб туриш, зарурати бўлганида эса -унинг дозасини камайтириш керак.
Кеторолак, мелоксикам. Ангиотрен ва кеторолакни бир вақтда қўлланиши протромбин вақтини ошишига олиб келиши ва қон кетиш хавфини ошириши мумкин. Қон кетиш хавфи, шунингдек Ангиотрен ва мелоксикам бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин. Шунинг учун бу препаратлар билан бир вақтда даволаниш тавсия қилинмайди.
Ципрофлоксацин. Ципрофлоксацин жигарда Ангиотреннинг метаболизмини тормозлайди, шунинг учун Ангиотрен ва ципрофлоксацинни бир вақтда қўллаш қон зардобида Ангиотреннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Ангиотрен ва ципрофлоксацин билан бир вақтда даволаш зарурати туғилганида Ангиотреннинг дозасини икки мартага камайтириш тавсия қилинади.
Инсулин ва перорал диабетга қарши препаратлар. Ангиотреннинг вена ичига юбориладиган катта дозалари инсулин ва перорал диабетга қарши препаратларнинг гипогликемик самараларини кучайтириши мумкин, шунинг учун инсулин ёки гипогликемик препаратнинг дозасини мувофиқ тўғрилаш керак.
Нитратлар. Ангиотрен нитратларнинг таъсирини кучайтиради.
Эритромицин. Ангиотрен ва эритромициннинг ўзаро таъсири бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Бироқ Ангиотрен ва эритромицин бирга қўлланганида эритромициннинг плазмадаги даражасини ошиши заҳарли реакцияларни намоён бўлиши билан қайд этилади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.
Анафилактик/анафилактоид реакцияларнинг ривожланишининг биринчи белгиларида препарат билан даволашни тўхтатиш ва ёрдам олиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Препаратни сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда қўлланганида, аввал қон айланишини компенсация босқичига эришиш керак. Диабети бўлган ва инсулин ёки перорал антидиабетик воситалар билан даволанаётган беморларда, препаратнинг юқори дозалари қўлланганида, қондаги қанднинг даражасига бу препаратларнинг таъсири кучайиши мумкин. Бундай ҳолларда инсулиннинг ёки перорал диабетга қарши воситаларнинг дозасини камайтириш ва айниқса беморни синчков кузатиш керак. Тизимли қизил югирик (ТКЮ) ёки бириктирувчи тўқиманинг бошқа касалликлари бўлган беморларга Ангиотренни фақат бўлиши мумкин бўлган хавф ва фойда батафсил таҳлил қилинганидан кейин буюриш мумкин. Ангиотрен билан даволаниш вақтида апластик анемияни ривожланиш хавфи мавжудлиги туфайли, умумий қон таҳлилини мунтазам назорат қилиш керак.
Буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам) бўлган ёки жигар
фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган беморларда Ангиотреннинг чиқарилиши
секинлашган бўлиши мумкин, тегишли мониторинг керак.
Кекса ёшдаги беморларда фаол модданинг биокираолишлигини ошиши ва чиқарилиш
тезлигини пасайиши туфайли, ўртача терапевтик дозани камайтиришга зарурат туғилиши мумкин. Чекиш препаратнинг терапевтик самарадорлигини пасайтириши мумкин.
Айниқса диққат билан кузатиш қуйидагилар учун зарур:
- оғир юрак аритмиялари бўлган пациентлар;
- миокард инфаркти бўлган пациентлар;
- артериал гипотензияси бўлган пациентлар;
- церебрал ва коронар артерияларининг яққол атеросклерози бўлган пациентларда, айниқса йўлдош артериал гипетензияда ва юрак ритмининг бузилишларида. Бундай беморларда препарат қабул қилинганида стенокардия хуружлари, аритмиялар ва артериал гипертензия юз бериши мумкин;
- буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам) бўлган пациентлар;
- оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар;
- қон кетишларига, масалан антикоагулянтлар билан даволаниш ёки қон ивишининг бузилишлари билан боғлиқ юқори мойилликка эга бўлган пациентлар. Қон кетишлари юзасидан – “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг;
- анамнезида меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яраси бўлган беморлар, яқинда оператив даволаш ўтказган беморлар (қон кетишини пайдо бўлишини юқори хавфи, шу туфайли гемоглобин ва гематокрит даражасини мунтазам назорат қилиш талаб этилади);
- артериал босимни пасайиши юқори хавф бўлиши мумкин бўлган пациентлар (масалан, оғир юрак ишемик касаллиги ёки мияга қонни етказиб берувчи томирларнинг стенози бўлган беморлар);
- Ангиотрен ва К витамини антивитаминлари билан бир вақтда даволанаётган беморлар ;
- Ангиотрен ва диабетга қарши воситалар билан бир вақтда даволанаётган беморлар.
Шунингдек бирок марказий нерв тизими томонидан ножўя реакцияларни пайдо бўлиш эҳтимолини ҳам ҳисобга олиш керак.
Препаратни “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилган эритмалардан ташқари, бир идишда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ҳолсизлик, кўнгил айниши, бош айланиши, артериал босимни пасайиши/ошиши, ҳушдан кетиш ҳолати, тахикардия, уйкучанлик ёки қўзғалиш, хушни йўқотиш, гипертермия, арефлексия, тоник-клоник тиришишлар, меъда-ичакдан қон кетиши белгилари (“кофе қуйқаси” га ўхшаш қусиш массалари), иситма, қизиб кетиш ҳисси (қуйилишлар).
Даволаш: дозани ошириб юборилишининг биринчи симптомлари (терлаш, кўнгил айниши, цианоз) пайдо бўлганида препаратни қўллаш дарҳол тўхтатилади, бош ва тананинг юқори қисмини пастрок ҳолатини таъминлаш, нафас йўлларини эркин ўтказувчанлигини назорат қилиш лозим. Симптоматик даволаш ўтказилади, махсус эътиборни АБ ва нафас фаолиятини тутиб туришга қаратиш лозим. Тиришиш синдромини бартараф этиш учун диазепам юборилади.
Чиқарилиш шакли
0,05% инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ёки 500 мл дан шиша бутилкаларда.
Сақлаш шароити
25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихонадан бериш тартиби
Рецепт бўйича.