ИЛОВА-ВАРАҚАСИ: ПАЦИЕНТЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ
Илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у муҳим маълумот сақлайди.
Ушбу препарат рецептсиз берилади. Шундай бўлсада, энг яхши натижаларга эришиш учун йўриқномага қатъий риоя қилиш керак.
- Илова-варақани сақлаб қўйинг. Кейинроқ Сизга уни яна бир марта ўқиб чиқишга тўғри келиши мумкин.
- Қўшимча маълумот учун фармацевтга мурожаат қилинг.
- Симптомлар кучайганда ёки 3-4 кун давомида яҳшиланиш кузатилмаганида, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак.
- Агар ножўя самаралар оғирлашса ёки ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
Мазмуни:
- Ангал® С нима ва у нима учун қўлланади.
- Ангал® С қўллашдан олдин.
- Ангал® С қандай қўллаш керак.
- Кузатилиши мумкин бўлган ножўя самаралари.
- Сақлаш шароитлари.
АНГАЛ® С
маҳаллий қўллаш учун спрей
хлоргексидин, лидокаин.
томоқ яллиғланишини даволаш учун қўлланади.
Таркиби
1 мл эритма 2 мг хлоргексидин диглюконати ва 0,5 мг лидокаин гидрохлориди сақлайди.
Пуркагичнинг тугмаси 1 марта босилганда ажраладиган доза 0,17 мг хлоргексидин диглюконати ва 0,04 мг лидокаин гидрохлоридини ташкил қилади.
Ёрдамчи моддалар: левоментол, эвкалиптол, глицерол, натрий сахаринати, лимон кислотаси моногидрати, этил спирти (41,6% хаж.), тозаланган сув.
Таърифи
Оғиз бўшлиғи учун спрей, эритма.
Тиниқ, рангсиз, ялпиз ва спирт ҳидли ва янги ментол таъмли эритма.
Ўрам ичидагиси
Эритма 30 мл дан спрейга ботириш учун синтетик сифон найча, бурама копқоқ ёки очиш индикатори ва канюладан иборат бўлган жигарранг шиша флаконда. Бир флакон илова-варақаси билан картон қутида.
- АНГАЛ® С ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ
Ангал С иккиёқлама таъсирга эга, чунки унда иккита фаол компонент: халқумда микроорганизмларни нобуд қилувчи микробларга қарши модда ва махаллий анестетик сақлайди. Шундай қилиб, препарат халқумдаги яллиғланиш симптомларини енгиллаштиради, оғир бактериал инфекцияларнинг ривожланиш хавфини пасайтиради, оғриқни енгиллаштиради ва ютишни оғриқ ва халқумни таъсирланишини камайтиради.
Ангал® С сахароза сақламайди, шунинг учун препаратни ҳатто қандли диабетда қўллаш мумкин.
Ангал® С спрей халқум яллиғланишида (ютишда оғриқ, таъсирланишда) дискомфортни енгиллаштириш учун қўллаш тавсия қилинади.
- АНГАЛ® НИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН
Ангал® С ни қўлламанг:
- препаратнинг таъсир этувчи моддалар (хлоргексидин, лидокаин) ёки хар қандай бошқа компонентларига ёки лидокаин каби бошқа махаллий анестетикларга аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлганида;
- 5 ёшдан кичик болаларни даволаш учун;
- Ангал® С левоментол сақлаган туфайли, анамнезда мушак тиришишлари бўлган болаларни даволаш учун;
- алкоголга қарамликда қўллаш мумкин эмас.
Даволаш вақтида қуйидаги ҳолларда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинг
- агар тана ҳарорати ошган бўлса ва ютишда қийинчилик билан томоқда кучли оғриқ бўлса.
- юрак етишмовчилигида;
- жигар функциясини бузилишида;
- юрак ритмини бузилишини (аритмияларни) даволаш учун препаратлар қабул қилинганда;
- аллергик реакцияларга мойиллик бўлган ҳолатларда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак.
Бунга ўхшаш ҳолатларда Ангал® С ни қўллашдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Кўз атрофида эритмани пуркашдан сақланиш лозим. Кўзга тасодифан тушганда 15 минут давомида қовоқлар очган ҳолда оқар сув билан ювиш керак.
Препаратни қўллагандан кейин камида бир соат давомида тишларни тозалашдан тавсия қилинади.
Симптомлар кучайганида ёки 3-4 кун давомида ҳолатни яхшиланиши кузатилганида, даволовчи шифокорга мурожат қилиш лозим.
Бошқа препаратлар қабул қилиш
Агар Сиз хар қандай дори препаратларни, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори препаратларни қабул қилаётган, яқинда, қабул қилган бўлсангиз, бу хақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
Ангал® С ни холинэстераза ферментини сусайтирувчи бошқа препаратлар (неостигмин, дистигмин, пиридостигмин) ва миастения грависни (мушак заифлики билан намоён бўлувчи аутоиммун касалликни) даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлламанг.
Ангал® С ва юрак ритмини бузилишини (аритмияларни) даволаш учун қўлланадиган препаратлари билан бир вақтда қўлланганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилинг.
Ангал® С томоқда яллиғланишни камайтирувчи бошқа препаратлар (антисептиклар) билан, уларнинг ўзаро таъсири туфайли, бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Бу, Ангал® С спрейи каби худди шундай фаол моддаларни сақловчи дори воситаларига (масалан Ангал пастилкаларига) тааллуқли эмас. Ангал пастилкалари ва Ангал® С спрей бирга қўлланганда суткалик дозани ошириш мумкин эмас. (“Ангал® С ни “Қандай қўллаш керак” бўлимига қаранг).
Овқат ва ичимликларни қабул қилиш
Препаратни қўллангандан кейин 1 соат давомида овқат ва ичимликларни қабул қилишдан сақланиш тавсия этилади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик вақтида ёки эмизиш даврида ҳар қандай препаратни қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.
Ангал® С ни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида даволовчи шифокор буюрган ҳолатларидан ташқари ҳолларида, қўллаш тавсия қилинмайди.
Ангал® С спирт сақлагани туфайли, ҳомиладорлик вақтида ёки эмизиш даврида салбий таъсир кўрсатиши мумкин (“Препаратнинг айрим ингредиентлари тўғрисида маълумот” бўлимига қаранг).
Транспортни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири
Ўрганилмаган.
Препаратнинг айрим ингредиентлари тўғрисида маълумот
Ушбу препарат 41,6% ҳажми этанол (этил спирти) сақлайди. Пуркагичнинг тугмасига бир марта босилганда ажралиб чиқадиган доза 28 мг (0,035 мл) этанол сақлайди.
Каталар учун максимал бир марталик доза 140 мг этанол сақлайди (бу 3,5 мл пивога ёки 1,5 мл винога эквивалент). Болалар учун максимал бир марталик доза 84 мг этанол сақлайди (бу 2,1 мл пивога ёки 0,9 мл винога эквивалент).
АНГАЛ® С алкоголизм билан хасталанган шаҳсларга зарар келтиради.
Этанолнинг (спиртнинг) миқдори ҳомиладор ва эмизикли аёллар, болалар, ва шунингдек юқори хавф гуруҳига мансуб бўлган пациентлар, айниқса жигар касалликлари ва тутқаноқ билан хасталанган пациентлар томонидан қўлланганда ҳисобга олиниши лозим.
- АНГАЛ® С ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАШ КЕРАК
Стандарт доза
Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирлар: пуркагичнинг тугмасига кетма-кет 3-5 марта босиш буюрилади; кунига 6 дан 10 мартагача такрорлаш керак.
5 ёшдан катта болалар: пуркагичнинг тугмасига кетма-кет 3-5 марта босиш буюрилади, кунига 2-3 марта такрорлаш керак.
Катталар учун максимал доза:
- бир марталик доза: 0,9 мг хлоргексидин диглюконати ва 0,2 мг лидокаин гидрохлориди;
- суткалик доза: 8,5 мг хлоргексидин диглюконати ва 2,1 мг лидокаин гидрохлоридини ташкил қилади.
Ангал С спрейни Ангал пастилкалари билан бирга қўллаш мумкин, лекин суткалик дозани ошириш мумкин эмас. Катталар препаратнинг иккала дори шаклини суткада 10 мартагача бирга қўллашлари мумкин. Масалан, агар Сиз 1 пастилка қабул қилган бўлсангиз, шу кун давомида Сиз Ангал С спрейни 9 марта қўллашингиз мумкин. Агар Сиз 2 пастилка қабул қилган бўлсангиз, айнан шу кун давомида Сиз Ангал С спрейни 8 марта қўллашингиз мумкин ва ҳоказо.
Болаларда пастилкаларни қабул қилиш ва спрей билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Пуркагич учлигини флаконга
перпендикуляр буринг. |
Оғизни катта очинг, халқумга
пуркагични йўналтиринг, нафасни тутиб туринг ва пуркагичнинг тугмасини босинг. |
Пуркалишни блоклаш учун ҳар гал пуркагич трубкасини яна пастга буриш керак. Препарат фақат индивидуал равишда қўллаш учун мўлжалланган.
Агар бирмунча вақт давомида спрейни қўллаш режалаштирилмаган бўлса, пуркагич учини қуйидаги усулда тозалаш тавсия қилинади:
- флаконнинг тубини юқорига қаратиб ағдаринг ва адаптерда қолган эритма чиқариб юборилгунгача пуркагичнинг тугмасини босинг (эритма бошқа пуркалинмайди).
- Пуркаш учун махсус тешикдан пуркагичнинг трубкасини ечиб олинг ва иллиқ сувли идишга бир неча минутга солинг.
- Пуркагичнинг трубкасини сувдан олинг ва қуритинг.
- пуркалишни блоклаш учун пуркагичнинг трубкасини шундай бирлаштирингки, у пастга қараган бўлиши керак.
Ангал® С узлуксиз 3-4 кундан ортиқ, шунингдек хаддан ташқари тез-тез қўллаш мумкин эмас. Препаратни фақат томоқдаги яллиғланиш оқибатидаги оғриқ ва таъсирланиш енгиллашмагунича қадар қўллаш лозим.
Симптомлар кучайганида ёки 3-4 кун давомида, ҳолатни яхшиланиши кузатилганида шифокорга мурожаат қилиш керак.
Дозани ошириб юборилиши
Ангал® С нинг дозаси ошириб юборилганда зудлик билан шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.
Ушбу дори препарати оғиз бўшлиғида махаллий қўлланиши ва токсик кўринишларни намоён бўлишига етарли бўлмаган дозалар сақламаслигига қарамай, тасодифан ёки эҳтиётсизлик оқибатида ичга қабул қилиб юборилганда, дозани ошириб юборилиши эҳтимоли мавжуд. Айниқса бу болаларга тааллуқлидир.
Тизимли интоксикация марказий нерв тизими ва юрак-қон томир тизимига таъсир кўрсатиши оқибатида юз беради. Дозани ошириб юборилишининг биринчи белгилари марказий нерв тизими томонидан бузилишлар кўринишида намоён бўлади. Ортиқча дозалар (суткада 1 флакондан ортиқ) қўллангандан кейин ютишни бузилиши ривожланиши мумкин (ютиш рефлексини назорати сусаяди).
Марказий нерв тизимига таъсири туфайли қуйидаги: бош оғриғи, галлюцинациялар, бош айланиши, уйқучанлик, қўзғалиши, қулоқларни шанғиллаши ёки жаранглаши (тиннитус), терида нохуш ҳислар (масалан, қитиқловчи ёки санчиқлар), нутқни бузилиши, эшитишни бузилиши, оғиз соҳасида увишиш, ацидоз (тез-тез нафас олиш, онгни чалкашиши, чарчоқлик унинг симптомлари ҳисобланади), кўз олмасининг назорат қилиб бўлмайдиган ритмик харакатлари, мушакларни тортишиши, психозлар, конвульсиялар (тиришишлар), нафас тўхтаб қолиши, кома, тиришишлар ва онг даражасини пасайиши каби симптомлар юз бериши мумкин.
Юрак-қон томир тизимига таъсири оқибатида: тўсатдан артериал босимни пасайиши, юрак ритмини секинлашиши, юрак ритмини бузилишлари ва тўсатдан юракни тўхтаб қолиши юз бериши мумкин.
Шунингдек меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлар (қусиш, қизилўнгач, меъда ва (ёки) ўн икки бармоқ ичак яралари, халқум шиши), қувончли-қўзғалган кайфият (эйфория), кўришни бузилиши, таъм сезишни тўлиқ йўқолиши (бир неча соат давом этувчи) ва жигар ферментлари даражасини ошиши (фақат қон тахлилида аниқланади) пайдо бўлиши мумкин.
Қўллашни ўтказиб юборилиши
Унутилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.
Ушбу препаратни қўллаш юзасидан саволлар пайдо бўлганида даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- КУЗАТИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ
Барча дори препаратлари каби Ангал® С хам, гарчи улар ҳаммада пайдо бўлмасада, ножўя самараларни чақириши мумкин.
Уларни пайдо бўлиш тезлиги бўйича таснифланувчи қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин.
Тез-тез (100 нафар пациентдан 1-10 нафарида учрайди): кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, терида аллергик реакциялари.
Кам ҳолларда (10000 нафар пациентдан 1-10 нафарида учрайди): препарат билан контактдан кейинги қичишиш билан кечувчи тошма, терида қичишувчи тугунли тошма, тил ёки халқумни шиши, нафас олишни қийинлашиши, қоринда оғриқ, диарея каби симптомлар билан кечувчи оғир аллергик реакциялар, артериал босимни кескин пасайиши натижасидаги бош айланиши
Тез-тезлиги номаълум (бор маълумотлар асосида бахолаб бўлмайди): уйқучанлик, ориентацияни бузилиши, онгни чалкашиши (жумладан нутқни чалкашиши), бош айланиши, тремор, психоз, асабийлик, санчиқ, увишиш, тиришишлар, хушдан кетиш, кома, қулоқларни шанғиллаши (тиннитус), қўзғалиш (безовта харакат билан кечувчи оғир қўзғалувчанлик), қувончли-қўзғалган ҳолат (эйфория), кўришни бузилиши (кўришни ноаниқлиги, жисмларни иккита кўриш), ютишни қийинлашиши, таъм сезишни ўткинчи бузилишлари ёки тилни ачишиш ҳисси, оғиз шиллиқ қаватини йиринглаши ва тошмалар, мушакларни тортишиши ёки титраши (тремор), оғизда совуқ ёки иссиқликни хис қилиш, қуёш нурларига терини юқори сезувчанлиги (секинлашган тури) ва (ёки) терида бошқа реакциялар, нафас олишни қийинлашиши, юзаки тез-тез нафас олиш, уни қийинлашиши ва тезлашиши ва терини кўкаришига олиб келиши билан оғирлашиши нафасни тўсатдан тўхташи, ҳолсизликни ва қувват йўқолишини ҳис этиш, қонда ўзгаришлар, улар бош оғриғи, толиқиш, нафасни қийинлашиши ва терини кўкариш туси билан намоён бўлади.
Хлоргексидинни оғиз бўшлиғида узоқ вақт ва узлуксиз қўллаганда айрим пациентларда тишларни вақтинча қорайиши пайдо бўлиши мумкин. Тишларни бундай қорайишини бартараф қилиш мумкин. Ҳозирги вақтгача препаратни халқум соҳасига маҳаллий пуркалганда тишларни қорайиши ҳақида маълумотлар тушмаган.
Агар Сизда қуйидаги кўрсатилган хар қандай симптомларни биронтаси пайдо бўлса, препаратни қўллашни зудлик билан тўхтатинг ва тезда даволовчи шифокорга ёки яқиндаги тиббий муассасасига мурожаат қилинг, чунки бу:
- қўл, оёқларни, тўпиқ бўғимларини, юз, лаб, оғиз ёки томоқ шиши, бу ютинишни ёки нафасни бузилишларини чақириши мумкин;
- бутун тана бўйлаб тошма;
- эшакеми;
- хушдан кетиш каби жуда оғир аллергик реакцияларнинг симптомлари бўлиши мумкин.
Агар Сизда ножўя самаралар оғирлашса ёки ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
- САҚЛАШ ШАРОИТИ
25ºС дан юқори бўлмаган, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати: 3 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Яроқлилик муддатини тугаш санаси кўрсатилган ойнинг оҳирги куни ҳисобланади.
Биринчи марта қўллангандан кейин 3 ой давомида яроқли ҳисобланади
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.