ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АНАТОКСИН СТОЛБНЯЧНЫЙ ОЧИЩЕННЫЙ
АДСОРБИРОВАННЫЙ ЖИДКИЙ (АС-АНАТОКСИН)
Дори препаратининг номи: Анатоксин столбнячный очищенный адсорбированный жидкий (АС-анатоксин).
Гуруҳланган номи: қоқшол анатоксини.
Дори шакли: тери остига юбориш учун суспензия
Таркиби:
АС (ҚА) – анатоксини алюминий гидроксидида адсорбцияланган қоқшол анатоксинидир.
1 дозаси (0,5 мл) қуйидагиларни сақлайди: қоқшол анатоксини 10 боғланиш бирлиги (ББ); ёрдамчи моддалар: кўпи билан 0,55 мг алюминий гидроксиди (алюминийга мувофиқ),
42,5 дан 57,5 мкг гача тиомерсал ва кўпи билан 100 мкг формальдегид.
Қоқшол анатоксинининг солиштирма фаоллиги 1000 ББ/мг дан кам бўлмаган оқсил азотига тенг.
Таърифи: сарғиш-оқ рангли, турганида тиниқ чўкма усти суюқлик ва чайқатилганида тўлиқ парчаланадиган сарғиш-оқ рангли сийрак чўкмага бўлинадиган суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ТИБП – анатоксини.
АТХ коди: J07АМ51.
Иммунобиологик хусусиятлари
Препаратни тасдиқланган схемага мувофиқ юборилиши қоқшолга қарши махсус антитоксик иммунитетни шаклланишини чақиради.
Қўлланилиши
Препарат қоқшолга қарши фаол иммунизация, шунингдек қоқшолни шошилинч специфик профилактикаси учун мўлжалланган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
- вакцинани илгари юборилишига кучли реакциялар ёки поствакцинал асоратлар;
- ўткир инфекцион ва инфекцион бўлмаган касалликлар – эмлаш болалар соғайганидан кейин камида 1 ойдан сўнг ўтказилади;
- сурункали касалликлар – эмлаш ремиссия бошланганидан сўнг 1 ойдан кейин ўказилади;
- неврологик ўзгаришлар – болалар жараённи авж олиб бориши истисно қилинганидан кейин эмланади;
- аллергик касалликлар – эмлаш ремиссиядан сўнг 2-4 ҳафтадан кейин ўтказилади, бунда касалликнинг турғун кўринишлари (локал тери кўринишлари, яширин бронхоспазм ва шунга ўхшашлар) эмлашга қарши кўрсатма ҳисобланмайди, эмлаш мувофиқ даволаш фонида ўтказилиши мумкин.
Иммунтанқислиги, ОИТВ-инфекцияси, ҳамда тутиб турувчи курслик даволаш, шу жумладан стероид гормонлар ва тиришишга қарши препаратлар билан курслик даволаш эмлашга қарши кўрсатма ҳисобланмайди, эмлаш даволаш тўхтатилгандан кейин 12 ойдан сўнг ўтказилади.
Қарши кўрсатмаларни аниқлаш мақсадида шифокор (ФАП даги фельдшер) эмлаш кунида эмланадиганлар билан сўровнома ва мажбурий термометрия билан кўрикни ўтказади. Эмлашдан вақтинчалик озод қилинган шахслар кузатув остига олинишлари ва ўз вақтида эмлашнишлари керак.
1-жадвал
Қоқшолни шошилинч специфик профилактикасини ўтказишда профилактик воситаларни танлаш схемаси
Қоқшол анаток-синини сақловчи препарат билан қоқшолга қарши аввалги эмлашлар |
Ёш гуруҳи |
Охирги эмлаш-дан кейин ўтган муддат | Қўлланиладиган препаратлар | ||
АС-анатоксин1 |
ОҚҚИ2 |
ҚҚЗ |
|||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
Эмлашлар бўйича тасдиқловчи хужжатлар бор | |||||
Ёшга мувофиқ режали эмлаш-ларни тўлиқ курси | Болалар ва ўсмирлар | Муддатидан қатъий назар | Юборил-майди3 | Юборил-майди | Юборил-майди |
Охирги ёш гуру-ҳидаги қайта вак-цинациясиз режали эмлашлар курси | Болалар ва ўсмирлар | Муддатидан қатъий назар | 0,5 мл | Юборилмайди | |
Иммунизациянинг тўлиқ курси4 |
Катталар |
5 йилдан кўп эмас | Юборилмайди | ||
5 йилдан кўп | 0,5 мл | Юборилмайди | |||
Икки марта эмлаш5 |
Ҳамма ёшдагилар | 5 йилдан кўп эмас | 0,5 мл | Юборилмайди | |
5 йилдан кўп | 1,0 мл | 250 ХБ | 3000 ХБ7 | ||
Бир марта эмлаш |
Ҳамма ёшдагилар | 2 йилдан кўп эмас | 0,5 мл | Юборилмайди6 | |
2 йилдан кўп | 1,0 мл | 250 ХБ | 3000 ХБ7 | ||
Эмланмаганлар |
5 ойликкача бўлган болалар | – | Юборил-майди9 | 250 ХБ | |
Қолган гуруҳлар | – | 0,5 мл7,8 | 250 ХБ | 3000 ХБ | |
Эмлашлар бўйича тасдиқловчи хужжатлар йўқ | |||||
Анамнезида эм-лашларга қарши кўрсатмалар бўлмаган | 5 ойликкача бўлган болалар | – | Юборил-майди | 250 ХБ | |
5 ойлик болалар, ўсмирлар, ҳарбийлар | – | 0,5 мл | Юборилмайди6 | ||
Анамнезида эм-лашларга қарши кўрсатмалар бўлмаган | Собиқ ҳарбийлар | – | 0,5 мл | Юборилмайди6 | |
Қолган контингентлар | Ҳамма ёшдагилар | – | 1,0 мл | 250 ХБ | 3000 ХБ |
Изоҳ: 1. 0,5 мл АС-анатоксин ўрнига, АДС-М анатоксинни, агарда бу препарат билан дифтерияга қарши эмлаш зарур бўлса, ишлатиш мумкин. Агар жароҳат жойлашган соҳага имкон бўлса, АС-анатоксинни жароҳат жойлашган соҳанинг тери остига санчиб юбориш афзалроқдир.
- Қуйида кўрсатилган препаратлардан бирини қўллаш керак: ОҚҚИ ёки ҚҚЗ (ОҚҚИ юборган маъқул).
- «Инфекцияланган» жароҳатларда, агар охирги қайта эмлашдан 5 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлса, 0,5 мл АС-анатоксини юборилади.
- Катталар учун АС-анатоксинни тўлиқ иммунизация курси 0,5 мл дан ҳар бири 30-40 кунлик интервал ва билан иккита эмлаш 6-12 ойдан кейин худди шу дозадаги ревакцинациядан иборат. Қисқартирилган схемада иммуннизациянинг тўлиқ курси АС-анатоксини билан икки баробар дозада (1 мл) бир марталик эмлашни ва АС-анатоксинни 0,5 мл дозада 6 ой-2 йилдан кейин ревакцинацияни ўз ичига олади.
- Иммунизациянинг оддий схемаси бўйича икки марта эмлаш (катталар ва болалар учун) ёки битта катталар учун иммунизациянинг қисқартирилган схемаси.
- «Инфекцияланган» жароҳатларда ОҚҚИ ёки ҚҚЗ юборилади.
- Фаол-пассив профилактикани олган ҳамма шахслар иммунлаш курсини тугатиш учун 6 ой-2 йилдан кейин 0,5 мл АС-анатоксини билан қайта эмланишлари керак.
- Зарурат бўлганида 6 ёшгача бўлган болаларга АС-анатоксини буюрилади. Препаратни мушак ичига юбориш лозим.
- Жароҳатдан кейин ҳолат меъёрлашганидан сўнг болалар АКДС-вакцинаси билан эмланган бўлишлари керак.
Қўллаш усули ва дозалаш
АС-анатоксини 0,5 мл дозада курак ости соҳаси тери остига чуқур юборилади. Эмлашдан олдин ампулани гомоген аралашма ҳосил бўлгунича чайқатиш керак.
Фаол иммунизация. АС-анатоксини билан тўлиқ эмлаш курси (қоқшолга қарши илгари эмланмаган шахслар учун) 30-40 кунлик интервал билан иккита эмлашдан ва 6-12 ойдан кейин қайта эмлашдан (истисно тариқасида интервални 2 йилгача узайишига йўл қўйилади) иборат. Кейинги қайта эмлашлар АС ёки АДС-М анатоксини билан ҳар 10 йилда бир марта ўтказилади.
Аҳолининг айрим қамраб олиниши қийин бўлган контингентини (кекса одамлар, уюшмаган аҳолини) иммунизация алоҳида жойларнинг махсус шароитини ҳисобга олган ҳолда, РФ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш Вазирлигини қарори бўйича қисқартирилган схемада АС-анатоксинни бир мартага мўлжалланган икки баробар дозасида (1,0 мл), биринчи қайта эмлаш 6 ойдан 2 йигача даврда ва кейинги қайта эмлашлар ҳар 10 йилда препаратнинг одатдаги дозаларида (0,5 мл) ўтказилади.
Изоҳ: Болаларни қоқшолга қарши фаол иммунизацияни 3 ойликдан бошлаб, режали тартибда адсорбцияланган кўкйўтал – дифтерия-қоқшол вакцинаси (АКДС-вакцинаси) ёки адсорбланган дифтерия-қоқшол анатоксини (АДС ёки АДС-М-анатоксини) билан препаратларнинг қўллаш бўйича йўриқномаларига мувофиқ ўтказилади.
Қоқшолни шошилинч профилактикаси
Қоқшолни шошилинч специфик профилактикаси қуйидагича ўтказилади:
– тери қопламалари ва шиллиқ қаватларининг бутунлигини бузилиши билан кечувчи жароҳатларда;
– совуқ уриши ва иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражали куйишларда (термик, кимёвий, радиацион);
– касалхонадан ташқари ўтказилган абортларда;
– тиббиёт муассасаларидан ташқари туғруқларда;
– ҳар қандай турдаги тўқималарнинг гангренаси ва некрози, узоқ кечадиган абсцессларда;
– ҳайвонлар тишлаганида;
– меъда-ичак йўлларининг кириб ўтувчи шикастланишларида.
Қоқшолни шошилинч профилактикаси жароҳатларга бирламчи ишлов беришни ва зарурати бўлганида, қоқшолга қарши специфик иммунитетни ҳосил қилишни кўзда тутади. Шошилинч иммунпрофилактикани жароҳат олинган вақтидан бошлаб, иложи борича тезроқ, 20-чи кунга қадар, қоқшол касаллигининг инкубацион даврини давомийлигини ҳисобга олиб ўтказиш керак.
Қоқшолни шошилинч специфик профилактика учун қуйидагилар қўлланади:
– АС-анатоксин;
– қоқшолга қарши одам иммуноглобулини (ОҚҚИ);
– ОҚҚИ бўлмаганида, қоқшолга қарши тозаланган, концентрланган суюқ от зардоби (ҚҚЗ) қўлланади.
Қоқшолни шошилинч специфик профилактикасини ўтказишда олдини олиш воситаларини танлаш жадвал 1 да келтирилган.
АС-анатоксини курак ости соҳаси териси остига чуқур юборилади.
ОҚҚИ 250 ХБ дозада мушак ичига думбанинг юқори ташқари квадрантига юборилади.
ҚҚЗ 3000 ХБ дозада тери остига юборилади (қоқшолга қарши зардобини қўллаш бўйича йўриқномасига қаранг).
Изоҳ: Қоқшолга қарши зардобни юборишдан олдин бегона оқсилга бўлган сезувчанликни аниқлаш учун мажбурий тартибда, 1:100 нисбатда суюлтирилган от зардоби билан тери ичи (ҚҚЗ комплекти билан бирга чиқарилади) синамаси қуйилади.
Препаратни юборилиши белгиланган ҳисобга олиш шаклларида серия рақами, яроқлилик муддати, ишлаб чиқарувчи корхона, юбориш санаси кўрсатилган ҳолда қайд этилади.
Қўллашда эҳтиёткорлик чоралари
Бутунлиги бузилган, ёрлиғи бўлмаган ампуладаги препарат, физик хусусиятлари ўзгарган (рангини ўзгариши, парчаланмайдиган қумоқлар борлиги), яроқлилик муддати ўтган, нотўғри сақланган препарат қўллашга яроқли эмас.
Ампулаларни очиш ва вакцинация муолажалари асептика ва антисептика қоидаларига қатъий риоя қилиб амалга оширилади. Очилган ампуладаги препаратни сақлаш мумкин эмас.
Доза ошириб юборилишининг симптомлари, доза ошириб юборилганида ёрдам кўрсатиш чоралари
Аниқланмаган.
Дори препаратини қўллашда бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
АС-анатоксин кучсиз реактоген препаратдир. Айрим эмланганларда биринчи икки суткада қисқа муддатли умумий (ҳароратни кўтарилиши, ҳолсизлик) ва маҳаллий (оғриқ, қизариш, шиш) реакциялари ривожланиши мумкин. Жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар (Квинке шиши, эшакеми, полиморф тошма) ривожланиши, аллергик реакциялар бироз зўрайиши мумкин. Ўта сезувчан шахсларда аллергик реакцияларнинг дарҳол турини ривожланиш эҳтимолини ҳисобга олиб, эмланганлар 30 минут давомида тиббий кузатувда бўлишлари керак. Эмлашлар ўтказиладиган жойлар шокка қарши воситалар билан таъминланган бўлиши керак.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Режали эмлашларда ҳомиладорларга вакцинани юбориш тавсия қилинмайди. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шошилинч профилактикани ўтказишда, она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила ёки бола учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин.
Дори препаратини транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар
Маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
Тери остига юбориш учун суспензия 0,5 мл (бир эмлаш дозаси) ёки 1,0 мл (икки эмлаш дозаси) дан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва скарификатор билан қутида ёки 5 ампуладан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси, ампула скарификатори билан бирга қутида. Ампулаларни жойлашда синдириш халқаси ёки очиш нуқтаси бўлган ампулаларга ампула скарификатори қўйилмайди.
Ташиш шароити
2 дан 8оС гача бўлган ҳароратда, СП 3.3.2.1.1248-03 га мувофиқ ташилади. Музлатишга йўл қўйилмайди.
Яроқлилик муддати
3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат қўллашга яроқсиз.
Бериш тартиби
Даволаш-профилактика муассасалари учун.
Сақлаш шароити
СП 3.3.2.1248-03 га мувофиқ, 2 дан 8оС гача бўлган ҳароратда. Музлатишга йўл қўйилмайди. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.