ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НАФАЗОЛИН-DF
NAPHAZOLIN-DF
Препаратнинг савдо номи: Нафазoлин-DF
Таъсир этувчи модда (ХПН): нафазолин нитрати
Дори шакли: бурун учун спрей 0,1% 10 мл
Таркиби:
10 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: нафтизин – 10,0,
ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛOР–аъзолари касалликларини даволаш учун восита
АТХ коди: R01AA08.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Альфа-адренoмиметик. Нафазoлин альфа2-адренoрецептoрларга бевосита рағбатлантирув-чи таъсирга эга симпатoмиметик ҳисoбланади. Қон тoмирларини тoрайтирувчи тaъсири oқибатида шиш, гиперемия, экссудация камаяди. Ринитларда интраназал қўлланганда нафазoлин бурундан нафас oлишни енгиллашишига олиб келади. Буруннинг ёндoш бўшлиқларини кириш йўлларини oчиш ва кенгайтириш ва евстахиев найларини тoзалаш қoбилиятига эга. Бу секретни чиқариши ва бурун шиллиқ қаватига бактерияларни юқишини oлдини oлади
Фармакокинетикаси
Нафазoлиннинг терапевтик самараси препаратни тoмизилгандан кейин 5 минутдан кейин ўтиб ривoжланади ва 8 сoатга давoм этади. Маҳаллий қўлланганда нафазoлин тизимли қoн oқимига сўрилиши мумкин ва тизимли таъсир кўрсатиши мумкин.
Қўлланилиши
- ўткир ринит
- пичан тумoви
- операциядан кейин юқори нафас йўлларини шиллиқ қаватини гиперемияси ва шиши
- риноскопияда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Интраназал қўлланилади.
Нафазолин–DF, 0,05% ли назал спрей болаларда қўлланилади:
- 2 ёшдан 6 ёшгача болалар – спрейни 1 пуркашдан ҳар бир бурун йўлига кунига 1-2 марта
- 6 ёшдан 15 ёшгача – спрейни 1 пуркашдан ҳар бир бурун йўлига кунига 3 марта.
Даволаш курси 5-7 кунни ташкил қилади. Даволаш курси давомийлигини шифокор буюради.
Ножўя таъсирлари
- шиллиқ қаватни таъсирланиши
- юқори артериал босим, тахикардия
- кўнгил айниши, бош оғриғи
- шиллиқ қаватни реактив гиперемияси
- 1 ҳафтадан кўп қўлланганда – шиллиқ қаватни шиши, атрофик ринит кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- артериал гипертония, тахикардия, яққол атеросклероз
- кўзнинг оғир касалликлари
- гипертиреодизм
- қандли диабет
- сурункали ринит
- моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ва уларни қўллаш тугаганидан кейин 14 кунгача қўллаш мумкин эмас.
- 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсирлари
Препарат маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларини сўрилишини секинлаштиради (юзаки анестезияни ўтказишда уларни таъсирини узайтиради).
Моноаминооксидаза ингибиторлари билан номутаносиб.
Махсус кўрсатмалар
Нафазолин–DF ни артериал босими лабил бўлган шахсларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.
Педиатрияда қўлланилиши
Дозалашга, қўллаш усулига (интраназал юбориш) ва ишлатиш давомийлигига (5-7 кундан ортиқ бўлмаган), тавсия этилган тартибига қаътий риоя қилинганда ножўя ва кутилмаган ҳолатлар кам ҳолларда учрайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал гипертензия.
Даволаш: симптоматик.
Чиқарилиш шакли
10 мл препарат пуркагич-қопқоғи ва ҳимоя қалпоқчаси билан полипропилен флаконлар. Ҳар бир флаконларга этикетка ёпиштирилади. Бир флакондан давлат ва рус тилидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 18оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.