📜 Инструкция по применению Бороментол
💊 Состав препарата Бороментол
✅ Применение препарата Бороментол
📅 Условия хранения Бороментол
⏳ Срок годности Бороментол

қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома

БОРОМЕНТОЛ

BORMENTOLUM

 

Препаратнинг савдо номи: Бороментол

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Ментол. борат кислотаси

Дори шакли: Суртма

Таркиби:

Борат кислотаси – 5 г, L-ментол ёки рацемик ментол – 0,5 г, вазелин 100 г гача.

Таърифи: Оқ ёки оч-сариқ рангли, ментол ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гурухи: Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.

АТХ коди: D08AX

 Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. Ментол терига суртилганида ва шиллиқ қаватларга қўйилганида совуқлик, енгил ачишиш ва санчиқ хис қилиш билан бирга кечувчи ва енгил оғриқни қолдирувчи (чалғитувчи) таъсирига сабаб бўлувчи нерв охирларини қўзғалишини чақиради, шунингдек кучсиз антисептик хусусиятга ҳам эга. Препарат таркибига кирувчи борат кислотаси, антисептик таъсир кўрсатади.

 Қўлланилиши

Тери қичишиши; невралгия, ринитларда қўлланади.

 Қўллаш усули ва дозаси

Сиртга буюрилади. Терига қичишишда ва невралгияда қўйилади, шунингдек ринитларда бурунни шиллиқ қаватларига суртилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат компонентларига бўлган  махаллий қўзғалиш ва аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, болалар, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Терининг катта юзаларига препаратни қўллаш мумкин эмас. Буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентларда, лактация даврида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 Чиқарилиш шакли

25, 30 г дан банкаларда ва 10, 15, 20, 25, 30, 40 ёки 50 г дан тубаларда.

 Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратд асақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.