ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БОРАТ КИСЛОТАСИНИНГ 5% ЛИ СУРТМАСИ
UNGUEMTUM ACIDI BORICI 5%
Препаратнинг савдо номи: Борат кислотасининг 5% ли суртмаси
Таъсир этувчи модда (ХПН): борат кислотаси.
Дори шакли: 5% суртма
Таркиби:
фаол модда: борат кислотаси – 5 г.
ёрдамчи модда: тиббий вазелин.
Таърифи: оқдан сарғиш ранггача бўлган, ҳидсиз суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.
АТХ коди: D08AD
Фармакологик хусусиятлари
Препарат антисептик ва битга қарши таъсирга эга.
Қўлланилиши
Антисептик ва битга қарши восита сифатида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Суртма бошга 10-15-20 г (сочни қуюқлиги, узунлиги битланиш даражасига қараб), миқдорида суртилади ва 20-30 мин дан кейин совунлаб ювилади.
Ножўя таъсирлари
Борат кислотаси суртмаси узоқ вақт қўлланганда ёки миқдори ошириб юборилганда, шунингдек буйрак фаолияти бузилганда ўткир ва сурункали заҳарли реакциялар (кўнгил айниши, қусиш, диарея, тошма, бош оғриши, ўзини йўқотиш, тутқаноқ, олигурия, шок) юз бериши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Буйрак фаолияти бузилганда, эмизишдан олдин сут безларини артиш, ҳомиладорликда, препаратга юқори сезувчанликда, кичик ёшдаги болалар ва чақалоқларда қўллаш ман этилади. Препаратни танани кўп сатҳига суриш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Терини ўткир яллиғланиш касалликларида суртмани сочли жойларга суртиш мумкин эмас. Суртмани кўзга тушишдан сақлаш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
20 г, 25 г, 50 г дан банкаларда (флаконларда) ва 30 г, 40 г дан тубаларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.