ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БОФЕН
BOFEN
Препаратнинг савдо номи: Бофен
Таъсир этувчи модда (ХПН): ибупрофен
Дори шакли: орал суспензия
Таркиби:
5 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ибупрофен (100% қуруқ моддага қайта хисоблаганда) – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий бензоати (Е 211), глицерин, суюқ мальтит, натрий сахарини, натрий цитрати, лимон кислотаси монигидрати, натрий хлориди, полисорбат 80, ксантан камеди, апельсин ароматизатори, тозаланган сув.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос апельсин ҳидли суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Таянч-ҳаракат аппаратига таъсир қилувчи воситалар. Ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар. Пропион кислотасининг хосилалари. Ибупрофен.
АТХ коди: М01АЕ01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Препарат иситмани туширувчи, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми ҳарорат реакцияси, яллиғланиш ва оғриқ медиаторлари – простагаландинлар синтезини ингибиция қилишдан иборат.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин ибупрофен овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади ва бироз вақт оралиғидан сўнг таъсир кўрсата бошлайди. Препаратнинг таъсири 8 соатгача давом этади.
Қўлланилиши
- 3 ойликдан (тана вазни 5 кг дан кам бўлмаган) 12 ёшгача бўлган болаларда келиб чиқиши турлича бўлган иситмани, иммунизациядан кейинги, ўткир респиратор вирусли инфекциялар, шу жумладан гриппдаги иситмани, симптоматик даволаш;
- бош, тиш оғриғи, томоқдаги, тишларнинг чиқишидаги, тишлар олиб ташлангандан кейинги, бойламлар чўзилганидаги оғриқ ва оғриқнинг бошқа, шу жумладан яллиғланиш генезли турларида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қисқа муддатли қўллаш учун буюрилади.
Ҳар бир қўллаш олдидан суспензияни чайқатиш керак.
Доза боланинг ёши ва тана вазнига боғлиқ. Суткалик доза боланинг тана вазнига
20-30 мг/кг ни ташкил қилади. Бир марталик доза тана вазнига 5-10 мг/кг ни ташкил қилади.
Максимал суткалик доза тана вазнига 30 мг/кг дан ошмаслиги керак.
Иситма ва оғриқда қўллаш:
3 ойликдан 6 ойликкача бўлган болалар – 2,5 мл дан суспензия (50 мг) ҳар 8 соатда, лекин суткада 3 мартадан кўп эмас, суткалик доза 7,5 мл (150 мг) ни ташкил қилади;
6 ойликдан 12 ойликкача – 2,5 мл дан суспензия (50 мг) ҳар 6-8 соатда, лекин суткада 4 мартадан кўп эмас, суткалик доза 10 мл (200 мг) ни ташкил қилади;
1 ёшдан 3 ёшгача – 5 мл дан суспензия (100 мг) ҳар 8 соатда, лекин суткада 3 мартадан кўп эмас, суткалик доза 15 мл (300 мг) ни ташкил қилади;
4 ёшдан 6 ёшгача – 7,5 мл дан суспензия (150 мг) ҳар 8 соатда, лекин суткада 3 мартадан кўп эмас, суткалик доза 22,5 мл (450 мг) ни ташкил қилади;
7 ёшдан 9 ёшгача – 10 мл дан суспензия (200 мг) суткада 3 марта (суткада 600 мг);
10 ёшдан 12 ёшгача – 15 мл дан суспензия (300 мг) суткада 3 марта (суткада 900 мг) буюрилади.
Иммунизациядан кейинги иситмада қўллаш:
3-6 ойлик болалар – 2,5 мл (50 мг), зарурати бўлганида – 4 соатдан кейин яна 2,5 мл
(50 мг), лекин 24 соат давомида 5 мл (100 мг) дан ортиқ қўлланмаслиги керак.
Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ ва одатда 3 суткани ташкил қилади, агар иситма 3 сутка давомида ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Агар 3-6 ойлик болаларда касаллик бошлангандан кейин 24 соатдан кўпроқ симптомлар сақланса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Иммун тизими: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тери тошмалари, эшакеми ва қичишиш; носпецифик аллергик реакциялар, анафилактоид/анафилактик реакциялар, шу жумладан юз, тил, халқумни шиши, ҳансираш, тахикардия, артериал гипотензия билан кечувчи Квинке шиши, анафилактик шок; бронхиал астма, бронхиал астма симптомларини зўрайиши, бронхоспазм; одатда мавжуд аутоиммун касалликлари (тизимли қизил югурик, бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлар) бўлган пациентларда – энса мушакларининг ригидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иситма, дезориентация билан кечувчи асептик менингит.
Қон тизими ва лимфатик тизими: қон яратилишини бузилиши (анемия, шу жумладан гемолитик, апластик анемия, гематокритни ва гемоглобин даражасини пасайиши, лейкопения, тромбоцитопения пурпура билан/усиз, панцитопения, нейтропения, агранулоцитоз, эозинофилия), кўкаришлар, тромбоцитларнинг қайтувчи агрегацияси, ўпкали эозинофилия. Биринчи белгилари: иситма, томоқ оғриғи, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг эрозиялари, гриппсимони симптомлар, юқори чарчоқлик ҳисси, қон кетиши, шу жумладан бурундан, экхимозлар, меноррагиялар. Ибупрофен билан давомли даволашда қон манзарасини назорат қилиш керак.
Тери ва тери ости клетчаткаси: тошма (шу жумладан макулопапулез тошма), эксфолиатив ва буллез дерматитлар (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема ва токсик эпидермал некролиз), пурпура; терини қипиқланиши, алопеция, фотосенсибилизация, терчанликни ошиши. Ўта кам ҳолларда оғир тери инфекциялари ва сувчечакни кечиши вақтида юмшоқ тўқималар томонидан асоратлар кузатилиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш тизими: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани ўзгариши (шу жумладан анорексия), эпигастрийда дискомфорт ва оғриқ ҳис қилиш, диспепсия, диарея, оғизни қуриши, метеоризм, қабзият; жиғилдон қайнаши, глоссит, эзофагит, гастрит, дуоденит, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан ярали стоматит, меъда яраси), перфорация ёки меъда-ичак қон керишлари (шу жумладан ректал қон кетишлари), мелена, баъзида ўлим билан якунланувчи гематемезис, ярали колит ва Крон касаллигини зўрайиши, панкреатит.
Гепатобилиар тизим: жигар фаолиятини бузилиши, айниқса узоқ вақт қўлланганда, гепатит, сариқлик, гепато-ренал синдром, гепатонекроз, жигар етишмовчилиги кўринишида.
Нерв тизими: бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, онгни чалкашиши, лоҳаслик, чарчоқ, эмоционал беқарорлик, жиззакилик, асабийлик, депрессия, уйқучанлик, парестезиялар, уйқусизлик, хавотирлик, психомотор қўзғалиш, цереброваскуляр асоратлар, галлюцинациялар, кома.
Сийдик чиқариш тизими: цистит, дизурия, гиперкалиемия, гиперурикемия, азотемия, креатинин клиренсини пасайиши, олигурия/полиурия, шишлар билан кечувчи буйрак фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги (айниқса буйрак фаолиятини ёндош аҳамиятли бузилишлари бўлган пациентларда), тубуляр некроз, папилляр некроз (айниқса узоқ муддат қўлланганида, қон зардобида мочевина даражасини ошиши билан ассоциацияланган), турли шакллардаги токсик нефропатия, шу жумладан интерстициал нефрит, гломерулонефрит, нефритик синдром, нефротик синдром, гематурия, протеинурия.
Юрак-қон томир тизими: суюқликни тутилиши, шишлар, артериал гипотензия/гипертензия, юрак уриши, аритмиялар (шу жумладан синусли тахикардия/брадикардия), юрак етишмовчилиги, одатда юрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда, артериал тромбоз (миокард инфаркти ёки инсульт).
Сезги аъзолари: қулоқларни шанғиллаши, эшитишни бузилиши, эшитишни йўқолиши, вертиго, кўрув нервининг токсик неврити, кўришни ноаниқлиги, кўришни пасайиши, скотома, токсик амблиопия, диплопия, рангли кўришни ўзгариши, конъюнктивит, кўз шиллиқ қаватини қуриши.
Бошқалар: эндокрин тизими ва метаболизмда ўзгаришлар, нафасни сусайиши, апноэ, ўпкаларнинг нокардиоген шиши, пневмония, альвеолит, ринит.
Ҳар қандай ножўя реакциялар пайдо бўлганида Бофен қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Ибупрофенга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларга юқори сезувчанлик;
- бошқа НЯҚВ, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш;
- меъданинг яра касаллиги/фаол шаклдаги қон кетиши ёки анамнездаги қайталанишлар (яра касаллиги ёки қон кетишининг икки ёки кўпроқ яққол эпизодлари);
- илгари ибупрофен, ацетилсалицил кислотаси (аспирин) ёки бошқа НЯҚП қўлланганидан кейин кузатилган ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, астма, ринит, ангионевротик шиши ёки эшакеми);
- қон яратилишини ёки қон ивишини бузилишлари;
- цереброваскуляр ёки бошқа қон кетишлар;
- НЯҚВ билан олдинги даволаш билан боғлиқ бўлган анамнездаги меъда-ичакдан қон кетишилар/перфорация;
- жигар, буйрак фаолиятини оғир бузилиши; юрак етишмовчилиги;
- эшитишни пасайиши;
- фруктозани наслий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ибупрофенни бошқа НЯҚС каби қуйидагилар билан мажмуада қўллаш мумкин эмас:
аспирин билан: аспирин (суткада 75 мг дан юқори бўлмаган дозада) шифокор буюрган ҳоллардан ташқари ҳолларда, чунки бу ножўя реакцияларни пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин.
Сульфонилмочевина препаратлари ва фенитоин билан: самараси кучайиши мумкин.
Антикоагулянтлар билан: НЯҚВ варфарин каби антикоагулянтларнинг даволовчи самарасини ошириши мумкин.
Литий билан: бу препаратларнинг буйракдан чиқарилишини пасайиши туфайли, қон плазмасида уларнинг даражаси ошиши мумкин.
Метотрексат билан: метотрексатнинг буйрак найчалари секрецияси камайиши мумкин, бу билан унинг қондаги концентрацияси ва гематотоксиклиги ошади.
Антигипертензив препаратлар (ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II антагонистлари) ва диуретиклар билан: уларнинг самарасини пасайиши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган айрим пациентларда (масалан, сувсизланишли ёки буйрак фаолияти сусайган кекса пациентларда) ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II антагонистлари ва циклооксигеназани ингибиция қилувчи препаратларни бир вақтда қўллаш, буйрак фаолиятини янада ёмонлашишига, шу жумладан мумкин бўлган ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, бу одатда қайтувчи характерга эга. Шунинг учун бундай мажмуаларни, айниқса кекса пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Узоқ муддатли даволаш зарурати туғилганида пациентни адекват гидратациясини ўтказиш ва мажмуавий даволашни бошида, шунингдек кейинчалик маълум даврийлик билан буйрак фаолиятини мониторингини ўтказиш масаласини кўриб чиқиш керак. Диуретиклар НЯҚВ нинг нефротоксик таъсири хавфини ошириши мумкин.
Кортикостероидлар (шу жумладан глюкокортикостероидлар) билан: ножўя реакциялар, айниқса меъда-ичак яралари ва қон кетишларини юз бериш хавфини ошириши мумкин.
Юрак гликозидлари (шу жумладан дигоксин) билан: юрак етишмовчилигини зўрайишини чақириши, калава фильтрацияси тезлигини пасайтириши ва қон плазмасида гликозидларнинг даражасини ошириши мумкин.
Антитромбоцитар воситалар ва серотониннинг селектив ингибиторлари билан: меъда-ичакдан қон кетиши пайдо бўлиш хавфи ошиши мумкин.
Кальциневрин ингибиторлари (циклоспорин, такролимус) билан: буйрак простагландинларига таъсири орқали, НЯҚВ бу препаратларнинг нефротоксиклигини оширади.
Мифепристон билан: мифепристон қўллагандан кейин 8-12 кун давомида НЯҚВ ни қабул қилиш мумкин эмас, бу охиргисининг таъсир самарасини камайишига олиб келиши мумкин.
Зидовудин билан: зидовудин ва ибупрофен билан ёндош даволаш қабул қилаётган ОИТВ-инфекцияланган пациентларда гемартрозлар ва гематомалар хавфи ошади.
Хинолон антибиотиклар билан: тиришишларни юз бериши хавфи ошиши мумкин.
Пробенецид, сульфинпиразон билан: ибупрофен билан бир вақтда қўллаш, охиргиларни организмдан чиқарилишини кечикишини чақириши мумкн.
Аминогликозидлар билан: НЯҚВ аминогликозидларни чиқарилишини камайтириши мумкин.
Холестерамин билан: бир вақтда буюрилганида ибупрофеннинг меъда-ичак йўлларидан сўрилиши камайиши мумкин. Клиник аҳамияти номаълум.
Антидепрессантлар, клопидогрел, прасугрел, гепарин, пентоксифиллин, доривор ўтларнинг экстрактлари (масалан, Гингко билоби) билан: НЯҚВ, шу жумладан ибупрофен билан қўлланганда қон кетиш хавфи ошиши мумкин.
CYP2C9 ингибиторлари билан: фармакокинетик ўзаро таъсирнинг мумкинлиги: ибупрофеннинг (CYP2C9 субстрати) таъсири вақтини (экспозицияси) ошиши. CYP2C9 нинг кучли ингибиторлари (вориконазол, флуконазол кабилар) билан бир вақтда, айниқса ибупрофенни юқори дозаларида қўлланганда, ибупрофеннинг дозасини камайтиришни ҳисобга олиш керак.
Алискирен, ά-адреноблокаторлар, β-адреноблокаторлар, кальций каналларининг блокаторлари, клонидин, метилдопа, нитратлар билан: НЯҚВ уларнинг гипотензив самарасига қарши таъсир қилади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак!
Ножўя реакциялар хавфини камайтириш учун касалликнинг симптомларини йўқотиш учун керак бўлган энг кам самарали дозани минимал муддат давомида қўллаш керак.
Ибупрофен инфекцияларнинг белгиларини ниқоблаши мумкин.
Мавжуд бўлган сувчечакда, терини оғир инфекцион шикастланишлари ва юмшоқ тўқималар томонидан асоратлар бўлиши мумкинлиги туфайли, ибупрофенни қўллашдан сақланиш тавсия этилади.
НЯҚВ, шу жумладан ибупрофенни қўллаш, бронхиал астма, нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, аллергик касалликлари ёки анамнезида бу касалликлар бўлган пациентларда бронхоспазм, астма хуружлари, бурун шиллиқ қаватини шишини қўзғатиши мумкин. Ўта юқори сезувчанликнинг оғир ўткир реакциялари, шу жумладан анафилактик шок кам кузатилган. Ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг биринчи белгиларида Бофен препаратини қўллашни тўхтатиш керак.
Қуйидагилари бўлган шахсларда ибупрофенни қўллашда эҳтиёткорлик керак:
- ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг кўринишлари сифатида асептик менингитни пайдо бўлишининг юқори хавфи туфайли, тизимли қизил югирик ва бириктирувчи тўқиманинг бошқа диффуз касалликлари. Асептик менингит шунингдек сурункали касалликлари бўлмаган пациентларда хам кузатилган;
- ўта юқори сезувчанлик реакцияларини пайдо бўлишини юқори хавфи туфайли, ёмонлашган аллергологик анамнез;
- жигар дисфункцияси билан – артериал босимни ошиши ва/ёки жигар фаолиятини бузилишида юрак етишмовчилиги кучайиши мумкин ва/ёки организмда суюқликни тутилиши юз бериши мумкин.
Артериал гипертензияси ва/ёки анамнезида енгил ёки ўртача даражали димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда давомли даволашни эҳтиёткорлик билан буюриш керак (шифокорнинг маслахати керак), чунки бошқа НЯҚВ билан даволашдаги каби, ибупрофен билан даволашда, суюқликни тутилиши, артериал гипертензия ва шиш ҳоллари ҳақида хабар берилган.
Назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензияси, димланган юрак етишмовчилиги, барқарор юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки цереброваскуляр патологияси бўлган пациентларга ибупрофен фақат фойда/хавф нисбати синчиклаб тахлил қилингандан кейин буюрилади.
Ибупрофенни қўллаш, айниқса юқори дозаларда (суткада 2400 мг), шунингдек узоқ муддат давомида даволаш артериал тромбоэмболик асоратлар (масалан, миокард инфаркти, инсульт) хавфини ахамиятсиз ошишига олиб келиши мумкин. Ибупрофеннинг паст дозаси (масалан, суткада ≤1200 мг) миокард инфаркти хавфини ошишига олиб келиши мумкин. Юрак-қон томир асоратлари (артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш каби) хавфининг яққол омиллари бўлган пациентларга НЯҚВ билан давомли даволашни фақат синчков мулоҳазадан кейин буюриш керак.
Меъда-ичакдан қон кетишлари, перфорациялар, яралар хавфи анамнезида яра касаллиги бўлган пациентларда НЯҚП нинг дозаси ошган сайин ошади, айниқса, агар у қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган бўлса, ва кекса шахсларда. Бу пациентлар даволашни минимал дозалардан бошлашлари керак. Перорал кортикостероидлар ёки антикоагулянтлар (масалан, варфарин) ёки антитромбоцитар воситалар (масалан, аспирин) каби гастротоксиклик ёки қон кетиши хавфини орттириши мумкин бўлган ёндош препаратларни қабул қилаётган пациентларни даволашда эхтиёткорликка риоя қилиш керак. Бу пациентларни давомли даволашда, шунингдек ацетилсалицил кислотасининг (аспирин) паст дозалари ёки бошқа дори воситаларини, улар меъда-ичак йўллари учун хавфни оширишлари мумкин, ёндош қўллашга мухтож пациентлар учун, шифокор томонидан мизопрестол ёки протон помпасининг ингибиторлари билан мажмуавий даволашни буюришни кўриш керак. Анамнезида меъда-ичак бузилишлари бўлган пациентлар, энг аввало кекса ёшли пациентлар, меъда-ичак йўллари томонидан ҳар қандай ғайри-табиий бўлмаган симптомлар (асосан қон кетиши) хақида, айниқса даволашнинг бошидаги меъда-ичакдан қон кетишлар хақида хабар беришлари керак. Ибупрофен қабул қилаётган пациентларда меъда-ичакдан қон кетиши ёки ярада, даволашни дарҳол тўхтатиш керак.
Ибупрофен бошқа НЯҚВ каби, тромбоцитлар агрегациясига таъсир қилиши ва соғлом одамларда қон кетиши вақтини узайтириши мумкин.
Аҳамиятли даражада сувсизланган пациентларда ибупрофенни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
НЯҚВ ни қабул қилиш нефротоксикликка, простагландинлар синтезини дозага боғлиқ пасайишига олиб келиши ва буйрак қон айланишини бузилиши туфайли, буйрак етишмовчилигини ривожланишини қўзғатиши мумкин. Бундай пациентларда буйрак фаолиятини назорат қилиш керак. НЯҚВ билан даволаш тугаганидан кейин буйрак фаолияти одатда тикланади.
НЯҚВ ни қўллаганда жуда кам ҳолларда, баъзан ўлим билан якунланувчи жиддий тери реакциялари, эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз хақида хабар берилган. Кўпчилик холларда бу реакциялар пациентларда қўллашнинг биринчи ойида пайдо бўлган. Тери тошмаси, шиллиқ қаватларни шикастланишини биринчи белгиларида ёки ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай белгиларида Бофенни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Тавсия этилган дозаларни ошириш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Препарат фақат тана вазни камида 5 кг бўлган 3 ойликдан 12 ёшгача болаларда қўлланади.
Болалар.
Препарат 3 ойликдан (тана вазни 5 кг дан кам бўлмаган) 12 ёшгача бўлган болаларда “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилгандек қўлланади. 7 ёшгача бўлган болаларга препарат фақат шифокор кузатуви остида қўлланади.
Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш хусусияти.
Препарат фақат 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Болаларда тана вазнига 400 мг/кг дан кўпроқ қўллаш интоксикация симптомларининг пайдо бўлишини чақириши мумкин.. Доза ошириб юборилганида ярим чиқарилиш даври 1,5-3 соатгачани ташкил қилади.
Симптомлари: қабул қилинган препаратнинг миқдори ва қабул қилинганидан кейин ўтган вақтга боғлиқ, лекин шахсий реакцияни истисно қилиш мумкин эмас. Кўпчилик ҳолларда – қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши кузатилади. Қулоқларда шовқин, ланжлик, уйқучанлик, бош оғриғи ва меъда-ичак қон кетишлари бўлиши мумкин.
Жиддийроқ заҳарланишларда бош айланиши, тормозланиш, нафасни сусайиши/апноэ, цианоз, ҳансираш, нистагм, кўришни бузилиши, баъзида қўзғалиш, тиришишлар, дезориентация, эс-хушни йўқотиш, кома каби нейротоксиклик симптомлари кузатилади.
Оғир заҳарланишларда – аҳамиятли артериал гипотензия, брадикардия/тахикардия, юрак бўлмачалари фибрилляцияси, гиперкалиемия, метаболик ацидоз, протромбин вақтини узайиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, жигар шикастланиши мумкин. Бронхиал астмаси бўлган беморларда астма симптомлари зўрайиши мумкин.
Даволаш: симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши, шунингдек нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминланишини ўз ичига олиши керак. Меъдани ювиш (фақат қабул қилинганидан кейин 1 соат давомида), фаоллаштирилган кўмир, ишқорий ичимликлар, жадаллаштирилган диурез тавсия этилади. Мушакларнинг тез-тез ва давомли спазмларида даволашни диазепамни ёки лоразепамни юбориш билан ўтказиш керак. Бронхиал астмада бронходилататорларни қўллаш керак. Беморнинг ҳолатини барқарорлаштириш учун юрак фаолияти кўрсатгичларини ва хаёт фаолиятининг асосий кўрсаткичларини мониторингини ўтказиш керак. Гемодиализ самарали эмас.
Чиқарилиш шакли
100 мл дан флаконларда ва банкаларда. 1 флакон ёки 1 банка дозаловчи қошиқча билан бирга қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Флакон очилганидан кейин препаратнинг яроқлилик муддати 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда 30 сутка.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.