ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПАСК
PASK
Препаратнингсавдо номи: Паск
Таъсир этувчи модда (ХПН): аминосалицил кислотаси
Дори шакли: ичакда эрувчан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
битта таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: натрий аминосалицилат дигидрати 500 мг ёки 1000 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза 10 мг/20 мг, магний гидроксикарбонати 10 мг/20 мг, ўрта молекулярповидон 14 мг/28 мг, аэросил: (коллоид кремний диоксиди) 2 мг/4 мг, стеарин кислотаси 1 мг/2 мг, кросповидон (Коллидон Сl) 3 мг/6 мг;
қобиғи (қобиғининг таркиби): метакрил кислотаси ва этилкрилат сополимери 32,52 мг/ 65,04 мг, триэтилцитрати 7,02 мг/14,04 мг, тальк 15 мг/30 мг, титан диоксиди 3,96 мг/7,92 мг, макрогол 6000 (полиэтиленгликоль 6000) 1,5 мг/ 3 мг.
Таърифи: оқ рангли, овал шаклли, қобиқ билан қопланган рискасиз (500 мг) ва рискали (1000 мг) таблеткалар.
Фармакотерапевтик гурухи: Туберкулёзга қарши восита.
АТХ коди: J04AA01
Фармакологик хусусиятлари
ПАСК (натрий пара-аминосалицилат) Mycobacterium tuberculosis гa нисбатан бактериостатик таъсирга эга. У стрептомицин ва изониазидга бактериал чидамлиликни ривожланиш эҳтимолини камайтиради. Таъсир механизми фолат кислотаси синтезини сусайиши ва Mycobacterium tuberculosis нинг микобактериал деворини компоненти – микобактин ҳосил бўлишини бостирилиши билан боғлиқ. ПАСК фаол кўпайиш холатида бўлган микобактерияларга таъсир қилади ва тинч холатида бўлган микобактерияларга амалда таъсир қилмайди. Ҳужайра ичида жойлашган қўзғатувчига кучсиз таъсир қилади. Фақат Mycobacterium tuberculosis гa нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида яхши сўрилади. Гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади ва тўқималарга тақсимланади. 4 г дозада ичга қабул қилинганидан сўнг қон зардобидаги максимал концентрацияси 75 мкг/мл ни ташкил қилади.
Жигарда метаболизмга учрайди. ПАСК калава фильтрацияси орқали чиқарилади. 80% препарат сийдик билан чиқарилади, шундан 50% дан кўпроғи ацетилланган шаклда чиқарилади. Препарат орқа мия суюқлигига фақат мия пардалари яллиғланганида ўтади.
Қўлланилиши
ПАСК бошқа туберкулёзга қарши препаратлар билан мажмуада туберкулёзнинг турли шакллари ва жойлашувини даволаш учун қўлланади. ПАСК асосан бошқа туберкулёзга қарши препаратларга чидамлилиги бўлган пациентларга буюрилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқатдан 0,5-1 соатдан кейин қайнаган сув билан ичилади.
Катталарга – суткада 9-12 г дан (3-4 г кунига 3 марта), тана вазни 50 кг дан кам бўлган озиб кетган беморлар учун – суткада 6 г.
Болаларга суткада 0,2 г/кг ҳисобида 3-4 қабулда буюрилади, максимал доза – суткада 10 г. Амбулатор даволаш шароитларида барча суткалик дозасини бир қабулда буюриш мумкин. Таблеткаларни овқатдан сўнг сув билан қабул қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, қорин оғриғи, диарея ёки қабзият, гепатомегалия, “жигар” трансаминазаларинииг фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия; протеинурия, гематурия, кристаллурия.
Кам – тромбоцитопения, лейкопения (хатто агранулоцитозгача), дори гепатити, В12 — танқислиги мегалобласт анемияси.
Аллергик реакциялар – иситма, дерматит (эшакеми, пурпура, энантема), эозинофилия, артралгия, бронхоспазм.
Узоқ вақт юқори дозаларда қўлланганида- гипотиреоз, буқоқ, микседема.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Ўта юқори сезувчанлик, буйрак етишмовчилиги, жигар етишмовчилиги, гепатит, жигар циррози; ички аъзоларнинг амилоидози, меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги, энтероколит (зўрайиши), микседема (компенсацияланмаган), нефрит, декомпенсацияланган СЮЕ (шу жумладан, юрак нуқсони фонидаги), тромбофлебит, гипокоагуляция, ҳомиладорлик, лактация, 3 ёшгача бўлган болалар.
Ҳомиладорликда ПАСК препаратини она учун кутилган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин.
Лактация даврида ПАСК препаратини қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Эҳтиёткорлик билан: тутканоқ.
Дорилариинг ўзаро таъсири
Бошқа туберкулёзга қарши дори воситалари билан мутаносиб. Изониазид билан бирга ишлатилганида қонда унинг концентрациясини оширади. Рифампициннинг, эритромицин ва линкомициннинг сўрилишини бузади. В12 витаминининг ўзлаштирилишини бузади (анемиянинг ривожланишини хавфи ошади).
Махсус кўрсатмалар
Туберкулёзга қарши воситалар билан бирга қўлланади. Даволаш вақтида “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини назорат қилиш тавсия этилади.
Туберкулёз интоксикацияси ёки специфик шикастланиш фонида буйраклар фаолиятининг пасайиши, препаратни буюришга қарши кўрсатма ҳисобланмайди.
Протеинурия ва гематуриянинг ривожланиши препаратни вақтинчалик бекор қилишни талаб қилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
500 мг ёки 1000 мг таъсир қилувчи модда сақловчи ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда.
10, 50 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериштартиби
Рецепти бўйича.