📜 Инструкция по применению Пасконат
💊 Состав препарата Пасконат
✅ Применение препарата Пасконат
📅 Условия хранения Пасконат
⏳ Срок годности Пасконат

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАСКОНАТ®

PASKONAT

 

Препаратнинг савдо номи: Пасконат®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): натрий аминосалицилати

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма сақлайди:

Фаол модда: 30 мг натрий аминосалицилати;

Ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати; натрий сульфити, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик, рН 7,80-9,20;

Фармакотерапевтик гуруҳи: туберкулёзга қарши восита.

АТХ коди: J04A А02.

Ёрдамчи моддалар:

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат туберкулёз микобактерияларига қарши бактериостатик фаолликни намоён қилади, бошқа туберкулёзга қарши препаратлар билан бирга медикаментоз резистентлик ривожланишини секинлаштиради ва тегишли препаратларнинг таъсирини кучайтиради. Пасконат® нинг туберкулостатик самараси, уни микобактерияларни ўсиш омили бўлган пара-аминобензой ва пантотенат кислоталари ҳамда биотин билан рақобатли ўзаро таъсири билан боғлиқ.

 

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганида аъзолар ва тўқималарга деярли жуда тез ўтади, у ерда юқори концентрацияларда аниқланади. Препарат асосан жигарда 30-60 минутдан кейин метаболизмга учрайди, у ерда уни ацетилланиши ва глицин билан бирикиши рўй беради. Сутка давомида сийдик билан юборилган дозанинг 90-100% чиқарилади.

Қўлланилиши

Туберкулёзни фаол ривожланувчи шакллари, асосан ўпканинг сурункали фиброз-кавернозли туберкулёзини мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Натрий аминосалицилатининг эритмаси вена ичига томчилаб, минутига 15 томчидан  юборилади. 3 минут давомида маҳаллий ва умумий реакциялар бўлмаса, юбориш тезлиги минутига 40-60 томчигача оширилади. Биринчи қуйишда 3% ли эритманинг 200 мл юборилади. Ножўя реакциялари бўлмаса, катталарга доза суткада 400 мл гача оширилади ва уни ҳафтада 5-6 марта юборилади ёки кунора ПАСК ни перорал қабул қилиш билан бирга навбатма-навбат қабул қилинади.

Даволаш курси 1-2 ойни, айрим ҳолларда кўпроқни ташкил қилади.

Болаларга, ёшидан қатъий назар, препарат тана вазнига 0,2 г ҳисобидан (болани 1 кг тана вазнига 6,5 мл 3% ли эритма) буюрилади. 4 ёшгача бўлган болаларга препарат фақат туберкулезга қарши препаратларга микобактерияларни резистентлиги бўлганида буюрилади. Болалар учун суткалик дозаси – 200-300 млни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: меъда-ичак бузилишлари, иштаҳани ёмонлашиши ёки йўқолиши, кўнгил айнаши, қусиш, қоринда оғриқ, ич кетиши ёки қабзият.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари фаолиятини бузилиши: протромбин вақтини ва жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, жигар ўлчамларини катталашиши ва оғриқ пайдо бўлиши, жигар энцефалопатияси (онгни чалкашиши, уйқучанлик), сариқлик, гепатит.

Юрак қон-томир тизими томонидан: васкулитлар, артериал босимни ўзгариши.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши.

Қон яратиш аъзолари ва лимфа тизими томонидан: лейкопения, протромбин синтезини бузилиши, тромбоцитопения, агранулоцитоз, эозонофилия, D витамини алмашинувини бузилиши ҳисобига кальций ва фосфор мувозанатини бузилиши, гемолитик анемияни ривожланиши.

Буйрак фаолияти ва сийдик чиқариши йўллари фаолиятини бузилиши: кристалурия.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: эшакеми, пурпура, эксфолиатив дерматит, энантемалар, экзантемалар, иситма, юборилган жойда ўзгаришлар, шу жумладан, қизариш, оғриқ, флебит.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан: бўғимларда оғриқ.

Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, ўпкада эозонофил инфильтрат.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан астма кўринишлари, гипертермия; Леффлер синдроми.

Эндокрин тизими томонидан: гипотиреоз.

Моддалар алмашинуви томонидан: плазма гипокалиемияси ва рН даражасини камайиши (юрак қон-томир касалликлари бўлган пациентларга узоқ муддат қўлланганида).

Бошқалар: коллапс ҳолат.

Кўрсатилган ҳолатлар, одатда дозаси камайтирилганида ёки препаратни юбориш қисқа вақтга бекор қилинганида йўқолади, уч марталик тўғри овқатланиш тартибида улар камроқ намоён бўлади. Аллергик ҳолатларда антигистамин воситалар, кальций хлориди, аскорбин кислотаси, узоқ муддат давом этган аллергик реакцияларда эса – кортикостероидлар буюрилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда оғир даражадаги жигар етишмовчилиги, гепатит, жигар циррози, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги, юракнинг чап қоринчаси миокардининг яққол гипертрофияси, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, микседема, амилоидоз, оғир атеросклероз, тромбофлебитлар, қон ивишини бузилишлари, ҳомиладорлик ва лактация даврида вена ичига юбориш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Метаболизмнинг умумий йўллари учун рақобати туфайли, қонда изониазиднинг концентрациясини оширади, рифампицин, эритромицин, линкомицинни сўрилишини бузади. В12 витаминининг ўзлаштирилишини бузади, бунинг оқибатида анемия ривожланиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Меъда-ичак йўллари касалликлари, жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари, юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади (оғир даражадаги бузилишлар бўлганида қўллаш мумкин эмас).

Препаратнинг катта дозаларини, шунингдек этионамид билан мажмуада узоқ муддат қўлланиши қалқонсимон без фаолиятини пасайишига олиб келиши мумкин.

Натрий аминосалицилат қўлланганида кристалурия ривожланиши мумкин. Сийдикнинг рН реакцияси ишқорий ёки нейтрал бўлганида уни ҳосил бўлиши секинлашади.

Натрий аминосалицилат қўлланганида қон ивиши бузилиши мумкин. Келиб чиқиши турлича қон кетиши хавфи бўлганида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Гемолитик анемияни ривожланиш хавфи борлиги сабабли, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Натрий ионларининг миқдори пасайтирилган овқатланиш тавсия этилган пациентларга натрий аминосалицилатни қўллаш тавсия этилмайди.

Даволаниш вақтида чекиш ва алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас.

Гематома ва флебитлар пайдо бўлишини олдини олиш учун ингичка игналар қўлланади ва ҳар хил веналарга навбат билан юборилади.

Шок ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида эритмани секин юбориш керак.

Даволаш вақтида сийдикнинг лаборатор ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Болалар.

Препаратни болаларга қўллашни чеклашга нисбатан маълумотлар йўқ.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди, бироқ даволаниш давомида бош айланиши, жигар энцефалопатияси симптомлари ривожланиши мумкин бўлган шахслар психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолиятларни бажаришдан сақланишлари керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Диспепсик ҳолатлар, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, иситма бўлиши мумкин, психоз, шок ҳолатлари ривожланиши мумкин. Кўрсатилган ҳолатларда препарат юборишни дарҳол тўхтатиш керак.

Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

100 мл ёки 200 мл ёки 400 мл дан шиша бутилкаларда; 1 бутилка картон қутида. 400 мл дан полимер контейнерларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +8оС дан +18оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

1,5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.