ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПАРКИДОЛ
PARKIDOLE
Препаратнинг савдо номи: Паркидол
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Леводопа+карбидопа
Чиқарилиш шакли: Таблеткалар. 10 таблетка алюминий фольгали стрипда.
Таркиби бир таблетка сақлайди:
фаол моддалар: 25 мг карбидопа ва 250 мг леводопа.
ёрдамчи моддалар: повидон (поливинилпирролидон), тальк, магний стеарати, крахмал (қуруқ), коллоид кремний диоксиди, микрокристаллик целлюлоза.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Паркинсонизмга қарши воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Леводопа ва карбидопадан ташкил топган мажмуавий препарат.
Леводопа L-тирозиндан ҳосил бўлган аминокислотадир. Леводопа периферик тўқималарда ароматик L-аминокислоталарининг пиридоксинга қарам декарбоксилазаси таъсири остида тез декарбоксилланиб дофаминга айланади. Дофаминнинг таъсирини охирги натижаси бош миянинг тарғил танасида нейронал фаолликни сусайиши ҳисобланади.
Карбидопа леводопанинг периферик тўқималарда декарбоксилланиш жараёнини ингибирлайди, айни пайтда гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди ва марказий нерв тизимида леводопани дофаминга айланишига таъсир қилмайди.
Шундай қилиб, карбидопа ва леводопанинг мажмуаси бош мияга тушувчи леводопанинг миқдорини ошириш имконини беради. Ичга бирга қабул қилинганида карбидопа леводопанинг биокираолишлигини икки баробар оширади. Карбидопанинг юборилиши ҳеч қачон дофадекарбоксилазанинг тўлиқ сусайишига олиб келмайди.
Фармакокинетикаси
Леводопа меъда-ичак йўлларидан фаол ташилиш йўли орқали сўрилади, уни гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиши ҳам фаол механизмлар ҳисобига амалга оширилади. Ичак деворидаги дофадекарбоксилаза леводопани сўрилиш йўлига тўсиқ бўлади. Леводопа меъдадан чекланган миқдорда сўрилади. Меъданинг бўшалиш тезлиги препаратни сўрилишида муҳим роль ўйнайди. Меъдани бўшалишини секинлаштирувчи омиллар (овқат, м-холиноблокатор воситалар) леводопани ўникки бармоқ ичакка ўтишини кечиктиради ва унинг сўрилишини секинлаштиради. Препаратнинг қондаги максимал концентрацияси (Cmax) юборилганидан кейин 1-2 соат ўтгач аниқланади. Леводопанинг тақсимланиш ҳажми (Vd) 0,9-1,6 л/кг ни ташкил қилади. Дофадекарбоксилазанинг фаоллиги сақланганида леводопанинг қон плазмасидаги умумий клиренси соатига 0,5 л/кг ни ташкил қилади. Леводопа енгиллашган диффузия йўли билан гемотоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Бош мия капиллярларининг эндотелийси ҳам леводопанинг бош мияга тушишида иккинчи потенциал тўсиқ сифатида дофадекарбоксилаза сақлайди, аммо бу капиллярларда леводопанинг юборилган дозасини оз қисмигина декарбоксилланади.
Ичга юборилган леводопанинг тахминан 70-75% ичак деворида метаболизмга учрайди («биринчи ўтиш» самараси). Жигар биринчи ўтиш метаболизмида деярли иштирок этмайди. Леводопанинг дозасини ошиши билан, ичакда декарбоксилланувчи препаратнинг миқдори камаяди. Леводопа қон плазмаси оқсиллари билан боғланмайди. Леводопанинг дофа-декарбоксилаза билан декарбоксилланиши дофаминни леводопадан ҳосил бўлишини асосий йўли ҳисобланади. Бу ферментнинг катта миқдори ичак, жигар ва буйракларда жойлашган. Катехол-О-метилтрансфераза таъсирида 3-О-метилдофани ҳосил бўлиши билан леводопани метоксилланиши леводопанинг метаболизмини иккинчи йўли ҳисобланади. Узоқ муддат даволанганда бу метаболит тўпланиши мумкин. Трансаминланиш леводопанинг метаболизмини қўшимча йўли ҳисобланади. Бу метаболизм йўлининг охирги маҳсулотлари ванилпируват, ванилацетат ва 2,4,5-тригидроксифенилсирка кислотаси ҳисобланади. Трансаминланишдан ташқари барча, метаболизм йўллари қайтмасдир.
Карбидопа билан мажмуада, леводопанинг ярим чиқарилиш даври (T1/2) 3 соатгача. Леводопанинг 69% гачаси одам сийдигида дофамин ва унинг метаболитлари – винилинминдал кислотаси, норадреналин, гомованилин кислотаси, дигидрофенил кислотаси кўринишида аниқланиши мумкин.
Карбидопа Паркинсон касаллиги бўлган пациентларда карбидопанинг бир марталик дозасини ичга қабул қилингандан кейин максимал коцентрациясига эришиш вақти (Tmax) 1,5 дан 5 соатгачани ташкил қилади. Карбидопа тавсия қилинган дозаларда гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Жигарда метаболизмга учрайди. Карбидопанинг тахминан 50% сийдик ва аҳлат билан чиқарилади. Буйраклар орқали чиқариладиган карбидопанинг 35% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Қўлланиши
Паркинсон касаллиги ва номаълум этиологияли Паркинсон синдроми (энцефалит, цереброваскуляр бузилишлар, токсик моддалар билан (шу жумладан ис гази ёки марганец билан) заҳарланишда қўлланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик, глаукоманинг ёпиқ бурчакли шакли, оғир психоз ёки невроз, ҳомиладорлик ва лактация даври, меланома ёки унга гумон, номаълум этиологияли тери касалликлари, Хантингтон касаллиги, эссенциал тремор, носелектив МАО ингибиторларини билан бир вақтда қабул қилиш Антипсихотик воситаларини (нейролептиклар) қўллаш оқибатида келиб чиққан иккиламчи паркинсонизмни даволаш учун қўллаш мумкин эмас. 18 ёшгача бўлган беморларга буюриш тавсия қилинмайди.
Эҳтиёткорлик билан: препарат меъда ва/ёки ўникки бармоқ ичакнинг эрозив-ярали шикастланишларида, анамнездаги тутқаноқ хуружлари бўлганида, анамнезда юрак ритмининг бузилишлари билан кечувчи миокард инфарктида, юрак етишмовчилигида, қандли диабетда, бронхиал астмада, глаукоманинг очиқ бурчакли шаклида, эндокрин тизими касалликларида, рухий бузилишларда, шунингдек жигар ва буйраклар фаолиятини оғир бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни озгина овқат билан ёки овқатдан кейин, чайнамасдан сув билан қабул қилинади. Ароматик аминокислоталар ва леводопа орасида сўрилиш вақтида рақобат бўлганлиги туфайли, препаратни ишлатиш вақтида оқсилни кўп миқдорда истеъмол қилишдан сақланиш керак. Леводопани периферик тўқималарда дофаминга айланишини бостириш учун керак бўлган карбидопанинг ўртача кундалик дозаси 70-100 мг ни ташкил қилади. Карбидопани 200 мг дан оширилиши терапевтик самарани янада кучайишига олиб келмайди. Леводопанинг суткалик дозаси 2000 мг дан ошмаслиги керак.
Бошланғич доза – 1/2 таблеткадан кунига 2 марта, зарурат бўлганида кунига 1/2 таблеткага оширилиши мумкин. Одатда, ўринбосар даволашнинг бошида кундалик доза кунига 3 таблеткадан ошмаслиги керак (1 таблеткадан кунига 3 марта). Бундай дозада қўллаш паркинсонизмнинг оғир ҳолларини даволашни бошида тавсия қилинади. Препаратнинг суткалик дозаси монотерапияда истисно тарзда оширилиши мумкин, аммо 8 таблеткадан ошмаслиги керак (1 таблеткадан кунига 8 марта). Кунига 6 таблеткадан ортиқ қўллашни ўта эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.
Паркидол леводопанинг ўрнига буюрилганда Леводопани қабул қилишни Паркидол билан даволашни бошлашдан 12 соат олдин, левокарбидопанинг таъсири узайтирилган шаклларини қабул қилинадиган ҳолларда эса – 24 соат олдин тўхтатилади. Бундай ҳолларда Паркидолнинг дозаси леводопанинг олдинги дозасини камида 20% ни ташкил қилиши керак. Тутиб турувчи доза кўпчилик пациентлар учун суткада 3-6 таблеткани ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Нерв тизими томонидан: дискинезия, шу жумладан хореоатетоз, ўчоқли дистония, хавфли нейролептик синдром, узоқ муддат қўлланганида – «тўхтаб қолмоқ-харакатга келмоқ» синдроми, бош айланиши, атаксия, тиришишлар, анорексия, седация, уйқучанлик, даҳшатли тушлар кўриш, асабни зўриқиши, юқори қўзғалувчанлик, безовталик, уйқусизлик, психотик реакциялар, галлюцинациялар, депрессия, параноид ҳолатлар, гипомания, либидони кучайиши, эйфория, деменция.
Меъда-ичак йўллари томонидан: иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, эпигастрияда оғриқлар, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, диарея, сўлакни тўқ рангга бўялиши, дисфагия, мойиллиги бўлган пациентларда ульцероген таъсир бўлиши мумкин.
Юрак-томир тизими томонидан: ортостатик гипотензия, коллапс, юрак аритмиялари, ва\ёки юракни уриб кетиши, тахикардия, (шу жумладан АБ ошиши ёки пасайиш ҳоллари) флебит.
Сийдик- жинсий тизими томонидан: сийишни тутилиши, сийдикни тутиб тура олмаслик, приапизм, сийдикни тўқ рангга бўялиши.
Нафас тизими томонидан: диспноэ бўлиши мумкин.
Дерматологик реакциялар: алопеция, тери тошмаси, тери безларининг секретини тўқ рангга бўялиши.
Аллергик реакциялар: ангионеворотик шиш, эшакеми, терини қичишиши, Шенлейн-Генох касаллиги.
Қон яратиш тизими томонидан: ўртача лейкопения, тромбоцитопения, гемолитик анемия.
Лаборатор кўрсаткичларнинг ўзгариши: глутаматоксалаттрансаминаза, глутаматпируватоксилаза, ишқорий фосфатаза, лактатдегидрогеназа, мочевина азоти, билирубин, оқсил билан боғланган йод даражасининг ўзгариши, Кумбснинг мусбат тўғри реакцияси.
Бошқалар: блефароспазм, мидриаз, диплопия, узоқ муддат қўлланганида тана вазнини бироз ошиши. Ножўя самаралари одатда қўлланаётган дозага, шунингдек беморнинг шахсий сезувчанлигига боғлиқ. Ножўя самаралари даволашда танаффус қилмасдан, дозаларни вақтинчалик камайтириш билан бартараф қилиниши мумкин. Агарда ножўя самаралари камаймаса, у ҳолда даволаш аста-секин тўхтатилади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Гипотензив воситалар билан бир вақтда буюриш, постурал гипотензия хавфи сабабли алоҳида эътиборни талаб қилади. Трициклик антидепрессантлар билан бирга қўлланганида артериал гипертензия ва дискинезия пайдо бўлиши мумкин, шунингдек леводопанинг биокираолишлиги камаяди.
Фенотиазинлар, бутирофеноллар ва Паркидолни мажмуада қўллаш, Паркидолнинг самарасини камайтиради. Паркидол моноаминооксидазанинг носелектив ингибиторлари билан бирга буюрилиши мумкин эмас, чунки гипертоник криз ривожланиши мумкин. Моноаминооксидаза ингибиторлари билан даволаш препарат буюришни бошлашдан хеч бўлмаганда 14 кун олдин тўхталиши керак. Леводопа билан даволашда адъювант дори сифатида ишлатилувчи селегилин (моноаминооксидаза-В нинг селектив ингибитори) бундан мустаснодир.
Симпатомиметикларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, шу сабабли уларнинг дозасини камайтириш тавсия қилинади. Леводопа b-адреностимуляторлар, ингаляцион анестезия воситалари билан бир вақтда қўлланганида юрак ритмининг бузилишини ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Амантадин леводопа билан қўлланганида потенцияловчи самара аниқланади.
Метилдофа ва леводопа бир-бирларининг ножўя самараларини потенциялаши мумкин. Диазепам, фенитоин, клофелин, тиоксантен ҳосилалари, папаверин, резерпин, М-холиноблокаторлар билан бирга қўлланганида, паркинсонизмга қарши таъсири камайиши мумкин. Литий препаратлари (Li+) билан бир вақтда қўлланганида дискинезия ва галлюцинацияларни ривожланиш хавфи ошади.
Махсус кўрсатмалар
Антипсихотик воситаларни (нейролептиклар) қўллаш оқибатида келиб чиққан иккиламчи Паркинсонизм (Паркинсон синдроми) ҳолларида қўллаш мумкин эмас.
Даволашни аста-секин тўхтатиш керак, чунки препаратни қўллаш тўсатдан тўхтатилганида хавфли нейролептик синдромни (мушак ригидлиги, тана ҳароратини кўтарилиши, қон зардобида КФК миқдорини ошиши) эслатувчи симптомокомплекс ривожланиши мумкин. Препаратнинг дозасини бирдан камайтириш ёки уни қабул қилиш тўхтатилиши талаб қилинувчи пациентларни назорат қилиш керак. Кекса беморларда леводопани сўрилиши, ёшларга нисбатан юқори. Бу маълумотлар дофадекарбоксилазани тўқималардаги фаоллигини ёш ўтиши билан, шунингдек леводопа узоқ муддат буюрилганида камайишини тасдиқлайди.
Меъда ва/ёки ўникки бармоқ ичакнинг эрозив-ярали шикастланишларида, анамнездаги тутқаноқ хуружларида, анамнездаги ритмнинг бузилиши билан бўлган миокард инфарктида, бронхиал астмада, юрак етишмовчилигида, қандли диабетда, эндокрин тизимининг касалликларида, рухий бузилишларда, шунингдек жигар ёки буйраклар фаолиятининг оғир бузилишларида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай ҳолларда беморлар шифокорнинг синчков назорати остида бўлишлари керак. Давомли даволашда жигар, буйракларнинг фаолиятини, қон яратиш тизимининг ва юрак-томир тизимини вақти-вақти билан назорат қилиш, шунингдек пациентнинг рухий ҳолатини ҳам назорат қилиш керак.
Жарроҳлик операцияларини ўтказишда умумий анестезияда, агарда бемор препаратларни ва суюқликни ичга қабул қилаолса, Паркидолнинг дозасини камайтирмасдан буюрилади. Галотан ва циклопропанни ишлатишда препаратни буюриш операциядан 8 соат олдин тўхтатилади. Даволаш операциядан кейин худди шу дозада давом эттирилади.
Глаукомаси бўлган беморларда препаратни қабул қилиш фонида кўзнинг ички босимини мунтазам назорат қилиш керак.
Автотранспорт воситаларини ҳайдашга таъсири: транспортни бошқаришдан, шунингдек тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: аввал артериал босимини ошиши, кейин пасайиши, синусли тахикардия, онгнинг чалкашиши, қўзғалиш, уйқусизлик, безовталик. Шунингдек ортостатик гипотензия ҳам ривожланиши мумкин. Анорексия ва уйқусизликнинг белгилари бир неча кун давомида сақланиши мумкин.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш. Зарурати бўлганида стационар шароитда симптоматик даволашни ўтказиш. Специфик антидоти йўқ.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 300С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.