ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СИНУПРЕТ®
SINUPRET®
Препаратнинг савдо номи: Синупрет®
Дори шакли: драже
Таркиби:
1 драже майдаланган доривор ўсимлик хомашёси (кукун) сақлайди:
Gentianae radix (горечевка илдизи) 6 мг
Primulae flos (первоцвет гули саватчаси билан) 18 мг
Rumicis herba (шовил ўти) 18 мг
Sambuci flos (бузина гули) 18 мг
Verbenae herba (вербена ўти) 18 мг
Қўшимча ингредиентлар
кальций карбонати, канакунжит мойи, сувсиз коллоид кремний диоксиди, асосий бутилланган метакрилат сополимери, желатин, глюкоза сиропи, лактоза моногидрати, магний оксиди, маккажўхори крахмали, декстрин, тоғ гликоль муми, картошка крахмали, хлорофилин бирикмаси, тозаланган сув, шеллак, сорбит, стеарин кислотаси, сахароза, тальк, титан диоксиди, индигокармин (алюмин) (Е132), рибофлавин Е104.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОРаъзолари касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган дори препарати.
АТХ коди: R05Х.
Фармакологик хусусиятлари
Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат.
Препаратнинг фармакологик хусусиятлари унинг таркибига кирувчи биологик фаол моддалар билан белгиланади. Синурет® секретолитик, секретомотор ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Буруннинг ёндош бўшлиқлари ва юқори нафас йўлларидан экссудатнинг оқиб чиқишига ёрдам беради. Шу билан бирга препарат антивирус ва антибактериал ҳусусиятларига эга ва инфекцияларда ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Тақдим қилинмаган.
Қўлланилиши
Қовушқоқ секрет ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали синуситлар.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга: 2 дражедан кунига 3 марта.
Мактаб ёшидаги болаларга: 1 дражедан кунига 3 марта.
Даволаш курси 7-14 кунни ташкил қилади.
Драже бутунлигича, чайнамасдан кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ютилади.
Агар касалликнинг симптомлари 7-14 кундон ортиқ сақланса ёки вақтивақти билан такрорланса, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Ножўя таъсирлари
Меъдаичак бузилишлари (масалан, қоринда оғриқ, кўнгил айниши) кам намоён бўлади. Баъзи бир ҳолларда тери тошмаси, қичишиш, қизариш каби аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Шунингдек Квинке шиши, ҳансираш, юзни шиши каби аллергик реакциялар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ножўя таъсирлари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
6 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антибактериал воситалар билан бирга ишлатилиши мумкин ва мақсадга мувофиқдир. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳозирги вақтгача номаълум.
Махсус кўрсатмалар
Агар касалликнинг симптомлари 7-14 кундан ортиқ сақланса ёки вақтивақти билан такрорланса, шунингдек хансираш, иситма, йирингли ёки қонли балғам пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Синупрет® препарати ҳомиладорлик даврида фақат шифокорнинг буюриши бўйича қўлланиши мумкин.
Эмизиш даврида препаратни қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли, қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Қандли диабети бўлган беморларга эслатма: 1 драже ўртача 0,01 “нон бирлиги” (НБ) ни сақлайди. Қандли диабети бўлган беморларда қўлланиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилганида юқоридаги ножўя таъсирлар кучайган шаклда намоён бўлиши мумкин. Даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
Драже: ҳар бирида 25 дражедан блистерлар.
Ўрам ўлчами:№ 50 ва №100
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецептиcиз.