ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СИНАФЛАН-MR
SINAFLAN-MR
Препаратнинг савдо номи: Синафлан-MR
Таъсир этувчи модда (ХПН): Флуоцинолона ацетонид.
Дори шакли: Суртма
Таркиби:
100 г суртма қуйдагиларни сақлайди:
Фаол модда: Флуоцинолона ацетонид – 0,025 г.
Ёрдамчи моддалар: пропиленгликол – 4,975 г; тиббиёт вазелини – 80,0 г; ланолин сувсиз -5,0 г; церезин – 10,0 г.
Таърифи: Оч сариқ рангдан сариқ ранггача суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Махаллий қўллаш учун глюкокортикостероид.
АТХ коди: D07AC04
Фармакологик хусусиятлари
Сиртга қўллаш учун глюкокортикостероид (ГКС). Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қичишишга қарши ва антиэкссудатив таъсирга эга. Липофил хусусиятларни намоён этади ва тери орқали тизимли қон оқимига осон ўтади. Фосфолипаза А2 фаоллигини блоклаши ва ҳужайра мембраналарининг фосфолипидларидан арахидон кислотасини ажралиб чиқишини камайтириши натижасида простагландинлар ва лейкотриенларни ҳосил бўлишини сусайтириб, яллиғланиш жараёнларини камайтиради, шунингдек маҳалий аллергик реакцияларни сусайтириш йўли билан аллергияга қарши таъсирни намоён этади. Маҳалий қон-томирларни торайтирувчи таъсири натижасида экссудатив реакциялар камаяди, оқсил синтези, коллагенни тўпланиши камаяди. Терида оқсил парчаланишини тезлаштиради ва пролифератив жараёнларни сусайтиради.
Фармакокинетикаси
Препарат терининг шох қавати орқали терига осон киради. Сиртга қўлланганида аҳамиятсиз даражада тизимли қон оқимига сўрилади. Сўрилиши терининг яллиғланган бурмаларида ёки терининг шикастланган эпителийси бўлган соҳаларида, тез-тез қўлланганида ёки терининг катта юзаларига қўлланганида ошади. Препаратни сўрилиши болаларда катталарга нисбатан кучлироқ. Сўрилган қисми жигарда биотрансформацияга учрайди. Сийдик билан ва оз миқдорда сафро билан чиқарилади.
Қўлланилиши
ГКС билан даволаб бўладиган кучли қичишиш ва гиперкератоз билан кечувчи терининг ўткир ва оғир инфекцияланмаган қуруқ яллиғланиш касалликлари: себореяли дерматит, атопик дерматит, эритематоз темиратки, ясси темиратки, аллергик контакт экзема, қизил югурик, кўп шаклли эритема, ўтказиб юборилган псориазда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозаси
Препарат терининг шикастланган жойларига кунига 1-2 марта, юпқа қилиб қўйилади ва енгил ишқаланади. Даволаш давомийлиги касалликнинг характери ва даволаш самарадорлигига боғлиқ ва одатда 5-10 кунни ташкил қилади. Касаллик чўзилиб кетган ҳолларда даволаш курси 25 кун ва кўпроққа узайтирилиши мумкин. Шикастланишнинг чекланган ўчоқларида самарасини ошириш учун суртмани окклюзион боғлов остида қўллаш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Маҳалий реакциялар: хусунбузар постстероид қон-томир пурпураси, эпидермисни ўсишини сусайиши, тери ва тери ости клетчаткасини атрофияси, терини қуруқлиги, гипертрихоз, соч тўкилиши, тери депигментацияси ёки пигментацияси, стриялар, телеангиоэктазиялар, периорал дерматит, фурункулез, иккиламчи инфекция, баъзида –эшакеми, доғли-папулез тошма, кечаётган касалликни зўрайиши. Кўз қовоқлари терисига қўлланганида глаукома ёки катаракта ривожланиши мумкин.
Тизимли реакциялар. Окклюзион боғлов остида қўлланганида ГКС тизимли таъсирининг белгилари (шишлар, артериал гипертензия, иммунодепрессив таъсири) ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Терининг инфекцион, замбуруғли, туберкулезли, заҳмли, вирусли ва ўсмали касалликларида, периорал дерматитда, ҳуснбузарлар (пушти ва оддий), вакцинациядан кейинги тери реакциялари, ҳомиладорлик, 2 ёшгача бўлган болалар, препаратга ва бошқа ГКСларга юқори сезувчанликда қўлланмайди. Препаратни жароҳатларга ва ярали юзаларга суртиш мумкин эмас. Кўз касалликларини даволаш учун, терининг катта соҳалари шикастланганида, айниқса ёш болаларда буюриш мумкин эмас. Маҳалий қўлланганидан кейин, препаратни кўкрак сути билан қай даражада чиқарилиши номаълум, шунинг учун эмизикли оналарга уни эҳтиётлик билан буюриш лозим.
Дориларнинг ўзаро таъсири
ГКС сиртга қўлланганида ўзаро таъсирининг ҳоллари аниқланмаган. ГКС билан даволаш вақтида чечакка қарши вакцинацияни ўтказиш мумкин эмас. Препарат иммунодепрессив препаратларнинг таъсирини кучайтириши ва иммуностимуляторларнинг таъсирини сусайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Псориазда окклюзион боғлов ишлатилади, уни ҳар куни алмаштириш лозим. Даволашни танаффуссиз 2 ҳафтадан ортиқ ўтказиш мумкин эмас. Узоқ муддат қўллашдан сақланиш лозим. Терининг катта соҳаларига узоқ муддат қўлланганида ножўя самараларини ривожланишини тез-тезлиги ва препаратнинг тизимли таъсирини ривожланиш хавфи (шишлар, артериал гипертензия, гипергликемия, иммунодепрессив таъсири) ошади.
Маҳалий қўлланганида буйрак усти безлари – гипофизар тизимини сусайиши оқибатида АКТГ ишлаб чиқарилишини пасайиши, кортизолнинг қондаги даражасини камайиши ва ятроген Кушинга синдроми пайдо бўлиши мумкин, улар даволаш тўхтатилгандан кейин ўтиб кетади. Буйрак усти безлари пўстлоғининг фаолиятини қон ва сийдикда кортизолни, буйрак усти безлари АКТГ билан рағбатлантирилганидан кейин аниқлаш йўли орқали вақти-вақти билан назоратини ўтказиш тавсия қилинади.
Суртма қўлланган жойда инфекция ривожланган ҳолларда мувофиқ антибактериал ёки замбуруғларга қарши даволашни қўллаш лозим. Препаратни очиқ ёки ёпиқ бурчакли глаукомаси бўлган, шунингдек катарактаси бўлган шахсларда, кўз қовоғи терисига, касалликни зўрайиш хавфи сабабли, қўллашдан сақланиш керак. Тери ости клетчаткасини атрофиясида, айниқса кекса ёшдаги шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препаратни юз терисига эҳтиёткорлик билан ва кўпи билан 1 хафта давомида қўллаш лозим. 1 ҳафта давомида кўпи билан 1 туба суртмани қўллаш мумкин. Препарат 2 ёшдан катта болаларда терининг унчалик катта бўлмаган юзасига суткада 1 мартта қўлланади. Болаларда препарат юз терисига қўлланмайди. Препарат қўлланганида транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилияти бузилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: Узоқ муддат давомида аҳамиятли миқдорларда терининг катта соҳаларига қўлланганида препаратнинг тизимли таъсирининг белгилари ривожланиши (АБ ни ошиши, гипергликемия, шишлар, иммунодепрессив таъсири), оғир ҳолларда эса, Кушинг касаллиги ривожланиши мумкин.
Даволаш: Препаратни аста-секин бекор қилиш.
Чиқарилиш шакли
0,25% суртма, 15 г ва 25 г дан тубаларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва салқин жойда, 5oC дан 15oC гача бўлган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.