ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АСТАНОЛ
ASTANOL
Препаратнинг савдо номи: Астанол
Таъсир этувчи модда (ХПН): монтелукаст
Дори шакли: чайналадиган таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда:
Чайналадиган таблетка 4 мг – 4,16 мг монтелукаст натрий (4,0 мг монтелукастга эквивалент).
Чайналадиган таблетка 5 мг – 5,20 мг монтелукаст натрий (5,0 мг монтелукастга эквивалент).
ёрдамчи моддалар: маннитол, микрокристаллик целлюлоза, поливинилпирролидон, қизил темир оксиди, натрий кроскармеллозаси, апельсин ароматизатори фақат 4 мг таблеткалар учун, натрий сахарини, магний стеарати.
Таърифи:
4 мг ли таблеткалар: ясси цилиндр шаклли, фаскали, бир томонлама рискали, оч пушти рангдан тўқ олча ранггача, оч ва тўқ рангли киритмалари бўлган таблеткалар.
5 мг таблеткалар: думалоқ, икки томонлама кавариқ, оч пушти рангдан олча ранггача, оқ ва тўқ рангли киритмалари бўлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гурухи: лейкотриен рецепторларининг антагонисти. бронхиал астмани ва аллергик ринитни даволаш учун восита.
АТХ коди: R03DC03
Фармакологик хусусиятлари
Цистеинил лейкотриенлар (LTC4, LTD4, LTE4) – турли хужайралардан, шу жумладан семиз хужайралар ва эозинофиллардан ажралиб чиқувчи яллиғланишнинг кучли эйкозаноидларидир. Бу муҳим про-астматик медиаторлар организмнинг нафас йўлларида жойлашган цистенил-лейкотриен рецепторлари (CysLT) билан боғланади ва бронхоспазмни ривожланишига, балғамнинг секрециясига, томирларнинг ўтказувчанлигини ўзгаришига ва эозинофилларнинг мобилизациясига олиб келади.
Монтелукаст – бу перорал фаолликка эга препарат бўлиб, у CysLT1 рецепторларига юқори даражадаги яқинликка эга ва у билан танлаб боғланади. Клиник тадқиқотларда монтелукаст жуда кичик дозалар (5мг) да LTD4 га таъсири оқибатида бронхоспазмни ингибирлайди. Препарат ичга қўлланганидан кейин 2 соат давомида бронходилатация кузатилган. β-агонист томонидан чақирилган бронходилатация самараси монтелукаст кўрсатган таъсирга қўшимча бўлди. Монтелукастни қўллаш антигенни юбориш чақирган бронхоспазмнинг эрта ва кечки босқичларини ингибирлаган. Монтелукаст плацебо билан қиёсланганда катта пациентлар ва болаларнинг периферик қонида эозинофилларнинг сонини камайтирган. Алоҳида тадқиқотда монтелукастни қўллаш нафас йўлларида (балғамда) ва периферик қонда эозинофилларнинг сонини аҳамиятли даражада камайтирган, бронхиал астманинг клиник кечишининг назоратини яхшилаган. Катта ёшли пациентларда ва 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда монтелукаст плацебога нисбатан периферик қонда эозинофилларнинг сонини камайтирган ва касалликнинг клиник кечиши устидан назоратни яхшилаган.
Катта пациентларда ўтказилган тадқиқотларда монтелукаст (10 мг кунига бир марта) плацебога нисбатан тонги FEV1 (жадал нафас чиқариш ҳажми) ни сезиларли даражада (дастлабки даража 2,7% га нисбатан 10,4%), PEFR (нафас чиқариш тезлигининг максимал ҳажми) ни куннинг биринчи ярмида (дастлабки даража 3,3 л/мин га нисбатан 24,5 л/мин) яхшилаган, ва β-агонистларга эҳтиёжни сезиларли (дастлабки даража -4,6% га нисбатан-26,1%) пасайтирган. Пациентлар томонидан баҳоланган бронхиал астманинг кундузги ва тунги симптомларини яхшиланиши, плацебо гуруҳига нисбатан препарат олган пациентлар гуруҳида анча яққолроқ намоён бўлган.
Катта ёшли пациентларда текширишлар монтелукастнинг ингаляцион глюкокортикостероидларнинг клиник таъсирини кучайтириш қобилиятини намоший этди (монтелукаст билан мажмуадаги ингаляцион беклометазон қўлланишидаги дастлабки даражага нисбатан, фақат беклометазоннинг ўзини қўллашдаги ўзгаришлар % : FEV1: 5,43% га қарши 1,04%; β-агонистни қўлланилиши: -8,70% га қарши 2,64%). Гарчи 12- ҳафталик текширишлар давомида беклометазон яққолроқ терапевтик самара кўрсатаётган бўлсада (беклометазонга қараганда монтелукаст қўлланганидаги дастлабки даражасига нисбатан ўзгаришлар % мувофиқ равишда FEV1(жадал нафас чиқариш ҳажми) учун: 7,49% га қарши 13,3%; β-агонистни қўлланиши: -28,28% га қарши -43,89%), монтелукаст ингаляцион беклометазонга (200 мкг дан кунига икки марта) нисбатан тезроқ дастлабки жавобни намойиш этди. Бироқ беклометазон билан қиёслаганда монтелукастни қабул қилган ва ўхшаш клиник самарага эришган пациентлар улуши етарли даражада сезиларли бўлган (масалан, беклометазон гуруҳида 50% пациентларда FEV1 ни дастлабки даражага нисбатан тахминан 11% га яхшиланишига эришилган, айни пайтда монтелукаст гуруҳидаги тахминан 42% пациентда худди шундай самара қайд этилган).
2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ўтказилган 12-ҳафталик плацебо назоратли тадқиқотларда, кунига бир марта қабул қилинган 4 мг монтелукаст плацебога нисбатан, астмага қарши йўлдош даволаш (ингаляцион/нобулайзерли глюкокортикостероидлар ёки ингаляцион/нобулайзерли натрий кромогликати) га қарамасдан, бронхиал астманинг симптомларини назоратини яхшилаган. 60% пациентлар йўлдош назорат қилувчи даволаш олишмаган. Монтелукаст плацебога қараганда бронхиал астманинг кундузги (шу жумладан йўтал, хириллашлар, нафасни қийинлашиши ва фаолиятини чекланиши) ва тунги симптомларининг яққоллигини камайтирган. Монтелукаст плацебога нисбатан зарурати бўлганида (беморнинг аҳволи ёмонлашганида) қўлланадиган β-агонистлар ва глюкокортикостероидларга бўлган эҳтиёжни камайтирган. Монтелукастни қабул қилган пациентларда плацебо гуруҳидаги пациентларга қараганда анча узоқроқ ремиссия аниқланган. Терапевтик самара биринчи доза қабул қилинганида қайд этилган. Енгил оғирлик даражасидаги бронхиал астмаси ва эпизиодик зўрайишлари бўлган 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларда ўтказилган 12 ойлик плацебо назоратли тадқиқотларда, 4 мг монтелукаст кунига бир марта қабул қилинганида бронхиал астманинг зўрайиш эпизодларининг тез-тезлигини (ЕЕ) плацебога нисбатан сезиларли даражада камайтирган (p≤ 0,001) (2,34 EE га нисбатан мувофиқ 1,60 EE) [зўрайиш эпизодлари госпитализацияни ёки β-агонистлар ёки перорал/ингаляцион глюкокортикостероидларни қўллашни талаб қиладиган бронхиал астманинг кундузги симптомларини кетма-кет ≥ 3 кун давом этадиган даври сифатида белгиланган]. Бронхиал астманинг зўрайиши эпизиодлариининг тез-тезлигини камайиши 16,9 ва 44,1 даги 95% ишончли оралиқларда 31,9% ни ташкил қилди. 6-14 ёшли болаларда ўтказилган 8-ҳафталик тадқиқотларларда 5 мг монтелукаст кунига бир марта қабул қилинганида плацебога қараганда нафас фаолиятини сезиларли даражада яхшилаган (FEV1: дастлабки даража 4,16% га нисбатан 8,71%; PEFR: куннинг биринчи ярмида: дастлабки даража 17,8 л/мин га нисбатан 27,9) ва β-агонистларга бўлган эҳтиёжни камайтирган (дастлабки даража +8,2% га нисбатан -11,7%). Енгил оғирлик даражадасидаги персистирланган бронхиал астмаси бўлган 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда бронхиал астманнг симптомларини назорат қилиш учун монтелукаст ва ингаляцион флутиказоннинг самарадорлигини таққослаш бўйича ўтказилган 12-ойлик тадқиқотларда, монтелукаст астматик симптомларсиз ўтказилган кунлар сонини (RFD) ошириши бўйича флутиказондан қолишмаган. Ўртача 12 ойлик даволаниш даврида RFD нинг фоизи монтелукаст гуруҳида 61,6 дан 84,0 гача ва флутиказон гуруҳида эса 60,9 дан 86,7 гача ошган. Гуруҳлар орасидаги фарқ (энг кичик квадратлар усули бўйича тенглаштирилган RFD фоизини ўртача ошиши) -4,7 дан -0,9 даги 95% ишончли оралиқларда -2,8 ни ташкил қилди. 12 ойлик даволаш даври давомида монтелукаст ва флутиказон бронхиал астма билан боғлиқ қуйидаги кўрсаткичлар устидан назоратни яхшилади: FEV1 монтелукаст гуруҳида 1,83 дан 2,09 литр гача ва флутиказон гуруҳида 1,85 дан 2,14 литр гача ошди. Гуруҳлар орасидаги фарқ (энг кичик квадратлар усули бўйича тенглаштирилган FEV1 ни ўртача ошиши) -0,06 дан 0,02 даги 95% ишончли оралиқларда -0,02 литрни ташкил қилди. FEV1 ни ўртача ошиши дастлабки даражага нисбатан фоиз кўринишида монтелукаст учун 0,6% ни ва флутиказон учун 2,7% ни ташкил қилди. FEV1 ни гуруҳлар орасидаги фоизли кўрсаткичлардаги фарқи (энг кичик квадратлар усули бўйича тенглаштирилган ўртача ошиши) -3,6 дан -0,7 даги 95% ишончли оралиқларда -2,2% ни ташкил қилди. β-агонистлар қўлланган кунлар сони монтелукаст гуруҳида 38,0 дан 15,4% га, флутиказон гуруҳида эса, 38,5 дан 12,8% га камайган. Гуруҳлар орасида β-агонистлар қўлланган кунлар сонини фарқи (энг кичик квадратлар усули бўйича тенглаштирилган ўртача кўрсаткич) 0,9 дан 4,5 даги 95% ишончли оралиқларда 2,7 ни ташкил этди. Бронхиал астма хуружлари (бронхиал астма хуружи, перорал глюкокортикостероидларни қабул қилиш, шифокорга/шошилинч ёрдам хонасига режалаштирилмаган мурожаат қилиш ёки госпитализацияни талаб қиладиган астматик симптомларининг ёмонлашиш даври сифатида белгиланган) монтелукаст гуруҳида 32,2% ва флутиказон гуруҳида 25,6% аниқланган; нисбий хавф 1,38 ни ташкил қилади. (1,04 дан 1,84 95% ишончли оралиқларда). Тизимли (асосан перорал) глюкокортикостероидларни тадқиқотлар давомида монтелукаст гуруҳида 17,8% ва флутиказон гуруҳида 10,5% пациентлар қабул қилишган. Кичик квадратлар усули бўйича тенглаштирилган ўртача кўрсаткичлар билан гуруҳлар орасидаги фарқ 2,9 дан 11,7 даги 95% ишончли оралиқларда 7,3% ни ташкил қилди. Жисмоний зўриқиш фонида юз берган бронхоспазм (EIB) нинг сезиларли камайиши катта пациентларда ўтказилган 12-ҳафталик текширувларда кузатилган, (FEV1) ни максимал пасайиши плацебо – 32,40% га нисбатан монтелукаст учун 22,33%; FEV1 дастлабки даражага қайтишгача бўлган вақт ±5%: монтелукаст учун: 44,22 минут, плацебо учун эса 60,64 минут). Самара бутун 12-ҳафталик даври давомида ўзгармаган ҳолда қолган. EIB ни кучсизланиши 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда ўтказилган қисқа муддатли тадқиқотларда ҳам намоён бўлган (FEV1 ни максимал пасайиши 18,27% га қарши 26,11%; FEV1 дастлабки даражага қайтишгача бўлган вақт ±5%: 17,76 минутга нисбатан 27,98 минут). Иккала тадқиқотда хам самарага дори препаратини кунига бир марта қабул қилиш орасидаги оралиқлар охирида эришилган.
Аспиринга сезувчан ва ингаляцион ва/ёки перорал глюкокортикостероидлар билан йўлдош даволаш олаётган астматик-пациентларда, плацебога қараганда монтелукаст билан даволаш, бронхиал астма симптомларининг назоратини сезиларли яхшиланишига олиб келган (FEV1 дастлабки даражага нисбатан -1,74% га қарши 8,55% ва β- агонистга умумий эҳтиёжни камайиши – дастлабки даражага нисбатан 2,09% га қарши 27,78% ).
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Монтелукаст ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади.
Cmax катта пациентларда препарат оч қоринга қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач эришилади. Препаратни ўртача биокиришаолишлиги 73% ни ташкил қилади; у, препарат стандарт овқат қабул қилгандан кейин қабул қилинганида 63% га камаяди.
Тақсимланиши
Монтелукаст плазма протеинлари билан 99% дан ортиқ боғланади. Монтелукастнинг тақсимланиш ҳажми мувозанатли ҳолатда ўртача 8-11 литрни ташкил қилади. Нишонланган монтелукаст билан каламушларда ўтказилган тадқиқотлар препаратнинг гематоэнцефалик тўсиқдан минимал даражада ўтишини кўрсатди. Нишонланган модданинг концентрацияси препарат қўлланганидан кейин 24 соатдан сўнг бошқа барча тўқималарда минимал бўлган.
Биотрансформацияси
Монтелукаст экстенсив метаболизмга учрайди. Терапевтик дозалари билан ўтказилган тадқиқотларда монтелукаст метаболитларининг концентрацияси плазмадаги барқарор ҳолатида катталар ва болаларда аниқланмаган.
Инсон жигари микросомаларидаги in vitro тадқиқотлар цитохром P450 3A4, 2A6 и 2C9 лар монтелукастнинг метаболизмига жалб этилганлигини намойиш қилган. Инсон жигари микросомаларидаги кейинги in vitro тадқиқотларда, плазмадаги монтелукастнинг терапевтик концентрацияси цитохром P450 3A4, 2C9, 1A2, 2A6, 2C19 ва 2D6 ларни ингибирламаслиги аниқланган. Монтелукастнинг терапевтик таъсирида метаболитларининг ҳиссаси минимал.
Чиқарилиши
Катта ёшли соғлом одамларда монтелукастнинг плазма клиренси ўртача 45 мл/минут ни ташкил қилади. Нишонланган монтелукаст ичга қабул қилинганидан кейин препаратнинг 86% и 5 кун давомида ичак орқали ва < 0,2% и буйрак орқали чиқарилган. Монтелукаст ичга қабул қилинганидан кейин унинг кўзда тутилган биокиришаолишлиги билан боғлиқ натижалар, препарат ва унинг метаболитлари асосан ўт-сафро билан чиқарилишидан далолат беради.
Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси
Кекса ёшли пациентлар
Кекса ёшли беморлар учун дозани тўғрилаш талаб этилмайди.
Буйракларнинг фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда текширувлар ўтказилмаган. Монтелукаст ва унинг метаболитлари ўт-сафро билан чиқарилиши туфайли, буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди
Жигар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентлар
Енгил ва ўртача даражали жигар етишмовчилиги бўлган беморлар учун ҳам дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда (Чайлд-Пью шкаласи бўйича баҳолаш > 9 балл) Монтелукаст фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ.
Қўлланилиши
-енгил ёки ўртача даражадаги персистирловчи бронхиал астмаси бўлган, касаллиги ингаляцион кортикостероидларни қабул қилиш билан назорат қилиб бўлмайдиган пациентларда ва зарурати бўлганида қисқа таъсирга эга бета-агонистларни ишлатилиши етарли клиник самара таъминланмаганида қўшимча даволаш сифатида;
-глюкокортикостероидларни перорал қабул қилиш талаб қиладиган, илгари яққол хуружларсиз кечувчи енгил даражали персистирловчи бронхиал астмаси бўлган пациентлар учун ингаляцион кортикостероидларнинг паст дозаларига муқобил даволаш;
– ингаляцион кортикостероидларни қўллай олмайдиган пациентлар учун;
-жисмоний юклама фонида пайдо бўладиган асосий компоненти бронхоспазм бўлган бронхиал астмани олдини олиш.
Қўллаш усули ва дозалари
2-5 ёшли болалар учун доза:
4 мг ли бир чайналадиган таблеткадан ҳар куни кечқурун овқат қабул қилишдан 1 соат олдин ёки овқат қабул қилгандан сўнг 2 соатдан кейин буюрилади. Ушбу ёш гуруҳи чегараларида дозани ҳеч қандай тўғриланиши талаб этилмайди.
6-14 ёшли болалар учун доза:
5 мг бир чайналадиган таблеткадан ҳар куни кечқурун овқат қабул қилишдан 1 соат олдин ёки овқат қабул қилгандан сўнг 2 соатдан кейин буюрилади. Ушбу ёш гуруҳи чегараларида дозани ҳеч қандай тўғриланиши талаб этилмайди.
Умумий тавсиялар:
Препаратнинг бронхиал астма билан боғлиқ симптомларга терапевтик таъсири бир кун давомида намоён бўлади. Пациент бронхиал астманинг кечиши назорат қилинадиган даврда ҳам, шунингдек касалликни кечиши ёмонлашган даврларида ҳам қабул қилишни давом эттириш керак. Препаратнинг дозаси эркак ва аёл пациентлар учун ҳам бир ҳилдир.
Препарат енгил оғирлик даражали персистирловчи бронхиал астмада ингаляцион кортикостероидларнинг паст дозаларига муқобил даволаш сифатида:
Препаратни ўртача оғирлик даражали персистирловчи бронхиал астмаси бўлган пациентларда монотерапия сифатида қўллаш тавсия этилмайди. Кучсиз оғирлик даражали персистирловчи бронхиал астмаси бўлган болаларда препарат ни ингалацион глюкокортикостероидларнинг паст дозаларини қабул қилишга муқобил даволаш сифатида қўллашни, фақат перорал глюкокортикостероидларни қабул қилишни талаб қилувчи бронхиал астманинг жиддий хуружлари яқин ўтмишда бўлмаган пациентлар учун ёки ингаляцион кортикостероидларни ишлата олмайдиган пациентлар учун кўриб чиқиш лозим. Кучсиз оғирлик даражали персистирловчи бронхиал астмаси тушунчаси остида бир ҳафтада бир мартадан кўп, лекин кунига бир мартадан кам юз берадиган бронхиал астма симптомлари; бир ойда 2 мартадан ортиқ, лекин ҳафтада ўпканинг нормал фаолияти шароитида бир мартадан кам тунда юз берадиган симптомлар тушунилади. Агарда шифокор кузатуви даврида (одатда бир ой давомида) бронхиал астманинг симптомларини қониқарли назорат қилишни таъминлашнинг иложи бўлмаса, бронхиал астмани қадамма-қадам даволашга асосланган қўшимча ёки бошқача яллиғланишга қарши даволаш заруратини кўриб чиқиш керак. Бронхиал астма симптомларини назорат қилиш учун пациентларни мунтазам кузатуви амалга оширилади.
Бронхиал астмани даволаш учун бошқа препаратлар ва монтелукаст билан мажмуавий даволаш.
Агарда препарат ингаляцион глюкокортикостероидларни қабул қилиш фонида буюрилган бўлса, ингаляцион глюкокортикостероидларни препарат билан кескин алмаштириш мумкин эмас.
Буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
Жигар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши
Енгил ва ўртача даражали жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Оғир даражали жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун маълумотлар йўқ.
Болалар ва ўсмирларда қўлланиши
15 ёшдан ошган пациентлар учун 10 мг ли таблеткалар қўлланади.
6-14 ёшли болалар учун 5 мг ли чайналадиган таблеткалар қўлланади.
2-4 ёшли болалар учун 4 мг ли чайналадиган таблеткалар қўлланади.
2 ёшгача бўлган болалар учун препаратнинг 4 мг ли чайналадиган таблеткаларнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Ножўя таъсирлари
Клиник тадқиқотларда қуйидаги нохуш реакциялари таърифланган, улар одатда (>1/100, <1/10) плацебо гуруҳи пациентларига қараганда монтелукастни олган пациентларда катта тез-тезликда кузатилган:
Аъзолар ва тизимлар |
15 ва ундан катта ёшли пациентлар
(икки 12-ҳафталик тадқиқотлар; n=795) |
6-14 ёшли
болалар (бир 8-ҳафталик тадқиқот; n=201) (икки 56-ҳафталик тадқиқотлар; n=615) |
2-5 ёшли
болалар (бир 12-ҳафталик тадқиқот; n=461) (бир 48- ҳафталик тадқиқот; n=278) |
Нерв тизимининг бузилишлари | Бош оғриғи | Бош оғриғи | |
Меъда-ичак бузилишлари | Қорин соҳасида оғриқ | Қорин соҳасида оғриқ |
Пациентларнинг чекланган сони бўлган клиник тадқиқотлар вақтида давомли даволашда (катталар учун 2 йил ва 6-14 ёшли пациентлар учун 12-ой) препаратнинг хавфсизлик профили ўзгармаган.
Постмаркетинг тадқиқотлар вақтида қуйидаги нохуш реакциялари аниқланди:
Қон яратиш ва лимфа тизими томонидан бузилишлар: қон кетишларига юқори мойиллик.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилаксия; жигарнинг эозинофилли инфильтратлари.
Руҳий бузилишлар: уйқуни бузилиши, шу жумладан тунги даҳшатлар, галлюцинациялар психомотор гиперреактивлик (шу жумладан таъсирчанлик, безовталик, қўзғалиш, тажовузкор хулқ ва треморни ҳам қўшиб), депрессия ва уйқусизлик.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: уйқучанлик, бош айланиши, парестезия/гиперестезия, тутқаноқ хуружлари.
Юрак-томир тизими томонидан бузилишлар: юракни тез уриши.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: диарея, оғизни қуриши, диспепсия, кўнгил айниши ва қусиш.
Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар: қон зардобида трансаминазаларнинг (аланинаминотрансферазалар, аспартатаминотрансферазалар) миқдорини ошиши, холестатик гепатит.
Тери қопламалари томонидан бузилишлар: ангионевротик шиш, экхимозларни пайдо бўлиши, эшакеми, қичишиш, тошмалар.
Суяк-мушак тизими томонидан бузилишлар: артралгия, миалгия, шу жумладан мушакларнинг спазмлари.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар: астения/чарчоқлик, дискомфорт, шиш.
Жуда камдан кам ҳолларда бронхиал астмадан азият чекаётган пациентларда монтелукаст препаратини қабул қилиш фонида Чарга-Страусс синдроми ривожланади.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Фаол моддага ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик, 2 ешгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Монтелукаст бронхиал астмани олдини олиш ва узоқ муддатли даволаш учун анъанавий буюриладиган бошқа препаратлар билан бирга ишлатилиши мумкин. Препаратларнинг ўзаро таъсирини аниқлаш бўйича текширишларда, монтелукаст тавсия этилган дозаларда қуйидаги дори воситаларининг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаган: теофиллин, преднизон, преднизолон, перорал контрацептивлар (этинилэстрадиол/ норэтиндрон 35/1), терфенадин, дигоксин ва варфарин.
Монтелукастнинг плазмадаги концентрациясининг эгри чизиқ остидаги майдон (AUC), монтелукаст ва фенобарбитал қабул қилган пациентларда тахминан 40% га камайган. CYP 3A4 монтелукастнинг метаболизмида иштирок этиши туфайли, монтелукаст, фенитоин, фенобарбитал ва рифампицин каби CYP 3A4 индукторлари билан бирга, айниқса болаларда қўлланганида эҳтиёткорлик намоён қилиш керак.
In vitro тадқиқотларда монтелукаст CYP 2C8 нинг кучли ингибитори эканлиги аниқланган. Бироқ монтелукаст ва росиглитазон (асосий метаболизми CYP 2C8 ферменти иштирокида амалга ошадиган дорилар учун маркер субстратларнинг вакили) нинг ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича клиник тадқиқотларнинг натижалари, in vivo шароитида монтелукастнинг CYP 2C8 га ингибирловчи таъсирини аниқламаган. Шунинг учун монтелукаст ушбу фермент иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратлар (масалан, паклитаксель, росиглитазон ва репаглинид) нинг айланишларини сезиларли ўзгартирмаслиги кутилади.
Махсус кўрсатмалар
Пациентлар бронхиал астманинг ўткир хуружларини бартараф қилиш учун препаратнинг чайналадиган таблеткаларни қабул қилишлари мумкин эмас; бундай мақсадлар учун тегишли тез самарали, осон топиладиган астмага қарши восита бўлиши лозим. Хуруж пайдо бўлганида ингаляцион β-агонистларни ишлатиш тавсия этилади. Қисқа таъсирга эга ингаляцион β-агонистларини ишлатишга эхтиёж ошганида, пациентлар иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилишлари лозим. Препаратнинг чайналадиган таблеткалари, ингаляцион ёки перорал глюкокортикостероидларининг ўрнини кескин алмаштирмаслиги керак. Препарат йўлдош қўлланганида перорал глюкокортикостероидларнинг дозаларини пасайтириш мумкинлигидан далолат берувчи маълумотлар йўқ. Кам ҳолларда бронхиал астмани даволайдиган препаратларни, шу жумладан препаратнинг, чайналадиган таблеткаларини қабул қилаётган пациентларда, баъзида васкулит ва Чарга-Страусс синдромининг клиник кўринишлари билан бирга кечувчи тизимли эозинофилия пайдо бўлиши мумкин; бундай ҳолларда тизимли глюкокортикостероидлар қўлланади. Бундай ҳолатлар одатда, лекин ҳар доим бўлмасада, перорал глюкокортикостероидларнинг дозасини камайтирилиши ёки бекор қилиниши билан боғлиқ бўлади. Лейкотриен рецепторларининг антагонистларини қабул қилиш Чарга-Страусс синдромини пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиши эҳтимолини на инкор этиш, на тасдиқлаш мумкин эмас. Шифокорлар бу пациентларда эозинофилия, васкулит тошмаларини пайдо бўлиши, ўпка симптомларини зўрайиб бориши, юрак томонидан асоратлар ва/ёки нейропатияни пайдо бўлиши мумкинлиги юзасидан хабардор бўлишлар лозим. Юқорида келтирилган симптомлар пайдо бўлган пациентлар қайта текширувдан ўтишлари керак, уларнинг даволаш тартиби эса қайта кўриб чиқилиши лозим.
Препарат пациентларнинг автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмаслиги тахмин қилинади. Бироқ эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки даволаниш вақтида кам ҳолларда уйқучанлик аниқланган.
Ҳомиладорлик ва эмизикли давр
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорликка бўйича маълумотлар базасидаги чекланган маълумотлар монтелукаст ва туғма нуқсонлар (масалан, қўл-оёқларнинг дефектлари билан) орасида сабабли боғлиқликни борлигини тахмин қилиш имкони йўқ, улар кам ҳолларда глобал постмаркетинг тадқиқотлар вақтида аниқланган. Препарат ҳомиладорлик даврида фақат жуда зарур ҳоллардагина қўлланиши мумкин. Монтелукастни она сутига ўтиш тўғрисида маълумотлар йўқ.
Эмизикли давр
Эмизиш даврида препарат фақат жуда зарур ҳолатлардагина қўлланиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: қорин оғриғи, уйқучанлик, чанқоқлик, бош оғриғи, қусиш, психомотор гиперреактивлик.
Даволаш: симптоматик. Монтелукастни перитонеал диализ ёки гемодиализда чиқарилишини мумкинлиги тўғрисида маълумотлар йўқ
Чиқарилиш шакли
Чайналадиган таблеткалар 4 мг ва 5 мг дан контур-уяли ўрамда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.