ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ
Апонил таблеткалар 100 мг
Нимесулид
Препаратни қўллашдан олдин ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади:
- Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, у Сизга такроран танишиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
- Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бирон-бир шахсга бериб юбориш тақиқланади, чунки, агар касаллик симптомлари Сиздаги симптомлар билан мос келсада, у уларга зарар етказиши мумкин.
- Ҳар қандай ножўя самаралар юзага келган ҳолатларда – даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг. Шулар ушбу илова-варақада таърифланмаган ҳар қандай ножўя самаралар юзага келиши ҳолатларига ҳам тааллуқли. (4-бўлимга қаранг)
Илова-варақанинг қисқача мазмуни
- Апонил препаратининг таркиби ва таърифи
- Апонил препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
- Апонил препаратини қўллаш усули
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
- Апонил препаратини сақлаш шароити
- Таркиби, ўрами ва бошқа маълумот
- Таркиби ва таърифи
Апонил – оғриқ қолдирувчи (оғриқ синдромини камайтирувчи) таъсирга эга ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП). Препарат ўткир оғриқларни даволаш, шунингдек ҳайз цикллари вақтида оғриқ ҳиссиётларини камайтириш учун мўлжалланган.
Апонил препаратини буюришдан олдин даволовчи шифокорингиз ушбу препаратни қўллашдан фойда ва ножўя самараларни ривожланиши билан боғлиқ хавф нисбатини баҳолаши керак.
- Апонил препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак:
Қуйидаги ҳолатларда Апонилни қабул қилиш тақиқланади:
- нимесулид ёки ушбу тиббий препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи компонентига (6-бўлимда таърифланган) юқори сезувчанликда
- аспирин ёки ҳар қандай бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилгандан кейин қуйида санаб ўтилган симптомларни юзага келиши:
- ҳансираш, нафас олишни қийинлашиши (бронхиал астма)
- шиллиқ қаватда яллиғланиш жараёни оқибатида бурунни шиши
- тошма/эшакеми
- тери ёки шиллиқ қаватни шиши (яллиғланиш), масалан кўзларни, юзни, лабларни, оғизни, томоқни шиши ва бунинг оқибатида нафас олишни қийинлашиши (ангионевротик шиш)
- анамнезида НЯҚП билан даволаганда қуйидаги белгилар юзага келганда:
- меъда-ичакдан қон кетиши
- меъда-ичак йўлларини ярали шикастланиши (перфорация)
- Меъда-ичак йўлларида яра ёки қон кетишини аввал бўлганлиги ёки ҳозирги вақтда мавжудлиги (яра пайдо бўлиши ёки қон кетишини камида иккита ҳолати)
- Аввал бош мияга қон қуйилганда (инсульт)
- Қон ивиши билан боғлиқ муаммолар (қонни ёмон ивиши)
- Жигар касаллигини мавжудлиги ёки жигар ферментлари фаоллигини ошиши
- Агар Сиз ҳозирги вақтда парацетамол ёки ҳар қандай НЯҚП қатори бошқа анальгетиклар каби ўзининг жигарга ножўя таъсири билан маълум бўлган дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз
- Агар Сиз қарамликни (наркотик қарамлик) чақирувчи ҳар қандай дори воситаларини ёки моддаларни аввал қабул қилган ёки ҳозирги вақтда қабул қилаётган бўлсангиз
- Алкоголли қарамликда
- Агар жигар функциясига салбий таъсир кўрсатган нимесулидга реакция юз берган бўлса
- Агар Сизда диализ билан даволашни талаб этувчи ўткир буйрак етишмовчилиги бўлса
- Агар Сизда яққол юрак етишмовчилиги бўлса
- Агар Сизда гриппсимон ҳолат, шамоллаш ҳолати (умумий оғриқли ҳолат, ўзини ёмон ҳис қилиш, қалтираш, иситма, тана ҳароратини ошиши) бўлса
- Агар Сиз ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида бўлсангиз
- Лактация (эмизиш) даврида.
Махсус кўрсатмалар
Апонил препаратини қабул қилишдан даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.
- Апонил каби препаратни қабул қилиш айрим ҳолларда юрак хуружи (миокард инфаркти) ёки инсульт ривожланиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай хавфнинг сабаби препаратни юқори дозада қўллаш ва узоқ вақт даволаш бўлиши мумкин. Тавсия этилган доза ва даволаш давомийлигини оширманг.
- Агар Сизда юрак билан муаммолар бўлса, аввал инсульт ўтказган бўлсангиз ёки Сиз бу ҳолатлар юзасидан хавф гуруҳида эканлигизга шубҳангиз бўлса (масалан Сизда қон босими ошган, қандли диабет, холестерин даражаси юқори бўлса ёки Сиз чекувчи бўлсангиз) бундай ҳолларда Сиз даволаш юзасидан даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашишингиз керак.
- Даволаш вақтида жиддий аллергик реакциялар юзага келганда Апонил препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Тери тошмаси, юмшоқ тўқималарни (шиллиқ қаватларни) шикастланишини ёки аллергиянинг ҳар қандай бошқа симптомларининг биринчи белгиларида даволовчи шифокорга мурожаат этишингиз керак.
- Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши (қон аралаш ахлат) ёки яра пайдо бўлганида Апонил препаратини билан даволашни дарҳол тўхтатиш керак.
- Агар Апонил препарати билан даволаш жараёнида жигар функциясини шикастланиши симптомлари пайдо бўлса, нимесулидни қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол даволовчи шифокорингизга хабар бериш керак. Жигар функциясини шикастланишини кўрсатувчи симптомлар иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ, сурункали чарчоқлик ва сийдик рангини ўзгаришини ўз ичига олади.
- Агар Сизда меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, меъда-ичакдан қон кетиши, носпецифик ярали колит ёки Крон касаллиги аниқланган бўлса – Апонилни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
- Агар Апонил билан даволаш вақтида Сизда иситмали ва/ёки гриппсимон ҳолат (умумий лоҳаслик ҳисси, қалтираш ёки тремор) ривожланса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
- Агар Сизда юрак билан боғлиқ аҳамиятсиз муаммолар, юқори артериал босим кўринишидаги муаммолар, буйрак ва қон-томир тизими томонидан муаммолар бўлса – Апонил препаратини қабул қилишдан олдин албатта даволовчи шифокорингизга хабар беринг.
- Агар Сиз кекса ёшда бўлсангиз, меъда-ичак йўллари, буйрак, юрак ёки жигар томонидан бирон-бир муаммолардан сақланиш учун Апонил препарати билан даволаш вақтида даволовчи шифокорингиз Сизнинг ҳолатингизни мунтазам назорат қилади
- Ҳомиладорликни режалаштириш юзасидан албатта даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг, чунки Апонил нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.
Болалар ва ўсмирларда қўлланилиши
12 ёшгача бўлган болаларда Апонил препаратини қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилаётганлигингиз, яқинда қабул қилганлигингиз ёки қабул қилишни режалаштирган бўлсангиз албатта даволовчи шифокорингизга хабар беринг, чунки улар Апонил препарати билан ўзаро таъсирлашиши мумкин:
- Кортикостероидлар (яллиғланиш жараёнларини даволаганда қўлланадиган дори воситалари)
- Қонни суюлтирувчи дори воситалари (антикоагулянтлар, масалан варфарин ёки антитромбоцитар моддалар, аспирин ёки бошқа салицилатлар)
- Гипотензив воситалар ёки диуретиклар (қон босимини ёки юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоларни назорат қилиш мақсадида қўлланадиган дори воситалари)
- Депрессив ҳолатларни ва шунга ўхшаш ҳолатларни даволашда қўлланадиган литиум
- Серотонинни танлаб олинадиган қайта қамраб олинишининг ингибиторлари (депрессив ҳолатларда қўлланадиган препаратлар)
- Метотрексат (ревматоид артрит ва рак касалликларида қўлланадиган препарат)
- Циклоспорин (трансплантациядан кейинги даврда ёки иммун тизими билан боғлиқ бузилишларда қўлланадиган препарат).
Апонил препаратини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт Сиз юқоридаги дори препаратларини қабул қилаётганлигингиз ҳақида хабари борлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
- Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, ёки ҳомиладор бўлиши мумкин бўлган ёки ҳомиладорлик режалаштирилган ҳолларда ушбу тиббий препаратни қўллашдан олдин даволовчи шифокорга ёки фармацевтга мурожаат этиш тавсия этилади. Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида Апонил препаратини буюриш қатъиян мумкин эмас, чунки уни қўллаш болага ва туғруқ жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
- Ҳомиладорлик режалаштирилган ҳолларда албатта даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг, чунки Апонил аёлларда фертилликни пасайтириши мумкин.
- Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлигида буюрилган доза ва даволаш давомийлигини оширманг.
Лактация даврида Апонил препаратини қўллаш қатъиян мумкин эмас.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Агар Апонил препаратини қабул қилгандан кейин Сиз бош айланиши ёки уйқучанлик каби симптомларни ҳис қилсангиз, автомобилни бошқаришдан сақланиш керак.
Апонил лактоза сақлайди. Агар сахароза сақловчи айрим моддаларга индивидуал ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу тиббий препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак.
- Апонил препаратини қўллаш усуллари
Даволовчи шифокорингиз томонидан препаратни қабул қилиш нормаларига ҳар доим амал қилинг. Ҳар қандай гумонлар пайдо бўлган ҳолларда даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Ножўя самараларни юзага келиш хавфини камайтириш мақсадида препаратни катта бўлмаган дозада қисқа муддат даволаш тавсия этилади.
Тавсия этилган дозалаш:
Тавсия этиладиган доза – 100 мг ли таблеткалар, суткада 2 марта, овқатдан кейин буюрилади.
Апонил препарати билан даволаш қисқа муддатли бўлиши ва умумий бир цикл давомида 15 кундан ошмаслиги керак.
Препаратни болалар ва катталарда қўлланилиши
12 ёшдан кичик болалар:
Апонил препаратини қўллаш мумкин эмас.
Катталар (12 ёшдан 18 ёшгача):
Дозалаш бўйича ҳеч қандай алоҳида кўрсатмалар йўқ. Катталардагига ўхшаш дозалар буюрилади.
Апонил препаратининг дозасини ошириб юбориш ҳолатлари
Апонил препаратининг дозаси ошириб юборилган ҳолатларда (дозани ошириб юборилиши) даволовчи шифокорингиз билан боғланишингиз ёки яқиндаги тиббиёт муассасасига мурожаат этишингиз керак. Шифокорлар Сизни нимани қабул қилганлигингизни аниқлашлари учун препаратни ўзингиз билан олиб боринг. Дозани ошириб юборганда қуйидаги симптомлар юзага келиши мумкин: уйқучанлик, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, меъда-ичакдан қон кетиши, нафасни сусайиши.
Апонил препаратини қабул қилишни ўтказиб юбориш
Препаратнинг ўтказиб юборилган дозасини ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
Бошқа ҳар қандай дори воситалари каби ушбу дори препарати ҳам бир қатор ножўя таъсирларга эга бўлиши мумкин, улар намоён бўлмаслиги ҳам мумкин.
Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлардан биронтас оғирлашса ёки ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя таъсирлар аниқланган ҳолатларда – илтимос даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг:
- Эпигастрал соҳада дискомфорт ёки оғриқ, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, меъда-ичакдан қон кетиши, кам ҳолларада – ич кетиши;
- Тошма ёки қичишиш каби тери аллергик реакциялари;
- Нафасни сусайиши;
- Тери ёки кўз олмасини сарғайиши (сариқлик);
- Ажралаётган сийдикнинг хажмини ёки рангини ўзгариши;
- Юз, тўпиқ ёки оёқларни шиши;
- Сурункали чарчоқлик.
Яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) буюргандан кейин кузатилиши мумкин бўлган кенг тарқалган бир қатор ножўя самаралар мавжуд:
Айрим НЯҚП қўллаш, айниқса юқори дозада ва узоқ вақт даволаш юрак хуружлари (миокард инфаркти) ёки бош мияда қон айланиши бузилиши (инсульт) каби артерияларни тромб билан беркилиши хавфини ошиши билан боғлиқ бир қатор ҳолатларни юзага келиш сабабчиси бўлиши мумкин.
Хусусан НЯҚП билан даволаш билан боғлиқ қуйидаги нохуш реакция қайд этилган: суюқликни тутилиши (шиш), юқори артериал босим (гипертензия) ва юрак фалажи.
Меъда-ичак йўлларини шикастланиши билан боғлиқ энг кенг тарқалган ножўя самаралар, масалан:
- Меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини ярали шикастланиши (гастрит ва ўн икки бармоқ ичак ярасини ривожланиши)
- Меъда-ичак йўлларини тешилиши ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетиши (айрим ҳолларда ўлим билан якунланувчи, айниқса кекса одамларда).
Нимесулид чақирган ножўя самаралар орасида қуйидагилар кузатилиши мумкин: Жуда тез-тез (10 пациентдан 1 тадан кўпроғида): диарея, кўнгил айниши, қусиш, плазмадаги жигар синамаларининг даражасини бироз ўзгариши.
- Тез-тез эмас (100 пациентдан 1 тадан кўпроғида): ҳансираш, бош айланиши, артериал босимни ошиши, қабзият, метеоризм, меъда-ичак йўлларини яллиғланиши (гастрит), қичишиш, эшакеми, кўп терлаш, суюқликни тутилиши (шиш), меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, ўн икки бармоқ ичак яраси ёки меъда-ичак йўлларини тешилиши
- Кам ҳолларда (1000 пациентдан 1 тадан камроқ): анемия, лейкопения, айрим лейкоцитларнинг сонини ошиши (эозинофил лейкоцит), артериал босимни ўзгариши, қон кетиши, сийганда дискомфорт ёки сийдикни тутилиши, сийдикда қон излари, қон плазмасида калийнинг даражасини ошиши, сабабсиз хавотирлик, тунги даҳшатлар, кўриш ўткирлигини пасайиши, тахикардия, исимали ҳолат, эшакеми, терини яллиғланиши (дерматит), умумий лоҳаслик, толиқиш.
- Жуда кам ҳолларда (1000 пациентдан 1 тадан камроқ): кучли тери реакциялари (кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби маълум), улар тери тошмаси ва умумий лоҳасликка олиб келиши мумкин; жигарни ёки буйракни яллиғланиши (нефритлар), бош мия функциясини бузилиши (энцефалопатия); тери ости қон кетишлари ёк тананинг бошқа қисмларида қон кетишига олиб келувчи қонда тромбоцитлар сонини камайиши, қон кетиши оқибатида қон аралаш ични суюқ келиши, жигарни яллиғланиши (гепатит), айрим ҳолларда сариқлик ва ўт чиқариш йўлларини тўсиб қўювчи жиддий ҳолати; аллергик реакциялар, шу жумладан ҳатто кучсизлик ва нафасни сусайишигача, астма, гипотермия, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, эпигастрал соҳада оғриқ, овқат ҳазм қилишни бузилиши, стоматит, қичишиш (эшакеми), юзни ва тери қопламаларини шиши, кўриш ўткирлигини бузилиши.
Апонил каби препаратни қабул қилиш айрим ҳолларда юрак хуружи (миокард инфаркти) ёки инсульт ривожланиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ножўя таъсирларни юзага келиши ҳақида хабар бериш:
Ножўя таъсирлар юзага келганда даволовчи шифокорингиз ёки ҳамширага хабар беринг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада таърифланмаган ҳар қандай ножўя таъсирларни юзага келишига ҳам тааллуқли. Шунингдек Сиз ножўя таъсирлар ҳақида шу турдаги маълумотларни таҳлил қилиш ваколатига эга маҳаллий органларга бевосита хабар беришингиз мумкин.
Ножўя таъсирларни аниқлашга ёрдам бериб, Сиз шу орқали ушбу препаратнинг сифатини яхшилашга ёрдам берасиз.
- Апонил препаратини сақлаш шароитлари
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Апонилни 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлаш керак.
Картон қутида ва блистер ўрамда “Годен до” ёзувидан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Дори воситасини чиқиндилар билан ёки канализацияга ташлаш тақиқланади. Керак бўлмаган дори воситаларини утилизация қилиш масалалари бўйича фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- Таркиби, ўрами ва бошқа маълумот
Апонил препаратининг таркиби
- Таъсир этувчи модда – нимесулид. Ҳар бир таблетка 100 мг нимесулид сақлайди.
- Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, натрий докузати, крахмал, натрий гликолати, гидроксипропилцеллюлоза, гидрогенланган ўсимлик мойи, магний стеарати.
Апонил препаратининг қобиғи ва ўрам ичидагиси
Таблеткалар – думалоқ шаклли, ясси, рискали, 10,4 мм диаметрли, сарғиш тусли оқ рангли таблеткалар.
Таблеткаларни тенг икки қисмга бўлиш мумкин.
Таблеткалар Ал/ПВХ блистерга жойланган. 10, 20 ва 30 таблеткали ўрамлар (картон қутилар) мавжуд.
Маркировка барча ўрамларда бўлмайди.