📜 Инструкция по применению Диане®-35
💊 Состав препарата Диане®-35
✅ Применение препарата Диане®-35
📅 Условия хранения Диане®-35
⏳ Срок годности Диане®-35

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИАНЕ®-35

DIANE 35

 

Препаратнинг савдо номи: Диане®-35

Дори шакли: драже

Таркиби:

Бир драже қуйидагиларни сақлайди

фаол моддалар:        ципротерон ацетати – 2,0 мг,

                                    этинилэстрадиол       – 0,035 мг,

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, повидон К25, магний стеарати, сахароза, повидон К90, макрогол 6000, кальций карбонати, тальк, 85% ли глицерин, титан диоксиди (Е 171), темир (II) оксиди (Е 172), монтагликоль муми.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, сарғиш рангли драже.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Жинсий гормонлар ва жинсий тизим модуляторлари. Антиандрогенлар ва эстрогенлар.

АТХ коди: G03НВ01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакокинетикаси

  • Цитротерон ацетати

Сўрилиши

Перорал қабул қилинган ципротерон ацетати тез ва тўлиқ сўрилади. 15 нг/мл га тенг максимал концентрациясига тахминан 1,6 соат ўтгач эришилади. Биокираолишлиги тахминан 88% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Цитротерон ацетати зардобдаги альбумин билан деярли тўлиқ боғланади. Фақат зардобдаги ципротерон ацетатининг 3,5-4,0% эркин шаклда бўлади. Жинсий гормонларни боғловчи глобулиннинг (ЖГБГ) даражасини ошишини этинилэстрадиол томонидан индукция қилиниши ципротерон ацетатини зардобдаги оқсиллар билан боғланишига таъсир қилмайди. Ципротерон ацетатининг тахминий тақсимланиш хажми тахминан 986±437 л га тенг.

Метаболизми

Ципротерон ацетати деярли тўлиқ метаболизмга учрайди.

Одам плазмасида асосий метаболити 15β-гидроксил ҳосиласидир, у цитохром Р450 тизимининг CYP3А4 ферменти иштирокида ҳосил бўлади. Зардобдаги клиренс тезлиги тахминан минутига 3,6 мл/кг ни ташкил қилади.

Чиқарилиши

Қон зардобидаги ципротерон ацетатининг миқдори икки фазали камайишга учрайди, улар тахминан 0,8 соат ва 2,3-3,3 кунлик ярим чиқарилиш даври билан характерланади. Ципротерон ацетати қисман ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ципротерон ацетатининг метаболитлари тахминан 1,8 кунлик ярим чиқарилиш даври билан 1:2 нисбатда сийдик ва сафро билан чиқарилади.

Мувозанат концентрацияси

Қон зардобидаги ЖГБГ даражаси ципротерон ацетатининг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди. Препаратни ҳар куни қабул қилиш оқибатида  зардобдаги моддаларнинг даражаси тахминан 2,5 марта ошади, мувозанат концентрацияси эса даволаш курсининг иккинчи ярмида эришилади.

  • Этинилэстрадиол

Сўрилиши

Этинилэстрадиол ичга қабул қилингандан кейин тез ва тўлиқ сўрилади. Тахминан
71 пг/мл га тенг қон зардобидаги максимал концентрациясига 1,6 соатда эришилади. Сўрилиш ва жигар орқали биринчи марта пассажи вақтида этинилэстрадиол жадал метаболизмга учрайди, бунинг натижасида унинг биокираолишлиги ичга қабул қилинганда ўртача тахминан 45% ни ташкил қилади, бунда 20-65% атрофида шахсий аҳамиятли фарқлар аниқланади.

Тақсимланиши

Этинилэстрадиол альбуминлар билан деярли тўлиқ (98%), гарчи носпецифик боғланади. Этинилэстрадиол ЖГБГ синтезини индукция қилади. Этинилэстрадиолнинг тахминий тақсимланиш хажми 2,8-8,6 л/кг га тенг.

Метаболизми

Этинилэстрадиол ингичка ичак шиллиқ қаватида ва жигарда тизимолди конъюгацияга учрайди. Этинилэстрадиол ароматик гидрокси гуруҳини қўшилиши йўли билан бирламчи метаболизмга учрайди, бунда эркин метаболитлари кўринишида ҳам, глюкурон ва сульфат кислотаси билан конъюгатлари кўринишида ҳам намоён бўлган турли гидрокси ва метил гуруҳлари қўшилган метаболитлари ҳосил бўлади. Этинилэстрадиолнинг метаболик клиренси тезлиги минутига 2,3 мл/кг дан 7,0 мл/кг гача ўзгариб туради.

Чиқарилиши

Қон зардобидаги этинилэстрадиолнинг миқдори мувофиқ равишда 1 соат ва 10-20 соатлик ярим чиқарилиш даври билан характерланадиган икки фазали камайишга учрайди. Организмдан ўзгармаган кўринишда чиқарилмайди. Этинилэстрадиолнинг метаболитлари 24 соатлик ярим чиқарилиш даври билан 4:6 нисбатда буйраклар ва жигар орқали чиқарилади.

Мувозанат концентрацияси

Мувозанат концентрациясига тахминан даволаш курсининг иккинчи ярмида эришилади, бунда препаратнинг қон зардобидаги даражаси бир марталик дозасига нисбатан 60% га юқори бўлади.

Фармакодинамикаси

Соч фолликулалари ва ёғ безлари андрогенларнинг таъсирига сезгир. Акне ва себорея кўпинча юқори периферик сезувчанлик ёки плазмада андрогенларнинг даражасини ошиши чақирган ёғ безларининг дисфункцияси билан боғлиқ бўлади. Диане-35 препаратининг таркибига кирувчи иккала фаол фармацевтик ингредиентлар ижобий терапевтик самарага эга. Ципротерон ацетати эффектор-аъзода андрогенларни рақобатли сиқиб чиқаради, шу орқали андроген самарани минимумга етказади. Қон плазмасида андрогенларнинг концентрацияси шунингдек антигонадотрон самара ҳисобига ҳам пасаяди. Этинилэстрадиол жинсий стероидларни боғловчи глобулиннинг даражасига таъсир этиши ҳисобига бу самарани кучайтиради. Диане-35 билан даволаш акнени битишига олиб келади, у одатда 3-4 ой даволаганда кузатилади. Тери ва сочнинг ёғлилиги аввалроқ йўқолади. Шунингдек андрогенга боғлиқ соч тўкилиши камаяди. Аёллар гирсутизмини даволаганда самара секин ривожланишини эътиборга олиш керак. Натижалар кўрингунча бир неча ойлар ўтиши мумкин.

Ципротерон ацетати шунингдек этинилэстрадиол билан мажмуада қўлланилганида контрацептив самарага эга кучли таъсир этувчи прогестоген ҳам ҳисобланади. Бу самаранинг асосида марказий ва периферик механизмларнинг ўзаро таъсири ётади, уларнинг овуляцияни сусайтириш ва цервикал секрет хусусиятларини ўзгартириш муҳимроқ ҳисобланади. Бундан ташқари, эндометрийнинг морфологик ва ферментатив ўзгаришлари оқибатида имплантация учун жуда ноқулай шароит пайдо бўлади.

Қўлланилиши

Аёлларда ўртача даражадан оғир даражагача акне (себорея билан ёки усиз) ва/ёки репродуктив ёшдаги аёлларда гирсутизмни даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун буюрилади.

Зарур терапевтик самарага ва контрацептив таъсирга эришиш учун Диане-35 ни мунтазам қабул қилиш керак. Аввал қўлланилган гормонал контрацептив препаратларни қабул қилишни тўхтатиш керак. Диане-35 ни қабул қилиш тартиби кўпгина бошқа мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш тартиби билан ўхшаш, шунинг учун қўллаш бўйича умумий йўриқномаларга эътибор бериш керак. Тўғри ва мунтазам қабул қилинганда мажмуавий перорал контрацептивлар “усулнинг муваффақиятсизлиги” йилига 1% дан камроқ кўрсаткичи билан юқори контрацептив ишончлиликка эга. Диане-35 номунтазам қабул қилиш ҳайз цикллари орасидаги қон кетишларга олиб келиши ва препаратнинг терапевтик ва контрацептив самарадорлигини ёмонлаштириши мумкин.

Дражени ўрамда кўрсатилганидек кетма-кет, ҳар куни тахминан куннинг бир вақтида оз миқдордаги сув билан қабул қилиш керак. Суткада битта дражедан 21 кун давомида қабул қилинади. Ҳар бир кейинги ўрамдан қабул қилиш 7 кунлик танаффусдан кейин бошланади, бу вақтда бекор қилиш қон кетиши (ҳайзсимон қон кетиш) кузатилади. У одатда охирги драже қабул қилгандан кейин 2-3 куни бошланади ва янги ўрамдан қабул қилиш бошлангунча тўхтамаслиги мумкин.

Контрацептив ҳимоя дражени қабул қилишнинг биринчи куни бошланади ва шунингдек препарат қабул қилинмаганда 7 кун давомида сақланади. Шундай қилиб, гормонал контрацептивларни бир вақтда қабул қилиш талаб этилмайди.

Тиббий текширув/шифокор маслаҳати

Препаратни қўллашни бошлашдан олдин тўлиқ умумий тиббий текширув (шу жумладан тана вазни, артериал босимни ўлчаш, юрак, оёқ ва терини текшириш, диабет юзасидан сийдик таҳлили, зарурати бўлганда жигар тестлари), шунингдек гинекологик кўрик (шу жумладан, кўкрак безларини текшириш ва бачадон бўйнининг қин қисмидан ва бачадон бўйнидан олинган цервикал секретни цитологик текшириш) ўтказиш керак, даволашни талаб этувчи касалликларни ва бўлиши мумкин бўлган хавфни аниқлаш учун тўлиқ оилавий анамнез йиғиш учун маълумотлар тўплаш керак. Ҳомиладорликни истисно қилиш керак. Препаратни қўллаганда ҳар олти ойда назорат текширувини ўтказиш тавсия этилади.

Агар қон-қариндошларда эрта даврда тромбоэмболик асоратлар (масалан, чуқур веналар тромбози, инсульт, юрак хуружи) кузатилган бўлса, қон ивиши тизими томонидан бузилишларни истисно қилиш керак.

Шунингдек перорал контрацептивларни қабул қилиш ОИТВ-инфекция (ОИТС) ва жинсий йўл орқали юқадиган бошқа касалликлардан ҳимоя қилмаслигига эътибор бериш керак.

Диане-35 ни қабул қилишни қандай бошлаш керак

  • аввалги ойда бирон-бир гормонал контрацептивлар қабул қилинмаганда

Диане-35 ни қабул қилиш ҳайз циклининг биринчи куни (яъни, ҳайз қон кетишининг биринчи куни) бошланади. Ҳайз циклининг 2-5 кунлари қабул қилишни бошлашга йўл қўйилади, лекин бундай ҳолларда биринчи ўрамдан дражеларни қабул қилишнинг биринчи 7 куни давомида контрацепциянинг тўсиқли усулларидан қўшимча фойдаланиш тавсия этилади.

Фақат аменорея билан хасталанган аёллар даволашни шифокор буюрганидек дарҳол бошлашади; бундай ҳолларда дражени қабул қилишнинг биринчи куни ҳайз циклини биринчи куни деб ҳисобланади, тавсияларга мувофиқ ҳисоб олиб борилади.

  • мажмуавий гормонал контрацептивлардан (мажмуавий перорал контрацептивлар, вагинал ҳалқа, трансдермал пластир) ўтилганда

Диане-35 ни аввалги ўрамдан гормон сақловчи охирги драже қабул қилинган кундан кейинги куни қабул қилган афзал, лекин қабул қилишдаги одатдаги 7 кунлик танаффусдан кейинги кундан (21 драже сақловчи препаратлар учун) ёки гормон сақламайдиган охирги драже қабул қилгандан кейинги кундан кеч қолмасдан қабул қилиш керак. Вагинал ҳалқа ёки трансдермал пластирдан ўтилганда Диане-35 ни ҳалқа ёки пластир олиб ташланган куни қабул қилган афзал, лекин кейинги ҳалқа ёки пластир қўлланиши керак бўлган куни эмас.

  • фақат гестагенлар сақловчи контрацептивлар (мини-пили, инъекцион шакллари, имплантантлар) ёки гестаген ажратиб чиқарувчи бачадон ичи воситалари (БИС) дан ўтилганда.

Аёл мини-пилидан ҳар қандай куни (танаффуссиз), имплантант ёки гестаген сақловчи БИС дан – уни олиб ташланган куни, инъекцион шаклдан – кейинги инъекция қилиниши керак бўлган куни Диане-35 га ўтиши мумкин. Барча ҳолатларда дражени қабул қилишнинг биринчи 7 куни давомида контрацепциянинг тўсиқли усулларидан қўшимча фойдаланиш керак.

  • ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида абортдан кейин

Аёл препаратни қабул қилишни дарҳол бошлаши мумкин. Бу шартга риоя қилинганда аёл қўшимча контрацептив ҳимояга муҳтож эмас.

  • туғруқдан кейин ёки ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида абортдан кейин

Аёлга туғруқдан кейинги ёки ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида абортдан кейинги 21-28 куни препаратни қабул қилишни бошлаш тавсия этилади. Агар қабул қилиш кечроқ бошланган бўлса, дражени қабул қилишнинг биринчи 7 куни давомида контрацепциянинг тўсиқли усулларидан қўшимча фойдаланиш керак. Лекин агар аёлда жинсий алоқа бўлган бўлса, Диане-35 ни қабул қилишни бошлашдан олдин ҳомиладорлик истисно қилиниши керак ёки биринчи ҳайзгача кутиш керак.

Ўтказиб юборилган дражеларни қабул қилиш

Агар дражени қабул қилиш 12 соатдан камроққа кечиккан бўлса, контрацептив ҳимоя пасаймайди. Аёл дражени иложи борича тезроқ қабул қилиши керак, кейинги драже одатдаги вақтда қабул қилинади.

Агар дражени қабул қилиш 12 соатдан кўпроққа кечиккан бўлса, контрацептив самара пасайиши мумкин. Бунда қуйидаги иккита қоидага амал қилиш керак:

  • дражени қабул қилиш ҳеч қачон 7 кундан ортиққа тўхтатилиши мумкин эмас;
  • дражени 7 кун узлуксиз қабул қилиш гипоталамо-гипофизар-тухумдон тизимини адекват сусайишига эришиш учун талаб этилади.

Мувофиқ равишда, агар дражени қабул қилишдаги кечикиш 12 соатдан кўпроқни (охирги драже қабул қилинган вақтдан 36 соатдан кўпроқ) ташкил қилса қуйидаги маслаҳатлар берилиши мумкин:

  • препаратни қабул қилишнинг биринчи ҳафтаси

Аёл ёдга тушиши биланоқ охирги ўтказиб юборилган дражени иложи борича тезроқ қабул қилиши керак (ҳатто, агар икки дражени бир вақтда қабул қилиш керак бўлса ҳам). Кейинги дражени одатдаги вақтда қабул қилинади. Кейинги 7 кун давомида контрацепциянинг тўсиқли усули (масалан, презерватив) қўшимча равишда ишлатилиши керак. Агар дражени ўтказиб юборишдан олдин бир ҳафта давомида жинсий алоқа бўлган бўлса, ҳомиладорлик юзага келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Қанчалик кўп драже ўтказиб юборилган бўлса ва улар фаол моддаларни қабул қилишдаги танаффусга қанчалик яқин бўлса, ҳомиладорликнинг эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

  • препаратни қабул қилишнинг иккинчи ҳафтаси

Аёл ёдга тушиши биланоқ охирги ўтказиб юборилган дражени иложи борича тезроқ қабул қилиши керак (ҳатто, агар иккита дражени бир вақтда қабул қилиш керак бўлса ҳам). Кейинги дражени одатдаги вақтда қабул қилинади.

Аёл биринчи ўтказиб юборилган дражедан олдин 7 кун давомида дражени тўғри қабул қилган бўлса, қўшимча контрацептив чораларни кўриш талаб этилмайди. Акс ҳолда, шунингдек икки ва ундан кўп дражелар ўтказиб юборилган ҳолларда 7 кун давомида контрацепциянинг тўсиқли усулларидан (масалан, презерватив) қўшимча фойдаланиш керак.

  • препаратни қабул қилишнинг учинчи ҳафтаси

Дражени қабул қилиш орасидаги танаффус туфайли ишончлиликни пасайиши хавфи мавжуд.

Аёл қуйидаги вариантлардан бирига амал қилиши керак. Бунда, агар биринчи ўтказиб юборилган дражедан олдин 7 кун давомида барча дражелар тўғри қабул қилинган бўлса, қўшимча контрацептив усулларни қўллаш талаб этилмайди.

  1. Аёл охирги ўтказиб юборилган дражени иложи борича тезроқ қабул қилиши керак (ҳатто, агар иккита дражени бир вақтда қабул қилиш керак бўлса ҳам). Ўрамдаги дражелар тугамагунча кейинги дражелар одатдаги вақтда қабул қилинади. Кейинги ўрамни дарҳол бошлаш керак. Иккинчи ўрам тугамагунча бекор қилиш қон кетиши эҳтимоли кам, лекин дражени қабул қилиш вақтида суркалувчи ажралмалар ёки ёриб ўтиш қон кетишлари кузатилиши мумкин.
  2. Аёл шунингдек ўрамдаги дражеларни қабул қилишни тўхтатиши мумкин. Сўнгра у 7 кун, шу жумладан дражени ўтказиб юборилган куни танаффус қилиши ва сўнгра янги ўрамдан қабул қилишни бошлаши керак.

Агар аёл дражени қабул қилишни ўтказиб юборган бўлса ва дражени қабул қилиш орасидаги танаффусда унда бекор қилиш қон кетиши кузатилмаган бўлса, ҳомиладорликни истисно қилиш керак.

Ҳайз цикллари орасида қон кетиши ҳолатларида қандай йўл тутиш керак

Ҳайз цикллари орасида қон кетиши ҳолатларида Диане-35 препаратини қабул қилишни давом эттириш керак. Кўп бўлмаган қонли ажралмалар одатда ўз-ўзидан тўхтайди ёки    25-50 мкг этинилэстрадиолни қўшимча бир вақтда қабул қилиш натижасида (яъни Диане-35 ўрамидан охирги дражени қабул қилгандан кейин эмас) ҳайз қон кетиши каби жадалликдаги ҳайз цикллари орасидаги қон кетиши 4-5 кун давомида йўқ бўлади.

Агар ёриб ўтиш қон кетиши тўхтамаса ёки қайталанса, синчковлик билан текшириш, шу жумладан органик сабабни инкор этиш учун кюретаж ўтказиш керак. Юқоридаги бир неча кетма-кет цикллар давомида мунтазам бўлмаган вақт оралиғида ёки Диане-35 препаратини узоқ вақт қабул қилгандан кейин биринчи марта пайдо бўлган қон кетишларга ҳам тааллуқли. Бундай ҳолларда қон кетиши одатда дори препаратининг таъсири эмас, органик ўзгаришлар натижаси ҳисобланади.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Оғир даражадаги меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларда препаратни сўрилиши тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда контрацепциянинг қўшимча усулларини қўллаш керак.

Агар аёлда Диане-35 дражесини қабул қилгандан кейин 3-4 соат давомида қусиш кузатилган бўлса, дражени ўтказиб юборилиши тегишли маслаҳатларга риоя қилиш керак. Агар аёл препаратни қабул қилишнинг нормал тартибини ўзгартиришни истамаса, у зарурати бўлганда бошқа ўрамдан қўшимча драже (ёки бир неча драже) қабул қилиши керак.

Жигар касалликлари

Вирусли гепатит билан хасталанган ҳолларда соғайгандан кейин (жигар кўрсаткичлари нормал ҳолатга қайтмагунигача) тахминан олти ой ўтмагунча Диане-35 препаратини қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш давомийлиги

Симптомларни енгиллашиши энг тези билан уч ойдан кейин кузатилади. Даволовчи шифокор даволашни давом эттириш заруратини аниқлаш учун мунтазам текширувларни амалга ошириши лозим.

Даволаш давомийлиги андрогенизация симптомларининг оғирлик даражаси ва даволашга бўлган жавобга боғлиқ. Акне ва себореяда одатда жавоб гирсутизмга нисбатан тезроқ кузатилади. Симптомларнинг жадаллиги камайгандан кейин Диане-35 ни камида яна 3 ёки 4 цикл қабул қилиш тавсия этилади.

Даволашга жавоб бўлмаган ҳолларда ёки

  • акне ёки себореянинг оғир шаклларини камида олти ой давомида ёки
  • гирсутизмни камида 12 ой давомида

Диане-35 ва Андрокур® 10 мг таблеткаларини ёки Андрокур® 50 мг таблеткаларини бир вақтда қўллаш имкониятини кўриб чиқиш керак: ёки афзалроғи даволаш усулини қайта

кўриб чиқиш керак.

Андрогенизация симптомлари сусайганда, аммо ҳали ҳам ҳомилага қарши таъсир талаб этилганда, паст дозадаги перорал контрацептивни қўллашга ўтиш керак. Андроген симптомларни такроран намоён бўлган ҳолларда Диане-35 препарати билан даволашни такроран бошлаш мумкин. Диане-35 ни қўллашни такроран бошлаганда (таблеткаларни қабул қилишда камида 4 ҳафталик танаффусдан кейин) веноз тромбоэмболиянинг юқори хавфини эътиборга олиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Ҳайз циклини бошланиш кунини ўзгартириш

Ҳайзни бошланишини кечиктириш учун аёл Диане-35 нинг аввалги ўрамдаги барча дражелар қабул қилиб бўлингандан кейин қабул қилишдаги танаффуссиз янги ўрамдан дражени қабул қилишни давом эттириши керак. Янги ўрамдаги дражеларни аёл истаганича давомийликда (ўрам тугамагунигача) қабул қилиши мумкин. Иккинчи ўрамдаги препаратни қабул қилиш фонида аёлда суркалувчи ажралмалар ёки бачадондан ёриб ўтувчи қон кетишлар кузатилиши мумкин. Янги ўрамдаги Диане-35 ни қабул қилишни одатдаги 7 кунлик танаффусдан кейин қайта бошлаш керак.

Ҳайзни бошланиш кунини ҳафтанинг бошқа кунига ўтказиш учун аёл истаганича кунга дражеларни қабул қилиш орасидаги яқин орадаги танаффусни қисқартириши керак. Интервал қанчалик қисқа бўлса, унда бекор қилиш қон кетиши хавфи шунчалик юқори бўлади ва кейинчалик иккинчи ўрамни қабул қилиш вақтида суркалувчи ажралмалар ва ёриб ўтиш қон кетишлари кузатилади (ҳайзни кечиктиришни истаган ҳолатдаги каби).

Пациентларнинг алоҳида тоифалари учун қўшимча маълумот

Болалар ва ўсмирлар

Диане-35 препарати фақат менархе кузатилгандан кейин буюрилади.

Кекса ёшдаги пациентлар

Қўллаб бўлмайди. Диане-35 препарати аёлларга менопаузадан давридан кейин буюрилмайди.

Жигар томонидан бузилишлари бўлган пациентлар

Жигарнинг оғир касалликлари бўлган аёлларда жигар фаолиятининг кўрсаткичлари нормага келмагунигача Диане-35 препаратини қўллаш мумкин эмас.

Буйрак томонидан бузилишлари бўлган пациентлар

Буйрак томонидан бузилишлари бўлган пациентларда Диане-35 препарати махсус ўрганилмаган. Мавжуд маълумотлар бундай пациентларни даволашни ўзгартиришни кўзда тутмайди.

Ножўя таъсирлари

Диане-35 препаратини қабул қилаётган барча аёлларда тромбоэмболия ривожланиши хавфи ошади.

Қўшимча омиллар хавфни кучайтириши мумкин (чекиш, гипертензия, қон ивишини бузилишлари ёки липидлар метаболизмини бузилиши, семириш, веналарни варикоз кенгайиши, аввал ўтказилган флебит ва тромбоз), “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.

Жигар ўсмаси, бачадон бўйни раки ва сут бези раки каби бошқа ножўя таъсирлар ҳақидаги маълумот олиш учун “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.

Диане-35 препаратини қабул қилаётган аёлларда кузатилган қуйида келтирилган ножўя таъсирларга нисбатан препаратни қабул қилиш билан сабаб-оқибат боғлиқлиги мавжудлиги тасдиқланмаган, лекин инкор этилмаган ҳам:

Тизимаъзолар синфи Нохуш таъсирлар ривожланиши тез-тезлиги
Тарқалган

(≥1/100)

Тарқалмаган

(≥1/1000 дан<1/100 гача)

Кам ҳолларда

(< 1000)

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар     контакт линзаларни ёмон ўзлаштирилиши
Қон-томир тизими томонидан бузилишлар     тромбоэмболия
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар кўнгил айниши, қорин соҳасида оғриқ қусиш, диарея  
Иммун тизими томонидан бузилишлар     юқори сезувчанлик
Лаборатор оғишлар тана вазнини ошиши артериал босимни ошиши тана вазнини камайиши
Метаболизм ва озиқланишни бузилиши   суюқликни тутилиши  
Нерв тизими томонидан бузилишлар бош оғриғи мигрень  
Руҳий бузилишлар депрессия, кайфиятни ўзгариши либидони пасайиши либидони пасайиши
Репродуктив тизими ва кўкрак бези томонидан бузилишлар кўкрак безида оғриқ ва шиш, ҳайз цикллари орасида қон кетишлар кўкрак бези гипертрофияси кўкрак безидан ажралмалар, қиндан ажралмалар
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар   тошма, уртикария, юзда пигмент доғларни пайдо бўлиши (хлоазма) тугунли эритема, кўп шаклли эритема

Қуйидаги жиддий нохуш реакциялар Диане-35 препаратини қабул қилган аёлларда аниқланган, улар “Махсус кўрсатмалар” бўлимида таърифланган.

  • веноз тромбоэмболик асоратлар
  • бош мияда қон айланишини бузилиши
  • гипертензия
  • гипертриглицеридемия
  • глюкозага толерантликни ўзгариши ёки инсулинга периферик резистентликка таъсири
  • жигар ўсмалари (хавфсиз ёки хавфли)
  • жигар дисфункцияси
  • хлоазма
  • пайдо бўлиши ишончли равишда аниқланмаган МОК ни қўллаш билан боғлиқ касалликларни пайдо бўлиши ёки зўрайиши: холестатик сариқлик ва/ёки прурит, холелитиаз, порфирия, тизимли қизил югурик, гемолитик-уремик синдром, Сиденгам хореяси (кичик хорея), ҳомиладорлар герпеси, отосклероз чақирган эшитишни йўқолиши, Крон касаллиги, ярали колит, бачадан бўйни раки
  • туғма ангионевротик шиши бўлган аёлларда экзоген юборилган эстрогенлар ангионевротик шишни пайдо бўлишини ёки симптомларини кучайишини чақириши мумкин.

Перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда сут бези ракини диагностика қилиш ҳолатлари аҳамиятсиз даражада юқори. 40 ёшдан кичик аёллар сут бези раки билан кам ҳолларда хасталанганлиги туфайли, сут бези ракини диагностика қилиш ҳолатларини ошиши сут бези ракини ривожланишининг умумий хавфи кўрсаткичига нисбатан юқори эмас. Қўшимча маълумот олиш учун “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига қаранг.

Сут бези тўқимасига таъсири: жинсий гормонлар сут бези тўқимасига таъсир қилади, чунки, эҳтимол унинг бошқа канцероген омиллар таъсирига сезувчанлигини оширади. Жинсий гормонлар ҳақиқатда перорал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлмаган турли бўлиши мумкин бўлган хавф омилларидан фақат биттасидан иборат. Гормонал ҳомилага қарши препаратларни қабул қилиш ва сут бези ракини ривожланиши орасидаги бўлиши мумкин бўлган боғлиқлик таҳлил қилинган эпидемиологик тадқиқотда, ёшлик давридан контрацептивларни узоқ вақт қабул қилган аёлларда ўрта ёшга етгунча кўрсатилган касаллик ҳақиқатда тез-тез учраши саволига жавоб бериш имкони бўлмаган.

Шунингдек перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида эндоген депрессия ва тутқаноқни кучайиши аниқланган.

Агар гирсутизм билан хасталанган аёлда симптомларни аҳамиятли даражада кучайиши кузатилган ҳолларда дифференциал диагностика ўтказилганда бошқа сабабларни (адроген ишлаб чиқарувчи ўсма, буйрак усти безиди ферментопатия) эътиборга олиш керак.

Клиник биокимёвий таҳлил кўрсаткичларини нормадан оғиши

Эритроцитларни чўкиш тезлиги касалликсиз ошиши мумкин. Қон зардобида мис ва темир даражасини ошиши, шунингдек лейкоцитларнинг ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши ҳолатлари аниқланган.

Бошқа метаболик фаолиятлар

Фолат кислотаси ва триптофан метаболизмининг кам учрайдиган бузилишлари пайдо бўлиши мумкин.

Диане-35 препарати мунтазам қабул қилинганда ўзининг таркиби туфайли ҳомилага қарши таъсир кўрсатади. Диане-35 ни номунтазам қабул қилиш ҳайз циклини бузилишига олиб келиши мумкин. Ҳайз циклини бузилишларини олдини олишда ҳам, ҳомиладорликдан сақланиш учун ҳам Диане-35 ни қабул қилишда мунтазамликка риоя қилиш жуда муҳим (чунки ципротерон ацетати ривожланаётган болага таъсир қилиши мумкин).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Эстроген/гестаген мажмуасини сақловчи препаратларни қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси бўлганида қўллаш мумкин эмас. Агар бу ҳолатлардан биронтаси препаратни қабул қилиш фонида биринчи марта ривожланса, препарат дарҳол бекор қилиниши керак.

  • ҳозирги вақтда тромбоз/тромбоэмболия (веноз ва артериал) ёки анамнезда (масалан, чуқур веналар тромбози, ўпка артерияси тромбоэмболияси, миокард инфаркти) ёки цереброваскуляр бузилишлар бўлса
  • ҳозирги вақтда ёки анамнезда тромбозга олиб келувчи ҳолатлар (масалан, транзитор ишемик атакалар, стенокардия) бўлса
  • анамнезида ўчоқли неврологик симптоматика билан кечувчи мигрень
  • қон томир асоратлари билан кечувчи қандли диабет
  • веноз ёки артериал тромбознинг оғир ёки кўп сонли хавф омилларини бўлиши
  • ҳозирги вақтда ёки анамнезда яққол гипертриглицеридемия билан кечувчи панкреатит
  • жигарнинг оғир касалликлари, жигар фаолиятининг кўрсаткичлари нормага келмагунигача
  • ҳозирги вақтда ёки анамнезда жигар ўсмалари (хавфсиз ёки хавфли) бўлса
  • гормонга боғлиқ хавфли касалликлар (масалан, жинсий аъзолар ёки сут бези) ёки уларга шубҳа бўлганда
  • веноз ёки артериал тромбозга туғма ёки орттирилган мойиллик, масалан фаоллашган протеин С га резистентлик (АПС резистентлик), антитромбин III танқислиги, протеин С танқислиги, S протеин танқислиги, гипергомоцистеинемия ва антифосфолипид антителалар (антикардиолипин антителалар, югурикли антикоагулянт).
  • ўроқсимон хужайрали анемия
  • жигар кўрсаткичлари нормал кўрсаткичларга қайтмагунигача жигарнинг оғир касалликлари (шунингдек Дубин-Джонсон синдроми ва Ротор синдроми каби ажратувчи тизим касалликлари)
  • номаълум этиологияли вагинал қон кетишлар
  • ҳомиладорлик ёки унга шубҳа қилинганда
  • лактация даври
  • препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диане-35 каби эстроген/прогестаген мажмуасининг бошқа дори воситалари (жигар ферментларини индукция қилувчи препаратлар, айрим антибиотиклар) билан ўзаро таъсири ёриб ўтиш қон кетиши ва/ёки препаратнинг контрацептив самарасини пасайишига олиб келиши мумкин. Бундай препаратларни қабул қилиш вақтида аёл Диане-35 га қўшимча сифатида контрацепциянинг тўсиқли усулидан фойдаланиши ёки контрацепциянинг бошқа усулини танлаши керак. Микросомал ферментларга таъсир этувчи препаратларни қабул қилиш вақтида ва улар бекор қилингандан кейин 28 кун давомида контрацепциянинг тўсиқли усулидан қўшимча фойдаланиш керак. Антибиотикларни (рифампицин ва гризеофульвиндан ташқари)қабул қилиш вақтида ва улар бекор қилингандан кейин 7 кун давомида контрацепциянинг тўсиқли усулидан қўшимча фойдаланиш керак.

Агар исталмаган ҳомиладорликдан ҳимояланишнинг тўсиқли усулини қўллаш даври ўрамдаги дражедан кейинроқ тугаса, дражени қабул қилишда танаффуссиз Диане-35® ни кейинги ўрамдан қабул қилишнига ўтиш керак.

Диане-35 нинг самарадорлигига таъсир этувчи моддалар (жигар ферментлари индукторлари ва антибиотиклар)

Препаратнинг контрацептив самарадорлиги пасайтирувчи дори воситаларига жигар ферментларини индукция қилувчи препаратлар ва антибиотиклар киради.

Жигар ферментларини индукция қилиш (жигар метаболизмини ошиши): Жигарнинг микросомал ферментларини индукция қилувчи препаратларни қўллаш жинсий гормонларнинг клиренсини ошишига олиб келиши мумкин. Бундай дори воситаларига қуйидагилар киради: фенитоин, барбитуратлар, примидон, карбамазепин ва рифампицин; шунингдек окскарбазепин, топирамат, фелбамат, ритонавир ва гризеофульвин ва далачой сақловчи препаратларга нисбатан тахминлар мавжуд.

Бундан ташқари, ОИТВ-протеаза (масалан, ритонавир) ва қайта транскриптазанинг нуклеозид бўлмаган ингибиторлари (масалан, невирапин) уларнинг мажмуаси жигар метаболизмини потенциал ошириши мумкин.

Ичак-жигар циркуляциясига таъсири

Айрим клиник тадқиқотларнинг маълумотларига кўра баъзи антибиотиклар (масалан, пенициллинлар ва тетрациклинлар) эстрогенларнинг жигар ички циркуляциясини камайтириши мумкин, шу орқали этинилэстрадиолнинг концентрациясини пасайтиради.

 

 

Эстроген/прогестаген мажмуасининг бошқа препаратларга таъсири:

Диане-35 каби эстроген/прогестаген мажмуалари бошқа препаратларнинг метаболизмига таъсир қилиши мумкин, бу уларнинг кон плазмасидаги ва тўқималардаги концентрациясини ошириши (масалан, циклоспориннинг) ёки камайтириши (масалан, ламотриджиннинг) мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Диане-35 препаратини фақат акнени даволаганда топик даволаш ёки антибиотиклар билан тизимли даволаш муваффақиятли бўлмаган ҳолатларда қўллаш керак.

Диане-35 препарати шунингдек гормонал контрацептив ҳам бўлганлиги туфайли, уни бошқа гормонал контрацептивлар билан мажмуада қўллаш мумкин эмас. Диане-35 препарати каби эстроген/прогестаген мажмуалари ҳақидаги клиник ва эпидемиологик маълумотлар асосан мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаш тажрибасига асосланади. Шундай қилиб, мажмуавий перорал контрацептивлар юзасидан қуйидаги огоҳлантиришлар шунингдек Диане-35 препаратига ҳам тааллуқли.

Агар қуйида кўрсатилган ҳолатлар/хавф омилларидан биронтаси ҳозирги вақтда бўлса, ҳар бир ҳолатда потенциал хавф ва Диане-35 билан даволашдан кутилаётган фойдани синчковлик билан баҳолаш ва аёл препаратни қабул қилишни бошлашни қандай ҳал қилиши учун у билан муҳокама қилиш керак. Агар қуйида кўрсатилган ҳолатлардан ёки хавф омилларидан биронтаси кучайса ёки биринчи марта намоён бўлганда препаратни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилиш керак.

Юрак-қон томир тизими касалликлари

Диане-35 препаратини қабул қилаётган пациентларда ушбу препаратни қабул қилмаётган пациентларга нисбатан веноз тромбоэмболия (ВТЭ) ривожланиши хавфи ошади. ВТЭ катта бўлмаган қўшимча хавфи Диане-35 ни қабул қилишнинг биринчи йили давомида ёки қабул қилиш такроран тикланганда ёки камида бир ой давомийликдаги танаффусдан кейин ушбу препаратга ўтилганда аниқланади. Веноз тромбоэмболия 1-2% ҳолатда ўлимга олиб келишиш мумкин.

Чуқур веналар тромбози ва/ёки ўпка артерияси эмболияси билан намоён бўлувчи веноз тромбоэмболия ҳар қандай мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаганда кузатилиши мумкин.

Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда бош қон томирларнинг, масалан жигар, мезентериал, буйрак, церебрал артериялар ва веналарнинг, шунингдек кўз тўр пардаси қон томирлари тромбозининг жуда кам ҳолатлари таърифланган. Бу ҳолатларни пайдо бўлиши ва мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш орасида боғлиқлик юзасидан ягона фикрлар йўқ.

Чуқур веналар тромбози симптомлари қуйидагиларни ўз ичига олади: оёқда бир томонлама ёки оёқда вена бўйлаб шиш, фақат вертикал ҳолатда ёки юрганда оёқда оғриқ ёки дискомфорт, шикастланган оёқда маҳаллий ҳароратни ошиши, оёқда тери қопламаларини қизариши ёки рангини ўзгариши.

Ўпка артерияси тромбоэмболияси симптомлари қуйидагилардан иборат: тўсатдан тушунтириб бўлмайдиган ҳансирашни бошланиши ёки нафас олишни тезлашиши, тўсатдан йўтал хуружи, у қон тупуриш билан кечиши мумкин, кўкрак қафасида ўткир оғриқ, у чуқур нафас олганда кучайиши мумкин, ҳавотирлик ҳисси, кучли бош айланиши; юрак уришини тезлашиши ёки мунтазам бўлмаслиги. Бу симптомларнинг айримлари, масалан “ҳансираш” ва “йўтал” носпецифик ҳисобланади ва шу сабабли тез-тез учрайдиган ва камроқ оғирлик даражасидаги белгилар, масалан инфекция йўлларининг инфекциялари каби нотўғри интерпретация қилиниши мумкин.

Артериал тромбоэмболия цереброваскуляр бузилишлар, қон томирлар окклюзияси ёки миокард инфарктини ўз ичига олиши мумкин.

Цереброваскуляр бузилишларнинг симптомлари бўлиб тўсатдан ҳолсизлик ёки юзни, қўл ва оёқни увишиши, айниқса тананинг бир томонида, тўсатдан онгни чалкашиши, нутқни бузилиши ёки англашда қийинчиликлар бўлиши мумкин; бир ёки иккала кўзда тўсатдан кўришни ёмонлашиши, юришни тўсатдан ёмонлашиши, бош айланиши, мувоназатни ёки ҳаракат координациясини йўқолиши, номаълум сабабли тўсатдан кучли ва давомли бош оғриғи, тиришиш билан ёки усиз ҳушдан кетиш. Қон томирлар окклюсиясининг бошқа белгилари бўлиб шунингдек қўл-оёқларда тўсатдан оғриқ, шиш ёки кўкариши, “ўткир қорин” симптомлари ҳисобланади.

Миокард инфаркти симптомлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: кўкрак қафаси, чап қўл ёки тўш ортида оғриқ, дискомфорт, босим, оғирлик, сиқилиш ҳисси ёки тўлиб кетиш ҳисси, белга, яноққа, ҳиқилдоққа, қўлга, қоринга иррадиация билан кечувчи дискомфорт ҳисси, меъдада тўлиб кетиш ҳисси, бўғилиш ҳисси, совуқ тер, кўнгил айниши, қусиш ёки бош айланиши, кучли ҳолсизлик, ҳавотирлик ҳисси, ҳансираш, юрак уришини тезлашиши ёки номунтазамлиги.

Артериал тромбоэмболия ўлимга олиб келиши мумкин.

Тробоз (веноз ва/ёки артериал), тромбоэмболик ёки цереброваскуляр бузилишлар хавфи қуйидаги ҳолатларда ошади:

  • ёш ўтган сари
  • чекувчиларда (сигаретлар сонини ошиши ёки ёш ўтган сари хавф кейинчалик ошади, айниқса 35 ёшдан ошган аёлларда);
  • оилавий анамнез (яъни, қачонлардир нисбатан ёшлик даврида яқин қариндошларда ёки ота-оналарда веноз ёки артериал тромбоэмболия)бўлганида. Агар наслий мойиллик маълум бўлса ёки тахмин қилинса, аёл мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаш ҳақида қарор қабул қилишидан олдин шифокор билан маслаҳатлашиши керак.
  • семириш (тана вазни индекси 30 кг/м2 дан юқори);
  • дислипопротеинемия;
  • артериал гипертензия;
  • мигрень;
  • юрак клапанлари касалликлари;
  • юрак бўлмачалари хилпиллаши;
  • узоқ муддатли иммобилизация, жиддий жаррохлик аралашуви, оёқдаги ҳар қандай операциялар ёки йирик жароҳатлар. Бундай ҳолларда мажмуавий перорал контрацептивларни қўллашни тўхтатган афзал (режалаштирилаётган операция ҳолатларида камида тўрт ҳафта олдин) ва иммобилизация тугаганидан кейин икки ҳафта давомида қабул қилишни такроран бошлаш мумкин эмас.

Веноз тромбоэмболияларни ривожланишида веналарнинг варикоз кенгайиши ва юзаки тромбофлебит юзасидан умумий қабул қилинган фикрлар йўқ.

Туғруқдан кейинги даврда тромбоэмболия ривожланиши хавфи ошишини эътиборга олиш керак. Циркулятор бузилишлар шунингдек қандли диабет, тизимли қизил югурик, гемолитик уремик синдром, ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари (Крон касаллиги ёки носпецифик ярали колит) ва ўроқсимон хужайрали анемияда ҳам аниқланиши мумкин.

Мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаш вақтида минреннинг тез-тезлиги ва оғирлигини ошиши (бу цереброваскуляр бузилишлардан олдин кузатилиши мумкин) бу препаратларни дарҳол тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин.

Веноз ёки артериал тромбозга наслий ёки орттирилган мойиллик кўрсаткичи бўлиши мумкин бўлган биокимёвий кўрсаткичлар фаоллашган протеин С га резистентлик, гипергомоцистеинемия, антитромбин III танқислиги, протеин С танқислиги, протеин S танқислиги, антифосфолипид антителалар (кардиолипинга антителалар, югуриксимон антикоагулянт) ни ўз ичига олади.

Хавф/фойда нисбатини баҳолаганда шифокор тегишли ҳолатни адекват даволаш у билан боғлиқ тромбоз ривожланиши хавфини камайтириши мумкинлигини эътиборга олиши керак. Шунингдек паст дозадаги мажмуавий перорал контрацептивларга (0,05 мг дан камроқ этинилэстрадиол) нисбатан ҳомиладорликда тромбозлар ва тромбоэмболиялар хавфи юқори.

Ўсмалар

Бачадон бўйни ракини ривожланишининг энг аҳамиятли хавф омили бўлиб вирусли инфекция – доимий давом этувчи одам папилломаси (HPV)ҳисобланади. Мажмуавий перорал контрацептивларни узоқ вақт қўллаганда бачадон бўйни ракини ривожланиш хавфини бироз ошиши ҳақида хабарлар мавжуд, лекин бу бошқа омиллар, шу жумладан бачадон бўйни скрининги ва жинсий ҳаётнинг хусусиятлари, шу жумладан контрацепциянинг тўсиқли усуллари билан қандай даражада боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлар зидлигича қолмоқда.

54 эпидемиологик тадқиқотларнинг мета-таҳлили, тадқиқот вақтида мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилган аёлларда диагностика қилинган сут бези ракини ривожланишининг нисбий хавфини бироз ошишини (RR=1,24) кўрсатди. Бу препаратларни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин 10 йил давомида юқори хавф аста-секин йўқ бўлиб боради. 40 ёшдан кичик аёлларда сут бези раки кам ҳолларда кузатилганлиги туфайли, ҳозирги вақтда ёки яқинда мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаётган аёлларда сут бези ракини диагностика қилиш тез-тезлигини ошиши бу касаллик ривожланишининг умумий хавфига нисбатан аҳамиятсиз ҳисобланади. Сут бези ракини ривожланишини мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқлиги исботланмаган. Кузатилаётган хавфни ошиши мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда сут бези ракини эртароқ диагностика қилиш, мажмуавий перорал контрацептивларнинг биологик самаралари ёки иккала омилларни қўшилиши сабаб бўлиши мумкин. Қачонлардир мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилган аёлларда сут бези раки ҳеч қачон қўлламаган аёлларга нисбатан аёлларга нисбатан клиник жиҳатдан камроқ яққолликда бўлган.

Мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаш фонида кам ҳолларда жигарнинг хавфсиз ўсмалари ва ундан ҳам камроқ ҳолларда жигарнинг хавфли ўсмалари ривожланиши кузатилган. Айрим ҳолларда жигар ўсмалари ҳаётга хавф солувчи интраабдоминал қон кетишларга олиб келиши мумкин. Қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ пайдо бўлганда, жигар катталашганда ёки интраабдоминал қон кетиши белгилари пайдо бўлганда, дифференциал диагностика учун мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда жигар ўсмаси бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Бошқа ҳолатлар

Гипертриглицеридемияси бўлган аёлларда (ёки оилавий анамнезида ушбу ҳолат бўлганида) мажмуавий перорал контрацептивларниқабул қилиш вақтида панкреатит ривожланиш хавфи ошиши мумкин.

Гарчи мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган кўпчилик аёлларда артериал босимни бироз ошиши таърифланган бўлсада, артериал босимни клиник аҳамиятли ошиши кузатилмаган. Шунга қарамасдан, агар мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида артериал босимни турғун, клиник аҳамиятли ошиши ривожланса, бу препаратларни бекор қилиш ва артериал гипертензияни даволашни бошлаш керак. Агар гипотензив даволаш ёрдамида артериал босимнинг нормал кўрсаткичларига эришилса, мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилишни давом эттириш мумкин.

Ҳомиладорликда кузатиладиган қуйидаги ҳолатлар шунингдек мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилганда пайдо бўлиши ёки ёмонлашиши мумкин: холестаз билан боғлиқ сариқлик ва/ёки қичишиш; ўт қопида тошларни шаклланиши; порфирия; тизимли қизил югурик; гемолитик уремик синдром; Сиденгам хореяси; ҳомиладорлар герпеси; отосклероз билан боғлиқ эшитишни йўқолиши. Лекин кўрсатилган ҳолатларни ривожланиши ва мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш орасида ўзаро боғлиқлик исботланмаган.

Наслий ангионевротик шиши бўлган аёлларда экзоген эстрогенлар ушбу касаллик симптомларини пайдо бўлиши ёким кучайишига олиб келиши мумкин.

Жигар фаолиятини ўткир ёки сурункали бузилишлари бўлганида, жигар фаолиятининг кўрсаткичлари нормага қайтмагунигача мажмуавий перорал контрацептивларни қўллашни тўхтатиш масаласини ҳал этиш керак. Ҳомиладорлик вақтида ёки жинсий гормонларни аввалги қабул қилиш вақтида ривожланган қайталанувчи холестатик сариқлик ривожланганда мажмуавий перорал контрацептивларни қўллашни тўхтатиш керак.

Гарчи мажмуавий перорал контрацептивлар инсулинга резистентлик ва глюкозага толерантликка таъсир этиши мумкин бўлсада, паст дозадаги мажмуавий перорал контрацептивларни (<0,05 мг этинилэстрадиол) қўллаётган қандли диабети бўлган беморларда даволаш тартибини ўзгартириш зарурати йўқ. Шунга қарамасдан, қандли диабети бўлган аёлларни мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида синчковлик билан текширилиши керак.

Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш фонида Крон касаллиги ва носпецифик ярали колитни намоён бўлиши кузатилган.

Хлоазмага мойиллиги бўлган аёллар мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида қуёш остида узоқ вақт бўлишдан ва ультрабинафша нурланишдан сақланишлари керак.

Гирсутизм билан хасталанган аёлларда симптомлар яқинда ривожланган ёки сезиларли даражада кучайган бўлса, дифференциал диагностика ўтказилганда андроген ишлаб чиқарувчи ўсма, буйрак усти бези пўстлоғини туғма дисфункцияси каби бошқа сабабларни эътиборга олиш керак.

Тиббий кўриклар

Диане-35 ни қабул қилишни бошлашдан олдин, шунингдек препаратни қўллаш жараёнида вақти-вақти билан аёлга синчковлик билан умумий тиббий кўрикдан ва гинекологик текширувдан (шу жумладан, артериал босимни ўлчаш, кўкрак безлари, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларини текшириш, шу жумладан цервикал шиллиқни цитологик) ўтишлари, ҳомиладорликни инкор этиш тавсия этилади. Бундан ташқари, қон ивиши тизими бузилишларини инкор этиш керак. Вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш муҳим, чунки қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, масалан транзитор ишемик атакалар ва бошқалар ёки хавф омиллари, масалан веноз ёки артериал тромбозларга наслий мойиллик Диане-35 ни қўллаш жараёнида намоён бўлиши мумкин.

Аёлни Диане-35 каби препаратлар ОИТВ-инекция (ОИТС) ва жинсий йўл билан юқадиган бошқа касалликлардан ҳимоя қилмаслиги ҳақида огоҳлантириш керак!

Лаборатория тестлари

Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш айрим лаборатор тестлар натижаларига, шу жумладан жигар, буйрак, қалқонсимон бези, буйрак усти бези фаолияти кўрсаткичлари, плазмада транспорт оқсиллари даражаси, углевод алмашинуви кўрсаткичлари, коагуляция ва фибринолиз кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин. Ўзгаришлар одатда нормал кўрсаткичлар чегарасидан чиқмайди.

Ҳайз циклига таъсири

Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш фонида мунтазам бўлмаган қон кетишлар (суркалувчи ажралмалар ёки ёриб ўтиш қон кетиши) кузатилиши мумкин, айниқса қўллашнинг биринчи ойи давомида. Шунинг учун, ҳар қандай мунтазам бўлмаган қон кетишларини баҳолаш фақат тахминан учта циклни ташкил этувчи адаптация давридан кейингина амалга ошириш керак.

Агар мунтазам бўлмаган қон кетишлар такрорланса ёки аввалги мунтазам циклдан кейин ривожланса, хавфли ўсма ёки ҳомиладорликни инкор этиш учун синчковлик билан текширув, шу жумладан диагностик қириш олишни ўтказиш керак.

Дражени қабул қилиш орасидаги танаффус вақтида айрим аёлларда бекор қилиш қон кетиши ривожланмаслиги мумкин. Агар мажмуавий перорал контрацептивлар кўрсатмаларга мувофиқ қабул қилинган бўлса, аёлнинг ҳомиладорлигини эҳтимоли кам. Шунга қарамасдан, агар бунгача мажмуавий перорал контрацептивлар мунтазам қабул қилинмаган бўлса ёки агар иккита кетма-кет бекор қилиш қон кетиши кузатилмаган бўлса, препаратни қабул қилишни давом эттиргунча ҳомиладорлик истисно қилиниши керак.

Диане-35 эркакларда қўлланилмайди.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари

  • Этинилэстрадиол

Этинилэстрадиолнинг токсиклиги профили яхши ўрганилган. Препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқноманинг бошқа бўлимларида кўрсатилган этинилэстрадиолнинг хавфсизлиги юзасидан маълумотларни тўлдирувчи клиника олди маълумотлари йўқ.

  • Ципротерон ацетати

Тизимли токсиклиги

Ципротерон ацетатини кўп марта қўлланилганида токсикликни стандарт клиника олди тадқиқотларининг маълумотлари одамлар учун специфик хавф мавжудлигини кўрсатмайди.

Эмбриотоксиклик/тератогенлик

Препаратнинг иккала фаол моддалари мажмуасида эмбриотоксиклик тадқиқотлари ташқи жинсий аъзолар ривожланишидан олдин органогенез босқичида тератоген самара мавжудлигини кўрсатади.

Жинсий аъзоларни гормонга сезгир дифференциация фазасида ципротерон ацетатини юқори дозаларда қабул қилиш эркак жинсдаги ҳомилада аёллар жинсий белгиларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Ҳомила даврида ципротерон ацетати таъсирига дучор бўлган янги туғилган ўғил болаларни кузатиш уларда бирон-бир аёллар жинсий белгиларини ривожланишини аниқламаган. Шунга қарамасдан, Диане-35 ни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.

Генотоксиклик ва канцерогенлик

Ципротерон ацетатининг генотоксикликка тан олинган тестлари дастлаб манфий бўлган. Лекин кейинги тадқиқотлар натижалари ципротерон ацетати ДНК билан аддуктлар ҳосил қилиш қобилиятига эга эканлигини кўрсатди, бу каламушлар ва маймунларда, шунингдек яқинда алоҳида олинган одам гепатоцитлари хужайраларида ДНК репарациясини ошишига олиб келади, бунда ДНК билан аддуктлар даражаси итлар жигари хужайраларида жуда паст даражада бўлган.

Ҳозирги вақтда клиник тажриба ва ўтказилган эпидемиологик тадқиқотлар натижалари одамларда жигар ўсмалари ривожланиши тез-тезлигини ошишига йўл қўйишга асос бўлмайди. Кемирувчиларда ўтказилган ципротерон ацетатининг канцерогенлиги тадқиқотлари натижалари бирон-бир специфик канцерогенлик мавжудлигини кўрсатмайди. Лекин жинсий гормонлар бир қатор гормонга боғлиқ тўқималар ва ўсмаларни ўсишини рағбатлантириши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Умуман олганда, мавжуд бўлган маълумотлар асосида Диане-35 препаратини уни қўллаш бўйича йўриқномалари ва тавсия этилган дозаларига риоя қилганда одамларда қўллаш юзасидан қарши кўрсатмалар йўқ.

Ҳомиладорлик ва лактация

Диане-35 ни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Агар препаратни қўллаш вақтида ҳомиладорлик аниқланса, уни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Лактация даврида Диане-35 ни қўллаш мумкин эмас, чунки ципротерон ацетати кўкрак сути билан ажралиши мумкин. Она томонидан қабул қилинган дозанинг тахминан 0,2% янги туғилган чақалоқ организмига тушиши мумкин, бу 1 мкг/кг дозага мувофиқ келади. Она томонидан қабул қилинаётган этинилэстрадиолнинг суткалик дозасининг 0,02% лактация даврида кўкрак сути билан янги туғилган чақалоқ организмига тушиши мумкин.

 

 

Дори воситасини автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишининг ўзига хослиги.

Аниқланмаган. Препаратни қўллаш автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилганда жиддий ножўя самаралар ҳақида хабар берилмаган.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш ва ёш қизларда қиндан аҳамиятсиз қон кетиши.

Даволаш: ҳеч қандай специфик антидоти мавжуд эмас; симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

21 дражедан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.