ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛЕВОМАК
LEVOMAC
Препаратнинг савдо номи: Левомак
Таъсир этувчи модда (ХПН): левофлоксацин
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
1 таблеткада қуйидагилар сақланади:
фаол модда: левофлоксацин (левофлоксацин гемигидрати кўринишида) 250.0 ёки 500.0 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, олдиндан желатинланган крахмал, кросповидон, гипромеллоза, магний стеарати, пропиленгликоль, полисорбат 80, тозаланган тальк, коллоид кремний ангидриди, титан диоксиди, диэтилфталат, темир (III) оксиди бўёвчиси, темир (II) оксиди бўёвчиси.
Таърифи: думалоқ (250 мг) ёки капсуласимон (500 мг), икки ёқлама қавариқ, жигаррангроқ-қизил рангли қобиқ билан қопланган, икки томони силлиқ таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал восита (фторхинолонлар гуруҳи).
АТХ коди: J01MA12
Фармакологик хусусиятлари
Левофлоксацин – фторхинолон, кенг таъсир доирасига эга бактерицид восита. Таъсир механизми бактериал ДНК репликацияси, транскрипцияси, тикланиши ва рекомбинацияси учун зарур бўлган ферментлар – бактериал топоизомераза IV ва ДНК-гиразани (топоизомераза II) ингибиция қилиниши билан боғлиқ.
Микробларга қарши фаоллиги:
In vitro шароитида левофлоксацин граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан кенг микробларга қарши фаолликни намойиш қилади.
Левофлоксацин ва бошқа фторхинолонлар орасида кесишган резистентлик аниқланади, лекин бошқа фторхинолонларга резистент микроорганизмлар, левофлоксацинга сезгир.
Левофлоксацин ҳам in vivo, ҳам in vitro шароитларида микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол.
In vitro шароитларда:
Сезгир микроорганизмлар (МИК ≤2 мг/л, ингибиция қилиш зонаси ≥17 мм) бунга ҳам
- Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynobacterium diphtheriae, Corynobacterium striatum, Enterococcus faecalis, Enterococcus spp., Listeria monocytogenes, Staphylococcus coagulase-negative methi-S(1) [метициллинга сезгир/ўртача сезгир], Staphylococcus aureus methi-S, Staphylococcus epidermidis methi-S, Staphylococcus spp., Streptococci C ва G гуруҳлари, Streptococcus agalactiae, Streptococcus pneumoniae peni I/S/R (пенициллинга сезгир/ўртача сезгир/резистент), Streptococcus pyogenes, Viridans streptococci peni-S/R.
- Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter baumannii, Acinetobacter spp., Acinetobacillus actinomycetemcomitans, Citrobacter freundi, Eikenella corrodens, Enterobacter aerogenes, Enterobacter aggiomerans, Enterobacter cloacae, Enterobacter spp., Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae ampi-S/R (ампициллинга сезгир/резистент), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae, Klebsiella spp., Moraxella catarrhalis β+/β-, Morganell morganii, Neisseria gomorrhoeae, Neisseria meningitis, Pasteurella canis, Pasteurella dagmatis, Pasteurella multocida, Pasteurella spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Providencia stuartii, Providencia spp., Pseudomonas aeruginosa (Pseudomonas aeruginosa чақирган госпитал инфекциялар мажмуавий даволашни талаб қилиши мумкин), Pseudomonas spp., Salmonella spp., Serratia marcescens, Serratia spp.
- Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Bifidibacterium spp., Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Peptostreptococcus, Propionibacterium spp., Veilonella spp.
- Бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp., Chlamydia pneumoniae, Chlamydia psittaci, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumophila, Legionella spp., Mycobacterium spp., Mycobacterium leprae, Mycobacterium tuberculosis, Mycoplasma hominis, Mycoplasma pneumoniae, Ricketsia spp., Ureaplasma urealyticum.
Ўртача сезгир микроорганизмлар (МПК= 4 мг/л, ингибиция қилиш зонаси 16-14 мм).
- Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynebacterium urealyticum, Corynebacterium xerosis, Enterococcus faecium, Staphylococcus epidermidis methi-R (метициллинга-резистент), Staphylococcus haemolyticus methi-R.
- Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Burkholderia cepacia, Campylodacter jejuni/coli.
- Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgarus, Bacteroides ovatus, Provotella spp., Porphyromonas spp.
Левофлоксацинга чидамли микроорганизмлар (МПК >8 мг/л, ингибиция қилиш зонаси
<13 мм)
- Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Corynobacterium jeikeium, Staphylococcus aureus methi-R, Staphylococcus coagulase-negative methi-R.
- Анаэроб грамманфий микроорганизмлар: Alcaligenes xylosoxidans.
- Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides thetaiotaоmicron.
- Бошқа микроорганизмлар: Mycobacterium avium.
Клиник самарадорлик (қуйида санаб ўтилган микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволашдаги клиник тадқиқотлардаги самарадорлик).
- Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Enterococcus faecalis, Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes.
- Аэроб грамманфий микроорганизмлар: Citrobacter freundii, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Moraxella (Branhamella) catarrhalis, Morganella morganii, Proteus morabilis, Serratia marcescens.
- Бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumoniae, Legionella pneumophila, Mycoplasma pneumoniae.
Левофлоксациннинг таъсир механизмини хусусиятлари туфайли, одатда левофлоксацин ва бошқа микробларга қарши воситалар орасида кесишган резистентлик кузатилмайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида левофлоксацин тез ва деярли тўлиқ сўрилади.
Плазмадаги максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан кейин 1-2 соат ўтгач эришилади ва 5,2±1,2 мкг/мл ни ташкил қилади. Левофлоксациннинг биокираолишлиги – тахминан 99%. Препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Организмнинг тўқималари ва суюқликларига яхши киради. Левофлоксациннинг ўпка тўқимасидаги концентрацияси (максимал концентрацияси тахминан 11,3 мкг/мл ни ташкил қилади ва 4-5 соатдан кейин эришилади) қон плазмасидагига қараганда 2-5 марта юқори.
24-38% препарат плазма оқсиллари билан боғланади. Препарат организмда қисман метаболизмга учрайди. Асосан ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали (тахминан 87%) ва 5% – метаболитлари кўринишида 48 соат давомида чиқарилади. 4% дан камроғи 72 соат давомида ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 6 соатдан 8 соатгача ўзгаради.
Алоҳида гуруҳ беморлари
Буйрак етишмовчилиги. Буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларда левофлоксациннинг плазмадан ярим чиқарилиш даври узаяди, бу ҳолат препаратни тўпланишидан сақланиш учун дозага тузатиш киритишни талаб қилади. Левофлоксацин организмдан гемодиализ ёки давомли амбулатор перитонеал диализ йўли билан чиқарилмайди.
Жигар етишмовчилиги. Жигар функциясини бузилиши левофлоксациннинг метаболизмига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Қўлланилиши
Левофлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларда қўлланади:
- ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан ўткир синусит);
- қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан сурункали бронхитни зўрайиши, касалхонадан ташқари пневмония);
- сийдик чиқариш йўллари ва буйракларнинг инфекциялари (шу жумладан ўткир пиелонефрит);
- жинсий аъзоларнинг инфекциялари (шу жумладан сурункали бактериал простатит);
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (йиринглаган атеромалар, абсцесс, фурункулёз);
- интраабдоминал инфекция.
- туберкулёз (дориларга чидамли шаклларини мажмуавий даволаш);
- септицемия/бактериемия (юқорида кўрсатилган касалликлар билан боғлиқ бўлган) да қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, овқатдан олдин ёки овқат қабул қилиш орасидаги танаффусларда, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
Буйрак функцияси нормал бўлган беморларда (креатинин клиренси ≥50 мл/мин) турли кўрсатмаларда препаратнинг қуйидаги дозалари қўлланади:
Кўрсатма | Доза | Давомийлиги (кунлар) | |
1 | Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцион касалликлари | 250-500 мг суткада 2 марта | 7-14 кун |
2 | Касалхонадан ташқари пневмония | 500 мг суткада 1-2 марта | 7-14 кун |
3 | Сурункали бронхитни зўрайиши | 250-500 мг суткада 1 марта | 7-10 кун |
4 | Ўткир юқори жағ синусити | 500 мг суткада 1 марта | 10-14 кун |
5 | Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан ўткир пиелонефрит) | 250 мг суткада 1 марта | 7-10 кун |
6 | Сийдик чиқариш йўлларининг асоратманмаган инфекциялари | 250 мг суткада 1 марта | 3 кун |
7 | Интраабдоминал инфекция | 500 мг суткада 1 марта | 7-14 кун (анаэроб флорага таъсир қилувчи антибактериал препаратлар билан мажмуада) |
8 | Сурункали бактериал простатит | 500 мг суткада 1 марта | 28 кун |
9 | Юқорида кўрсатилганлар билан боғлиқ бўлган септицемия/бактериемия | 500 мг суткада 1-2 марта | 10-14 кун |
10 | Туберкулёзнинг дориларга чидамли шаклларини мажмуавий даволаш | 500 мг суткада 1-2 марта | 3 ойгача |
Левофлоксацин асосан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг дозасини пасайтириш талаб қилинади (қуйидаги жадвалга қаранг).
Креатинин клиренси | Левофлоксацинни дозалаш тартиби | ||
>50 мл/мин | Тавсия қилинадиган доза: 250 мг/24 соат | Тавсия қилинадиган доза: 500 мг/24 соат | Тавсия қилинадиган доза: 500 мг/12 соат |
50-20 мл/мин | Биринчи доза: 250 мг; сўнгра 125 мг/24 соат | Биринчи доза: 500 мг; сўнгра 250 мг/24 соат | Биринчи доза: 500 мг; сўнгра 250 мг/12 соат |
19-10 мл/мин | Биринчи доза: 250 мг; сўнгра 125 мг/48 соат | Биринчи доза: 500 мг; сўнгра 125 мг/24 соат | Биринчи доза: 500 мг; сўнгра 125 мг/12 соат |
<10 мл/мин (шу жумладан гемо-диализ ва ДАПД1) | Биринчи доза: 250 мг; сўнгра 125 мг/48 соат | Биринчи доза: 500 мг; сўнгра 125 мг/24 соат | Биринчи доза: 500 мг; сўнгра 125 мг/24 соат |
1 Гемодиализ ёки доимий амбулатор перитонеал диализдан (ДАПД) кейин қўшимча дозаларни юбориш талаб қилинмайди.
Жигар функциясини бузилишида дозани махсус танлаш талаб қилинмайди, чунки левофлоксацин жигарда фақат аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди. Кекса ёшдаги пациентлар учун креатинин клиренсининг паст ҳолларидан ташқари (минутига 50 мл гача ва паст), дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қиланмайди.
Препарат билан даволашни тана ҳарорати нормаллашганидан кейин ёки қўзғатувчи ишончли йўқотилганидан кейин яна камида 48-72 соат давом эттириш тавсия этилади.
Дозалаш тартиби инфекциянинг характери ва оғирлиги, шунингдек тахмин қилинган қўзғатувчининг сезгирлигига қараб аниқланади. Даволлаш давомийлиги касалликнинг турига боғлиқ.
Ножўя таъсирлари
Ножўя реакциялар тез-тезлигини аниқлаш (беморларнинг сонини ҳолатларнинг умумий сонига нисбати): тез-тез (>1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (>1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (>1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/1000).
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, диарея, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши; тез-тез эмас – иштаҳани йўқолиши, қусиш, анорексия, қорин оғриқлари, овқат ҳазм бўлишини бузилиши; кам ҳолларда – қонли диарея, сохтамембраноз колит, гипербилирубинемия; жуда кам ҳолларда – жигар реакциялари (масалан, жигарни яллиғланиши ёки гепатит).
Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – артериал босимни пасайиши, тахикардия; жуда кам ҳолларда – томирли коллапс; алоҳида ҳолларда – QT интервалини чўзилиши; жуда кам ҳолларда – ҳилпилловчи аритмия.
Моддалар алмашинуви томонидан: жуда кам ҳолларда – гипокалиемия (иштаҳани ошиши, кўп терлаш, асабийлик, қалтираш).
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки қотиб қолиш, кучсизлик, уйқучанлик, уйқусизлик; кам ҳолларда – депрессия, хавотирлик, қўрқув, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, ҳаракат бузилишлари, тиришишлар, парестезиялар, тремор; жуда кам ҳолларда – кўриш ва эшитишни бузилиши, таъм ва хид сезишни бузилиши, тактил сезувчанликни бузилиши, периферик сенсор ва сенсор-мотор нейропатия, қулоқларда жаранглаш, ажитация (қўзғалиш), “даҳшатли” тушлар кўриш, ўзига зарар етказишли хулқни бузилишлари билан руҳиятни бузилиши, суицидал фикрлар, суицидал уринишлар, экстрапирамид бузилишлар.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: кам ҳолларда – пайларни шикастланиши (шу жумладан тендинит), бўғим ва мушак оғриқлари; жуда кам ҳолларда – мушак кучсизлиги, пайларни узилиши (масалан, ахиллов пайини), бу ножўя самара даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонли характерга эга бўлиши мумкин; алоҳида ҳолларда – рабдомиолиз.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – гиперкреатининемия; жуда кам ҳолларда – интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги.
Қон яратиш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – эозинофилия, лейкопения; кам ҳолларда – нейтропения, тромбоцитопения; жуда кам ҳолларда – агранулоцитоз ва оғир инфекцияларни ривожланиши; алоҳида ҳолларда – панцитопения, гемолитик анемия.
Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – қичишиш, тери гиперемияси; кам ҳолларда – эшакеми, бронхоспазм ва мумкин бўлган оғир бўғилиш каби ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид); жуда кам ҳолларда – тери ва шиллиқ қаватларнинг шиши, артериал босимни кескин пасайиши ва шок, фотосенсибилизация (қуёш ва УБ-нурларига юқори сезувчанлик), аллергик пневмонит, васкулит; алоҳида ҳолларда – хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).
Бошқалар: тез-тез эмас – умумий кучсизлик; жуда кам ҳолларда – турғун иситма, суперинфекцияни ривожланиши; алоҳида ҳолларда – порфирияни зўрайиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Левофлоксацинга, бошқа хинолонларга ёки дори воситасининг айрим компонентларига индивидуал ўта юқори сезувчанлик.
Марказий нерв тизимининг бузилишлари (тутқаноқ, церебрал атеросклерознинг оғир шакли).
Хинолонлар билан илгари ўтказилган даволашда пайларни шикастланиши.
Ҳомиладорлик ва лактация даври.
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда.
Буйрак функциясини бузилишида (креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Тиришиш реакцияларига мойиллик (бош мия томирларининг атеросклерози, бош мияда қон айланишини бузилишлари (анамнездаги), марказий нерв тизимининг органик касалликлари), кексалар, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, буйрак етишмовчилиги, Q-T интервалини туғма узайиш синдроми, юрак касалликлари (юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия), электролитлар дисбаланси (масалан, гипокалиемиядаги, гипомагниемиядаги), қандли диабет, миастения gravis, психозлар ва анамнездаги бошқа руҳий бузилишлар, жигар порфирияси, Q-T интервалини узайтирувчи (IА ва III синфлари антиаритмик воситалар, трициклик ва тетрациклик антидепрессантлар, нейролептиклар, макролидлар, замбуруғларга қарши воситалар, имидазол ҳосилалари, айрим антигистаминлар, шу жумладан астемизол, терфинадин, эбастин) ва бош миянинг тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтирувчи (фенбуфен, теофиллин) дори воситаларини бир вақтда қўллашда эҳтиёткорликка риоя этиш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Левофлоксацин циклоспориннинг ярим чиқарилиш даврини оширади.
Ичак моторикасини сусайтирувчи препаратлар, сукральфат, магний- ва алюминий сақловчи антацид воситалар, темир ионлари, мультивитаминлар таркибидаги рух левофлоксациннинг самарасини пасайтиради (бу препаратлар ва левофлоксацинни қабул қилиш камида 2 соатлик танаффус бўлиши керак).
Левофлоксацинни чиқарилиши циметидин, пробеницид ва найчалар секрециясини блокловчи дори воситаларининг таъсири остида секинлашади.
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва теофиллин: левофлоксацин билан қўлланганида тиришишга тайёрликни оширади.
Глюкокортикостероидлар: пайларни узилиш хавфини оширади.
Антидиабетик препаратлар: қондаги глюкоза даражасини қатъий назорат қилиш керак, чунки улар левофлоксацин билан бир вақтда ишлатилганида гипер- ва гипогликемиянинг эҳтимоли бор.
Кумарин ҳосилалари билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида, халқаро нормаллаштирилган нисбатни назорат қилиш керак. Q-T интервалини узайтирувчи препаратлар (IА ва III синфи антиаритмик воситалар, трициклик ва тетрациклик антидепрессантлар, нейролептиклар, макролидлар, замбуруғларга қарши воситалар, имидазол ҳосилалари, айрим антигистаминлар, шу жумладан астемизол, терфенадин, эбастин) бир вақтда қўлланганида Q-T интервалини узайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Pseudomobos aeruginosa чақирган госпитал инфекциялар, мажмуавий даволашни талаб қилиши мумкин. Левофлоксацин асосан буйрак орқали чиқарилиши туфайли, буйрак функцияси бузилган беморларда, буйрак функциясини назорат қилиш, шунингдек дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинади. Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган пациентларда Q-T интервали узайиши мумкин. Фторхинолонлар, шу жумладан левофлоксацин қўлланганида, Q-T интервалининг узайишини хавф омиллари бўлган айрим пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак: кексалар; электролит мувозанатини бузилиши (гипокалиемия, гипомагниемия); Q-T интервалини туғма узайиши синдроми; юрак касалликлари (юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия); Q-T интервалини узайтириш хусусиятига эга бўлган дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш. Перорал гипогликемик препаратлар (масалан, глибенкламид) ёки инсулин қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларда, левофлоксацин қўлланганида гипогликемияни ривожланиш хавфи ошади. Бундай пациентларда қондаги глюкозанинг концентрациясини мониторинги талаб қилинади. Фторхинолонлар, шу жумладан левофлоксацин қилаётган пациентларда, сенсор ва сенсор-мотор периферик нейропатия аниқланган, унинг бошланиши тез бўлиши мумкин. Пациентларда нейропатия симптомлари пайдо бўлганида, левофлоксацинни қўллашни тўхтатиш керак (мумкин бўлган қайтмас ўзгаришлар ривожланиши хавфини минималлаштиради).
Препаратни биринчи қабул қилишда ёки у бекор қилинганида ўзига хос таъсирлар кўрсатмайди.
Бошланган даволаш курсини мустақил равишда муддатидан олдин тўхтатиш ёки вақтинча танаффус қилиш, шунингдек препаратни номунтазам қабул қилиш мумкин эмас.
Бир дозани қабул қилиш ўтказиб юборилганида, препаратнинг навбатдаги дозасини иложи борича тезроқ қабул қилиш, кейинчалик препаратни шифокор белгилаган тартиб бўйича қабул қилишни давом эттириш керак. Препаратни икки баробар катта дозасини қабул қилиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас. Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: онгни чалкашиши, бош айланиши, тиришишлар, меъда-ичак бузилишлари (масалан, кўнгил айниши) ва шиллиқ қаватларнинг эрозив шикастланиши, QT интервалини узайиши.
Даволаш: симптоматик, диализ самарасиз.
Чиқарилиш шакли
5 таблеткадан тегишли маркировкага эга алюмин блистерда. Блистер ва қўллаш бўйича йўриқномаси жойланган картон қути.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
36 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
. INDIA