ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА
РИБОКСИН
(RIBOXIN)
Препаратнинг савдо номи: Рибоксин
Таъсир этувчи модда (ХПН): inosine
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
фаол модда: inosine;
1 мл эритма 20 мг инозин сақлайди;
ёрдамчи моддалар: гексаметилентетрамин, инъекция учун сув
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гурухи:
Кордиологик восита. АТХ коди: С01ЕВ.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси.
Рибоксин – анаболик препарат бўлиб, гипоксияга қаши ва аритмията қарши тъсирга эга. У АТФ нинг ўтмишдоши ҳисобланади, глюкоза алмашинувида бевосита иштирок этади ва гипоксия шароитида ҳамда АТФ йўқлигида метаболизмни фаоллашувига ёрдам беради. Препарат тўқималар нафаснинг меъёрий жараёнини таъминлаш учун пироузум кислотаси метаболизимини фаоллаштиради ва ксантиндегидрогеназанинг фаоллашувига ёрдам беради. Рибоксин миокарддаги моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади, хусусан хужайраларнинг энергетик мувозанатини оширади, нуклетидлар синтезини рағбатлантиради, Кребс циклининг қатор ферментлари фаоллигини оширади. Препарат миокарднинг қисқарувчанлик фаоллигини меъёрлаштиради ва қўзғалиш вақтида хужайрага кирган кальций ионларини боғлаш қобилиятига эга эканлиги хисобига диастолада миокарднинг тўлиқ бўшашишига ёрдам беради, тўқималар (айниқса, миокард ва овқат хазм қилиш йўлининг) регенерациясини фаоллаштиради.
Фармакокинетикаси.
Вена ичига юборилганда рибоксин тўқималарда тез тақсимланади. Жигарда метаболизмга учрайди, ва шу ерда организмнинг биокимёвий реакцияларида тўлиқ утилизация қилинади. Сезиларсиз миқдорда асосан сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Юракнинг ишемик касаллиги (миокард инфарктидан кейинги холат, стенокардия), юрак гликозидларини қўллаш чақирган юрак ритмини бузилиши, турли генезга эга кардиомиопатиялар, миокардиодистрофиялар (оғир жисмоний юкламалар фонидаги, инфекцион ва эндокрин генезли), миокардитлар; жигар касалликларини (гепатитлар, жигар циррози, жигарнинг ёғли дистрофияси), мажмуавий даволаш, нурланиш оқибатидаги лейкопениянинг профилактикаси, кўриш фаолиятларини яхшилаш учун меъёрлаштирилган кўз ички босимли очиқ бурчакли глаукомада қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга вена ичига оз оқим билан ёки томчилаб (секин) минутига 40-60 томчи тезликда юборилади. Вена ичига томчилаб юборилганда препаратни глюкозанинг 5% ли эритмасида ёки натрий хлоридининг 0,9% эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади. Даволашни аввалида 200 мг (10 мл 2% эритма) кунига 1 марта, кейинчалик яхши ўзлаштирилганида – 400 мг (20 мл 2% ли эритма) гача кунига 1-2 марта. Даволаш курси шахсий равишда белгиланади (ўртача 10-15 кун)
Юрак ритмини ўткир бузилишларида 200-400 мг (10-20 мл 2% эритма) бир марталик дозада оқим билан юбориш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Иммун тизими, тери ва тери ости клечаткаси томонидан: аллергик/анафилактик реакциялар, қичишиш, тери гиперемияси, тошма, эшакеми, анафилактик шок.
Юрак-қон томир тизими томонидан: бош оғриғи билан кечувчи терлаш, қайд қилиш, кўнгил айниш хисси,артериал гипотензия, тахикардия.
Модда алмашинуви, метобализм томонидан: гиперурикемия, зўрайган подагра ( юқори миқдорда узоқ вақт қўлланилганда)
Умумий бузулишлар: умумий холсизлик, юборилган жойларда ўзгаришлар ( қичишиш, гиперемия).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
-Инозин ёки препаратнинг бошқа ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик;
-гиперурикемия;
– буйрак етишмовчилиги;
-подагра.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан биргаликда қўлланилганда:
гепарин билан: гепариннинг самаралийлиги ошиб, таъсир давомийлиги узаяди;
юрак гликозидлари билан: аритмиян юзага келишини олдини олади, инотроп таъсирни ижобий кучайтиради.
β-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланилганда рибоксиннинг самараси камаймайди.
Нитроглицирин, нифедипин, фуросемид, спиринолактон билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Бир идишда алкалоидлар, кислоталар, спиртлар, оғир металл тузлари, танин, В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) билан номутаносиб.
Махсус кўрсатмалар
Терида гиперемия ва қичиш пайдо бўлса препарат билан даволашни бекор қилиш керак. Даволаш вақтида мунтазам равишда қондаги сийдик кислотаси миқдорини назорат қилиш лозим. Буйрак етишмовчилиги препаратни қўллашда чекланиш ҳисобланади. Буйрак етишмовчилигида препаратни буюриш шифокорнинг фикрига кўра, кутилаётган ижобий самара қўллашдаги мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина мақсадга мувофиқ.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ушбу гуруҳ пациентлари учун қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлигининг тадқиқотлари ўтказилмаганлиги туфайли, хомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Болалар.
Қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотларнинг йўқлиги туфайли болаларда қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Автотранспортни бошқаришда ёки мураккаб механизмлар билан ишлашда препарат салбий таъсир кўрсатмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Ножўя таъсирларнинг кучайиш эхтимоли бор.
Даволаш. Препаратни қўллаш бекор қилинади, мажмуавий даволанади
Номутаносиблик
Препаратни бир шприцда ёки бир инфузион системада бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.
Фақат тавсия қилинган эритувчиларни ишлатиш керак ( “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимга қаранг).
Чиқарилиш шакли
5 мл дан ёки 10 мл дан ампулаларда; 5 мл ёки 10 мл хажимли 5 ампула контур уяли ўрамда; 2 контур уяли ўрамдан қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.