📜 Инструкция по применению Доктор Мом® йўталга қарши ўсимлик пастилкалари
💊 Состав препарата Доктор Мом® йўталга қарши ўсимлик пастилкалари
✅ Применение препарата Доктор Мом® йўталга қарши ўсимлик пастилкалари
📅 Условия хранения Доктор Мом® йўталга қарши ўсимлик пастилкалари
⏳ Срок годности Доктор Мом® йўталга қарши ўсимлик пастилкалари

   

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОКТОР МОМ® ЙЎТАЛГА ҚАРШИ ЎСИМЛИК ПАСТИЛКАЛАРИ

 

Препаратнинг савдо номи: Доктор Мом® йўталга қарши ўсимлик пастилкалари

Дори шакли: пастилкалар (апельсинли, лимонли, малинали, қулупнайли, ананасли).

Таркиби:

1 пастилка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

қуйидагилардан ажратиб олинган қуруқ экстрактлар:

15,0 мг………….қизилмия илдизлари (glycyrrhiza glabra)

10,0 мг………….доривор имбир издизпоялари (zengiber officinale)

10,0 мг………….доривор эмблика мевалари (embelica officinale)

5,0 мг……………левоментол

ёрдамчи моддалар:

– апельсинли пастилкалар учун: 1618,0 мг сахароза, 1037,0 мг суюқ декстроза,                   1,5 мг глицерол, 20,0 мг лимон кислотаси моногидрати, 5,0 мг метилпарагидроксибензоат, 0,5 мг пропилпарагидроксибензоат, 4,07 мг апельсин ароматизатори, 0,012 мг ялпиз ароматизатори (ялпиз эссенцияси), 0,125 мг қуёш шафағи сариғи бўёвчиси;

– лимонли пастилкалар учун: 1618,0 мг сахароза, 1037,0 мг суюқ декстроза,                        1,5 мг глицерол, 25,0 мг лимон кислотаси моногидрати, 5,0 мг метилпарагидроксибензоат, 0,5 мг пропилпарагидроксибензоат, 3,75 мг лимон мойи, 0,012 мг ялпиз ароматизатори (ялпиз эссенцияси), 0,1мг хинолин сариғи бўёвчиси;

– малинали пастилкалар учун: 1618,0 мг сахароза, 1037,0 мг суюқ декстроза,                      1,5 мг глицерол, 5,0 мг метилпарагидроксибензоат, 0,5 мг пропилпарагидроксибензоат, 6,25 мг малина ароматизатори, 0,1мг азорубин бўёвчиси;

– қулупнайли пастилкалар учун: 1618,0 мг сахароза, 1037,0 мг суюқ декстроза,                   1,5 мг глицерол, 18,0 мг лимон кислотаси моногидрати, 5,0 мг метилпарагидроксибензоат, 0,5 мг пропилпарагидроксибензоат, 7,5 мг қулупнай ароматизатори, 1,25 мг пунцовий (Понсо 4R) бўёвчиси;

– ананасли пастилкалар учун: 1618,0 мг сахароза, 1037,0 мг суюқ декстроза, 1,5 мг глицерол, 2,0 мг лимон кислотаси моногидрати, 5,0 мг метилпарагидроксибензоат, 0,5 мг пропилпарагидроксибензоат, 0,1 мг ялпиз ароматизатори (ялпиз эссенцияси), 6,25 мг ананас ароматизатори, 0,0625 мг BQ Supra бўёвчиси (бриллиант кўки ва хинолин сариғи бўёвчиларининг аралашмаси).

Таърифи:

– апельсинли пастилкалар: думалоқ, икки томонлама қавариқ тўқ сариқ рангли пастилкалар. Пастилкаларда ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини нотекислигига йўл қўйилади;

– лимонли пастилкалар: думалоқ икки томонлама қавариқ кўкимтир-сариқдан сариқ ранглигача бўлган пастилкалар. Пастилкаларда ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини нотекислигига йўл қўйилади;

– малинали пастилкалар: думалоқ икки томонлама қавариқ қизилдан тўқ-қизил ранглигача бўлган пастилкалар. Пастилкаларда ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини нотекислигига йўл қўйилади;

– қулупнайли пастилкалар: думалоқ икки томонлама қавариқ қизилдан олча-қизил ранглигача бўлган пастилкалар. Пастилкаларда ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини нотекислигига йўл қўйилади;

– ананасли пастилкалар: думалоқ икки томонлама қавариқ яшил рангли таблеткалар. Пастилкаларда хаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини нотекислигига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи восита.

АТХ коди: R05CA10

 

Фармакологик хусусиятлари

Яллиғланишга қарши ва балғам кўчирувчи таъсирга эга ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларининг хусусиятларига боғлиқ. Қизилмия илдизларининг экстракти яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи, спазмолитик таъсирга эга; доривор имбир издизпояларининг экстракти яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсир; доривор эмблика экстракти – яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таркибига кирувчи ментол спазмолитик, антисептик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

“Қуруқ” йўтал билан бирга кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларини (фарингит, ларингит, шу жумладан “маърузачи” ларингити, трахеит, бронхит) симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга: оғиз бўшлиғида 1 пастилкадан ҳар 2 соатда секин шимилади.

Максимал суткалик доза – 10 пастилка. Даволаш курси – 2-3 ҳафта.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, болаларда (18 ёшгача) (клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Йўталга қарши препаратлар билан, шунингдек балғамни ҳосил бўлишини камайтирувчи дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки бу суюлган балғамни ажралиб чиқишини қийинлаштиради.

Махсус кўрсатмалар

Препарат қанд сақлайди, буни қандли диабети бўлган беморлар, шунингдек паст калорияли парҳезда бўлган шахслар ҳисобга олишлари керак.

Агар дори воситаси яроқсиз ҳолга келган ёки яроқлилик муддати ўтган бўлса – уни оқава сувларга ёки кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетчага жойланг ва аҳлат контейнерига солинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради!

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди (клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар тушмаган.

Чиқарилиш шакли

Пастилкалар (апельсинли, лимонли, малинали, қулупнайли, ананасли).

– 4 пастилкадан алюмин стрипда; 5 алюмин стриплар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида;

– 8 пастилкадан ал/пвх блистерда; 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида;

– 8 пастилкадан ал/пвх блистерда; 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида;

– 8 пастилкадан ал/пвх блистерда; 2 блистер кўпқаватли ламинирланган пакетда. 1 пакет қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида;

– 8 пастилкадан ал/пвх блистерда; 3 блистер кўпқаватли ламинирланган пакетда. 1 пакет қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.