📜 Инструкция по применению MR Сюпаркаин
💊 Состав препарата MR Сюпаркаин
✅ Применение препарата MR Сюпаркаин
📅 Условия хранения MR Сюпаркаин
⏳ Срок годности MR Сюпаркаин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

MR СЮПАРКАИН

MR SYUPARCAIN

Препаратнинг савдо номи: MR Сюпаркаин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): артикаин гидрохлориди, адреналин гидроартрати

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: артикаин гидрохлориди – 80 мг, артикаин гидроартрати – 0,024 мг. ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити, натрий хлориди, инъекция учун эритма.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки деярли рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар.

АТХ коди: N01BB58

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий  препаратдир:

Артикаин гидрохлориди – инфильтрацион ва регионал оғриқсизлантириш учун мўлжалланган тиофенлар гуруҳига мансуб амидлар туридаги маҳаллий анестетикдир. Таъсир механизми нейронлар мембранасини барқарорлаштириш ва нерв толаларида импульсларни пайдо бўлиши ва ўтказилишини тўхтатиши билан боғлиқ. Таъсири тез ривожланади (латент даври 1-3 минут) ва оғриқсизлантириш самараси жуда яққол намоён бўлади.

 

Фармакокинетикаси

Артикаин оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати остига юборилганда юқори диффузион хусусиятга эга. Плазма оқсиллари билан 95% боғланади. Ярим чиқарилиш даври 25,3 минутни ташкил қилади. Дори воситаси минимал даражада йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути орқали деярли чиқарилмайди.

Қўлланилиши

Стоматологияда қуйидаги операция ва муолажаларда инфильтрацион ва ўтказувчан анестезияни ўтказишда қўлланилади:

  • шиллиқ қаватлар ёки суякдаги операциялар;
  • тиш пульпасидаги операциялар (пульпа ампутацияси ва экстирпацияси);
  • синган тишни олиб ташлаш (остеотомия);
  • апикал пародонтит билан шикастланган тишни олиш;
  • Колдуэлл-Люк операцияси;
  • кистэктомия;
  • тиш илдизини юқори қисмини резекцияси;
  • тишларни юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда кариоз бўшлиқлар ва тишларни коронка учун ишлов беришда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Юқори жағ тишларини асоратланмаган экстракциясида, яллиғланиш бўлмаганда, одатда ҳар бир тиш учун 1,7 мл дан вестибуляр инъекция етарлидир. Айрим ҳолларда қўшимча 1мл дан 1,7 мл гача бўлган вестибуляр инъекция тўлиқ оғриқсизлантиришни таъминлаш мумкин. Кўпчилик ҳолларда оғриқли танглай орқали инъекция қилишга зарурат йўқ. Танглайни кесиш ёки тикиш керак бўлган ҳолларда тахминан 0,1 мл дозада танглай депо-инъекцияси етарлидир. Ёнма-ён жойлашган тишларни бир йўла экстракция қилишда вестибуляр инъекциялар сонини одатда чеклаш мумкин. Пастки кичик  жағ тишларни асоратланмаган экстракциясида, яллиғланиш бўлмаган ҳолларда пастки жағ анестезиясини қилмаса ҳам бўлади, чунки бир тишга 1,7 мл бўлган инфильтрацион анестезия етарлидир. Агар бу йўл билан керакли натижага эриша олинмаса, 1,0 мл дан 1,7 мл дозада қўшимча вестибуляр инъекция бажарилади. Агар бу усуллар билан тўлиқ анестезияга эришилмаса, шундагини пастки жағ блокадаси усули билан одатдаги анастезия қилинади.

Ҳар қандай тиш бўшлиғини тайёрлашда, ёки тишни коронка учун ишлов беришда, пастки жағ тишларидан ташқари, ҳар бир тиш учун 0,5 дан 1,7 мл гача вестибуляр инъекция қилинади. Аниқ миқдори анестезиянинг чуқурлиги ва давомийлигига боғлиқ. Жаррохлик операцияларини бажаришда препаратни дозаси операцияни оғирлигига ва давомийлигига боғлиқдир.

Бир даволаш муолажаси давомида катталар учун 1 кг тана вазнига 7 мг гача артикаин юбориш мумкин.  500 мг гача (12,5 мл инъекцион эритма) дозалар пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилган (аспирацион назорат усули қўлланилганида).

Қон томир ичига инъекция қилиб қўйиш эҳтимолини олдини олиш мақсадида, доимо инъекциядан олдин аспирация синамасини ўтказиш керак. Инъекция босими тўқима сезувчанлигига мос келиши керак.

Сезувчанлик тиклангандан сўнг овқатланиш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: дозанинг катталиги билан белгиланадиган бузилишлар масалан; ступор ҳолатидан ҳушини йўқотишгача, нафасни тўхташигача, бузилиши мушаклар қалтираши, мушакларни тарқалган тиришишларга (конвульсияларга) қадар ривожланувчи ихтиёрсиз қисқариши, шунингдек қусишгача бўлган кўнгил айниши.

Кўриш аъзоси томонидан: бош қисмига инъекция қилинаётган вақтда ёки инъекция қилингандан бир оздан сўнг, кўришни қисқа муддатга бузилиши (кўришнинг хиралашиши, ўткинчи кўрлик, диплопия) бўлиши мумкин. Лекин бундай реакциялар жуда кам учрайди.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни бироз пасайиши, тахикардия ёки брадикардия. Кам ҳолларда – қатор ҳолларда ҳаётга хавф солувчи шок ёки юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин.

Аллергик реакциялар: инъекция қилинган жойда шиш, бўртиши ёки яллиғланиш пайдо бўлиши мумкин, шунингдек инъекция қилинган жойдан қатъий назар терини қизариши, қичишиши, конъюктивит, ринит, юзни ангионевротик шиш типида шиш, шу жумладан юқори ва/ёки пастки лабни ва/ёки юзни шиши, тилни шиш, дисфагия, уртикария, нафасни қийинлашиши билан кечувчи тилни шиши, бу анафилактик шокга ўтиши мумкин.

Маҳаллий реакциялар: айрим ҳолларда инъекция жойида тўқима некрозигача авж олувчи ишемия зоналари ривожланиши мумкин, бу қон томир ичига беихтиёр инъекция қилинишига боғлиқ. Юз нервининг фалажигача шикастланиши, фақат инъекция техникаси бузилганда юз бериши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Адреналин, артикаин ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Холинэстераза танқислиги, чунки бу ҳолатда таъсир қилиш вақтини узайиш эҳтимоли юқори, баъзи шароитларда эса препаратнинг таъсир жадаллиги ноҳуш кучайиши мумкин.

Таркибида адреналин бўлганлиги сабабли, куйидаги қўллаш мумкин бўлмаган қарши кўрсатмаларга амал килиш керак: пароксизмал тахикардия ва бошқа тахиаритмиялар, глаукоманинг ёпиқ бурчакли шакли, носеллектив адреноблокаторлар ва марказий аналептиклар билан бир вақтда қабул қилиш.

Вена ичига юбориш мумкин эмас. Яллиғланган тўқималарга юборишдан сақланиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Вазоконстрикторларнинг симпатомиметик турдаги (масалан, адреналин) қон томирларни торайтирувчи таъсири трициклик антидепрессантлар ёки МАО ингибиторлари томонидан кучайтирилиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Одатда бронхиал астмаси бўлган беморларда сульфитларга, хусусан натрий метабисульфитига юқори сезувчанлик кузатилади. Бунда қусиш, ич кетиши, нафасни қийинлашиши, астманинг ўткир хуружлари, онгни бузилиши ёки шок ҳолати ривожланиши мумкин.

Препарат реакция тезлигини бироз сусайтиради. Бу ҳолат, шунингдек операцияни кутиш билан боғлиқ бўлган ҳаяжонланиш ва операцион стресс, самарали харакатларга бўлган қобилиятни, хусусан автомобилни ҳайдашни ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Операциядан кейин қайси вақтдан бошлаб пациент автомобилни ҳайдаш ёки механизмлар билан ишлаш билан яна шуғулланиши мумкинлиги тўғрисидаги масалани фақат врач-стоматолог хал қилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик вақтида маҳаллий оғриқсизлантириш оғриқ қолдиришга эришишнинг стресс усули ёки жарроҳлик операциялардаги анестезия эмас. Артикаин бошқа анестетикларга нисбатан йўлдош тўсиқдан камроқ даражада ўтади.

Организмда тез парчаланиб, тез чиқиб кетгани учун артикаин кўкрак сутига клиник аҳамиятли концентрацияларда аниқланмайди. Шунинг учун эмизишни тўхтатишга зарурат йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин, ва яроқлилик муддати ўтганиан сўнг қўлланмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар препаратни юборилганда ножўя таъсирлар ёки токсик таъсирнинг белгилари масалан, бош айланиши, ҳаракат нотинчлиги, ступор, пайдо бўла бошласа, унда дарҳол инъекцияни тўхтатиб, пациентни эса, горизонтал ҳолатга ётқизиш керак. Нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш, пульс ва артериал босимни назорат қилиш  лозим. Хатто симптомлар оғир бўлмаса ҳам, вена ичига қуйида кўрсатилган дори воситаларини қўллаб, инфузия қилишни бошлаш тавсия қилинади. Нафас олиш бузилган ҳолларда, ҳолатни оғирлигига қараб, кислород бериш керак; зарурати бўлганида сунъий нафас бериш (оғиздан бурунга) ёки трахея интубациясини назоратли ўпка вентиляцияси билан бирга қўллаш керак.

Мушакларнинг ихтиёрсиз қисқариши ёки тарқалган мушаклар тиришишини қисқа ёки ўта қисқа таъсир қилувчи барбитуратларни вена ичига инъекцияси ёрдамида бартараф қилиш мумкин. Қон айланишини бузилиши ва нафасни сусайиш хавфини олдини олиш мақсадида кислород беришни ва юрак фаолиятини кузатишни давом эттириб, кузатилаётган таъсирига қараб, барбитуратларни секин юбориш тавсия қилинади. Барбитуратларни юбориш аввал ўрнатилган конюля орқали инфузион суюқлик билан бирга амалга оширилиши лозим.

Кўпчиллик ҳолларда беморни оддий горизонтал ҳолатга келтириш ёки оёқларини бошига нисбатан юқори қилиб ётказиш йўли билан тахикардия ва артериал қон босимини тушишини олдини олиш мумкин.

Қон айланишининг оғир бузилишида, шунингдек шокда, сабабидан қатъий назар,  инъекцияни тўхтатиш ва қуйидаги чораларни кўриш керак: пациентнинг горизонтал, оёғи озгина кўтарилган ҳолатини таъминлаш, нафас йўлларининг ўтказувчанлиги таъминлаш (кислород инсуфляцияси), мувозанатланган электролит эритмани вена ичига инфузион юбориш йўлга қўйилади; глюкокортикоидларни (масалан, 250-1000 мг метилпреднизолон) вена ичига юбориш, суюқлик ўрнини қоплаш (зарурат бўлганда плазмоэкспандерлар ва одам альбуминини ишлатиш тавсия қилинади) лозим.

Оғир тахикардия ёки тахиаритмия β-адреноблокаторларни вена ичига секин инъекция қилишга кўрсатма бўлиб (масалан, юрак етишмовчилиги, стенокардия ёки миокард инфаркти бўлган беморларда) хизмат қилиши мумкин. Барча бундай ҳолларда кислородни қўллаш ва параметрларни назоратини олиб бориш шарт.

Гипертензияси бўлган пациентларда артериал босимни ошишини, зарурати бўлганида периферик вазодилататорлар қўллаб даволаш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 2 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан поливинилхлорид пленкали контур –уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғлиқдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналар бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.