📜 Инструкция по применению Амоксициллин-RNP
💊 Состав препарата Амоксициллин-RNP
✅ Применение препарата Амоксициллин-RNP
📅 Условия хранения Амоксициллин-RNP
⏳ Срок годности Амоксициллин-RNP

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМОКСИЦИЛЛИН-RNP

ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун

 

Савдо номи

Амоксициллин-RNP

Фаол модданинг ХПН

Amoxicillinum

Препаратнинг таркиби

5 мл суспензия сақлайди:

фаол модда: амоксициллин (амоксициллин тригидрати кўринишида) – 250 мг ёки 500 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, шоколад таъмли қуруқ ҳушбўйи, ванилин, натрий бензоати, қанд.

Препаратнинг таърифи

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, ўзига ҳос ҳидли ва ширин таъмли, майдакристаллик кукун.

Тайёрланган суспензиянинг таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, ўзига хос хушбўй ҳидли ва ширин таъмли суспензия.

Дори шакли

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун

Фармакотерапевтик гуруҳи ва АТС коди

Бета-лактам антибактериал воситалар. Пенициллинлар, J01CA04.

Фармакологик хусусиятлари

Полусинтетик пенициллин, граммусбат бактериялар-пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган стафилококклар. Streptococcus spp. (α ва β гемолитик), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus faecalis, Clostridium tetani, Listeria monocytogenes; грамманфий-Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Haemophilus influenzae, Haemophilus pertussis, Escherichia coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Shigella spp., Actinomyces israeli.га нисбатан самарали. Резистентлар-Pseudomonas spp., Klebsiella spp., Enterobacter, Mycoplasma, Chlamydia, Rickettsia.

Таъсир механизми бактерия деворидаги пептидогликансинтетазани бостириши ва бактерияларни лизисидан иборат. Ўсиш ва кўпайиш фазасидаги бактерияларга нисбатан, агарда улар бета-лактамаза ишлаб чиқармаётган бўлса, бактерицид таъсир қилади. Ампициллиндан фарқли равишда, амоксициллин яхши ўзлаштирилади, МИЙ шиллиқ қаватини таъсирламайди, яхши биокираолишликка эга, қонда юқорироқ концентрацияларни ҳосил қилади. Амоксициллин меъда ширасида парчаланмайди ва деярли тўлиқ сўрилади.

Қўлланилиши

Стрептококклар, пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган стафилококклар ва Haemophilus influenzae чақирган ЛОР-аъзоларининг инфекциялари; тери ва юмшоқ тўқималарнинг Staphylococcu spp. чақирган инфекциялари, пенициллиназа ишлаб чиқарадиган

штаммларидан, Escherichia coli дан ташқари; пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган стафилококклар, стрептококклар ва Haemophilus influenzae чақирган юқори ва қуйи нафас йўлларининг (пневмония, бронхопневмония) инфекциялари; эркаклар ва аёллардаги асоратланмаган гонорея (уретрит, эндоцервицит); Helicobacter pylori чақирган меъда яраси, ўт-сафро йўллари, оғиз бўшлиғи, буйраклар ва урогенитал инфекциялар. Мия абсцесси, менингит, артрит. Эндокардитни олдини олиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Суспензия тайёрлаш усули:

– қайнатилган ва совутилган сув белгигача қўшилади;

– бир хил суспензия олингунича жадал чайқатилади;

– сув белгигача етказилади;

– қабул қилишдан олдин чайқатилади.

Препарат ичга қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 250 мг дан ҳар 8 соатда, максимал доза – кунига 4,5 г.

Болаларга – кунига 20 мг/кг, 3 қабулга бўлинган, (2 ёшгача болаларга – 62,5 мг кунига 3 марта; 2 ёшдан ошган болаларга – 125 мг кунига 3 марта).

Оғир ҳолларда ёки камсезгир бактериялар чақирган инфекцияларда иккиланган доза буюрилади.

Қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида катталарга – 500 мг ҳар 8 соатда, болаларга – кунига 40 мг/кг, 3 марта.

Асоратланмаган гонореяда эркаклар ва аёлларга – 3 г бир дозада. Септицемия, менингит, эндокардитларда катталарга – кунига 6 г, болалар ва янги туғилган чақалоқларга – кунига 150 мг/кг.

Қорин тифида, катталарга – кунига 2-4 г 14 кун давомида; болаларга – кунига 2 г дан 21 кун давомида.

Энтергоколитларда – кунига 1-2 г.

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, диарея, глоссит, стоматит анемия, лейкопения, тромбоцитопения қўзғалиш, уйқусизлик, бош айланиши. Аллергик реакциялар (макулапапулёз тошмалар, полиморф эритема, Стивен-Джонсон синдроми, токсик эпидермолиз, эшакеми, эксфолиатив дерматит).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Пенициллинларга юқори сезувчанлик, герпес инфекцияси, инфекцион мононуклеоз, ҳомиладорлик ва эмизиклик даври.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш: симптоматик, оғир ҳолларда гемодиализ ўтказилади.

Эҳтиёткорлик чоралари ва қўллашнинг ўзига хослиги

Буйракларнинг фаолияти бузилган беморларда, янги туғилган чақалоқларда ва чала туғилган болаларда эҳтиёткорлик талаб этилади. Pseudomonas, Enterobacter ёки Candida лар таъсирида суперинфекция ривожланиши мумкин.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири

Клавулон кислотаси ва аминогликозидлар амоксициллиннинг самарадорлигини оширади. Пробеницид унинг буйраклар орқали чиқарилишини секинлаштиради ва таъсирини узайтиради. Амоксициллин билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади, лекин орал контрацептивларнинг таъсирини пасайтиради. Аллопуринол тери тошмаларининг

пайдо бўлиши тез-тезлигини оширади. Бета-блакаторлар аллергик реакциялар ҳавфини оширади.

Чиқарилиш шакли, ўрами

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун 125 мг/5 мл ёки 250 мг/5 мл 30 г дан флаконларда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиқчаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-250С ҳароратда сақлансин.

Тайёрланган суспензия 2-80С ҳароратда 10 кун давомида сақланади.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти билан.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.