ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЛУМАРИН®
FLUMARIN®
Препаратнинг савдо номи: ФЛУМАРИН®
Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий хлориди
Дори шакли: бурун учун спрей.
Таркиби:
1000 мл препарат сақлайди:
фаол модда: натрий хлориди – 22,0 г;
ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ, ҳидсиз, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.
АТХ коди: R01AX10.
Фармакологик хусусиятлари
Препарат изотоник эритмага (0,9%) нисбатан кўпроқ концентрацияланган тузли эритма (2,2%) ҳисобланади. Бурун шиллиқ қавати билан контактда гипертоник эритма пассив диффузия йўли билан ҳужайра мембраналаридан сув молекулаларини экстракциясини табиий усулда чақиради, шу тариқа бурун бўшлиғида тўпланган қовушқоқ шиллиқни суюлтириб уни чиқарилишини енгиллаштиради.
Қўлланилиши
-гигиеник ва оқишга қарши восита сифатида бурун бўшлиғини ювиш учун;
-болалар ва катталарда инфекцион ринит, синусит ва ринофарингитлар;
-ЛОР-аъзоларда операциядан кейинги даврда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга: кунига 2-3 марта ҳар бир бурун катагига 1-3 пуркалади.
2 ёшдан ошган болаларга: кунига 2-3 марта ҳар бир бурун катагига 1-2 пуркалади. Ҳар бир қўллашдан кейин аппликаторни сув билан ювиш ва қуритиш керак.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа препаратлар билан мутаносиб. Клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар қайд қилинмаган.
Махсус кўрсатмалар
Қўзғатувчи хусусиятларга эга. Кўзга тушиши ҳолларида кўзни сув билан синчковлик билан ювиш керак.
Препарат қўзғатувчи модда ҳисобланган ва локал ножўя самаралар чақириши мумкин бўлган бензалконий хлоридини сақлайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Қўллаш мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаш транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
Бурун учун спрей 2,2%. 10, 15, 20, 30 мл дан, пуркагичли, дозаловчи мосламали флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил. Яроқлилик муддати тугагадан сўнг қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.