МУТАХАССИСЛАР УЧУН ДОРИ ПРЕПАРАТИНИ
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
- ДОРИ ПРЕПАРАТИНИНГ НОМИ
Мидокалм® 50 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Мидокалм® 150 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
ХПН: Толперизон
- СИФАТ ВА МИҚДОРИЙ ТАРКИБИ
Мидокалм 50 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка 50 мг толперизон гидрохлориди сақлайди.
Мидокалм 150 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка 150 мг толперизон гидрохлориди сақлайди.
Ёрдамчи моддаларнинг рўйхати – 6.1. бўлимга қаранг.
- ДОРИ ШАКЛИ
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Мидокалм плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 50 мг: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томонида “50” гравировкаси бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган, ўзига хос ҳидли таблеткалар.
Мидокалм плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 150 мг: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томонида “150” гравировкаси бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган, ўзига хос ҳидли таблеткалар.
- КЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ
4.1. Қўлланилиши
- Органик неврологик касалликларда (пирамид йўлларини шикастланиши, тарқоқ склероз, цереброваскуляр бузилишлар, миелопатия, энцефаломиелит ва ҳоказоларда) скелет мушакларини патологик юқори тонусини шошилинч ёки узоқ муддат даволаш.
- Таянч-ҳаракат аппарати касалликлари (масалан, спондилёз, спондилоартрит, бўйин (цервикал) ва люмбал синдромлар, йирик бўғимларнинг артрози) билан бирга кечувчи мушак гипертонияси ва мушак спазмларини даволаш.
- Ортопедия ва травматологияда жарроҳлик аралашувлардан кейин тикловчи даволаш.
- Қон томирларини иннервациясини оқибатида юз берувчи қон томирларнинг облитерацияловчи касалликлари, шунингдек синдромларни (масалан, акроцианоз, ўзгариб турувчи ангионевротик дисбазия) даволаш.
- Педиатрия амалиётидаги специфик кўрсатмалар мушак дистония билан кечувчи Литтл касаллиги ва бошқа энцефалопатияларда қўлланилади.
4.2. Қўллаш усули ва дозалари
Катталар:
Шахсий эҳтиёж ва пациент томонидан препаратни ўзлаштира олинишига қараб, суткада 150-450 мг ни ташкил қилади, 3 марта қабул қилишга бўлинади.
Болалар:
Дори воситаси тана вазни 30 кг дан ортиқ (10 ёшдан катта) болаларга тана вазнига 2-
4 мг/кг суткалик дозада, 3 марта қабул қилишга бўлиб буюрилади.
Юқори бўлмаган суткалик дозаларни ҳисобга олиб, болаларни даволашда Мидокалм 50 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни қўллаш тавсия қилинади. Таблеткалар қисмларга бўлиш учун мўлжалланмаганлиги туфайли, препаратни тана вазни 30 кг ва ундан ортиқ бўлган болаларга буюриш лозим.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўллаш юзасидан маълумотлар чекланган. Ушбу гуруҳ пациентларида ножўя реакцияларни ривожланиши анча кўпроқ кузатилган. Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентларда дозани титрлаш ва синчков кузатув ўтказиш лозим. Буйрак фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда толперизонни қўллаш тавсия этилмайди.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўллаш юзасидан маълумотлар чекланган. Ушбу гуруҳ пациентларида ножўя реакцияларни ривожланиши анча кўпроқ кузатилган. Жигар фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентларда дозани титрлаш ва синчков кузатув ўтказиш лозим. Жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда толперизонни қўллаш тавсия этилмайди.
Болаларда қўлланилиши:
Толперизонни болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги юзасидан маълумотлар чекланган.
Препаратни овқатдан кейин, бир стакан сув билан қабул қилиш керак.
Препаратни оч қоринга қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки овқат миқдори етарли бўлмаса, толперизоннинг биокираолишлиги пасайиши мумкин.
4.3. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Толперизонга ёки шунга ўхшаш бошқа кимёвий моддаларга (эперизонга), шунингдек ёрдамчи компонентларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
- Миастения.
- Лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
4.4. Махсус огоҳлантиришлар ва қўлланганда махсус эҳтиёткорлик чоралари
Бу дори препарати лактоза моногидратини сақлайди. Галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслиги, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбцияси бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари
Пострегистрацион даврда энг кўп ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланганлиги тўғрисида хабар берилган. Аллергик реакциялар енгил тери реакцияларидан оғир тизимли реакцияларгача, шу жумладан анафилактик шоккача авж олиши мумкин. Аллергик реакциянинг симптомлари: қизариш, тошма, эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш (Квинке шиши), тахикардия, гипотензия ва ҳансираш.
Бошқа препаратларга ўта юқори сезувчанлиги бўлган ёки анамнезида аллергик реакциялари бўлган аёл пациентлар янада юқорироқ хавфга дуч келадилар.
Лидокаинга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган ҳолларда толперизонни қўллаш вақтида, кесишган реакциялар юз бериши мумкинлиги туфайли, юқори эҳтиёткорликка амал қилишлари лозим.
Пациентларга юқори сезувчанликнинг ҳар қандай симптомлари юзасидан эътиборли бўлишни тавсия этиш керак. Агар симптомлар авж олса, толперизонни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Толперизонга ўта юқори сезувчанлик эпизодидан кейин толперизонни такрор буюриш мумкин эмас.
4.5. Бошқа дори воситалар билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари
CYP2D6 маркер субстрати бўлган декстрометорфан билан дори воситаларнинг фармакокинетик ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар, толперизонни бир вақтда қўлланиши, асосан CYP2D6 томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситалар (тиоридазон, толтеродин, венлафаксин, атомоксетин, дезипрамин, декстрометорфан, метопролол, небивалол, перфеназин) нинг қондаги миқдорини ошириши мумкинлигини кўрсатди.
Одам жигари микросомаларида ва одам гепатоцитларида ўтказилган лаборатор тажрибалар CYP бошқа изоферментларини (CYP2B6, CYP2C8, CYP2C9, CYP2C19, CYP1A2, CYP3A4) сезиларли сусайиши (ингибирланиши) ёки индукциясини чақирмаган.
CYP2D6 субстратлари ва/ёки бошқа препаратларни бир вақтда қўлланганда толперизоннинг турли метаболик йўллари борлиги туфайли, толперизоннинг таъсирини ошишини тахмин қилинмайди.
Агар толперизонни оч қоринга қабул қилинса, унинг биокираолишлиги пасаяди.
Гарчи толперизон марказий таъсирга эга препарат бўлсада, унинг седатив самараси жуда паст. Марказий таъсирга эга бошқа миорелаксантлар билан бир вақтда қўлланганда толперизоннинг дозасини пасайтириш керак.
Толперизон нифлумин кислотасининг таъсирини кучайтиради, шунинг учун бир вақтда қўлланганда нифлумин кислотасининг ёки бошқа НЯҚВ нинг дозасини пасайтиришни кўриб чиқиш керак.
4.6. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик:
Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда толперизоннинг тератоген таъсири аниқланмаган. Аҳамиятли клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли, ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида), фақат кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан аниқ устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда Мидокалмни қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш даври:
Толперизонни кўкрак сути билан чиқарилиши тўғрисида тегишли маълумотларнинг йўқлиги туфайли, Мидокалмни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди.
4.7. Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Мидокалм автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препаратни қабул қилиш вақтида бош айланиши, уйқучанлик, диққатни бузилиши, тиришишлар, кўришни бузилиши ёки мушак кучсизлиги кузатилган пациентлар шифокорга мурожаат қилишлари лозим.
4.8. Ножўя реакциялари
Толперизон сақловчи дори воситаларнинг хавфсизлик профили, препаратни 12 000 дан ортиқ пациентлар томонидан қўлланиши натижасидаги маълумотлар билан тасдиқланади. Бу маълумотларга мувофиқ, энг кўп тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар, умумий, неврологик ва меъда-ичак бузилишлари таърифланган.
Пострегистрацион даврда толперизонни қўлланиши билан боғлиқ бўлган ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиши тўғрисида олинган хабарларнинг сони, олинган барча хабарларнинг тахминан 50-60% ни ташкил қилган. Кўпчилик ҳолларда булар жиддий бўлмаган ножўя реакциялар бўлган. Ҳаётга хавф туғдирувчи аллергик реакциялар тўғрисида жуда кам хабар берилган.
Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидаги тоифаларга мувофиқ аниқланади:
Тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача)
Кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1 000 гача)
Жуда кам ҳолларда (<1/10 000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолашнинг иложи йўқ).
Қуйида келтирилган жадвалда MedDRA бўйича тизим аъзолари синфида (ТАС) кузатилган маълумотлар базасига мувофиқ кодланган ножўя реакциялар кўрсатилган ва уларнинг тез-тезлиги келтирилган:
MedDRA бўйича ТАС | Тез-тез эмас
(>1/1 000 <1/100 гача) |
Кам ҳолларда
(>1/10 000 <1/1 000 гача) |
Жуда кам ҳолларда
(<1/10 000) |
Қон ва лимфатик тизими томони-дан бузилишлар | Анемия
Лимфаденопатия |
||
Иммун тизими томонидан бузилишлар | Ўта юқори сезувчанлик реакцияси*
Анафилактик реакция |
Анафилактик шок | |
Овқатланиш ва моддалар алма-шинуви томони-дан бузилишлар | Анорексия
|
Полидипсия | |
Руҳий бузилишлар | Уйқусизлик
Уйқуни бузилиши |
Фаолликни пасайиши
Депрессия |
|
Нерв тизими томонидан бузилишлар | Бош оғриғи
Бош айланиши Уйқучанлик |
Диққатни бузилиши
Тремор Тиришишлар Сезувчанликни пасайиши Парестезия Патологик қотиб қолиш |
Онгни чалкашуви |
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар | Кўришни хиралашиши | ||
Эшитиш ва муво-занат аъзолари томонидан бузилишлар | Қулоқларни шанғиллаши
Бош айланиши
|
||
Кардиологик бузилишлар | Стенокардия
Тахикардия Юракни тез уришини ҳис этиш |
Брадикардия
|
|
Қон-томир тизи-ми томонидан бузилишлар | Артериал гипотензия | Юзни патологик қизариши
|
|
Респиратор, торакал ва медиастинал бузилишлар | Диспноэ
Бурундан қон кетиши Тахипноэ |
||
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар | Қоринда дискомфорт
Диарея Оғизни қуриши Диспепсия Кўнгил айниши |
Эпигастрия соҳада оғриқ
Қабзият Метеоризм Қусиш |
|
Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар | Жигар томонидан енгил бузилишлар | ||
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар | Аллергик дерматит
Кучли терлаш Қичишиш Эшакеми Тошмалар |
||
Сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар | Энурез
Протеинурия |
||
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар | Мушакни кучсизлиги
Миалгия Қўл-оёқларда оғриқ |
Оёқ-қўлларда дискомфорт | Остеопения |
Тизимли бузи-лишлар ва юбо-риш жойидаги асоратлар | Астения
Лоҳаслик Толиқиш |
Мастлик ҳисси
Қизиб кетиш ҳисси Жиззакилик Чанқоқ |
Кўкрак қафасида дискомфорт
|
Лаборатор тадқиқотларда аниқланган нормадан силжишлар | Артериал босимни пасайиши
Қонда билирубиннинг концентрациясини ошиши Жигар ферментлари фаоллигини ўзгариши Тромбоцитлар сонини камайиши Лейкоцитлар сонини ошиши |
Қонда креатинин миқдорини ошиши
|
* Постмаркетинг қўллаш тажрибаси қуйидаги реакциялар (тез-тезлиги номаълум): ангионевротик шиш (шу жумладан юзни шиши, шишган лаблар) тўғрисида хабарларни сақлайди.
4.9. Дозани ошириб юборилиши
Мидокалмнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисидаги маълумотлар кўп эмас.
Мидокалм кенг терапевтик интервалга эга.
Токсикликни ўрганиш бўйича клиника олди тадқиқотларда препаратнинг юқори дозалари атаксия, тонико-клоник тиришишлар, диспноэ ва нафас фалажини чақирган.
Мидокалмнинг специфик антидоти йўқ. Доза ошириб юборилган ҳолларда симптоматик ва эришилган самарани ушлаб турувчи даволаш тавсия қилинади.
- ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
5.1. Фармакодинамик хусусиятлари
Фармакотерапевтик гуруҳи: марказий таъсирга эга миорелаксант,
АТХ коди: М03В Х04
Толперизон марказий таъсирга эга миорелаксантдир. Толперизоннинг таъсир механизми тўлиқ аниқланмаган.
У нерв тўқимасига юқори яқинликка эга бўлиб, бош мия устунида, орқа мияда ва периферик нерв тизимида энг юқори концентрацияларига етади.
Толперизоннинг асосий самараси спинал рефлектор ёйларни тормозланиши билан боғлиқ. Эҳтимол, бу самара, пастга йўналган йўллар бўйлаб қўзғалишни ўтказилишини енгиллаштирилишини бартараф этилиши билан бирга толперизоннинг терапевтик таъсирини таъминлайди.
Толперизоннинг кимёвий тузилиши лидокаиннинг тузилишига ўхшаш. Лидокаин каби у ҳам мембранани мустаҳкамловчи таъсирга эга ва ҳаракатлантирувчи нейронлар ва бирламчи афферент толаларнинг электр қўзғалувчанлигини пасайтиради. Толперизон дозага боғлиқ равишда ҳаракат потенциалига боғлиқ натрий каналлари фаоллигини тормозлайди. Мувофиқ равишда, ҳаракат потенциалининг амплитудаси ва тез-тезлиги пасаяди.
Ҳаракат потенциалига боғлиқ кальций каналларига ҳам сусайтирувчи самараси исботланган. Мембранани мустаҳкамловчи таъсирига қўшимча равишда, толперизон шунингдек медиаторни ажралиб чиқишини тормозлаши мумкинлиги ҳам тахмин қилинади.
Шу билан бирга, толперизон альфа-адренергик антагонистларнинг бироз кучсиз хусусиятлари ва антимускарин таъсирга эга.
5.2. Фармакокинетик хусусиятлари
Ичга қабул қилинганидан кейин толперизон ингичка ичакда яхши сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига қабул қилинганидан кейин 0,5-1 соатдан сўнг эришилади. Аҳамиятли тизим олди метаболизми туфайли, биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади. Ёғларни кўп миқдорда сақловчи овқат перорал буюрилган толперизоннинг биокираолишлигини тахминан 100% гача оширади ва препаратни оч қоринга қабул қилинганига қараганда, чўққи концентрациясига эришиш вақтини тахминан 30 минутга кечиктириб, плазмадаги чўққи концентрациясини тахминан 45% га оширади.
Толперизон жигарда ва буйракда жадал метаболизмга учрайди. Бирикма буйрак орқали метаболитлари кўринишида деярли тўлиқ (99% ортиқ) чиқарилади.
Метаболитларининг фармакологик фаоллиги номаълум.
Вена ичига юборилганидан кейин ярим чиқарилиш даври тахминан – 1,5 соатни, ичга қўлланганидан кейин эса – тахминан – 2,5 соатни ташкил қилади.
5.3. Хавфсизлик юзасидан клиника олди маълумотлари
Фармакологик хавфсизлиги, қайта қўллаш токсиклиги, генотоксиклик, репродуктив фаолиятга токсик таъсирини ўрганиш юзасидан клиника олди тадқиқотларининг маълумотлари асосида, одамлар учун специфик хавф аниқланмаган.
Клиника олди тадқиқотларидаги самаралари фақат одам учун максимал рухсат берилган дозалардан анча юқори дозаларда қўлланганда кузатилган, бу клиник қўллаш учун кам аҳамият касб этишини кўрсатади.
Каламушлар ва қуёнларда, препаратни мувофиқ равишда тана вазнига 500 мг/кг ва тана вазнига – 250 мг/кг дозаларда перорал юборилганда эмбриотоксик ўзгаришлар кузатилган. Бироқ бу дозалар одам учун тавсия қилинган терапевтик дозалардан кўп марта юқоридир.
- ФАРМАЦЕВТИК ХАРАКТЕРИСТИКАСИ
6.1. Ёрдамчи моддаларнин рўйҳати
Мидокалм 50 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар:
Таблетканинг ядроси:
Лимон кислотаси моногидрати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, стеарин кислотаси, тальк, микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати
(48,500 мг).
Таблетканинг қобиғи:
Сувсиз коллоид кремний диоксиди, титан диоксиди (Е 171), лактоза моногидрати
(0,392 мг), макрогол 6000, гипромеллоза.
Мидокалм 150 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар:
Таблетканинг ядроси:
Лимон кислотаси моногидрати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, стеарин кислотаси, тальк, микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати
(145,50 мг).
Таблетканинг қобиғи:
Сувсиз коллоид кремний диоксиди, титан диоксиди (Е 171), лактоза моногидрати (0,785 мг), макрогол 6000, гипромеллоза.
6.2. Номутаносиблик
Маълумотлар йўқ.
6.3. Яроқлилик муддати
3 йил.
6.4. Сақлаш шароити
+15°С дан +30°С гача ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач, препарат ишлатилмасин.
6.5. Дорихоналарда бериш тартиби
Рецепт бўйича.