📜 Инструкция по применению Эндоксан
💊 Состав препарата Эндоксан
✅ Применение препарата Эндоксан
📅 Условия хранения Эндоксан
⏳ Срок годности Эндоксан

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭНДОКСАН

ENDOXAN

Препаратнинг савдо номи: Эндоксан

Таъсир этувчи модда (ХПН): циклофосфамид.

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

Эндоксан 200 мг бир флаконида қуйидагилар сақланади:

фаол ингредиент сифатида 213,8 мг циклофосфамид моногидрати (бу 200 мг сувсиз циклофосфамидга эквивалент).

Таърифи: оқ рангли кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсмаларга қарши восита

АТХ коди: L01AA01.

Фармакологик хусусиятлари

Циклофосфамид оксазафосфоринлар гуруҳига мансуб бўлган ва кимёвий жиҳатдан азотли иприт билан боғланган цитостатик препарат ҳисобланади. Циклофосфамид in vitro шароитида фаол эмас ва жигарда микросомал ферментлари томонидан ўзининг алдофосфамид таутомери билан мувозанатда бўладиган 4-гидроксициклофосфамидга фаоллашади. Циклофосфамиднинг цитотоксик таъсири, унинг алкил гуруҳи билан бирикадиган метаболитлари ва ДНК ўртасидаги ўзаро таъсирга асосланган. Бу алкил гуруҳини бирикиши ДНК занжирини узилишига ҳамда боғланишига ва ДНК-оқсил кесишган бирикмаларни ҳосил бўлишига олиб келади. Ҳужайра циклида, G2 фазаси орқали ўтиши секинлашади.

Цитотоксик таъсири ҳужайра цикли фазаси учун специфик ҳисобланади, аммо ҳужайра циклини ўзи учун специфик ҳисобланмайди.

Кесишган резистентликни, айниқса ифосфамид каби, тузилиши жиҳатдан яқин бўлган цитостатикларда, шунингдек бошқа алкил гуруҳини бириктирувчи агентларда, истисно қилиш мумкин эмас.

Фармакокинетикаси

Циклофосфамид меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Одамда, нишонланган циклофосфамидни вена ичига бир марта юбориш, плазмада циклофосфамид ва унинг метаболитлари концентрациясини бутунлай пасайиши билан 24 соат давомида амалга ошади, гарчи унинг сезиларли даражаси плазмада 72 соат давомида сақланиб туриши мумкин. Циклофосфамид in vitro шароитларда фаол эмас ва тирик организмда фаоллашади.

Циклофосфамидни қон зардобидан ўртача ярим чиқарилиш даври катталар учун 7 соат ва болалар учун 4 соатни ташкил этади.

Циклофосфамид ва унинг метаболитлари асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Циклофосфамиднинг дозалари вена ичига ва перорал қўлланганидан сўнг қондаги кўрсаткичлари биоэквивалентдир.

Қўлланилиши

Эндоксан схема бўйича, кимётерапия билан мажмуада ёки монотерапия сифатида қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

Лейкемияларда: ўткир ёки сурункали лимфоцитар ва миелоид лейкемиялар.

Хавфли лимфомаларда: Ходжкин касаллиги, ноходжкин лимфомаси, плазмоцитома.

Метастазланган ва метастазланмаган хавфли қаттиқ ўсмалар: тухумдонлар раки, уруғдонлар раки, сут бези раки, ўпкани майда ҳужайрали раки, нейробластома, Юинг саркомаси.

Зўрайиб борувчи “аутоиммун касаллик”: масалан, ревматоид артрит, псориатик артрит, тизимли қизил югурик, склеродермия, тизимли васкулитлар (масалан, нейротик синдром билан бирга кечувчи), гломерулонефритнинг маълум бир турлари (масалан, нефротик синдром билан кечувчи), gravis миастенияси, аутоиммун гемолитик анемия, совуқ агглютинин (Agglutinin) касаллиги.

Аъзолар кўчириб ўтказилганида иммуносупрессив даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Эндоксан фақат тажрибали онкологлар томонидан юборилиши керак.

Препаратнинг дозаси ҳар бир пациент учун индивидуал равишда мослаштирилиши керак.

Агар бошқа дозалаш тартиби кўриб чиқилмаган бўлса, у ҳолда қуйидагича дозалаш тавсия этилади:

  • катталар ва болаларни узлуксиз равишда даволаш учун – кунига тана вазнига 3 мг/кг дан 6 мг/кг гача бўлган дозада (бу 1 м2 тана юзасига 120 дан 240 мг/м2 гача бўлган дозага тўғри келади) юборилади.
  • танаффус билан даволаш учун – тана вазнига 10 мг/кг дан 15 мг/кг гача бўлган доза (бу 1 м2 тана юзасига 400 дан 600 мг/м2 гача бўлган дозага эквивалент) 2 кундан 5 кунгача бўлган интерваллар билан юборилади.
  • препаратнинг юқори дозалари, масалан, тана вазнига 20 мг/кг дан 40 мг/кг гача бўлган доза (бу 1 м2 тана юзасига 800 дан 1600 мг/м2 гача бўлган дозага эквивалент) ва янада юқори дозаларда (масалан, суяк кўмиги трансплантациясидан олдин кондицияга келтириш учун) танаффус билан даволаш учун 21 кундан 28 кунгача бўлган интервал билан юборилади.

Эритмани тайёрланиши

Инъекция учун эритмани тайёрлаш учун, физиологик эритманинг мувофиқ ҳажми қуруқ моддага қўшилади:

Эндоксан, флакон 200 мг
Қуруқ моддага эквивалент 213,8 мг
Сувсиз циклофосфамид 200 мг
Физиологик эритма 10 мл

Эритувчи қўшилганидан сўнг флакон яхшилаб чайқатилганида ичидаги модда осон эрийди. Агар модда дарҳол ва бутунлай эримай қолса, флаконни бир неча минут давомида тургани афзал.

Эритма вена ичига юбориш учун мўлжалланган, уни асосан инфузия йўли билан юбориш керак. Вена ичига қисқа вақт давомида юбориш учун эндоксаннинг тайёрланган эритмаси умумий ҳажми масалан, 500 мл гача бўлган Рингер эритмаси, тузли эритма ёки декстроза эритмасига қўшилади.

Инфузиянинг давомийлиги эритмани ҳажмига қараб, 30 минутдан 2 соатгача давом этиши мумкин.

Препаратнинг дозаси бўйича тавсиялар циклофосфамид билан монотерапия сифатида даволанганда асосан қўллаш учун берилади. Токсиклиги ўхшаш бошқа цитостатиклар билан бирга қўлланганида дозани пасайтириш ёки даволаш интервалини узайтириш керак бўлиши мумкин.

Қон ҳосил бўлишини сусайиши бўлган пациентларда препаратнинг дозасини пасайтириш бўйича тавсиялар

Лейкоцитларни миқдори (мл) Тромбоцитларни миқдори (мл) Дозаси
>4000 > 100000 Режалаштирилган дозанинг 100%
4000-2500 100000-50000 Режалаштирилган дозанинг 50%
<2500 < 50000 Қийматлар нормаллашмагунича ёки бошқа қарор қабул қилинмагунича, дозани назорат қилиш

Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш бўйича тавсиялар

Оғир даражадаги жигар ёки буйрак етишмовчилигида дозани пасайтириш талаб этилади. 100 мл қон зардобида билирубиннинг миқдори 3,1 дан 5 мг гача бўлганида дозани 25% га пасайтириш ва калавалар фильтрацияси тезлиги минутига 10 мл дан кам бўлганида дозани 50% га пасайтириш тавсия этилади. Циклофосфамид диализ ҳусусиятига эга.

Даволаш давомийлиги ва даволашлар ўртасидаги интерваллар кўрсатмаларга, қўлланадиган мажмуавий кимётерапия жадвалига, пациентнинг умумий ҳолатига, лаборатор кўрсаткичларга ва қон ҳужайралари миқдорини тикланиш кўрсаткичларига боғлиқ.

Гидратациянинг адекватлигига, шунингдек UROMITEXAN уропротекторини қўллашга эътибор бериш керак.

Препаратни қўллаш ва фойдаланиш бўйича йўриқнома

Эндоксан препаратини тайёрлаш ва юбориладиган соҳага ишлов бериш ҳамиша цитотоксик воситаларни қўллашдаги ҳавфсизлик қоидаларига мувофиқ равишда ўтказилиши керак.

Ножўя таъсирлари

Эндоксан билан даволанадиган пациентлар, кўпчилик ҳолларда қайтувчан бўлган, қуйидаги дозага боғлиқ бўлган ножўя самараларни бошдан кечиришлари мумкин:

Қон ва суяк кўмиги

Қабул қилинган дозага қараб, турли даражадаги миелосупрессия, шу жумладан лейкопения, тромбоцитопения ва анемия кузатилиши мумкин. Одатда иситма билан ёки иситмасиз кечувчи ва иккиламчи инфекцияни ривожланиш хавфи (баъзида ҳаётга хавф туғдирувчи) билан кечувчи лейкопения, ва қон кетишини юқори хавфи билан боғлиқ бўлган тромбоцитопенияни кутиш мумкин. Лейкоцитлар ва тромбоцитларнинг миқдорини пасайиши, одатда даволашнинг 1- ва 2-ҳафтасида кузатилади. Тикланиши одатда даволаш бошланганидан сўнг 3-ҳафтадан 4-ҳафтагача бўлган вақт давомида амалга ошади. Анемия одатда бир неча даволаш цикли ўтмагунича, даволаниш вақтида ривожланмайди. Янада оғирроқ даражадаги миелосупрессияни ривожланишини олдиндан кимётерапия ва/ёки радиотерапия курсини ўтказган пациентларда ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кутиш керак.

Бошқа миелосупрессив воситалар билан мажмуавий даволаш препаратнинг дозасига тузатиш киритишни талаб этиши мумкин. Илтимос, цитостатик воситаларнинг дозаларини пасайтириш учун, даволаш циклини бошида қон таҳлили натижаларини ҳисобга олган ҳолда цитостатикларнинг дозаларига тузатиш киритиш бўйича мувофиқ жадвалларга мурожаат қилинг.

Меъда-ичак йўллари

Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган, кўнгил айниши ва қусиш каби ножўя самаралар дозага боғлиқ ножўя реакциялар ҳисобланади. Ўртача даражадаги, ҳатто оғир даражагача бўлган шакллари тахминан 50% беморларда кузатилади. Анорексия, диарея, қабзият ва шиллиқ қаватларни яллиғланиш ҳолатлари (мукозит), стоматитдан яралар ҳосил бўлгунигача бўлган асоратлар камроқ даражада ривожланади. Геморрагик колит ривожланганлиги юзасидан айрим хабарлар бўлган.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари касалликлари

Сийдик билан чиқарилгандан сўнг, циклофосфамиднинг метаболитлари эфферент сийдик чиқариш йўлларида ва айниқса қовуқда ўзгаришларни чақиради. Геморрагик цистит, гематурия ва макрогематурия эндоксаннинг дозасига боғлиқ бўлган энг кенг тарқалган асоратлар ҳисобланади ва даволашни тўхтатиш талаб этилади. Олдиндан мавжуд бўлган нобактериал цистит иккиламчи бактериал инфекцияга ўтиши мумкин. Ўлимга олиб келган геморрагик цистит юзасидан айрим хабарлар берилган. Шунингдек, қовуқ деворини шиши, субуретрал қон кетиши, қовуқ деворини фибрози билан кечувчи интерстициал яллиғланишлар ва склерозни ривожланиш эҳтимоли кузатилган.

Катта дозалари қўлланганидан сўнг, буйракларни шикастланиши (хусусан, анамнезида буйраклар фаолияти бузилган бўлса) кам кузатиладиган ножўя самара ҳисобланади.

 

Эслатма:

UROMITEXAN билан даволаш ёки кучли гидратация ушбу уротоксик ножўя самараларнинг ривожланиш частотаси ва оғирлигини сезиларли даражада пасайтириши мумкин.

Жинсий йўллари

Ўзининг алкил гуруҳини бириктирувчи таъсир механизми туфайли, циклофосфамид, тахминларга кўра, сперматогенезни, азооспермия ёки турғун олигоспермияга олиб келувчи қисман қайтмас бузилишларини чақириши мумкин. Овуляцияни, баъзида қайтмас характерга эга бўлган ҳамда аменореяга ва аёллар жинсий гормонларининг даражасини пасайишига олиб келувчи бузилишлари кам кузатилади.

Жигар

Жигар фаолиятини бузилиш ҳоллари ҳақида кам хабарлар берилган, улар мувофиқ лаборатор синамаларнинг натижаларини (SGOT, SGPT, гамма-GT, ишқорий фосфатаза ва билирубин) ошиши билан намоён бўлган.

Веналарни облитерацияловчи энгдоартериити (ВОЭ) циклофосфамиднинг юқори дозаларини бусульфан билан мажмуада ёки суяк кўмигини аллоген трансплантацияси давомида умумий нурланиш билан мажмуада олган пациентларнинг тахминан 15-50% да кузатилади. Бошқа томондан, ВОЭ кам ҳолларда фақат циклофосфамиднинг юқори дозаларини (бошқа препаратлар билан мажмуада эмас) қабул қилаётган, апластик анемия билан хасталанган беморларда кузатилади. Синдром одатда трансплантациядан кейин 1-3 ҳафта давомида ривожланади ва тана вазнини кескин ошиши, гепатомегалия, асцит ва гипербилирубинемия билан характерланади. Шунингдек жигар энцефалопатияси ҳам ривожланиши мумкин.

Жигар фаолиятини олдиндан мавжуд бўлган бузилишлари, кимётерапиянинг юқори дозалари билан бир вақтда дори воситалари билан гепатотоксик даволаш, ва айниқса алкил гуруҳини бириктирувчи восита бусульфан даволашга сабаб бўлувчи эелемент ҳисобланганида, ВОЭ ривожланишига олиб келадиган маълум ҳавф омиллари ҳисобланади.

Юрак-қон томир ва нафас тизимлари

Айрим ҳолларда пневмония, сурункали интерстициал ўпка фиброзига олиб келувчи интерстициал пневмония ривожланиши мумкин.

Цитостатик воситалар томонидан чақирилган ва айниқса циклофосфамиднинг юқори дозалари (тана вазнига 120-240 мг/кг) юборилганидан сўнг аритмия, ЭКГ даги ўзгаришлар ва юракнинг чап қоринчасини зарб ҳажмини (ЧҚЗҲ) ўзгаришлари билан намоён бўлувчи иккиламчи кардиомиопатияни ривожланганлиги ҳақида хабарлар берилган. Бундан ташқари, циклофосфамиднинг кардиотоксик таъсири, юрак соҳаси олдиндан нур билан даволанган пациентларда ва антрациклик ёки пентостатин препаратлари билан даволанган пациентларда ошиши мумкинлиги юзасидан далиллар бор. Бунда электролитларни мунтазам назорат қилиш кераклигини инобатга олинг ва юрак касаллиги аллақачон мавжуд бўлган пациентларга алоҳида эҳтиёткорлик тавсия этилади.

Иккиламчи ўсмалар

Бутун цитотоксик даволаш каби, циклофосфамид билан даволаш ҳам ўзини кетидан қолдиқ кўринишлари сифатида иккиламчи ўсмалар ва уларнинг ўтмишдошларини ривожланиш хавфига олиб келади. Сийдик йўллари раки, шунингдек ўткир лейкозга қисман олиб келувчи миелодиспластик ўзгаришларни ривожланиш хавфи ошади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, UROMITEXAN препаратини мувофиқ равишда қўллаш орқали қовуқ ракини ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтириш мумкинлигидан далолат беради.

Бошқа ножўя самаралар

Сочларни тўкилиши тез-тез кузатиладиган, умуман олганда қайтувчан ножўя самара ҳисобланади. Шунингдек кафтлар, тирноқлар ва товонларни пигментли ўзгариш ҳоллари ҳақида хабарлар берилган:

  • Гипонатриемия ва сувни тутилиши билан кечувчи АГНСС (антидиуретик гормонни ноадекват секрецияси синдроми, Шварц-Барттер синдроми);
  • Тери ва шиллиқ қаватларни яллиғланиши;
  • Иситма билан кечувчи, айрим ҳолларда шокка олиб келувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари;
  • Кўришни вақтинчалик хиралашиши ва бош айланиши ҳуружлари;
  • Айрим ҳолларда ўткир панкреатит ривожланиши мумкин;
  • Жуда кам ҳолларда (< 0,01%) оғир даражадаги реакциялар, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз хақида хабарлар берилган.

Изоҳ:

Тромбоэмболия, қонни қон-томирлар ичида диссеминацияланган ивиши (ДВС-синдром) ёки гемолитик уремик синдром (ГУС) каби маълум бир асоратлар мавжуд, улар шунингдек яширин касалликлар томонидан ҳам чақирилиши мумкин, аммо баъзида эндоксандан иборат бўлган кимётерапияда юқори частота билан ривожланиши мумкин.

Қусишга қарши воситалар ўз вақтида қўллаш ва оғиз бўшлиғини синчков гигиенасига эътибор бериш керак.

Даволаниш вақтида мунтазам қон таҳлили кўрсатилган: бошланғич даволашда 5-7 кунлик интервал билан, лейкоцитларнинг миқдори < 3000/мм3 гача пасайганида 2 кунлик интервал билан таҳлил қилиш кўрсатилган, ҳар куни таҳлил қилиш ҳам мумкин. Узоқ муддат даволанганда одатда текширишни ҳар икки ҳафтада ўтказиш етарлидир. Сийдик чўкмасида эритроцитларни борлигига мунтазам равишда текшириш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Қуйидаги касалликлари бўлган пациентларда Эндоксанни қўллаш мумкин эмас:

  • циклофосфамидга маълум бўлган ўта юқори сезувчанлик;
  • суяк кўмиги фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари (айниқса, цитостатик воситалар билан ва/ёки нур билан олдиндан даволанган пациентларда).
  • қовуқни яллиғланиши (цистит);
  • сийдикни оқиб чиқишида тўсиқлар бўлганида;
  • фаол инфекцияларда қўллаш мумкин эмас.
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш учун алоҳида тавсияларга қаранг.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сульфонилмочевина таъсирида қонда глюкозанинг миқдори пасайиши мумкин, шунингдек аллопуринол ёки гидрохлортиазид билан бир вақтда қўлланганида миелосупрессив таъсири ҳам пасайиши мумкин.

Фенобарбитал, фенитоин, бензодиазепинлар ёки хлоралгидрат билан олдиндан ёки бир вақтда даволаш жигарнинг микросомал ферментларини индукция бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Циклофосфамид иммуносупрессив таъсир кўрсатиши сабабли, пациентни ҳар қандай вакциналарга жавоб реакциясини пасайишини кутиш мумкин; фаоллаштирилган вакциналарни инъекция қилиш вакцина келтириб чиқарган инфекциялар билан кечиши мумкин.

Агар бир вақтнинг ўзида қутбсизлантирувчи миорелаксантлар (масалан, сукцинилхолин галогенид) қўлланаётган бўлса, узоқ муддатли апноэ псевдохолинэстеразанинг концентрациясини пасайиши натижаси бўлиши мумкин.

Хлорамфениколни бир вақтда қўллаш циклофосфамиднинг ярим парчаланиш даврини узайишига ва метаболизмини секинлашишига олиб келади.

Антрациклин ва пентостатин билан даволаш циклофосфамиднинг потенциал кардиотоксиклигини кучайтириши мумкин. Кардиотоксик самарасини кучайиши юрак соҳаси радиотерапиясидан кейин ҳам юз бериши мумкин.

Индометацинни бир вақтда юборишни жуда эҳтиёткорлик билан бажарилиши керак, чунки ўткир сувли интоксикация ҳолати юзасидан хабар берилган.

Умуман олганда, циклофосфамид билан даволанаётган пациентлар алкоголли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланишлари керак.

Грейпфрут меваси таркибида циклофосфамиднинг фаоллигини ва шу билан унинг самарадорлигини издан чиқариши мумкин бўлган бирикма сақлаганлиги сабабли, пациент грейпфрутларни истеъмол қилиши ёки шарбатини ичиши мумкин эмас.

 

 

Номутаносиблиги

Эритмаларнинг таркибида бензил спирти циклофосфамиднинг барқарорлигини камайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Даволашни бошлашдан олдин эфферент сийдик чиқариш йўлларидаги ҳар қандай тўсиқларни, цистит, инфекциялар ва электролитлар дисбалансини бартараф қилиш ёки тўғрилаш керак.

Умуман олганда, эндоксан ва барча бошқа цитостатикларни кучсизланган ва кекса ёшдаги беморларда, шунингдек илгари нур билан даволанган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Иммун тизими суст бўлган пациентлар, масалан, қандли диабет, сурункали жигар ёки буйрак касалликлари бўлган пациентларни ҳам синчиклаб кузатиш талаб этилади.

Агар эндоксан билан даволаниш вақтида микро- ёки макрогематурия билан боғлиқ бўлган цистит ривожланса, эндоксан-терапия улар нормаллашгунича тўхтатилиши керак.

Даволаниш вақтида лейкоцитлар назоратини мунтазам равишда ўтказиш керак: даволаш бошланганида 5-7 кунлик интервал билан, ва агар кўрсаткич 3000/мм3 дан камайса, ҳар 2 кунда ўтказилиши керак. Маълум бир ҳолатларда ҳар куни назорат ўтказиш керак бўлиши мумкин. Агар узоқ муддатли даволаш курсини ўтса, ҳар икки ҳафтада назорат ўтказиш одатда етарли ҳисобланади. Агар миелосупрессиянинг белгилари аниқ намоён бўлса, эритроцитлар ва тромбоцитларнинг миқдорини текшириш тавсия этилади. Шунингдек сийдикдаги чўкма эритроцитларни борлигига мунтазам равишда текширилиши керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Циклофосфамид билан даволаниш эркаклар ва аёлларда генотип аномалияларини чақириши мумкин.

Витал кўрсатмаларда ҳомиладорликни биринчи уч ойлиги вақтида ҳомилани олиб ташлашга нисбатан тиббий маслаҳатлар жуда муҳимдир.

Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигидан сўнг, агар даволашни тўхтатиш мумкин бўлмаса, пациент аёл ҳомиладорликни давом этишини ҳоҳласа, кимётерапия пациентга аҳамиятсиз, аммо кузатилиши мумкин бўлган тератоген асоратларни ривожланиш хавфи юзасидан ахбарот берилгандан сўнг амалга оширилиши керак.

Даволаниш вақтида аёл ҳомиладор бўлиши мумкин эмас. Агар даволаниш вақтида у ҳомиладор бўлиб қолса, у медико-генетик маслаҳат олиши керак.

Циклофосфамид она сутига ўтганлиги сабабли, оналар даволаниш вақтида болани эмизишлари мумкин эмас.

Эркаклар эндоксан билан даволанишдан олдин спермани сақланиши юзасидан ахборот олган бўлишлари керак.

Кимётерапия тугаганидан сўнг эркаклар ва аёлларда контрацепцияни давомийлиги асосий касалликнинг прогнозига ва ота-онани ҳомиладор бўлиш ҳоҳишининг интенсивлигига боғлиқ.

Транспорт воситаларини бошқариш ва машинадан фойдаланиш қобилиятига таъсири

Циклофосфамидни юборишда, қон айланишини етишмовчилигига олиб келиши мумкин бўлган кўнгил айниши, қусиш каби ножўя самараларни ривожланиши мумкинлиги сабабли, шифокор пациентни йўл ҳаракатида иштирок этиши ёки машиналарни бошқариш қобилияти юзасидан ўзи индивидуал равишда қарор қабул қилиши керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Циклофосфамидга қарши аниқ антидотни борлиги маълум эмаслиги туфайли, ҳар сафар уни қўллаганда эҳтиёткорилкка риоя қилиш керак. Циклофосфамид диализ ёрдамида организмда чиқарилиши мумкин. Шунинг учун зудлик билан гемодиализ ўтказиш ўз жонига қасд қилиш ёки бехосдан дозаси ошириб юборилган ҳолларда кўрсатилган. Минутига 78 мл қонни тозалайдиган диализ диализатда метаболизмга учрамаган циклофосфамиднинг концентрацияси бўйича ҳисобланган (нормал буйрак орқали тозаланиш минутига тахминан 5-11 мл ни ташкил этади). Иккинчи ишчи гуруҳи минутига 194 мл кўрсаткич юзасидан хабар берган. 6 соатлик диализдан сўнг, циклофосфамиднинг юборилган дозасини 72% диализатда аниқланган. Дозаси ошириб юборилганида барча ножўя реакциялар ичида миелосупрессияни, асосан лейкопенияни кутиш мумкин. Миелосупрессиянинг оғирлиги ва давомийлиги дозани ошириб юборилиш даражасига боғлиқ. Қонни тез-тез таҳлил қилиш ва пациентни кузатиш муҳим ҳисобланади. Агар нейтропения ривожланса, инфекцияни олдини олиш учун эътибор бериш керак, ва инфекциялар антибиотиклар ёрамида даволаниши керак. Агар тромбоцитопения ривожланса, зарурат бўлганида тромбоцитлар ўзгартирилиши керак.

Бирон-бир уротоксик таъсирлардан сақланиш учун, UROMITEXAN (месна) ёрдамида циститни олдини олиш жуда муҳимдир.

Изоҳ:

Агар циклофосфамид инъекция қилинганида бехосдан паравеноз юборилса, у ҳолда одатда тўқималарни цитотоксик шикастланиш хавфи йўқ, чунки жигарда циклофосфамидни биофаоллашуви амалга ошмагунича шикастланиш хавфи кутилмайди.

Шундай бўлса ҳам, паравазация ривожланганида юборишни зудлик билан тўхтатиш ва канюла ёрдамида паравазацияни тўхтатиш, ва ушбу соҳани физиологик эритма билан ҳўллаш ва тизимнинг турғунлигини таъминлаш керак.

Сақлаш шароити

Эндоксан +25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланиши керак.

Тайёр эритма тайёрлангандан сўнг 24 соат давомида ишлатилиши керак (+8оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланмасин).

Транспортировка вақтида ёки эндоксан инъекция учун флаконларда сақланганида, ҳароратнинг таъсири циклофосфамид фаол ингредиентнинг эришига олиб келиши мумкин.

Эриган моддани сақлаган флаконларни интакт фаол ингредиент сақлаган флаконлардан визуал равишда осон фарқлаш мумкин: эриган циклофосфамид тиниқ ёки сарғиш қовушқоқ суюқлик бўлиб ҳисобланади (одатда шикастланган флаконларда боғланган ҳолатда ёки томчилар кўринишида бўлади). Ичидаги модда эриган флаконларни ишлатманг.

Чиқарилиш шакли

Оқ кристалл кукун кулранг тиқин, қопқоқча билан беркитилган сиғими 20 мл ли рангсиз тиниқ шиша флаконларда (I типи ёки III типи, ЕФ); қуйиси – алюминий, юқориси – кўк. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.