📜 Инструкция по применению МИДОКАЛМ инъекция учун эритма
💊 Состав препарата МИДОКАЛМ инъекция учун эритма
✅ Применение препарата МИДОКАЛМ инъекция учун эритма
📅 Условия хранения МИДОКАЛМ инъекция учун эритма
⏳ Срок годности МИДОКАЛМ инъекция учун эритма

МУТАХАССИСЛАР УЧУН

ДОРИ ВОСИТАСИНИ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

 

  1. ДОРИ ВОСИТАСИНИНГ НОМИ

МИДОКАЛМ® инъекция учун эритма

MYDOCALM®

 

  1. СИФАТ ВА МИҚДОРИЙ ТАРКИБИ

1 мл ли ҳар бир ампулада 100 мг толперизон гидрохлориди ва 2,5 мг лидокаин гидрохлориди.

Ёрдамчи моддалар таркиби: 6.1. бўлимига қаранг.

  1. ДОРИ ШАКЛИ ВА ТАЪРИФИ

Инъекция учун эритма.

Тиниқ, рангсиз ёки енгил яшил рангли, ўзига ҳос ҳидли эритма.

  1. КЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ
    • Қўлланилиши
  • Нерв тизимининг органик касалликлари (пирамид йўллар шикастланиши, кенг тарқалган склероз, цереброваскуляр инсульт, миелопатия, энцефаломиелит ва бошқ.) натижасидаги кўндаланг-тарғил мушакларнинг патологик юқори спазмланишини ва гипертонусини даволаш.
  • Таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари (масалан, спондиллёз, спондилоартроз, бўйин ёки люмбал синдромлар, йирик бўғимлар артрози) даги мушак гипертонияси ва спазмини даволаш.
  • Ортопедик ва травматологик операциялардан кейинги реабилитация.
  • Артериялар вазоспазми, қон томирлар иннервацияси бузилишлари билан кечадиган касалликларни даволашда (масалан, акроцианоз, қайталаниб турувчи ангионевротик дизбазия) қўлланади.

  • Қўллаш усули ва дозалар

Фақат парентерал юбориш учун мўлжалланган.

Катталарга ҳар куни мушак ичига 100 мг дан суткада 2 марта ёки секин амалга ошириладиган вена ичига инъекция орқали 100 мг дан кунига 1 марта буюрилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўллаш бўйича маълумотлар чекланган.

Ушбу гуруҳ пациентларида ножўя реакциялар келиб чиқиш тез-тезлиги юқорилиги кузатилган. Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентларда дозани титрлаш ва синчиклаб кузатиш керак. Буйрак фаолиятини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда толперизонни қўллаш тавсия этилмайди.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўллаш бўйича маълумотлар чекланган. Ушбу гуруҳ пациентларида ножўя реакциялар келиб чиқиш тез-тезлиги юқорилиги кузатилган. Жигар фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентларда дозани титрлаш ва синчиклаб кузатиш талаб этилади. Жигар фаолиятини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда толперизонни қўллаш тавсия этилмайди.

Дори воситаси болаларда қўлланилмайди

4.3. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • толперизонга ёки бошқа шунга ўхшаш кимёвий моддалар (эперизон), шунингдек ёрдамчи компонентларга нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари;
  • оғир миастения;
  • лактация даври;
  • болаларда қўллаш мумкин эмас.

Нисбий қарши кўрсатмалар: ҳомиладорлик даври, асосан биринчи уч ойлиги (4.6. бўлимга қаранг).

  • Махсус кўрсатмалар

Дори воситаси болаларда қўлланилмайди.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари

Препарат қайд қилингандан кейинги даврда ўта сезувчанлик реакциялари ривожланганлиги ҳақида тез-тез хабар берилган. Аллергик реакциялар енгил тери реакцияларидан тортиб, то оғир тизимли реакцияларгача, шу жумладан анафилактик шок кўринишигача кузатилган. Аллергик реакциялар симптомлари: эритема, тошмалар, эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш, (Квинке шиши), тахикардия, гипотензия ва ҳансираш.

Бошқа препаратларга юқори сезувчанлик реакциялари ёки анамнезида аллергик реакциялари бўлган аёлларда юқорироқ ҳавф мавжуд.

Лидокаинга нисбатан юқори сезувчанлик маълум бўлган ҳолларда толперизонни қўллаш вақтида кесишган реакциялар келиб чиқиши мумкин бўлгани туфайли юқори эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Пациентларга юқори сезувчанликнинг ҳар қандай симптомлари тўғрисида эътиборли бўлиш тавсия этилади. Агар симптомлар ривожланса, толперизонни қўллашни дархол тўхтатиш ва тезда шифокорга мурожаат қилиш керак. Толперизонга нисбатан ўта юқори сезувчанлик холатидан кейин препаратни қайта қўллаш мумкин эмас.

4.5. Дори воситалари билан ўзаро таъсири ва бошқа ўзаро таъсирлар

Дори воситаларининг CYP2D6 нинг маркерли субстрати декстрометорфан билан фармакокинетик ўзаро таъсирини текширишлар, толперизонни бир вақтда қўллаш асосан CYP2D6 томонидан метаболизмга учрайдиган (тиоридазон, толтеродин, венлафаксин, атомексетин, дезипрамин, декстрометорфан, метопролол, небивалол, перфеназин) дори воситаларининг қондаги даражасини ошириши мумкинлигини кўрсатади.

Одам жигари микросомалари ва одам гепатоцитларида ўтказилган лаборатор экспериментлар CYP нинг бошқа изоферментларини (CYP2B6, CYP2С8, CYP2С9, CYP2С19, CYP1А2, CYP3А4) сезиларли ингибиция ёки индукция қилишни кўрсатади.

Толперизоннинг метаболик йўллари ҳилма-ҳил бўлгани туфайли, CYP2D6 субстратларини ва/ёки бошқа препаратларни бир вақтда қўлланганда толперизоннинг таъсирини ошиши тўғрисида фикрлаш мумкин.

Толперизон марказий таъсирга эга препарат бўлсада, унинг седатив самарси жуда паст, шунинг учун у седатив, гипотоник воситалар ва транквилизаторлар билан мажмуада буюрилиши мумкин. Марказий таъсир этувчи бошқа миорелаксантлар билан бир вақтда қўлланилган ҳолатларда, толперизон дозасини пасайтириши керак.

Толперизон алкоголнинг марказий нерв тизимига таъсирига таъсир этмайди.

Толперизон нифлумат кислотаси таъсирини кучайтиради, шунинг учун бир вақтда қўлланганда нифлумат кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар дозасини камайтириш мумкинлигини кўриб чиқиши керак.

4.6. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш.

  • Клиника олди тадқиқотларда толперизон тератоген таъсирга эга эмаслиги кўрилган. Клиник тадқиқотлар натижаси йўқ бўлгани туфайли мидокалм препаратини ҳомиладорликда, айниқса биринчи уч ойлигида, агар кутилаётган фойда ҳомилага келиб чиқиш мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган холлардагина қўллаш мумкин.
  • Толперизоннинг кўкрак сутига ўтиши тўғрисида тегишли маълумотлар йўқ бўлгани туфайли, уни лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

4.7. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Мидокалм транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир этмайди.

Препарат қабул қилаётган вақтда бош айланиши, уйқучанлик, диққатни жамлаш бузилишлари, тиришишлар, кўришни бузилишлари ёки мушак кучсизлиги кузатилган пациентлар шифокорга мурожаат қилишлари керак!

4.8. Ножўя таъсрлари

Толперизон сақловчи дори воситаларининг хавфсизлиги профили 12 000 дан ортиқ пациентлар қўллаш тўғрисидаги маълумотлар натижаси билан тасдиқланади. Ушбу маълумотларга кўра, ҳаммадан кўп тери ва тери ости тўқималари томонидан, умумий неврологик ва меъда-ичак бузилишлари каби ножўя реакциялар келиб чиқиши таърифланган.

Қайд қилингандан кейинги даврда толперизон қўлланилиши билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши тўғрисидаги хабарлар, олинган ҳамма маълумотларнинг 50-60% ни ташкил этади. Кўпчилик ҳолатларда улар жиддий бўлмаган реакциялар ҳисобланади. Ҳаётга хавф солувчи аллергик реакциялар тўғрисида жуда кам холларда хабарлар берилган.

Ножўя реакциялар тез-тезлиги қуйидаги тоифалар бўйича аниқланади:

Тез-тез (≥1/100, <1/10)

Тез эмас (≥1/1000 гача 1/100)

Кам холларда (≥1/10000 гача <1/1000)

Жуда кам холларда (<1/10000), номаълум (бор бўлган маълумотларга асосланиб баҳолаб бўлмайди).

Қуйидаги келтирилган жадвалда МеdDRA бўйича тизим-аъзолар бўйича гуруҳларга бўлинган тасниф бўйича ножўя таъсирлар кўрсатилган ва улар тез-тезлиги келтирилган.

MedDRA бўйича тизим аъзолар Тез-тез (≥1/100, <1/10) Тез эмас (≥1/1000 <1/100 гача) Кам ҳолларда (≥1/10000 <1/1000 гача) Жуда кам холларда (<1/10000)
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар       Анемия лимфаденопатия
Иммун тизими томонидан бузилишлар     Ўта юқори сезувчанлик реакциялари*

Анафилактик реакция

Анафилактик шок
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш бузилишлари   Анорексия   Полидипсия
Руҳий бузилишлар   Уйқусизлик уйқуни бузилишлари Фаолликнинг пасайиши депрессия  
Нерв тизими томонидан бузилишлар   Бош оғриши

Бош айланиши

Уйқучанлик

Диққатни жамлашни бузилиши, Тремор,  тиришишлар, Сезувчанликни пасайиши, Патологик қотиб қолиш,

летаргия

Онгни чалкашиши
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар     Кўришни туманлашуви  
Эштиш аъзолари томонидан ва мувозанат бузилишлари     Қулоқда шовқин Вертиго  
Кардиологик бузилишлар     Стенокардия

Тахикардия

Юрак уриб кетиши ҳисси

Брадикардия
Қон томирлар томонидан бузилишлар   Артериал гипотензия Патологик юз қизариши  
Респиратор, торакал ва медиастинал бузилишлар     Диспноэ бурундан қон кетиши

Тахипноэ

 
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар   Қоринда дискомфорт

Диарея

Оғизни қуриши

Диспепсия

Кўнгил айниши

Эпигастрийда оғриқ

Қабзият

Метеоризм

Қусиш

 
Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар     Жигар томонидан енгил бузилишлар  
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар     Аллергик дерматит

Кучли терлаш қичишиш

Эшакеми тошмалар

 
Сийдик ажратиш тизими томонидан бузилишлар     Энурез

Протенурия

 
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар   Мушак кучсизлиги

Миалгия

Қўл-оёқларда оғриқ

Қўл-оёқларда дискомфорт Остеопения
Тизимли бузилишлар ва юбориш жойидаги асоратлар Юборилган жойда қизариш Астения

лохаслик

Толиқиш

Маст бўлиш қизиб кетиш хисси таъсирчанлик чанқоқлик Кўкрак қафасида дискомфорт
Лаборатор текширишларда аниқланган нормага нисбатан оғишлар     Артериал босимни пасайиши

Қонда билирубин концентрациясини ошиши

Жигар ферментлари фаоллигини  ўзгариши

Тромбоцитлар сонининг камайиши

Лейкоцитлар сонини ошиши

Қон креатинин миқдорининг ошиши

* Постмаркетингдан қўллаш тажрибаси қуйидаги реакциялар ҳақида маълумотларни ўз ичига олади (тез-тезлиги номаълум): ангионевротик шиш (шу жумладан юз шиши, лабларни шиши).

4.9. Дозани ошириб юборилиши

Мидокалм® дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар кўп эмас.

Мидокалм® кенг терапевтик интервалга эга, болалар 600 мг препаратни ичга қабул қилганда унга жиддий бўлмаган токсик симптомларсиз кечган ҳолатлар келтирилган.

Баъзи ҳолатларда болалар препаратнинг 300-600 мг суткалик дозасини қабул қилганда аҳамиятсиз ножўя реакциялар кузатилган.

Ўткир токсиглигини клиника олди тадқиқотларда юқори дозалар атаксия, токсикоклоник тиришишлар, диспноэ ва нафас фалажини келтириб чиқарган.

Мидокалм®нинг специфик антидоти йўқ. Дозани ошириб юборилиши ҳолатларида, симптоматик ва тутиб турувчи даволашни амалга ошириш тавсия этилади.

  1. ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
    • Фармакодинамикаси

Фармакотерапетик гуруҳи: Марказий таъсирга эга миорелаксант.

АТХ коди: М03ВХ04.

ХПН: толперизон.

Толперизон марказий таъсир этувчи меорелаксант ҳисобланади. Толперизоннинг аниқ таъсир этиш механизми тўлиқ аниқланмаган.

У бош мия ўзагида, орқа мия ва периферик нерв тизимида энг юқори концентрацияга эришиб, нерв тўқимасига нисбатан юқори аффинликга эга.

Толперизоннинг асосий самараси орқа мия рефлектор ёйини тормозланиши билан боғлиқ. Эҳтимол, бу самара, қўзғалишни қуйи йўллари орқали ўтказилишига тўсқинлик қилиш билан бирга, толперизоннинг терапевтик таъсирини таъминлайди.

Толперизоннинг кимёвий структураси лидокаин структурасига ўхшаш. Лидокаин каби у мембранани барқарорлаштирувчи таъсирга эга ва ҳаракатлантирувчи нейронлар ва бирламчи афферент толаларининг электрик қўзғалувчанлигини камайтиради. Толперизон потенциал боғлиқ натрий каналларининг фаоллигини тормозлайди. Шунга мувофиқ таъсир этиш потенциалларининг амплитудаси ва тез-тезлиги камаяди.

Потенциалга боғлиқ бўлган кальций каналларига нисбатан сусайтирувчи самараси тасдиқланган, унинг мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсирига қўшимча, медиаторни ташқарига чақиришни тормозловчи таъсири ҳам бор бўлиши мумкин деб тахмин қилинади.

Буларга яна қўшимча, толперизон кучсиз альфа-адренергик атогонситлари хусусиятларига ва антимускарин таъсирга ҳам эга .

  • Фармакокинетикаси

Жигар ва буйракда кучли метаболизмга учрайди. Фақат буйраклар орқали фармакологик фаоллиги номаълум бўлган метаболитлари кўринишида (>99%) чиқарилади.

Вена ичига юборилганда ярим чиқарилиш даври ~ 1,5 соатни ташкил этади.

  • Клиника олди тадқиқотлар натижалари

Клиника олди тадқиқотларнинг маълумотлари асосида, толперизон тератоген хусусиятга эга эмаслиги аниқланган. Каламушларга тана вазнинг 500 мг/кг, қуёнларга 250 мг/кг дозаларда перорал юборилганда эмбриотоксик таъсир кўрсатган. Кўрсатилган дозалар одамда қўланиладиган дозалардан кўп марта юқоридир.

  1. ФАРМАЦЕВТИК МАЪЛУМОТЛАР
    • Ёрдамчи моддалар

Метил парагидроксибензоат, диэтиленгликоль моноэтилэфири, инъекция учун сув.

  • Номутаносиблик

Маълумотлар йўқ.

  • Яроқлилик муддати

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

  • Сақлаш

+8оС дан +15оС гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

  • Ўрами

Инъекция учун 1 мл эритма оқ рангли синдириш нуқтали, қўнғир рангли шиша ампулада.

Пластик шаклдаги 5 та ампула, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

  • Чиқарилиш шакли

Шифокор рецепти бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.