📜 Инструкция по применению РИНИТИЗ XI
💊 Состав препарата РИНИТИЗ XI
✅ Применение препарата РИНИТИЗ XI
📅 Условия хранения РИНИТИЗ XI
⏳ Срок годности РИНИТИЗ XI

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНИТИЗ XI

RHINITEASE XI

 

Препаратнинг савдо номи: РИНИТИЗ XI

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ксилометазолин/ипратропия бромид

Дори шакли: дозаланган назал спрей

Таркиби:

1 мл спрей қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 0,51 мг ксилометазолин ва 0,612 мг ипратропий бромиди;

ёрдамчи моддалар: 0,105 мг бензалконий хлориди, 0,50 мг динатрий элетати, 3,42 мг натрий хлориди, 5,00 мг сувсиз динатрий гидрогенфосфати, 5,1 мг хлорид кислотаси, 50,00 мг декспантенол, 30,00 мг суюқ сорбитол (кристалланмайдиган), инъекция учун сув керакли миқдорда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Назал препаратлар. Симпатомиметиклар, бошқа препаратлар билан мажмуада (кортикостероидлардан ташқари).

АТС коди: R01AB06.

Фармакологик хусусиятлари

Ксилометазолин – альфа-адреномиметик, ЛОР-амалиётида махаллий қўллаш учун қон томирларни торайтирувчи восита. Шиллиқ қаватларга қўйилганда қон томирларни торайишини чақиради, бунинг натижасида махаллий гиперемия ва шиш камаяди.

Ринитларда бурун орқали нафасни енгиллаштиради. Ксилометазолиннинг қон томирларни торайтирувчи таъсири 5-10 минут давомида ривожланади ва 6-8 соат давом этади.

Ипратропий бромиди – м-холинорецепторларнинг блокатори, бронхларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади, безларнинг секрециясини камайтиради (шу жумладан бронхиал ва овқат ҳазм қилиш). Маҳаллий қўлланганида бурун эпителийси холинергик рецепторларни рақобатли блокадаси орқали бурун битишини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида ксилометазолин ва ипратропий бромиди деярли сўрилмайди, плазмадаги концентрациялари шунчалик кичикки, уларни замонавий таҳлил усуллари билан аниқлашнинг иложи йўқ.

Қўлланилиши

Шамоллаш туфайли тумов (ринорея) билан боғлиқ бўлган бурун битиши, ўткир аллергик ринит, гиперсекреция билан сурункали ринит, синусит, поллиноз, ўрта отит (бурунхалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун), пациентни бурун йўлларидаги диагностик муолажаларга тайёрлашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан кунига 3 марта. Дозалар орасидаги интервал 6 соатдан кам бўлмаслиги керак. Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак, чунки давомли қўллаш хужайраларда сезувчанликни ошиши туфайли шиллиқ қаватини шиши ва бурун битишини ривожланишини чақириши мумкин (медикаментоз ринит).

Ножўя таъсирлари

Тез-тез ва/ёки давомли қўлланганда: шиллиқ қаватни таъсирланиши, ачишиш, санчилиш, аксириш, йўтал, бурундан қон кетиши, бурун шиллиқ қаватининг қуруқлиги, гиперсекреция, қичишиш, тошмалар, эшакеми каби аллергик реакциялар.

Кам ҳолларда: бурун шиллиқ қаватини шиши (кўпроқ давомли қўлланганида), юрак уриб кетиши, тахикардия, юрак ритмини бузилиши, АБ ни ошиши, бош оғриғи, қусиш, уйқуни бузилиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши.

Юқори дозаларда давомли қўлланганида: депрессив ҳолат.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ёпиқбурчакли глаукома, атрофик ринит, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, гипертиреоз, бош мия қобиқларидаги жарроҳлик аралашувлар (анамнездаги), ксилометазолин ва ипратропия бромиди, шунингдек препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат юрак-қон томир касалликларида, қандли диабетда, простата безининг гипертрофиясида, қовуқ сфинктерининг стенозида, феохромоцитомада, адренергик моддаларга юқори сезувчанликда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан номутаносиб.

Бошқа антихолинергик препаратлар билан ёндош қўллаш, препаратнинг антихолинергик самарасини ошириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат тасодифан кўзга тушганида, уларни тез ва яхшилаб совуқ оқар сувда ювиш керак.

Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас, масалан, сурункали ринитда. Шамоллаш касалликларида, бурунда қасмоқлар ҳосил бўлган ҳолларда, гель кўринишида буюриш авзалроқ ҳисобланади.

Ринитиз XI назал спрейи консервант сифатида бензалконий хлориди сақлайди, у бронхоспазм чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат она, ҳомила ва бола учун хавф ва фойда нисбати синчиклаб баҳоланганидан кейингина қўллаш керак, тавсия этилган дозаларни оширишга йўл қўйилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Препаратни кўриш ўткирлигига таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олиб, даволаниш даврида автомобилни ҳайдашда ва механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддат ўтганидан кейин қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юборилиши хавфининг эҳтимоли кам. Препаратнинг дозасини ошириб юборилишининг белгилари оғиз қуриши, бош оғриғи, қусиш, тахикардия ҳисобланади. Доза ошириб юборилганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва симптоматик даволаш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

Дозаланган назал спрей 70 мкг/84 мкг доза (70 ўлчанган дозалар) 10 мл дан дозаловчи мосламаси ва ҳимоя қопқоқчаси бўлган полипропилен флаконларда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан паст ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Флакон очилганидан кейин препаратни 3 ой давомида ишлатиш керак.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.