📜 Инструкция по применению Зомета®
💊 Состав препарата Зомета®
✅ Применение препарата Зомета®
📅 Условия хранения Зомета®
⏳ Срок годности Зомета®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗОМЕТА®

ZOMETA®

Препаратнинг савдо номи: Зомета®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): золендрон кислотаси (zoledronic acid)

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

Таркиби:

5 мл концентрат 4 мг сувсиз золендрон кислотаси сақлайди, бу 4,264 мг золендрон кислотаси моногидратига тўғри келади;

1 мл концентрат 0,8 мг сувсиз золендрон кислотаси сақлайди;

ёрдамчи моддалар: маннит(E 421), натрий цитрати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи. Суякларни тузилиши ва минерализациясига таъсир қилувчи восита. Бисфосфонатлар.

АТХ коди: М05ВА08.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Золедрон кислотаси суяк тўқимасига селектив таъсирга эга бўлган бисфосфонатларнинг янги синфига мансубдир. У ҳозирги пайтдаги остеокласт суяк резорбциясининг маълум бўлган кучли ингибиторларидан биридир. Бисфонатларнинг суякка селектив таъсири уларнинг минераллашган суяк тўқимасига юқори яқинлигига асосланган, бироқ остеокластларнинг фаоллигини ингибирланишини таъминловчи молекуляр механизми ҳозиргача аниқланмаган. Ҳайвонларда ўтказилган текширишларда, золедрон кислотаси суякларнинг шаклланиши, минерализацияси ва механик хусусиятларига ножўя таъсир кўрсатмасдан, суяк резорбциясини сусайтириши аниқланган.

Остеокласт суяк резорбциясини сусайтиришидан ташқари, золендрон кислотаси хужайраларни пролиферациясини ва апоптоз индукциясини сусайтириши туфайли, миелома ва сут бези ракининг культивирланган хужайраларига бевосита ўсмаларга қарши таъсир кўрсатади. Бу золендрон кислотаси антиметастатик хусусиятларга эга бўлиши мумкинлигини билдиради.

In vivo – суякнинг микрокристаллик матриксининг структурасига таъсир қилувчи остеобласт суяк резорбциясини сусайтиради, ўсмаларни ўсишини камайтиради, антиангиоген ва оғриққа қарши таъсир қилади.

In vitro – остеобласт пролиферацияни сусайтиради, цитостатик таъсири, ўсма хужайраларига проапоптостатик таъсири, бошқа ўсмаларга қарши препаратлар билан бирга синергик цитостатик самара, антиадгезив ва антиинвазив таъсир намоён этади.

Фармакокинетикаси

Суякда метастазлари бўлган 64 нафар пациентга золедрон кислотасини 2, 4, 8 ва 16 мг дозаларда 5 ва 15 минутлик бир марта ва такрорий инфузиялардан кейин фармакокинетика бўйича маълумотлар олинган. Фармакокинетик параметрлар препаратнинг дозасига боғлиқ бўлмаган.

Золедрон кислотанинг инфузияси бошланганидан кейин, препаратнинг плазмадаги концентрацияси тез ошиб, инфузиянинг охирида чўққига эришган, сўнгра 4 соатдан кейин чўққининг <10% гача ва 24 соатдан кейин чўққининг <1% гача тез пасайган, ўз навбатида узоқ муддат, 28 кунига препаратнинг иккинчи инфузиясигача чўққининг 0,1% дан ошмайдиган жуда паст концентрацияларгача пасайган. Вена ичига юборилган золедрон кислота уч фазада чиқарилади: ярим чиқарилиш даври t1/2 α=0,24 соат ва t1/2 β=1,87 соат бўлган катта қон айланиш доирасидан икки фазали тез чиқарилиши, сўнгра якуний ярим чиқарилиш даври t1/2 γ=146 соат бўлган давомли чиқарилиш фазаси кузатилади. Ҳар 28 кунда такрор юборилгандан кейин плазмада препаратнинг кумуляцияси аниқланмаган.

Золедрон кислотаси метаболизмга учрамайди ва буйрак орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Биринчи 24 соат давомида юборилган дозанинг 39±16% сийдик билан чиқарилади. Препаратнинг қолган қисми эса асосан суяк тўқимаси билан боғланади. Сўнгра золедрон кислотани аста-секин тизимли қон оқимига қайтадан ажралиши ва уни буйрак орқали чиқарилиши кузатилади. Умумий клиренси соатига 5,04±2,5 л ни ташкил қилади ва препаратнинг дозасига, пациентнинг жинси, ёши, ирқи ва тана вазнига боғлиқ эмас. Инфузия вақтини 5 минутдан 15 минутгача ошиши, инфузиянинг охирида золедрон кислотанинг концентрациясини 30% га пасайишига олиб келади, аммо концентрациянинг плазмадаги вақт боғлиқлиги бўйича эгри чизиққа (AUC) га таъсир қилмайди.

Золедрон кислотасининг турли пациентлардаги фармакокинетик параметрларининг ўзгарувчанлиги, бошқа бисфосфонатларда бўлгани каби юқоридир.

Гиперкальциемияси, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда золедрон кислотанинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ. In vitro золедрон кислотаси одамнинг Р450 ферментини сусайтирмайди, биотрансформацияга учрамайди, экспериментал тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, юборилган дозанинг 3% дан камроғи аҳлат билан чиқарилади, бу жигар фаолиятининг ҳолати золедрон кислотанинг фармакокинетикасига таъсир қилмаслигини тахмин қилишга имкон беради.

Золедрон кислотанинг буйрак клиренси креатинин клиренси билан мувофиқ келади, буйрак клиренси, тадқиқотга киритилган 64 нафар онкологик пациентда ўртача
84±29 мл/мин (диапазон 22-143 мл/мин) га етган креатинин клиренсининг 75±33% ни ташкил қилади. пациентлар гуруҳини таҳлил қилиш креатинин клиренси минутига 20 мл (ўткир буйрак етишмовчилиги) ёки минутига 50 мл (ўртача буйрак етишмовчилиги) бўлган беморларда золедрон кислотанинг нисбий клиренси – мос равишда 37% ёки 72% бўлишини кўрсатди. Бироқ, ўткир буйрак етишмовчилиги (<30 мл/мин) бўлган беморларда препаратнинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар чекланган.

Қўлланилиши

  • Кечки босқичлардаги хавфли ўсмалари бўлган пациентларда суяк тўқимасини шикастланиши (патологик синишлар, умуртқа поғонасининг компрессияси, жарроҳлик муолажалари ва нур билан даволашдан кейинги асоратлар ёки хавфли ўсмалари бўлган беморлардаги гиперкальциемиясида) билан боғлиқ бўлган симптомларни олдини олиш.
  • Ароматаза ингибиторлари (AIs) билан даволашда сут безлари ракининг эрта босқичи бўлган аёлларда менопаузадан кейинги даврда суякларни синиши ва суяк тўқимасининг вазнини йўқолишини олдини олиш.
  • Хавфли ўсма билан боғлиқ бўлган гиперкальциемияни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Зометани фақат бисфосфонатларни юбориш тажрибасига эга бўлган шифокорларгина буюришлари ва юборишлари лозим. Юборишдан олдин Зомета 4 мг/5 мл концентратини 0,9% натрий хлориди ёки 5% глюкоза эритмасининг 100 мл да суюлтирилади. Зометанинг инфузия учун тайёр эритмасини камида 15 минут давомида бир марталик инфузия кўринишида юборилади.

Зометанинг концентратини кальций ёки Рингер лактат эритмаси каби бошқа икки валентли катионлар сақловчи инфузия учун эритмалар аралаштириш мумкин эмас ва алоҳида инфузион тизимни қўллаб, бир марталик инфузия кўринишида юбориш лозим.

Зометани юборишдан олдин ва юборишда пациентнинг етарли гидратацияси таъминланиши лозим.

Хавфли ўсмалари бўлган пациентларда суяк тўқимасини шикастланиши билан боғлиқ бўлган симптомларни олдини олиш.

Катталар ва кекса ёшли пациентлар

Зометанинг тавсия қилинган дозаси 4 мг ни ташкил қилади, ҳар 3-4 ҳафтада вена ичига инфузия кўринишида буюрилади.

Шунингдек пациентларга кальций препаратларини оғиз орқали суткада 500 мг дозада ва D витаминини 400 ХБ дозада буюриш керак.

Умуртқа поғонасини шикастланиши билан боғлиқ симптомларни бартараф этиш мақсадида, суякларда метастазлари бўлган пациентларни даволаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда, препаратнинг самараси 2-3 ойдан кейин бошланишини ҳисобга олиш керак.

Ароматаза ингибиторлари (AIs) билан даволашда аёлларда менопаузадан кейинги даврда сут безининг ракини эрта босқичида суякларнинг синиши ва суяк тўқимасининг вазнини йўқолишини олдини олиш.

Катталар ва кекса ёшли пациентлар учун ушбу кўрсатма бўйича золедрон кислотасининг тавсия қилинган дозаси 6 ойда 1 марта 4 мг ни ташкил қилади.

Шунингдек пациентларга кальций препаратлари оғиз орқали суткада 500 мг дозада ва D витаминини суткада 400 ХБ дозада буюриш керак.

Хавфли ўсмалар билан боғлиқ бўлган гиперкальциемияни даволаш.

Катталар ва кекса ёшли пациентлар

Гиперкальциемияда (зардобда кальцийнинг даражасини альбуминнинг даражаси бўйича коррекцияси билан ≥12 мг/дл ёки 3 ммоль/л) золедрон кислотасининг тавсия қилинган дозаси бир марта 4 мг ни ташкил қилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Хавфли ўсмалар билан боғлиқ бўлган гиперкальциемия

Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда хавфли ўсмалар билан боғлиқ бўлган гиперкальциемияни даволашни, фақат препаратни қўллашдан кутиладиган хавф ва фойда баҳоланганидан кейингина ўтказиш мумкин. Зардобда креатинин даражаси
>400 мкмоль/л ёки >4,5 мг/дл бўлган пациентларда препаратни қўллашнинг клиник тажрибаси йўқ. Зардоб креатинини <400 мкмоль/л ёки <4,5 мг/дл бўлган пациентларда дозалашнинг алоҳида тартиби талаб қилинмайди.

Хавфли ўсмалари бўлган пациентларда суяк тўқимасининг шикастланиши билан боғлиқ бўлган симптомларни олдини олиш ва ароматаза ингибиторлари (AIs) билан даволашда аёлларда менопаузадан кейинги даврда сут безининг ракини эрта босқичида суяк тўқимасининг вазини йўқолиши ва суякларни синишини олдини олиш.

Препарат билан даволашни бошида, зардобдаги креатинин даражаси ва креатинин клиренси аниқланиши керак. Креатинин клиренси қон зардобида креатинин даражаси учун Кокрофт-Голт формуласи бўйича ҳисобланади. Зомета буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларга тавсия қилинмайди. Зардобда креатининнинг даражаси ≥265 мкмол/л ёки ≥3,0 мг/дл бўлган пациентларда Зометани қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Буйрак фаолиятини енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги бузилишларида, ушбу тоифа учун (креатинин клиренси минутига 30-60 мл) аниқланган, хавфли ўсмалар билан боғлиқ гиперкальциемияси бўлган пациентлардан ташқари барча пациентларга препаратнинг қуйидаги дозалари тавсия қилинади:

КРЕАТИНИН КЛИРЕНСИНИНГ БОШЛАНҒИЧ ДАРАЖАСИ (МЛ/МИН) ЗОМЕТАНИНГ ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН ДОЗАСИ (МГ)*
> 60 4,0 мг
50-60 3,5 мг*
40-49 3,3 мг*
30-39 3,0 мг*

* Препаратнинг дозалари берилган AUC 0,66 (мг ∙ соат/л) (креатинин клиренси 75 мл/мин) келиб чиқиб ҳисобланган. Буйраклар фаолияти бузилган пациентлар учун, AUC креатинин клиренси 75 мл/мин бўлган пациентларда эришилган даражагача дозани пасайтириш кўзда тутилади.

Даволаш бошланганидан кейин зардобда креатинин даражасини Зометанинг ҳар бир дозасини юборишдан олдин аниқлаш керак; буйрак фаолиятни бузилишида даволашни бекор қилиш керак. Клиник тадқиқотларда буйраклар фаолиятини ёмонлашиши қуйидаги тарзда аниқланади:

  • Зардобда креатининнинг дастлабки даражаси нормал (<1,4 мг/дл ёки <124 мкмоль/л) бўлган пациентлар учун – кўрсаткични 0,5 мг/дл ёки 44 мкмоль/л га ошиши;
  • Зардобда креатиннинг дастлабки даражаси ўзгарган (<1,4 мг/дл ёки <124 мкмоль/л) пациентлар учун – кўрсаткични 1 мг/дл ёки 88 мкмоль/л га ошиши;

Клиник тадқиқотларда Зомета билан даволашни креатинин даражаси бошланғич қийматидан тахминан 10% бошланғич қийматига қайтганидан кейин тикланган. Зомета билан даволашни, даволаш тўхтатилганидан олдинги дозада қайта бошлаш лозим.

Зометанинг дозаларини тайёрлаш бўйича йўриқнома.

Зарур бўлган суюқ концентратнинг тегишли ҳажмини олинг:

– 3,5 мг доза учун 4,4 мл;

– 3,3 мг доза учун 4,1 мл;

– 3,0 мг доза учун 3,8 мл.

Суюқ концентратнинг олинган миқдорини 0,9% ли натрий хлориди ёки 5% ли глюкозанинг 100 мл стерил эритмасида суюлтириш керак. Дозани бир марталик вена ичига инфузия кўринишида камида 15 минут давомида юбориш керак.

Ножўя таъсирлари

Зометани 4 мг дозада қўлланганидаги ноҳуш реакцияларнинг тез-тезлиги тўғрисидаги маълумот, асосан узоқ муддатли даволашни ўтказишда олинган маълумотларга асосланади. Зометани қўлланиши билан боғлиқ ноҳуш реакциялар, бошқа бисфосфонатларни қўлланганда хабар берилган реакциялар билан бир хил бўлган ва пациентларнинг тахминан учдан бир қисмида ривожланиши мумкин.

Қуйида кўрсатилган ножўя реакциялар тўғрисидаги маълумотлар золедрон кислотаси билан асосан узоқ муддатли даволашдан кейин клиник тадқиқотлардан тўпланган.

Ножўя реакциялари, уларни юз бериш тез-тезлиги бўйича (энг кўп учрайдиганлари бошида кўрсатилган) қуйидаги мезонларга қараб таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), баъзида (≥1/1000, <1/100), кам (≥1/10000, <1/1000), жуда кам (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар.

Қон тизими ва лимфа тизими томонидан: тез-тез – анемия; баъзида – тромбоцитопения, лейкопения; кам ҳолларда – панцитопения.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, парестезиялар; баъзида – бош айланиши, таъм сезишни бузилиши, гипостезия, гиперстезия, тремор, уйқучанлик; жуда кам – тиришишлар, гипестезия ва тетания (гипокальциемияга нисбатан иккиламчи).

Рухият томонидан: тез-тез – уйқуни бузилиши, баъзида – безовталик, кам – онгни чалкашиши.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез – конъюнктивит, баъзида – кўришни хиралашиши, склерит ва кўз соҳасида яллиғланиш жараёни; жуда кам – увеит, эписклерит.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани пасайиши, қабзият, баъзида – диарея, қоринда оғриқ, диспепсия, стоматитлар, оғизни қуриши.

Нафас тизими томонидан: баъзида – диспноэ, йўтал, бронхоконстрикция; кам – ўпканинг интерстициал касалликлари (ЎИК).

Тери ва тери ости тўқималари томнидан: тез-тез – гипергидроз, баъзида – қичишиш, тошма (шу жумладан эритематоз ва макуляр тошма), кўп терлаш.

Скелет-мушак тизими, бириктирувчи тўқима ва суяклар томонидан: тез-тез – суякларда оғриқ**, миалгия*, артралгия*, бутун танада тарқоқ оғриқ, бўғимларни увишиши; баъзида – мушакларни тиришишлари*, жағ остеонекрози**.

Юрак-томир тизими томонидан: тез-тез – артериал гипертензия, баъзида – артериал гипотензия, юрак бўлмачалари фибрилляцияси, синкопе ёки циркулятор коллапсга олиб келувчи артериал гипотензия; кам ҳолларда – брадикардия, юрак аритмияси (гипокальциемияга нисбатан иккиламчи).

Буйрак ва сийдик-таносил тизими томонидан: тез-тез – буйрак фаолиятни бузилишлари, баъзида – ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия, протеинурия.

Иммун тизими томонидан: баъзида – ўта юқори сезувчанлик реакциялари; кам –ангионевротик шиш.

Умумий бузилишлар ва препарат юборилган жойдаги реакциялар: тез-тез – ўткир фазали реакция, иситма, гриппга ўхшаш ҳолат (шу жумладан толиқиш, эт увишиши, лоҳаслик ва юзга қонни оқиб келиши); кам ҳолларда – астения, периферик шиш, баъзида – инъекция қилинган жойда реакциялар (шу жумладан таъсирланиш, шиш, қотиш), кўкракда оғриқ, тана вазнини ошиши, анафилактик реакция/шок, эшакеми; кам – ўткир фазали реакциянинг симптоми сифатида артрит ва бўғимларни шиши.

Лаборатор кўрсаткичларнинг силжишлари: жуда тез-тез – гипофосфатемия; тез-тез – қонда креатинин ва мочевинанинг даражасини ошиши, гипокальциемия; баъзида – гипомагниемия, гипокалиемия; кам – гиперкалиемия, гипернатриемия.

* ножўя реакциялар кўпроқ сут бези ракининг илк босқичлари бўлган постменопаузал даврда ароматаза ингибиторлари (AIs) билан даволанганда кузатилиши мумкин.

** Жағ остеонекрози тўғрисида хабар берилган клиник тадқиқотларнинг маълумотларига асосланган. Ножўя самаралар тўғрисидаги хабарларда аралаш хавф омиллари кўрсатилганлиги туфайли, жағ остеонекрозини юз бериши ва препаратнинг таъсири ўртасида сабабли боғлиқликни ишончли тарзда аниқлашнинг иложи йўқ.

Айрим ножўя реакцияларнинг таърифи

Жағ остеонекрози

Биофосфонатлар, шу жумладан Зомета препарати (кам ҳолларда) билан даволанган, асосан рак билан хасталанган беморларда остеонекроз (асосан жағлар остеонекрози) ҳоллари ҳақида хабар берилган. Бу пациентларнинг кўпчилигида маҳаллий инфекциянинг белгилари, шу жумладан остеомиелит бўлган ва хабарларнинг кўпчилиги, асоратлар тиш олиб ташланганидан кейин ёки бошқа стоматологик жарроҳлик аралашувларидан кейин ривожланган рак билан хасталанган пациентларга тааллуқли бўлган. Жағларнинг остеонекрози кўпчилик яхши маълум бўлган хавф омиллари, шу жумладан ташхис қўйилган рак, ёндош даволаш (кимёвий даволаш, радиодаволаш, кортикостероидлар) ва бошқа ёндош касалликлар (анемия, коагулопатия, оғиз бўшлиғининг касалликларини чақирувчи инфекциялар) томонидан чақирилган. Гарчи сабабли боғлиқлиги аниқланмаган бўлса-да стоматологик жарроҳлиқ муолажаларидан сақланиш фойдалидир, чунки тузалиш узоқ вақт давом этиши мумкин. Жуда кам ҳолларда артериал гипотензия энг аввало асосий хавф омиллари бўлган пациентларда хушни йўқотиш ёки томир етишмовчилигига олиб келган.

Ўткир фазали реакция

Ушбу ножўя реакция: иситма, миалгия, бош оғриғи, қўл ва оёқларда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея ва артралгия каби симптомлар йиғиндисидир. Реакция Зомета юборилганидан кейин уч кунгача бўлган вақт давомида юз беради, реакцияни кўпинча «гриппга ўхшаш» симптомлар деб хам юритилади.

Атипик сон суяк синишлари

Қуйидаги ножўя реакциялар: сон суягининг атипик субтрохантер ва диафизар синишлари (бисфосфонатларни қўллаш билан боғлиқ ножўя реакциялар) тўғрисида хам хабар берилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Таъсир қилувчи модда (золедрон кислотаси) ёки дори воситасининг таркибига кирувчи бошқа ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клиник тадқиқотларда Зомета билан бир вақтда бошқа тез-тез қўлланиладиган дори воситалари – ўсмаларга қарши препаратлар, диуретиклар, антибиотиклар ва анальгетиклар буюрилган. Ҳеч қандай клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотларда олинган маълумотларга кўра, золедрон кислотаси қон плазмаси оқсиллари билан аҳамиятли боғланмайди ва цитохром Р450 фермент тизимиини ингибирламайди. Бироқ дори воситаларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Бифосфонатлар ва аминогликозидлар бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади, чунки улар аддитив таъсир кўрсатиши мумкин ва бунинг натижасида зардобда кальцийнинг даражаси керагидан узоқроқ муддатга пасайган ҳолатда қолиши мумкин. Зомета ва бошқа потенциал нефротоксик препаратлар буюрилганида эҳтиёт бўлиш керак. Шунингдек даволаниш давомида гипомагниемияни ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Кўп сонли миеломаси бўлган пациентларда, бисфосфонатларни талидомид билан мажмуада вена ичига юборилганида буйрак фаолиятини бузилиш хавфи ошиши мумкин.

Зомета ва антиангиоген препаратлар билан бир вақтда даволанган пациентларда жағ остеонекрози ҳолатлари тўғрисида хабар берилган.

Номутаносиблик

Номутаносибликни бартараф этиш мақсадида Зомета препаратини стерил 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириш керак. Препаратни кальций сақловчи эритмалар, масалан, Рингер эритмаси билан аралаштириш мумкин эмас.

Шиша флаконлар билан, шунингдек поливинилхлорид, полиэтилен ва полипропилендан тайёрланган бир неча турдаги инфузион пакетлар ва инфузион (олдиндан 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмаси билан тўлдирилган) тизимлар билан ўтказилган тадқиотларда, юқорида кўрсатилган ўрамловчи материаллар билан номутаносиблиги йўқлиги кўрсатилган.

Махсус кўрсатмалар

Умумий

Зометани юборишдан олдин барча пациентларда, шу жумладан буйрак фаолиятини енгил ва ўртача даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда етарли даражада гидратация ўтказилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

Юрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи бўлган пациентларда гипергидратацияга йўл қўймаслик керак.

Зардобда кальций, фосфат ва магнийнинг даражалари каби гиперкальциемия билан боғлиқ бўлган стандарт метаболик параметрлар Зомета препарати билан даволаш бошланганидан кейин синчиклаб текширилиши керак. Агар гипокальциемия, гипофосфатемия ёки гипомагниемия юз берса, қисқа муддатли қўшимча даволашни ўтказиш керак бўлиши мумкин. Гиперкальциемияси бўлган даволанмаган пациентларда одатда буйрак фаолиятини айрим бузилишлари бўлади, шунинг учун буйрак фаолиятининг кўрсаткичларини синчиклаб мониторинг қилиш керак.

Зомета препарати Акласта® препарати каби худди шундай таъсир этувчи модда (золедрон кислотасини) сақлайди. Зомета препарати билан даволанаётган пациентлар, бир вақтда золедрон кислотаси билан даволанмасликлари лозим. Зомета препарати билан даволанаётган пациентлар шунингдек бир вақтда бошқа хар қандай бисфосфонатларни қабул қилмасликлари лозим.

Педиатрия амалиётида Зомета препаратини қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳанузгача аниқланмаган.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини бузилиши фонида гиперкальциемия билан боғлиқ хавфли ўсмаси бўлган беморларда Зометани қўллаш тўғрисидаги маслани хал этишда беморнинг ҳолатини текшириш керак ва даволашдан кутилган фойда, бўлиши мумкин бўлган хавфдан устунлиги хусусида хулоса қилиш керак.

Бисфосфонатларни қўллаш билан боғлиқ бўлган буйрак дисфункциялари ҳақида хабарлар бор. Буйраклар фаолиятини бузилиш эҳтимолини оширадиган омилларга дегидратация, буйраклар фаолиятининг илгари мавжуд бўлган бузилиши, Зомета ёки бошқа бисфосфонатларнинг кўп марталик даволаш цикллари, шунингдек нефротоксик воситаларни қўллаш ёки инфузияни ҳозиргача тавсия қилинганидан қисқароқ вақт ўтказиш киради. Гарчи Зомета камида 15 минут давомида 4 мг дозада юборилганида хавф камайса-да, буйрак фаолияти ёмонлашиши мумкин.

Зардобда креатинин даражасини ошиши, шунингдек умуртқа поғонаси билан боғлиқ бўлган симптомларни ривожланишини олдини олиш учун препаратни тавсия қилинган дозаларда доимо қабул қилаётган баъзи пациентларда, гарчи бу анча кам учрасада, барибир кузатилади.

Зометанинг ҳар бир дозасини қабул қилишдан олдин пациентларда қон зардобида креатинин даражасини баҳолаш керак. Буйрак фаолиятини бироз ёки ўртача бузилишларида суякларда метастазлари бўлган пациентларда даволаш бошланганидан кейин Зометанинг дозасини пасайтириш тавсия қилинади (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимидаги жадвалга қаранг). Даволаш вақтида буйрак фаолиятини бузилиш белгилари пайдо бўлган пациентларда Зомета препаратини қўллашни бекор қилиш керак. Зомета препарати билан даволашни фақат қон зардобидаги креатинин даражаси дастлабки қийматига, дастлабки катталикдан тахминан 10% га қайтган ҳоллардагина қайтадан бошлаш лозим.

Бисфосфонатлар, шу жумладан Зометанинг буйрак фаолиятига потенциал таъсирини, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда клиник хавфсизлиги бўйича тўлиқ маълумотларни (клиник синовларда гиперкальциемия билан индукцияланган ўсмаси бўлган пациентлар учун зардобда креатинин даражаси >400 мкмоль/л ёки >4,5 мг/дл, ёки суякларда метастазлари бўлган пациентлар учун зардоб креатинини мос равишда
>265 мкмоль/л ёки >3 мг/дл бўлганини) инобатга олиб ҳамда даволашнинг бошида ва оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда фармакокинетик маълумотлар чекланганлиги туфайли, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Зометани қўллаш тавсия қилинмайди.

Жигар фаолиятини бузилиши

Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун маълум бир тавсиялар йўқ, чунки фақат чекланган маълумотлар бор холос.

Жағ остеонекрози

Биофосфонатларни, шу жумладан Зометани ўз ичига олган даво схемасини олган онкологик пациентларда асосан жағ остеонекрози ҳақида хабар берилган. Кўпчилик пациентлар, шунингдек кимётерапия ва кортикостероидлар олишган. Кўпчилик қайд этилган ҳолатлар тишни олиб ташлаш каби стоматологик муолажалар билан боғлиқ бўлган. Кўпчилик беморларда маҳаллий инфекциялар, шу жумладан остеомиелит белгилари бўлган.

Йўлдош хавф омиллари (масалан, рак, кимётерапия, кортикостероидлар билан даволаш, оғиз бўшлиғининг етарли бўлмаган гигиенаси) бўлган пациентларда бисфосфонатлар билан даволашни бошлашдан олдин тегишли стоматологик профилактика билан бирга оғиз бўшлиғини кўриги ўтказилиши керак. Даволаш вақтида бу пациентлар имкони борича инвазив стоматологик муолажалардан сақланишлари керак. Бисфосфонатлар билан даволаш вақтида жағ осеонекрози ривожланган пациентларда стоматологик операция пациентнинг ҳолатини ёмонлаштириши мумкин.

Стоматологик муолажаларга мухтож пациентларга нисбатан бисфосфонатлар билан даволашни тўхтатиш, жағ остеонекрозини ривожланиш хавфини камайтиришига тахмин қилиш учун маълумотлар йўқ. Шифокор, вазиятга клиник баҳо бераётганида, ҳар бир пациент учун фойда ва хавфни шахсий баҳолашга асосланган, ҳар бир пациентни олиб бориш режасига амал қилиши керак.

Суяк ва мушакларда оғриқ

Постмаркетинг тадқиқотларда бисфосфонатларни қабул қилган пациентларда суяклар, бўғимларда ўткир, баъзан ногиронликка олиб келувчи оғриқлар ва/ёки мушаклардаги оғриқлар ҳақида хабарлар берилган. Бироқ бундай хабарлар жуда кам бўлган. Бу тоифа препаратлар Зометани (золедрон кислотасини) хам ўз ичига олади. Симптомлар бошлангунича бўлган вақт, даволаш бошланганидан кейин бир кундан то бир неча ойгача ўзгарган. Кўпчилик пациентларда даволаш тўхтатилганидан сўнг симптомларнинг яққоллигини камайиши кузатилган. Агар даволаш айнан шу дори воситаси ёки бошқа бисфосфонатлар билан қайтадан бошланса, ушбу тоифа пациентларда симптомларни қайталаниши кузатилган.

Сон суягини атипик синишлари

Бисфосфонатлар билан даволашда, асосан остеопороз юзасидан узоқ муддат даволанган пациентларда сон суягининг атипик субтрохантер ва диафизар синишлари хақида хабар берилган. Сон суяги бўйлаб исталган жойда – суякнинг кичик бўртмасидан бирозгина пастдаги соҳада дўнгдан юқоридаги кенгайган соҳагача, минимал жароҳатда ёки у бўлмаганида кўндаланг ва кичик қийшиқ синишлар юз бериши мумкин. Бундай синишлар кўпинча билатерал бўлган. Бундай синишлар ёмон битиши тўғрисида хабарлар бор.

Зомета олган пациентларда сон суягининг атипик синишлари тўғрисида хабар берилган, бироқ Зомета препаратини қўлланиши билан боғлиқ сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган.

Зомета препарати билан даволаш вақтида пациентларга, сон суягида, чаноқ-сон бўғимида ёки човдаги ҳар қандай оғриқлар тўғрисида хабар беришларини тавсия этиш лозим ва бундай симптомлари бўлган пациентларни сон суягининг тўлиқ бўлмаган синиши мавжудлигини аниқлаш юзасидан текшириш керак.

Сон суягининг атипик синишларига шубҳа қилинган пациентларда, фойда/хавф нисбатини шахсий равишда баҳолашга асосланган ҳолда Зомета препарати билан даволашни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш лозим.

Гипокальциемия

Зометани олган пациентларда гипокальциемия ҳоллари ҳақида хабар берилган. Оғир гипокальциемияга нисбатан иккиламчи бўлган юрак аритмиялари ва неврологик ножўя реакциялар (тиришишлар, тетания, жимирлаш ҳисси) тўғрисида хабарлар мавжуд. Айрим ҳолларда гипокальциемия ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин. Зомета гипокальциемия чақирувчи бошқа препаратлар билан бирга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки, синергик самарани намоён бўлиши ва натижада гипокальциемиянинг оғир шакли пайдо бўлиши мумкин. Зомета препарати билан даволашни буюришдан олдин қонда кальцийнинг даражасини аниқлаш ва гипокальциемияни мувофиқлаштириш керак. Пациентларда кальций ва D витаминини қўшимча қўллашни таъминлаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳозирги вақтда золедрон кислотасини ҳомиладор аёлларда қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш даври

Ҳозирги вақтда золедрон кислотасини одамларнинг кўкрак сутига чиқарилиши тўғрисида далилий маълумотлар йўқ. Зомета препаратини аёлларга эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Болалар  

Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун преапратни педиатрия амалиётида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига препаратнинг таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Аммо препаратнинг ножўя реакцияларини ҳисобга олиб, автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Зометанинг дозасини ўткир ошириб юборилишини даволашнинг клиник тажрибаси чекланган. Препаратнинг тавсия қилинган дозалардан юқори дозаларни олаётган пациентлар доимий назорат остида бўлишлари керак, чунки буйрак фаолиятни бузилиши (шу жумладан буйрак етишмовчилиги), зардобнинг электролит таркибини (шу жумладан кальций, фосфатлар ва магнийнинг концентрацияларини) ўзгариши юз бериши мумкин. Гипокалиемия юз берганида клиник кўрсатмалар бўйича кальций глюконатини инфузиясини ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли  

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат (4 мг/5 мл) 5мл дан флаконда № 1.

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Стерил физиологик эритма ёки 5% глюкоза эритмасида суюлтирилганидан кейин препарат 2-8°С ҳароратда 24 соат давомида барқарордир. Асептик суюлтирилганидан кейин қўллашга тайёр препаратни дарҳол ишлатиш керак.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.