📜 Инструкция по применению Зокардис® 30 мг
💊 Состав препарата Зокардис® 30 мг
✅ Применение препарата Зокардис® 30 мг
📅 Условия хранения Зокардис® 30 мг
⏳ Срок годности Зокардис® 30 мг

ИЛОВА – ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

Зокардис® 30 мг, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

(зофеноприл кальций)

 

Ушбу дори препаратни қўллашни бошлашдан аввал ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни яна ўқиб чиқишингиз керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
  • Ушбу дори препарати Сизга ёзиб берилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Ҳаттоки улардаги касаллик белгилари Сизникига ўхшаса ҳам, препарат уларга зарар келтириши мумкин.
  • Ножўя таъсирлари пайдо бўлганида, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки дорихона ходимига хабар беринг. Бу бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.

Илова варақанининг мазмуни:

  1. Зокардис® 30 мг препарати ўзи нима ва у нима учун ишлатилади
  2. Зокардис® 30 мг препаратини қўллашдан аввал нималарни билиш керак
  3. Зокардис® 30 мг препаратини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Зокардис® 30 мг препаратини қандай сақлаш керак
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

  1. Зокардис® 30 мг препарати ўзи нима ва у нима учун ишлатилади

Зокардис® 30 мг препаратида ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари деб аталувчи артериал босимни пасайтириш учун қўлланадиган таъсир этувчи моддалар гуруҳига мансуб зофеноприл кальций сақланади.

Зокардис® 30 мг қуйидаги ҳолатларни даволаш учун ишлатилади:

  • юқори артериал босим (гипертензия);
  • юрак етишмовчилиги ва симптомлари бўлган ёки бўлмаган, шунингдек, илгари қон қуйқаларини эришига ёрдам берувчи препаратларни (тромболитик даволаш) қабул қилмаган одамлардаги ўткир миокард инфарктида.

  1. Зокардис® 30 мг препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак.

Агар Сизда қуйидагилар бўлса, Зокардис® 30 мг препаратини қўллаш мумкин эмас:

  • препаратнинг компонентларидан аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса (6-бўлим «Зокардис® 30 мг препаратининг таркиби» га қаранг);
  • илгари ААФ нинг бошқа ҳар қандай ингибиторига, масалан, каптоприл ёки эналаприлга нисбатан аллергик реакциялар ўрин тутган бўлса;
  • ўтмишда аввалги ААФ ингибиторлари билан даволаш фонида юз териси, бурун ва томоқнинг оғир шиши (Квинке шиши), ёки Сизда наслий/идиопатик ангионевротик шиш (тери, тўқималар, овқат ҳазм қилиш йўллари ва бошқа аъзоларнинг тез ривожланиб борувчи шиши) ўрин тутган бўлса;
  • жигарнинг оғир касалликлари;
  • буйрак артерияларини торайиши
  • 3 ойликдан ошган ҳомиладорлик (Зокардис® 30 мг ҳомиладорликнинг илк муддатларида қўллашдан сақланган яхшироқ) – ҳомиладорлик тўғрисидаги бўлимга қаранг
  • агар Сиз самарали контрацепциядан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёл бўлсангиз.
  • анамнезда диабет ёки буйрак функциясини бузилиши, шунингдек қон босимини пасайтириш учун таркибида алискирен сақлайдиган дори препаратини қабул қилиш

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Зокардис® 30 мг ни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорга ҳабар беринг, агар:

  • Сизда юқори артериал босим ва жигар ёки буйрак билан боғлиқ муаммолар бўлса;
  • Сизда буйрак функциясини бузилишлари ёки буйрак артериясини торайиши оқибатидаги юқори артериал босим (вазоренал гипертензия) бўлса;
  • Сиз яқинда буйрак трансплантациясини ўтказган бўлсангиз;
  • Сиз диализда бўлсангиз;
  • Сизга ПЗЛП аферез (қонни зарарли холестериндан тозаловчи буйрак диализи билан ўхшаш муолажа) ўтказилаётган бўлса;
  • Сизда қонда альдостерон гормонининг аномал юқори концентрацияси (бошланғич альдостеронизм) бўлса;
  • Сизда юрак клапанининг тешиги торайган (аорта оғзи стенози) ёки юрак деворлари қалинлашган (гипертрофик кардиомиопатия) бўлса;
  • Сизда илгари ёки ҳозирги пайтда псориаз (қипиқланувчи пушти доғларнинг пайдо бўлиши билан ифодаланувчи тери касаллиги) бўлса;
  • Сиз десенсибилизацияловчи даволаш («аллергияга қарши инъекциялар») қабул қилаётган бўлсангиз – ҳашаротлар чақишига бўлган реакцияларни бартараф этиш учун даволаш;
  • Агар Сиз қуйидаги юқори артериал қон босимини даволаш учун қўлланадиган препаратлар: ангиотензин II рецепторлари блокаторлари (АРБ) (шунингдек сартанлар сифатида маълум – масалан, вальсартан, телмисартан, ирбесартан), айниқса, агар Сизда диабет билан боғлиқ буйрак касалликлари ўрин тутса;
  • Алискирен

Сизнинг даволовчи шифокорингиз мунтазам вақт оралиғида буйрак функцияси, артериал қон босими ва қонда электролитлар миқдорини назорат қилиб туришни зарур деб ҳисоблаши мумкин.

  • “Зокардис® 30 мг ни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар…” сарлавҳали маълумотга қаранг:

Зокардис® 30 мг препаратини қабул қилганингизда, айниқса биринчи марта қабул қилингандан кейин Сизнинг артериал босимингиз анча пасайиши мумкин (бунинг эҳтимоли, агар Сиз шунингдек диуретиклар қабул қилаётган бўлсангиз, тузи кам парҳезга риоя қилаётган бўлсангиз ёки Сизда сувсизланиш бўлса, кўпроқ бўлади). Агар бу юз берса, дарҳол шифокорга хабар беринг ва чалқанча ётинг.

Агар Сизга операция қилинадиган бўлса, наркоздан олдин анестезиологга Зокардис® 30 мг қабул қилаётганингизни айтинг. Бу унга муолажа вақтида Сизнинг артериал босимингизни ва юрак ритмингизни назорат қилишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, агар Сиз ўткир миокард инфарктини ўтказган бўлсангиз ва Сизда қуйидагилар бўлса:

  • паст артериал босим (<100 мм рт. ст.) ёки қон айланишининг ўткир бузилиши (юрак томонидан бузилишларнинг натижаси сифатида) – Сизга Зокардис® 30 мг қабул қилиш тавсия этилмайди.
  • ёшингиз 75 ёшдан катта бўлса – Зокардис® 30 мг препаратини қўллаганда алоҳида эҳтиёткорлик зарур.

Агар Сиз ўзингизни ҳомиладорман деб тахмин қилаётган бўлсангиз (ёки ҳомиладорлик юз бериши мумкин бўлса), бу ҳақида шифокорга хабар беринг. Зокардис® 30 мг ҳомиладорликнинг илк муддатларида тавсия этилмайди; уни ҳомиладорликнинг уч ойлигидан каттароқ муддатларида қўллаш мумкин эмас, чунки бу босқичида у болага жиддий зарар етказиши мумкин (ҳомиладорлик ҳақидаги бўлимга қаранг).

Болалар ва ўсмирлар

Препарат хавфсиз бўлмаганлиги сабабли, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

Бошқа дори воситалари ва Зокардис® 30 мг

Агар Сиз, бошқа дори препаратларини қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилмоқчи бўлсангиз, бу ҳақида шифокорни огоҳлантиринг.

Хусусан, агар Сиз қуйидаги дориларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорни огоҳлантиринг:

  • қонда калийнинг концентрациясини оширувчи препаратлар (калийни тежовчи диуретиклар, масалан, спиронолактон, триамтерен, амилорид, ёки калий қўшимчалари), таркибида калий сақловчи туз ўрнини босувчилар
  • литий (кайфиятни бузилишларини даволаш учун қўлланади)
  • анестетиклар
  • наркотик препаратлар (масалан, морфин)
  • антипсихотик препаратлар (шизофрения ва шу каби касалликларни даволаш учун ишлатилади)
  • трициклик қатори антидепрессантлари, масалан, амитриптилин ва кломипрамин
  • артериал босимни туширувчи бошқа препаратлар ва қон томирларни кенгайтирувчи воситалар (шу жумладан, бета-блокаторлар, альфа-блокаторлар ва диуретиклар, масалан, гидрохлортиазид, фуросемид, торасемид). Даволовчи шифокор томонидан дозага тузатиш киритиш ва/ёки бошқа эҳтиёткорлик чорларини қўллаш зарурати пайдо бўлиши мумкин: агар Сиз ангиотензин II рецептрлари блокатори (АРБ) ёки алискирен қабул қилаётган бўлсангиз (“Зокардис® 30 мг қўллаш мумкин эмас …” ва “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” сарлавҳа остидаги маълумотга қаранг).
  • кўкракдаги оғриқларда (стенокардия) қўлланадиган нитроглицерин ва бошқа нитратлар
  • антацидлар, шу жумладан, циметидин (жиғилдон қайнаши ва меъда ярасида қўлланадиган вақтда)
  • циклоспорин (аъзолар кўчириб ўтказилгандан кейин қўлланилади) ва бошқа иммунодерессантлар (организмнинг ҳимоя реакцияларини сусайтирувчи дорилар)
  • аллопуринол (подаграни даволаш учун қўлланади)
  • инсулин ёки перорал диабетга қарши препаратлар
  • цитостатиклар (ракни ёки организмнинг ҳимоя тизимини бузувчи касалликларни даволаш учун қўлланади)
  • кортикостероидлар (ўта кучли яллиғланишга қарши препаратлар)
  • прокаинамид (юрак ритмини бузилишида ишлатилади)
  • ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП, масалан, аспирин ёки ибупрофен)
  • симпатомиметик препаратлар (нерв тизимига таъсир этувчи дорилар, шу жумладан, астма ёки пичан иситмасини даволаш учун қўлланадиган айрим препаратлар ёки прессор аминлар, масалан, адреналин).

 

Зокардис® 30 мг препаратини озиқ-овқат маҳсулотлари ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш

Зокардис® 30 мг ни овқатланиш вақтида ёки оч қоринга қабул қилиш мумкин, аммо таблеткани сув билан ичган яхшироқ. Алкоголь Зокардис® 30 мг нинг гипотензив (артериал босимни туширувчи) таъсирини кучайтиради; препаратни қабул қилиш даврида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш юзасидан шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин, бу ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг. Агар Сиз ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз ёки ҳомиладор эканлигингизни билганингиздан сўнг, Сизнинг шифокорингиз, Зокардис® 30 мг препаратини қабул қилишни тўхтатиб, бошқа препаратни қабул қилишни маслаҳат беради.

Зокардис® 30 мг ҳомиладорликнинг илк муддатларида тавсия этилмайди; уни ҳомиладорликнинг уч ойдан ошган муддатларида қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу босқичларда у болага жиддий зарар етказиши мумкин.

Эмизиш

Агар Сиз эмизаётган ёки эмизишни бошлашни режалаштираётган бўлсангиз, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслахатлашинг. Зокардис® 30 мг эмизаётган оналарга тавсия қилинмайди; шунинг учун Сиз эмизишни давом эттиришни истасангиз, айниқса бола янги туғилган ёки муддатидан олдин туғилган бўлса, шифокорингиз Сизга бошқа препаратни буюриши мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Ушбу препарат бош айланишини ёки чарчоқлик ҳиссини чақириши мумкин. Агар бу юз берса, автомобилни бошқаришдан ёки механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Зокардис® 30 мг препаратида лактоза  сақланади

Ушбу препарат лактоза сақлайди – агар Сизда қанднинг бирон-бир турини ўзлаштираолмаслик бўлса, даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ушбу препарат болалар ва ўсмирларга тавсия этилмайди

  1. Зокардис® 30 мг препаратини қандай қабул қилиш керак

Зокардис® 30 мг препаратини қабул қилишда доимо шифокорнинг кўрсатмаларини аниқ бажаринг. Агар ишончингиз комил бўлмаса, шифокордан аниқ билиб олинг.

Зокардис® 30 мг ни овқат вақтида ёки оч қоринга қабул қилиш мумкин. Таблеткани сув билан ичган яхшироқ.

 

Артериал босим юқори бўлганида (гипертензия) даволаш.

Одатдаги бошланғич доза – 15 мг зофеноприл кальций (препаратнинг ½ таблеткасига тўғри келади) суткада бир марта. Сизнинг шифокорингиз Сиз учун энг тўғри келадиган дозани танлаш учун, дозага секин-аста (одатда 4 ҳафталик интервал билан) тузатиш киритади. Давомли гипотензив самарага, одатда, суткада бир марта 30 мг зофеноприл кальций (препаратнинг бир таблеткасига тўғри келади) қабул қилинганида эришилади. Максимал доза – суткада 60 мг кальций зофеноприл, суткада бир ёки икки марта қабул қилинади.

Агар Сизда сувсизланиш, тузларнинг етишмовчилиги бўлса ёки Сиз диуретиклар (сийдик ҳайдовчи воситалар) қабул қилаётган бўлсангиз, даволашни 7,5 мг зофеноприл кальцийдан бошлаш талаб қилиниши мумкин.

Буйрак ва жигар томонидан бузилишлар

Агар Сизда ўртача даражали жигар етишмовчилиги ёки ўртачадан оғир даражалигача бўлган буйрак етишмовчилиги бўлса, шифокорингиз Сизга Зокардис® билан даволашни ярим терапевтик дозада (15 мг зофеноприл кальций, бу ½ таблеткага тўғри келади) буюради. Агар Сиз диализда бўлсангиз, даволашни бошида одатдаги терапевтик дозанинг чорак қисми (7,5 мг кальций зофеноприл) керак бўлади.

Ўткир миокард инфаркти

Зокардис® 30 мг билан даволаш касалликнинг симптомлари пайдо бўлганидан кейинги биринчи 24 соатда бошланиши лозим.

Сиз Зокардис® 30 мг таблеткаларини суткада икки марта – эрталаб ва кечқурун – қуйида баён этилганидек қабул қилишингиз лозим:

  • 7,5 мг кальций зофеноприл суткада икки марта – даволашнинг биринчи ва иккинчи кунлари.
  • 15 мг кальций зофеноприл (½ таблеткага тўғри келади) суткада икки марта – даволанишнинг учинчи ва тўртинчи кунлари.
  • Бешинчи кундан бошлаб ва кейин кальций зофеноприлнинг дозасини 30 мг гача (тўрт таблеткага тўғри келади) суткада икки мартагача ошириш лозим.
  • Шифокорингиз дозани ёки Сиз қабул қилаётган максимал дозага артериал босимингизни ўлчаш асосида тузатиш киритиши мумкин.
  • Сўнгра, агар юрак етишмовчилигининг белгилари сақланиб қолаётган бўлса, даволашни яна олти ҳафта ёки кўпроқ давом эттириш лозим.

 

Изоҳ: Препаратни кичик дозада қабул қилиш зарурати бўлганида қўллаш мумкин бўлган, таъсир этувчи моддани паст дозада (7,5 мг кальций зофеноприл) сақловчи таблеткалар ҳам ишлаб чиқарилади.

 

Агар Сиз Зокардис® 30 мг препаратининг дозасини ошириб юборган бўлсангиз

Агар Сиз тасодифан жуда кўп таблеткаларни қабул қилган бўлсангиз, дарҳол ўз шифокорингиз ёки яқинроқдаги шошилинч тиббий ёрдам бўлими билан боғланинг (агар иложи бўлса, ўзингиз билан қолган таблеткаларни, картон қутини ва ушбу илова-варақани олинг).

Дозани ошириб юборилишининг энг тарқалган симптомлари ва белгилари ҳушдан кетиш билан артериал босимни тушиб кетиши (гипотензия), юрак ритмини аҳамиятли секинлашиши (брадикардия), қоннинг биокимёвий кўрсаткичларини (электролитларнинг) ўзгариши ва буйрак функциясини бузилиши киради.

Агар Сиз Зокардис® 30 мг препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, бу ҳақида эслаганингиз захоти дорини қабул қилинг. Аммо давомли танаффусда (масалан, бир неча соат), агар бу ва кейинги қабул ўртасидаги оралиқ жуда қисқа бўлса, унутилган қабулни ўтказиб юборинг ва кейинги таблеткани одатдаги вақтда қабул қилинг. Унутилган қабулни ўрнини босиш учун препаратнинг икки дозасини қабул қилманг.

 

Агар Сиз Зокардис® 30 мг препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Зокардис® 30 мг препаратини қабул қилишни тўхтатишдан олдин, уни юқори қон босими туфайли ёки миокард инфарктидан кейин қабул қилишингиздан қатъий назар, доимо шифокор билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қабул қилишга оид яна бошқа саволларингиз бўлса, шифокорингизга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

 

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Ҳар қандай дорилар каби, Зокардис® 30 мг ҳам ножўя таъсирлар чиқариши мумкин, аммо улар ҳаммада ҳам пайдо бўлмайди.

ААФ ингибиторларининг кўпчилик ножўя таъсирлари қайтувчи ва даволаш тугаганидан сўнг ўтиб кетади.

Кўпинча кузатиладиган ножўя таъсирлари (тез-тезлиги даволанаётган ўн нафар беморнинг биттасидан камроғида учрайди):

  • толиқиш (чарчоқлик)
  • кўнгил айниши ва/ёки қусиш
  • бош айланиши
  • бош оғриғи
  • йўтал.

Камроқ кузатиладиган ножўя таъсирлари (тез-тезлиги даволанаётган юз нафар беморнинг биттасидан камроғида учрайди):

  • умумий ҳолсизлик
  • мушакларни тиришиши
  • тери тошмалари.

Жуда кам кузатиладиган ножўя таъсирлари (тез-тезлиги даволанаётган минг нафар беморнинг биттасидан камроғида учрайди):

  • нафасни қийинлашиши мумкинлиги билан тез юз берувчи айниқса, юз, оғиз ва томоқни шиши ва қичишиши

Зокардис® 30 мг ни қўллашда қайд этилган ножўя таъсирлардан ташқари ААФ ингибиторлари қўлланганда қуйидаги кўринишлар таърифланган:

  • Даволашни бошида ёки доза оширилганида бош айланиши, кўришни бузилиши, ҳушдан кетиш билан бирга кечувчи артериал босимнинг яққол тушиб кетиши
  • Юракни тез ёки тартибсиз уриши, юракни уриб кетишини ва кўкракда оғриқ (миокард инфаркти ёки стенокардия)
  • Онгни бузилиши, тўсатдан бош айланиши, тўсатдан кўришни ёмонлашиши ва/ёки тананинг бир томонидан сезувчанликни йўқолиши (мияда қон айланишини ишемик турдаги ўткинчи бузилиши ёки инсульт)
  • Периферик шишлар (қўл-оёқ тўқималарида суюқликни тўпланиши), тананинг тик ҳолатида артериал босимнинг пастлиги, кўкракда оғриқ, мушак оғриқлари ёки тиришишлар
  • Буйрак функциясини сусайиши, суткалик сийдик ҳажмини ўзгариши, сийдикда оқсил пайдо бўлиши (протеинурия), импотенция
  • Қорин оғриқлари, диарея, қабзият, оғиз қуриши
  • Аллергик реакциялар, масалан, тери тошмалари, эшакеми, қичишиш, терини қипиқланиши, қизариши, терини юмшаб кетиши ва ғўддаларни пайдо бўлиши (токсик эпидермал некролиз), псориазнинг (пўст ташловчи пушти доғлар билан ифодаланувчи тери касаллиги) кечишини ёмонлашиши, соч тўкилиши (алопеция).
  • Кўп терлаш ва қонни оқиб келишлари
  • Кайфиятни ўзгариши, депрессия, уйқуни бузилиши, тери сезувчанлигини ўзгариши, масалан, ачишиш, санчилиш ёки чимчилаш ҳиссини пайдо бўлиши (парестезия), мувозанатни бузилиши, онгни чалкашиши, қулоқларни шанғиллаши (тиннитус), таъм билишни бузилиши, кўришни хиралашиши.
  • Нафасни қийинлашиши, ўпка нафас йўлларини торайиши (бронхоспазм), синусит, бурун оқиши ёки битиши (ринит), тилни яллиғланиши (глоссит), бронхит.
  • Терини сарғайиши (сариқ касаллиги), жигар ёки меъда ости безини яллиғланиши (гепатит, панкреатит), ичак обструкцияси (ўтказмаслиги).
  • Қон кўрсаткичларини, масалан, гемоглобин, эритроцитлар, лейкоцитлар ёки тромбоцитларни ўзгариши ёки барча хилдаги қон ҳужайралари сонини камайиши (панцитопения). Агар сизда бирон тайинли сабабсиз кўкаришлар, томоқ оғриғи ёки иситма пайдо бўлишини сезсангиз, шифокорга мурожаат қилинг
  • Қонда жигар ферментлари фаоллигини (трансаминазалар) ва билирубинни ошиши, қонда мочевина ва креатинин концентрациясини ошиши.
  • Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилигида мумкин бўлган эритроцитларнинг парчалиниши оқибатидаги камқонлик.

 

Ножўя таъсирлари ҳақида маълумот

Агар бирор-бир ножўя таъсирлар жиддий тус олса ёки Сиз ушбу илова-варақада санаб ўтилмаган таъсирларни аниқласангиз, бу ҳақида ўз шифокорингизга ёки дорихона ходимига хабар беринг. Шунингдек, Сиз ножўя таъсирлар ҳақида бевосита ”Берлин-Хеми АГ” компаниясининг Ўзбекистондаги Тошкент шаҳар, 100015, Афросиёб кўчаси, 12 (бизнес-марказ) мазилида жойлашган ваколатхонасига хабар беришингиз мумкин. Ножўя таъсирлари ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги ҳақида кўпроқ маълумот йиғишга ёрдам беришингиз мумкин.

  1. Зокардис® 30 мг препарати қандай сақланади

Ушбу дори препаратини болалар ололмайдиган жойда сақланг.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 36 ой.

Зокардис® 30 мг препаратини қути ва блистерда кўрсатилган яроқлилик муддати («годен до») ўтганидан сўнг қабул қилманг.

Ҳар қандай дориларни оқава канализацияга ташлаб юборманг. Ишлатилмаган дориларни қай тарзда утилизация қилиш лозимлигини дорихона ходимидан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

  1. ЎРАМ ТАРКИБИ ВА ҚЎШИМЧА АХБОРОТ

Зокардис® 30 мг препаратининг таркиби

Таъсир этувчи модда – зофеноприл кальция 30 мг.

Бошқа компонентлари: микрокристалл целлюлоза; лактоза моногидрати; маккажўхори крахмали; магний стеарати; сувсиз коллоидли кремний диоксиди; гипромеллоза; титан диоксиди; макрогол 400 ва макрогол 6000 («Зокардис® 30 мг нинг айрим компонентлари ҳақида муҳим маълумотлар» 2-бўлимига қаранг).

Зокардис® 30 мг препаратининг ташқи кўриниши ва ўрамининг ичидагиси

Зокардис® 30 мг оқ рангли, чўзинчоқ, плёнка қобиқ билан қопланган, икки томонида бўлиш учун ўйиқчаси бўлган таблеткалар шаклида чиқарилади, ўрамда 28 плёнка қобиқ қопланган таблеткалар.

Зокардис® 30 мг препарати фақат шифокор рецепти бўйича берилади.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.